ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
  • Қурбон Ҳайити мурожаатим

    Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

    Борган сари гуноҳ тўляпти,
    Ҳолимизга ҳамма куляпти,
    Бутун дунё турибди ҳайрон,
    Ўзбекларга нима бўляпти?

    Қаён борсам халқим қилар тўй,
    Мижозича айтилгандек – қўй,
    Хайруллони ўйлатар бир ўй,
    Ўзбекларга нима бўляпти? [1]
    ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ

    1. Дунё мусулмонларининг икки улуғ байрами – Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити бор. 2012 йил 26 октябр куни Ер юзидаги 1,5 миллиарддан ортиқ мусулмонлар Қурбон ҳайитини байрам қилади. Барча биродарларимизни яқинлашиб келаётган улуғ байрам – Қурбон ҳайити билан қизғин табриклайман, яхши эзгу тилаклар ва амалий ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин.

    2. Лекин Ўзбекистондаги 10 мингдан ортиқ бегуноҳ намозхон биродарларимиз, жумладан сиёсий маҳбуслар, Ўзбекистон қамоқхоналарида кўп йиллардан бери азоб-уқубат чекмоқда. Уларнинг бегуноҳ фарзандлари ота, баъзан эса она меҳридан маҳрум бўлган ҳолда вояга етмоқда.

    3. Биродарларимизни ҳимоя қилиб, ҳар йили икки байрам – Рамазоннинг Лайлатул-Қадр кечаси ва Қурбон ҳайити арафасида дунё мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихоналари олдида пикет ўтказишни таклиф қиламан. Бу йил пикет қиладиган кунлар бўлмиш ёлғон арафа 24 ва чин арафа 25 октябр кунларига мос келмоқда.

    4. Дунё мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихоналари ва консуллик идоралари манзиллари, элчи исми шарифи, телефон ва веб-сайт номлари рўйхатини 1-4-иловаларда келтирдим.

    5. Мен 2012 йил 1 август куни «Миллатдошларимга Рамазон Мурожаатим»ни ёзиб кўпгина сайтларга жўнатгандим ([2]). Уни www.uzxalqharakati.com ва www.yangidunyo.com сайти чоп этди. Имкониятдан фойдаланиб ушбу сайт раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    6. «Бирлик» халқ ҳаракати раиси Абдурахим Пўлатов Мурожаатномам ўрнига www.harakat.net сайтида [3]-мақолани чоп этди. Мен бунга «Пикетдан мақсад» номли жавоб мақоламни жўнатдим ([4]). Уни www.yangidunyo.com сайтигина чоп этди. А.Пўлатов ўз сайтида чоп этмади.

    7. «Бирдамлик» халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев Мурожаатномамни ўзининг www.birdamlik.info сайтида чоп этмади ва пикетга келмади. Б.Чориев ва унинг 25 нафар оила аъзолари Қашқадарёда отаси Хасан Чориев тазйиқ қилиниб, унинг мол-мулки, жумладан қўйлари тортиб олинганида 2012 йил 16 апрел куни Вашингтонга келиб элчихона олдида пикет қилганди ([5]). Бугунги кунда Ўзбекистондаги режим кучишлатар органлари намозхон Хасан Чориевга қарши жиноий иш очиб, уни қамашга ҳаракатида суд маҳкамасини бошлаб юборди (([6]-га қаранг).

    АҚШда яшаётган Баходир Чориев ва унинг кўп сонли оила аъзолари Ўзбекистон элчихонаси ва АҚШ Президенти ишлайдиган Оқ уй олдида пикет қилиш орқали минглаб мусулмон биродарларимиз қаторида кекса отахон Хасан Чориевни ҳам ҳимоя қилишнинг айни вақтидир.

