ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
  • Шайбонийнома (7)

    Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Бобур Мирзо сўзидин мутаассир бўлиб, шайхул-ислом ва шаҳр эли қалъани беркитконлари

    Ул бу сўзларни дегоч яхши-ямон,
    Йиғлабон қилдилар оҳу афғон.

    Дедилар: “Эй шаҳи покизасияр,
    Сўзларинг қилди кўнгулларга асар.

    Шоҳлардин айитиб афсона,
    Айладинг бизни яна девона.

    Ёд бердинг бу улусқа ғамни,
    Тоза қилдинг яна ул мотамни.

    Сен тирик бўл, алар кечтилар,
    Шарбати жоми фано ичтилар.

    Сен алар ўрнида султон бўлғил,
    Шайхул-ислом ила ёрон бўлғил.

    Ул атодир, сен анинг ўғли бўл,
    Ким санго яхши атолиқ қилур ул.

    Тўрт юз йил бўлуб эркан айём,
    Ким алардурлар шайхул-ислом.

    Убоко бирла атоси машҳур,
    Отлари борча китобда мастур.

    Биз анго бандабизу атомиз ул,
    Дафтари мулк уза дебочамиз ул.

    Сен тақи бизга қадимий султон,
    Айлаягиз бизга икингиз фармон.

    Жонимиз борича хидмат қилоли,
    Хонға изҳори адоват қилоли.

    Жамъ тутқил басе биздин хотир,
    Ким санго қуллуқ эторбиз зоҳир.

    Сен юр у хожа била хурраму шод,
    Қалъанинг фикридин ўлғил озод.

    Юз тумон халқ бу қўрғон аро бор,
    Борча сидқ била хидматкор.

    Фориғ ўлсун бори навкарлар ҳам,
    Хидматингда бори шоду хуррам.

    Сен кетар сўзини тилга олма,
    Халқнинг жони аро ўт солма.

    Гар бу сўзларга инонмос бўлсонг,
    Халқ қавлиға ишонмос бўлсонг,

    Ҳар нечук шарт десанг ҳам қилоли,
    Шарт ила аҳдни маҳкам қилоли”.
    ***
    XXX

    Самарқанд эли Бобур Мирзо била аҳду шарт қилғонлари

    Ушбу сўзлар била ул нодон эл,
    Қойси нодонки, бўлак ҳайвон эл,

    Шартлар айлодилар мустаҳкам,
    Қилдилар қалъаларини маҳкам,

    Хон сори ҳеч назар қилмодилар
    Жаҳлдин ишларини билмодилар.

    Қолди ул шаҳрда Бобур Мирзо,
    Ғофил андинки недур ҳукми худо.
    ***
    XXXI

    Самарқанд қалъаси маҳкам бўлғондин сўнгра Музаффариддин Султон Маҳмуд Бухородин келиб уруш солғони ва Самарқанд элининг юрокин олғони

    Чун Самарқанд иши андоқ бўлди,
    Халқнинг бахтлари эврулди.

    Ушбу ҳолатда топиб фазли вудуд,
    Келди султони диловар Маҳмуд.

    Ким Бухорода туруб қолиб эди,
    Ул тарафни ўзига олиб эди.

    Шоҳи донодилу султони ғаюр,
    Ким камин бандаси эрди Фағфур.

    Бобур урушида ҳозир йўқ эди,
    Ул тамошо сори нозир йўқ эди.

    Чун Самарқанд эшикида келди,
    Размнинг бобида суръат қилди.

    Кегач-ўқ лашкарини туздн равон,
    Айлади расми жалодатни аён.

    Хон ҳам анинг урушин кўрмоқ учун,
    Қалъага ваҳмни еткурмоқ учун.

    Ҳукм қилдики: ”Ёсонсун лашкар,
    Яшносун жавшану тиғу мағфар!”

    Бўлди хон лашкари ороста ҳам,
    Отлониб келди ўзи ҳам ул дам.

    Лек султони Баҳодур Маҳмуд,
    Оғосин кўнглин эторга хушнуд,

    Рост хандақ яқосиға етти,
    Шаҳр элининг юрагин эритти.

    Шаҳр эли кўргач анинг бу келишин,
    Била олмай басе ул хақ ишин,

    Шайхул-ислом сори бордилар,
    Шаҳрнинг халқи бори бордилар.

