
Бугун – 2013 йилнинг 25 март кунидан бошлаб ”Янги Дунё” интернет журнали ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қиламиз.
www.yangidunyo.org домени учун 10 йилга пул тўлаб қўйилгани боис, бундан кейин саҳифага юкланган мавзулар архиви билан танишиб бориш имконияти бор холос.
Саҳифамиз тарихи ҳақида қисқача маълумот:
”Янги Дунё” мустақил интернет журнали 2007 йилнинг май ойида камина Юсуф Расул томонидан ташкил қилинган эди.
Саҳифадан мақсад Ўзбекистонда қувғинга учраган ёзувчи ва шоирлар, мухолифатдаги ижодкорлар, сўз ва фикр эркинлиги йўлида курашувчи барча инсонлар учун озод ва демократик минбар яратиш, сўз ва матбуот эркинлигига ҳисса қўшишдир.
”Янги Дунё” саҳифаси 2007 йилнинг май ойидан 2012 йилнинг бошларигача Канадада яшовчи журналист Фахриддин Худойқуловга тегишли хостингда жойлаштирилган эди. 2012 йилда саҳифа Швецияга кўчирилгач, эски хостингдаги минглаб материаллар ўчириб юборилди.
2012 йилнинг 14 октябр куни ”Янги Дунё”нинг эски номи www.yangidunyo.com журналист Фахриддин Худойқулов (суратда) томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, яширинча Швециядаги хостингдан ўғирлаб кетилди ва зўравонлик билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтига боғлаб қўйилди. Ҳозирда бу домен Фахриддин Худойқулов бошлиқ гуруҳнинг шахсий манфаатлари учун ишлатиб келинмоқда.
2012 йилнинг 15 октябридан ”Янги Дунё” саҳифаси янги ном билан (www.yangidunyo.org) қайта иш бошлаганди. Натижада ”Янги Дунё” номидаги иккита бир- бирига қарама қарши, мазмунан бошқа- бошқа саҳифалар пайдо бўлди. Шу боисдан www.yangidunyo.org домени 2013 йилнинг 15 мартидан бошлаб ”Хориждаги Ўзбеклар” номини олди.
…Саҳифамиз ўз фаолиятини тўхтатар экан, барча мухлисларимизга ва биз билан ҳамкорлик қилиб келган дўстларимизга ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.
Балки, яхши кунларнинг бирида сиз билан қайта юз кўришармиз. Агар юз кўришмасак омон бўлинг! Бу дунёда борлигимизни, яшаётганимизни билиб, ҳис қилиб турсак шунинг ўзи кифоядир.
Барчангизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан ”Янги Дунё” интернет журнали асосчиси ва муҳаррири Юсуф Расул.
2013 йил, 25 март, Швеция.




