-
Қирғизистонда қачон тинчлик бўлади?
Кейинги пайтда содир бўлган воқеалар бу мамлакатда ҳали-бери сиёсий барқарорлик бўлмаслигини кўрсатади. Мамлакат парламентига ўрнашиб олган жиноий гуруҳ вакиллари қонун талабларини оёқ ости қилиб, оддий халқнинг яшаш шароитини янада оғирлаштирмоқдалар. Кейинги ярим йилда озиқ-овқат маҳсулотларигина эмас, балки барча соҳаларда товарларнинг баҳоси кескин равишда ошиб кетди. Бунинг энг асосий сабабларидан бири мамлакатда ҳокимият талашуви ҳамон давом этаётганлигидандир. Ҳали бирор бир сиёсий гуруҳ мамлакатдаги бошқарув тизгинини тўла қўлга ололганларича йўқ. Бунга жамиятдаги ички қарама-қаршиликлар йўл қўймаяпти.
(Суратда: Қамчи Ташиев)
ПАРТИЯЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ БАШАРАСИ
Парламентда ўтирган беш партия вакилларининг асосий қисми фақат ўзларининг манфаатларинигина ҳимоя қиладиган ва таржимаи ҳоллари ҳам шубҳали одамлардир. Улар ҳозиргача оддий халқнинг яшаш шароитини яхшилаш тўғрисида ўйламаган. Бундан кейин ҳам ўйлашлари гумон. Чунки улар маълум бир партияга катта миқдордаги пул эвазига аъзо бўлишган.
Масалан, Р. Собиров “Ата Мекен”нинг партиявий рўйхатига кириш учун 500 минг АҚШ доллари берган. С. Нишанов эса аввал 100 минг кейин яна 300 минг АҚШ долларини Текебаевга берганлиги учун 22-рақам билан партиявий рўйхатга ёзилган. Худди шунингдек, О. Абдураҳмонов, С. Жапаров, А. Сулайманов, Н. Тулеев, Т. Мамитов каби депутатлар ҳам ўз партияларининг рўйхатларига кириш учун катта миқдорда пул тўлаганлар. Шунинг учун ҳам депутатлик фаолиятларида оддий халқни эмас, балки ўз чўнтакларини ўйлайдилар.
Мамлакат бюджетида ҳеч вақо йўқ эканлиги, қишга тайёргарлик яхши эмаслиги, солиқ йиғими ночор эканлигига депутатлар эътибор ҳам бермайдилар. Партияларнинг лидерлари эса доимий равишда тўполонлар бўлиши учун ҳаракат қиладилар. Тўполонлар бўлмаса, уни ўзлари уюштирадилар. Чунки шу тўполонлар орқали лидерлар ўзларнинг орқасидан эргашган одамларга бошқаларнинг мол-мулкини бўлиштирадилар, лавозим тарқатадилар. Ҳеч бўлмаса, кунлик озиқ-овқат билан таъминлайдилар. Ана шундай лидерлардан бири “Ата Журт” партиясининг уюштирувчиси К. Ташиевдир.
ТАШИЕВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ
Ташиев Жалолобод шаҳрининг шарқ томонида жойлашган Барпи номли қишлоқда туғилиб ўсган. Унинг ота-боболари қидирша номли қипчоқ уруғига мансуб. Томскдаги университетни химик-технолог мутахассислиги бўйича амал-тақал битиргандан кейин туғилган қишлоғига келиб ишлайди. Қирғизистонда бўлиб ўтган ёввойи хусусийлаштириш даврида анча-мунча бойликка эга бўлади. Қишлоқ марказидаги клубни ҳам арзон гаровга сотиб олади. Ўша клубда “Таймурас” номли курашчилар гуруҳини тузади. Шу гуруҳ кейинчалик унга бўйсунган жиноий тўданинг ўзагини ташкил этган.
Ташиевнинг омади Бакиев ҳокимиятни босиб олгандан кейин кела бошлади. Чунки у 2005 йилда Акаевга қарши Жалолободда бўлиб ўтган митингларни уюштиришда барпилик ёшларни жалб қилган. Жаниш Бакиевга шаҳар ички ишлар бўлими биносини ёндиришда ҳамда Жалолобод вилоят Давлат Банкини ўмаришда яқиндан ёрдам берган эди. Ана шунинг учун ҳам Курманбек Салиевич унинг хизматларини ҳисобга олиб ва қипчоқ уруғидан бўлганлиги ва жанублик эканлиги учун масъул хизматларга қўя бошлайди. Аввало, Ёқилғи ресурслари Давлат комитетининг раҳбари бўлиб ишлайди. У ерда ҳеч қанча ишламасдан республика Фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб тайинланади. Генерал-майор унвони берилади.