    Ким: “Уруш келди, недур фармонинг,
    Эвда ўлтурма, агар бор жонинг.

    Шайхул-ислом равон отлонди,
    Йиғибон элни басе қотлонди.

    Ўн минг одамни олиб чиқтилар,
    Лек Мирзони солиб чиқтилар.

    Аксари жибалику, жавшанлик,
    Чархдин кўрмаган эл товсанлик.

    Кимда-ким жиба-у жавшан йўқ эди,
    Худу қалқон била кўнгли тўқ эди.

    Ким эди ўксизу ёсиз ул аро,
    Бор черик бориси серғавғо.

    Черики чиқти айтиб бўлмос,
    Ул черик васфида тил эврулмос,

    Борча размовару борча пурдил,
    Борчаси разм ишиға мойил.

    Борчаси арбадасозу шағроғ,
    Борча жамрию бори қизил аёғ.

    Ҳеч қойсиға ўлумдин ғам йўқ,
    Ҳеч қойсиға ғаму мотам йуқ.

    Югрушуб чиқтилар ул жамъи касир,
    Уруш айларға чй барноу чи пир.

    Томлари бор эди шаҳр оллида,
    Ҳар сори ёр эди шаҳр оллида,

    Лек султон черики тоймоди ҳеч,
    Неча ким эди ер пурхаму печ.

    Чоптилар борча ёёққа ўтру
    Қирдилар кизил аёқни асру.

    Қойсининг кўкси чопилғон бўлди,
    Қойсининг кўнгли очилғон бўлди.

    Қойсининг бўйни равон чопилди,
    Қаро боши танадин ойрилди.

    Кимки хандақ топо килди ғавғо,
    Ўт била тушти равон хандақ аро,

    Улки хандақдин ўзуб келди буён
    Қаратиб ўқ ота олди майдон.

    Ўзбек анинг сори чопқоч филҳол,
    Бўлди отнинг аёғида помол.

    Тоқати қолмади қочмоқ бирла,
    Қутула олмади қочмоқ бирла.

    Гарчи хандаққа ега олмади хон,
    Қони хандақ тарафи бўлди равон.

    Бўлди хандақ яқосида ул уруш,
    Бермади жамри қазоқларға туруш.

    Анча қон оқтики хандақ филҳол,
    Бўлди жамрий қонидин моломол.

    Ўлгони тошқори ўкулди тамом,
    Қолғони ҳам яролиғ бўлди тамом.

    Шайхул-ислому ямону яхши,
    Туфаку новаку раъду тахши,

    Бўлдилар борчалари нопайдо,
    Туттилар шаҳр ичинда маъво.

    Қочибон киргунча эл шаҳр ичиго,
    Шаҳр йўқ қофилаи қаҳр ичиго.

    Аёқ остида йиқилдилар кўп,
    Жон видоин тақи қилдилар кўп.

    Бўлди ул қавмға лозим накбат,
    Бўлди султонға мулозим нусрат.

    Келди хон оллиға султон хушдил,
    Размдин комини айлаб ҳосил.

    Деди султони масиҳо кирдор:
    “Йўқ эди тўраю шоту тайёр,

    Йўқса, давлатидин ушбу замон,
    Бор эди қалъаға чиқмоқ осон”.

    Айлагач арз бу сўзни хонға,
    Офаринлар дебон ул султонға.

    Айлоди хони Шайбоний фармон
    Ким: “Анинг лашкаридин яхши-ямон.

    Қалъанинг даврини беркитсунлар,
    Уруш асбобини жам этсунлар”.

    Чун бу ярлиғни эшитти лашкар,
    Ҳукмнинг йўсуни бирла яксар.

    Туз ёғочларни кесиб сайлодилор,
    Тўранинг фикрини ҳам айлодилор.

    Чун ёғоч шоту учун сайлодилор,
    Шоту асбобини жам айлодилор. ;

    Бу баҳона била чархи гардон,
    Асру кўп боғни қилди вайрон.

    Боғларда ёсоғон манзиллар,
    Ким улусқа бор эди маҳфиллар.

    Борчасининг эшигини олибон,
    Том ила тошлориға ўт солибон.

    Асру зебо тўралар қилдилар.
    Хон қўнушға олиб келдилар.