    8. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) раҳбари Абдужалил Бойматов ҳам [2]-Мурожаатномамни ташкилотнинг www.uz.hrsu.org сайтида чоп этмади ва ўзи яшайдиган мамлакатда пикетга чиқмади. У менга телефон қилиб, нега намозхонларни ҳимоя қилаётганим билан қизиқиб саволлар берди. Савол туғилади: Ўзбекистон қамоқхоналаридаги 10 мингдан ортиқ бегуноҳ намозхонларнинг инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ЎИҲЖ вазифасига кирадими, йўқми?

    9. Ўзбекистон халқ ҳаракати (ЎХҲ) раҳбарияти [2]-Мурожаатномамни www.uzxalqharakati.com сайтида чоп этгани учун раҳмат. Лекин ЎХҲ аъзоларидан бирортаси биродарлармизни ҳимоя қилиб пикетга чиқмади. ЎХҲ асосан учта мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва унинг қизи Гулнора Каримовага қарши пикетлар ўтказди ва Президент истеъфосини талаб қилишди. «Пайғамбарлар тарихи» [7], «Нақшбандия тариқати» [8] номли китоблар ёзган Мҳхаммад Солиҳ, шунингдек унинг сафдошлари намозхон биродарларни амалда ҳимоя қилиш мақсадида пикетда қатнашиши керак эди, деб ҳисоблайман.

    10. Имом Муҳаммадсолиҳ Абутов муҳаррирлигидаги www.tayanch.com сайтида ҳам [2]-Мурожаатномам чоп этилмади ва у пикетда қатнашмади. Менимча, у имом сифатида бундай савобли ишларда ташаббускорлик билан олдинги сафларда бўлиши, бошқаларни ҳам даъват қилиши мақсадга мувофиқдир.

    11. Шоир Юсуф Жума Ўзбекистондаги даҳшатли Жаслиқ қамоқхонасида бўлганида унинг оила аъзолари АҚШнинг бошқа штатидан Вашингтонга келиб кўп марта пикет ўтказишганди. Юсуф Жума 2011 йил 20 май куни қамоқдан озод бўлиб, АҚШга келгач унинг оиласи бирор марта пикетда қатнашмади. Улар ҳам Қурбон ҳайити арафасида Вашингтондаги пикетда қатнашса яхши бўларди.

    12. “Андижон адолат ва тикланиш” ташкилоти 2011 йил ноябрида Ўзбекистон халқ ҳаракати сафларидан чиққач, унинг аъзолари жуда тинч ҳаётга ўтиб олган. На сайтида бирорта қизиқарли хабар ёзишади, на бирорта пикетда иштирок этишади. Қамоқдаги ўз сафдошларини ҳимоя қилиб пикетда қатнашишса савобли иш қилган бўларди.

    13. Қурбон ҳайити арафасида – 2012 йил 24/25 октябр куни ўтказилажак пикетда талаб қилинадиган шиорларни келтириб ўтсам. Мен ушбу шиорларни 2012 йил 13 август куни соат 11:00 дан 13:00 гача Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида ўтказган пикетимда намойиш қилдим.

    Пикетда инглиз тилидаги қуйидаги шиорларни ишлатдим.

    “Freedom to the journalist Hairullah Hamidov!

    Freedom to imam Rukhiddin Fakhruddinov!

    Freedom to prisoners of conscience in Uzbekistan!

    Stop the persecution and provocations against dissidents and Muslims!

    SNS main support of the dictatorial regime in Uzbekistan!

    We demand adoption of law RUz «About militia», «About Service of national security»”

    Ушбу шиорларнинг таржимаси.

    “Журналист Ҳайрулла Ҳамидовга озодлик!

    Имом Руҳиддин Фахруддиновга озодлик!

    Ўзбекистондаги виждон тутқинларига озодлик!

    Узгача фикрловчи ҳамда мусулмонларга қарши провокациялар уюштириш ва тазйиқ қилиш тўхтатилсин!

    МХХ Ўзбекистон диктаторлик режимининг бош таянчидир!