Бу даврда у Максим Бакиев билан яқинлашади. Унинг кўрсатмалари асосида ишлайди. Ташиевнинг ҳақиқий башараси шу пайтда кўринади. Президент ва унинг оиласи билан яқин муносабатда эканлигидан фойдаланиб, Давлат бюджетининг 200 миллион сўмдан зиёд (5 млн. АҚШ долларига яқин) маблағини ўзлаштириб юборади. Ўзлаштирган маблағ ҳисобига Республиканинг барча бурчакларида “Томас” номи билан автозаправка пунктларини очиб, ишга туширади.
Данияр Усенов премьер-министр бўлиб тайинлангандан сўнг Ташиевнинг иши текширилиб, унинг қилган жинояти халққа аён бўлиб, унинг ишдан ҳайдалиши аниқ бўлиб қолади. Ўша пайтда Д, Усеновнинг таклифи билан электр энергиясининг баҳоси ошган ва бундан аҳолининг норозилиги кучайиб турганди. Бу вазиятдан Ташиев усталик билан фойдаланди. Ҳукуматнинг йиғилишида Данияр Усеновга қўпол сўзларни айтиб, мажлисдан чиқиб кетади ва оддий халқ оммаси орасида бир қадар обрўга эга бўлади.
ТАШИЕВ – МИЛЛАТЧИТашиевнинг миллатчи эканлиги 2010 йилда очиқ-ойдин кўринди. Аввало, у Бакиевни ҳокимиятда қолиши учун курашди. Бу борада барча имкониятларини ишга солса ҳам, халқ ҳаракатини тўхтата олмади. Кейин бакиевчи сиёсий технологларнинг маслаҳати билан Муваққат ҳукумат тарафдорига айланди. Ноқонуний равишда қўлга киритган ҳокимиятни қўлда сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган Муваққат ҳукумат эса Ташиевни қучоқ очиб кутиб олди. Уни Жалолобод вилоятига губернатор қилмоқчи ҳам бўлдилар. Лекин узоқни кўзлаган режа асосида ишлаётган Ташиев ва унинг эгалари бу таклифга кўнмади. Сабаби, Ташиев Бакиевни ҳокимиятга қайтариш учун ҳаракат қилаётган одамлардан бири эди. Бу ҳолатни Ж. Бакиев ва М. Бакиевларнинг 2010 йил май ойидаги телефон суҳбатидан билиш мумкин. Ўшанда Максим Камчининг номини тилга олган ва у 200 та автоматчи билан жанубда катта жанжал кўтаришни уддасидан чиқади, деб Жанишни ишонтирган эди.
2010 йил 19 майда Жалолободдаги О. Ботиров номли университетга ҳужум қилганларнинг 80 фоизи Ташиев бошчилигидаги барпилик ёшлар эди. Улар ўша куни университетнинг бир қисмини талаб кетдилар. Ташиевнинг мақсади миллий низо чиқариш бўлган. Лекин ўзбеклар уларга қарши чиқмади, ана шунинг учун босқин урушга айланмади. Ана шунданми, Ўшдаги қирғинни Бакиевнинг молиявий қўллови ва Муваққат ҳукуматнинг яширин фатвоси билан М. Мирзакматов раҳбарлигидаги жиноий гуруҳ бошлаган. Ташиев эса Бакиевлар томондан тузилган режани амалга ошириш ва уларнинг олдида қарзини узиш учун 13 июнь куни тинч турган Жалолободда ўзбекларга қарши қирғин уюштирди.
Жалолобод ИВСига 2010 йил 16 июнь куни қамалган 13 июнь кунги воқеалар қатнашчиси Эрнст Ташматовнинг гувоҳлик беришича, 13 июнь куни кечқурун К. Ташиев Жалолобод вилоят ички ишлар Бошқармасининг бошлиғи С. Бакиров билан биргаликда ёшларга қурол тарқатиб, ўзбек маҳаллаларини талашга, кейин эса Халқлар дўстлиги университетининг биноларига ўт қўйишга буйруқ берган. Милиция эса қутурган оломонни тўхтатишнинг ўрнига уларга ёрдам берган.