    Шотуву тўра фаровон бўлди,
    Шаҳр аҳлиға намоён бўлди.

    Бир тўра бўлди киши бошиға,
    Тўра ўкулди киши бошиға.

    Тегди бир ўнға басе ўн шоту,
    Қўйдилар қалъа томиға ўтру.

    Урушурға бори лашкар мойил,
    Урушиб ком этоли деб ҳосил.

    Лекин ул хони Скандар пеша,
    Қилди ўз-ўзи била андеша.

    Деди кўнглидаки: “Ушбу қўрғон,
    Чархнинг калъасин айлар пинҳон.

    Эли асру мутамаввулдурлар,
    Эл улуғи мутажаммулдурлар.

    Ушбу қўрғон ичида ушбу замон,
    Юз минг эвлук киши бордур осон.

    Борчаси тош оторлар, ўқ ҳам,
    Тутубон қалъаларини маҳкам.

    Қирлишиб аҳлу аёл устида,
    Ўлушурлар басе мол устида.

    Бизга йўқ ҳеч тарафдин ташвиш,
    Қабомоқдин басе йўқ яхшироқ иш.

    Тошқори меваю ошлиқ бисёр,
    Ҳарна лашкарга керак, бор – тайёр.

    Ушбу қўрғонни қабоб ўлтуроли,
    Ҳарна ким келса худодин кўроли”.

    Ушбу андиша била ҳазрати хон,
    Турдию қилди черикка фармон

    Ким: “Қабоб қалъани ўлтурсунлар,
    Эвлук эл эвини келтурсунлар!”

    Ушбу ярлиғ била лашкар бисёр,
    Бўлди хон ҳазратидин шукргузор,

    Эвларин келтуруб ўлтурдилар,
    Хонлари ҳукми била турдилар.

    Айлабон боғлор ичра манзил,
    Қилдилар комларини ҳосил.

    Мевалар еттию ғам кетти бори,
    Бир-бири сўнгидин етти бори.

    Тут бисёр намоён бўлди,
    Ўруку олма фаровон бўлди.

    Бўлди бисёр узум бирла қовун,
    Ҳар бири дебки манинг бирла овун.

    Бўлди осуда “баҳоваддин”и,
    Борча оғзида анинг таҳсини.

    Узумидин ҳам ўлай нуктагузор,
    Ки они ҳам демак эрур ночор.

    “Сурхак” отлиқ узуми дилкаш эди,
    “Лаъли якдона”си асру хуш эди.

    Соҳиби жилвада бўстон ичида,
    Қон ютуб соҳиби қўрғон ичида.

    Яна бир узуми “бедона” эди,
    Суйи бисёр ҳакимона эди.

    Нор ранг олғоч нористонға,
    Тушти ўт ғуссасидин қўрғонға.

    Тошқори “оби”лар ўлғоч хуш бўй,
    Бўлдилар шаҳр эли оби рўй.

    Тошқори боғлар ичра анҳор,
    Ичкари сувсиз улус йиғлаб зор.

    Асру маъмур вилоят эрди,
    Очлиғ анда не ҳикоят эрди.

    Ичкари ғайри мани девона,
    Кимда ким бор эди бир вайрона.

    Тошқори ҳам бор эрди бир боғи
    Бори ул айшу танаъум чоғи.

    Боғ аросинда оқор эрди сув,
    Суйи рахшанда нетокким кўзгу.

    Бир сори бор эди нористони,
    Бир сори боғу баҳористони.

    Яна бир жонибида себистон,
    Яна бир жониби қасру айвон,

    Қасрининг оллида ҳавзи дилбар,
    Нозанин ўйлаки ҳавзи кавсар.

    Ҳавзининг тегра ёни тоза ўланг,
    Ҳар сори беҳаду андоза ўланг,

    Ёз очилғоч чиқибон хожайи боғ,
    Дўстлар бирла қилур эрди фароғ.

    Ушбу боғ ичра ичор эрди шароб,
    Қоз ила турна қилур эрди кабоб.

    Узумидин нақи бўлса ҳосил,
    Хожай боғпарасти жоҳил,

    Кўп ёримини чоғир қўёр эди,
    Чоғиридин иту қуш туёр эди.

    Қолғонин сиркаю душоб қилиб,
    Эвининг айшиға асбоб қилиб.