    ЎзР “Милиция тўғрисида”, “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунлар қабул этилишини талаб қиламиз!”

    Сафдош биродарларимиз ўз шиорларини таклиф қилсалар ва бу ҳақда Мурожаатнома постингида ёки алоҳида мақолада ёзиб, бизларга хабар беришса яхши бўларди.

    14. 2012 йил 13 августда Вашингтонда ўтказган пикетимга доир қисқача маълумот.

    Юқорида келтирилган шиорлар билан бирга Ўзбекистон қамоқхоналаридаги Ҳабибулла Акпулатов (1950), Муҳаммаджон Бeгжанов (1954), Исроилжон Холдоров (1951), Азам Фармонов (1978), Абдурасул Худойназаров (1956), Насим Исақов (1966), Мурод Жўраeв (1952), Ҳазрат Ахмeдов (1940), Жамшид Каримов (1967), Мамадали Махмудов (1940), Самандар Қуқонов (1945), Исоқ Абдуллаeв (1935), Солижон Абдурахмонов (1950), Азам Турғунов (1952), Юсуфжон Рўзимуродов (1958), Ғайрат Мeхлибоeв (19 ), Руҳиддин Фаҳруддинов (1967.8.8), Жамол Қутлиeв (19 ), Зафар Рахимов (19 ), Юлдош Расулeв (19 ), Дилмурод Саидов (1962), Мамадали Қорабоeв (19 ) ҳақида ёзилган ва фотосуратлари келтирилган плакатни намойиш қилдим.

    Икки соат давомида кўчадан мингтага яқин машина ўтди. Улардан юзтасидаги америкаликлар плакатларни ўқиди. Икки нафари машина сигналини босиб, қўлини кўтариб пикетни маъқуллашини билдирди.

    Йўлакдан ўтаётганлардан юз нафардан ортиқроғи плакатларни ўқиди, ўн нафари мобиль телефонига суратга тушириб олди.

    Ушбу пикет ҳақида “Озодлик” радиоси бошловчиси Садриддин Ашурга 2012 йил 15 август куни эрталаб телефон орқали интервью бергандим. Интервьюм 15 август кечқурун соат 19:00 даги эшиттиришда эфирга узатилди. “Озодлик” радиосига ва унинг бошловчиси Садриддин Ашурга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    15. Вашингтондаги пикетга келадиган мардлар учун учрашув вақти ва жойи ҳақида эслатиб ўтаман.

    Пикет ўтказувчилар билан учрашув манзили: Вашингтондаги Dupon Circle номли метро шоҳбекати яқинидаги Dupon Circle номли чорраҳа хиёбонида учрашамиз. Шу хиёбон ўртасида фаворра ва унинг атрофида айланасига икки қаторда 20 дан ортиқ скамейкалар бор. Мени таниб олиш осон бўлиши учун: ёшим 58 да, бўйим 180 см. Оқ кўйлак ва костюмда бўламан.

    Менинг телефоним: 1-202- 341-4028.
    Электрон почталарим: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com , shuh5454@safe-mail.net

    Учрашув вақти: 2012 йил 24 ва 25 октябр куни соат 10:00 дан 11:00 гача.
    24 октябр куни соат 11:00 да Ўзбекистон элчихонаси,
    25 октябр куни Оқ уй олдига бориб, соат 13:00 гача пикет ўтказилади, Аллоҳ хоҳласа.

    Энди Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва улар сайтлари рўйхатини ўзбек ва рус тилларида иловалар кўринишида келтираман.

    (Рўйхатни ўқиш учун қуйидаги ишорага босинг:

    Шуҳрат Аҳмаджонов мурожаати ва Ўзбекистон элчихоналари манзили)

    Published on oktober 23, 2012 · Filed under: Шуҳрат Аҳмаджонов;
    Kommentarer inaktiverade för Қурбон Ҳайити мурожаатим

Comments are closed.