    Меваларни газак айлар эрди,
    Ўзга ҳар не керак айлар эрди.

    Тошир эрди эвига боғидин,
    Қишқача рост узум чоғидин.

    Мевалардин билиб осойиши жон,
    Эвини айлар эди боғистон.

    Ул тошир фурсат аро мевасини,
    Ожиз айлаб юк ила тевасини.

    Юкидин тушса эди бир олма,
    Қулиға дер эди они солма!

    Бенавое агар ўлса бемор,
    Тиласа хидматидин бирта нор,

    Юз хушунат қилур эрди оғоз,
    Бўлур эрди ғазаби дуру дароз.

    Боғ аро мева чоғи бу эди ҳол,
    Уйга кирганда не бўлғой аҳвол.

    Ҳаргиз этмас эди ул шум лиқо,
    Тенгри неъматларининг шукри адо.

    Кўпроқ эл уйла бўлуб эрдилор
    Ким, ўшул қалъа аро кирдилор.

    Нафс аларға чу қилиб эрди ҳужум,
    Бўлдилар неъмати ҳақдин маҳрум.

    Неъмат ул эрдики, ул неъмат аро
    Шукри неъматни қилиб борча адо,

    Бенаволарға наво соз қилиб,
    Эҳтиёж ахлиға эъзоз қилиб,

    Бир сори эрди бориға неъмат,
    Кўрсотиб тенгри йўлида ҳиммат.

    Чунки бу ишни қила олмодилар,
    Тенгри йўли сори кўз солмодилар.

    Тенгри ул қавмни андоқ қилди,
    Ким алар бошиға бу кун келди.

    Ким эрур тошқори хуррам боғот
    Жори боғот аро оби ҳаёт.

    Мевалар борча пишиб тозаву тар,
    Бенаво оғзиға лойиқ яксар.

    Ул жамоат қаболиб қўрғонда,
    Бир ҳавуч сувиға муҳтож анда.

    Меванинг ҳасратидин жонлари кон,
    Меванинг кўрмоги худ не имкон.

    Ҳазрати хон черики хурраму шод,
    Фикру андуҳ сўзидин озод.

    Боғлар ичра килиб айшу нишот,
    Тушубон сабзасидин сабз бисот.

    Мевалардин тузуб асбоби фароғ,
    Жаннати ҳар бирисига бир боғ.
    ***’

    XXXII

    Самарқанд эли очлиғдин ғаломуслиққа чиқиб қулоқ, бурунларини кестургонлари

    Тошқори мева чу бисёр ўлди,
    Ичкори халқ дилафкор ўлди.

    Тошқори мева саросар пишти,
    Ичкори очлиғидин эл шишти.

    Оқибат қолмади номус элга, ,
    Бўлди ғавғойи ғаломус элга.

    Ўғрилаб мева егоч бир нечалар,
    Фавж-фавж эл чиқар эрди кечалар.

    Чун ғаломус эли бебок ўлди,
    Тева, отға тамаънок ўлди.

    Тошда соқлов юрута бошлодилор,
    Ангдиб ул элни тута бошлодилор.

    Кимки тушти қазоқ илкига бурун,
    Берди барбод қулоқ бирла бурун.

    Ҳосилан ўзга чиқо олмодилор,
    Қалъадин ўзларини солмодилор.
    ***

    XXXIII

    Бобур Мирзо кўмагига Хоника хон ва Танбал черик тортиб келиб яна қўрқуб йўлдин қойтқонлори

    Чун босйлди неча кун бу ғавғо,
    Бу хабар шаҳр аро бўлди пайдо.

    Ким юруб Хоника келгон бўлди,
    Мулки Диззаҳ черикидин тўлди.

    Бўлди Бобурға мададкор ул хон,
    Бўлғуси шаҳр элига ёр ул хон.

    Иттифоқ айлади Танбал ҳам анго,
    Шарт сўзини деди маҳкам анго.

    Ул доғи Испарадин ортилди,
    Андижон лашкарин олиб келди.

    Шайхул-ислом севинди бисёр,
    Қилди бисёр севинмок изҳор.

    Шодиёна кўсини чолдурди,
    Ўзни Мирзо қошиға еткурди.

    Бўлдилар борча шоду хушҳол,
    Қилдилар ақлсиз эл била хаёл.

    Ким келиб Хоника бирла Танбал,
    Хон била қилғусилар борча жадал.

    Шаҳр эли бу хабардин хушҳол,
    Лек хоннинг чёрики фориғбол.

    Бу хабарни эшитиб ҳазрати хон,
    Деди: “Бўлса манго лутфи яздон,

    Юз анингдек киши душман бўлса,
    Балки душмандин олам тўлса.

    Манго душман соридин ғам йўқтур,
    Дўст лутфи била кўнглум тўқтур”.

    Фориғ ушбу сўз ила ўлтурди,
    Қабол этмакни муносиб кўрди.

    Демадиким бу хабар бор, ё йўқ,
    Хону Танбалдин асар бор, ё йўқ.

    Хон черикига ёқинроқ келгоч,
    Хоннинг ул ўлтурушини билгоч,

    Ул икков ҳам бирико олмодилор,
    Дўстлуқ навбатини чолмодилор.

    Ёндилар ерларига айрилишиб,
    Ичдаги киналарини билишиб,

    Хон ёқинроқ сиғина тушти яна,
    Турди ул қалъа элига етина.

    Ўзга ҳар кун уруш эрдию қитол,
    Бўлмоди хон қўллариға дафъи малол.

    Олти ой чекти бу қўрғон каболи,
    Бўлди ҳеч тарафдин холи.

    Халқ фарёд қило бошлодилар,
    Қалъадин ўзларини тошлодилор.
    ***

    XXXIV

    Самарқанднинг яёғ ва отлиғи ёсониб қалъадин чиққонлари

    Ногаҳон борди биров тошқоридин,
    Шаҳр сори ки билур мен боридин.

    Қолмади ҳон черикига ўзбак,
    Борди бисёр эл андак-андак.

    Қойеи Куфайну Фаррҳайн кетти,
    Қойси Хиркону Ҳазор етти,

    Қойси Карминага тузди оҳанг,
    Қилди шоҳона бисоту авранг.

    Қойси йўл солди Бухоро сори,
    Қойси ҳам кўзлади андин нори.

    Қойси Қарши била Кешка борди,
    Моли ғойиб деб элни ахторди.

    Хон қошида киши оз қолибтур,
    Қолғони доғи кўнгул солибтур.

    Шайхул-ислом бу сўзни билгоч,
    Деди Мирзоға бу сўзни етгоч.

    Йиғдилар шахр элини яксар,
    Дедилар ким будур эмди хабар.

    Шаҳрнииг бир неча бебоклари,
    Киши бўғурға ҳавасноклари.

    Дедилар: “Биз йиғоли чолок эл,
    Лоуболи сифату бебок эл.

    Шайхул-ислом била Мирзо, сиз,
    Қалъа устида тамошо қилингиз.

    Биэ чиқиб разм этоли хон бирла,
    Ишингизни қилоли хон бирла.

    Эмди ким оз қолибтур лашкар,
    Чиқибон кўрсотоли хонға ҳунар”.

    Шайхул-ислом ила Мирзо бисёр,
    Эл аро шодлиқ айлоб изҳор.

    Дедилор яхши кенгошдур ушбу,
    Ёқадур асру қўнглига асру.

    Қилсонгиз разм чиқиб тошқори сиз,
    Қилоли сизга иноятлар биз.

    Ушбу сўз бирла ушул бебок эл
    Дема бебок басе чолок эл.

    Топтилар ўзлари янглиғ бисёр,
    Борча тирафгону, чусту жаррор.

    Чиқтилар шаҳрдин андоқ ким барқ
    Бўлубон жибау жавшан аро ғарқ.

    Бўлди Мирзо кишисига номус,
    Дедилар борча дариғу-афсус

    Ким: “Бу эл чоғли бўла олмой биз,
    Нангу ном ила ўла олмой биз”.

    Мингча яхши киши колиб эрди,
    Ким бори размға толиб эрди.

    Чиқти ул мингча киши отланибон,
    Иш қилурға бориси қотлонибон.

    Тутти Мирзо била шайхул-ислом,
    Шаҳр дарвозаси устида мақом.

    Чиқориб элни юруттилар тез,
    Яна ҳар фитнани айлаб ангез.

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоира Маҳмудова.

    www.yangidunyo.org

    Published on oktober 27, 2012 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (7)

Comments are closed.