Ташиевнинг режаси бўйича у бошқарган миллатчи оломон Сузоқ қишлоғини ҳам талон-тарож қилиши керак бўлган. Лекин сузоқликлар ўз қишлоқларини қаттиқ мудофаа қилганлар. Асосий йўлдан кира олмаган босқинчиларнинг бир гуруҳи Санпа пахта заводи ёнидаги йўл орқали Сузоққа кирмоқчи бўлган. У ерда ҳам қаттиқ қаршиликка учраб, бир қанча босқинчи ҳалок бўлган. Воқеадан хабар топган К. Ташиев оломонни тўхтатиб, вазиятни тушунтиради. Оломон Сузоққа бормайди. Бу ҳолатни яна Ташиевнинг фойдасига тушунтирмоқчи бўладилар. Эмишки, Ташиев ғазабланган қирғизларнинг ўзбек маҳаллалари устига бостириб боришига қарши туриб, уларни тўхтатган эмиш. Аслида эса Ташиевга Сузоқдаги вазиятни А. Бекназаров телефон орқали айтган ва Сузоққа кириш мумкин эмаслигини тушунтирган. Шунинг учун у оломонни тўхтатган.
Жалолободдаги қирғинни уюштириш билан Ташиев Жаниш ва Максим Бакиевларга ҳисобот берган эди. Ташиевнинг кирдикорлари ҳақида ўша пайтда МҲХнинг раиси К. Дуйшебаев ва Жалолобод вилоятида Муваққат ҳукуматнинг вакили бўлиб турган К. Байболов бир неча марта ОАВ орқали аҳолига маълумот берган. Бир неча кун ўтгач, бу ҳақдаги хабарлар ҳам изсиз йўқолди. Сабаби, Ташиевни А. Бекназаров қўллаб-қувватлаган ва у амалга оширган ҳар қандай жиноятни Муваққат ҳукуматнинг раиси Р. Отунбаеванинг ёрдамида яширган.
Ташиев Қирғизистон Республикаси Конституциясини ҳам, конституциявий қонунларнинг талабларини ҳам бир пулга олмайди. Парламентга сайловлар олдидан бўладиган ташвиқот ишларини ҳам Ташиев миллатчиликка таяниб олиб борган. У, Қирғизистон фақат қирғизларга тегишли, бошқа миллатлар қирғизларнинг хизматини қилишлари керак, деб сайловчилар орасида бир неча бор айтган. Агар бизнинг партияга овоз берсангиз ва биз сайловда ғалаба қилсак, Бакиевни қайтариб олиб келамиз, деган фикрни бир қанча мажлисларда таъкидлаган. Кейинчалик эса айтган сўзидан тонди.
У ўзбек мактабларини қирғиз мактабига айлантиришни ҳамда Қирғизистонда яшаётган ҳар бир фуқаро қирғиз тилини билишга мажбур эканлигини ташвиқот қилади. У айрим гапларни тўқиб чиқаради ва кўпчиликнинг фикрини чалғитади. Айниқса, Қирғизистонга қўшни мамлакатларда юргизилаётган миллий сиёсатда бехабар ҳолда, у жойларда қирғиз мактаблари йўқ, қирғизлардан давлат ишларида ҳеч ким ишламайди, деб жар солади. Масалан, Ўзбекистоннинг биргина Андижон вилоятида 33 та мактабда ўқитиш фақат қирғиз тилида олиб борилишини, мактаблар қирғиз тилидаги дарслик китоблар билан тўла таъминланганлигини, миллати қирғиз бўлган раҳбарлар, фан докторлари, илмий ходимлар, хўжаликнинг турли соҳаларида ишлаётган миллати қирғиз мутахассислар барча билан тенг яшаб ва ишлаётганлигини Ташиев билмайди, ёки билишни истамайди.
Ташиев яхши тарбия кўрмаган. Нутқи ҳам ночор. Тоза қирғизча гапиролмаганидек, русчани ҳам тўлиқ билмайди. Ҳаракатдаги қонунни эса мутлақо ҳурмат қилмайди. Айрим масалаларни кўчанинг қоидалари асосида ҳал қилишга интилади. У Жогорку Кенешда ҳам бир неча бор жанжал уюштирди. Ўзининг фракциясидаги депутатни ҳайдаб, ўрнига бошқасини олиш учун зўравонлик қилди. Шунга қарамасдан, фракцияда ҳам, Жогорку Кенешнинг раҳбариятида ҳам унга тегишли чора кўрилмади.
Ҳаддидан ошган Ташиев шу йилнинг 3 октябрь куни бир гуруҳ тарафдорлари билан Оқ уйни босиб олиш учун юриш қилди. Айрим экспертлар Ташиевнинг бу ҳаракатини тентаклик сифатида баҳоламоқдалар. Аслида эса режа асосида уюштирилган бу ҳаракатнинг тепасида К. Бакиев билан, М. Бакиев турибди. Ўша куни эрталаб К. Ташиев Минск ва Лондон билан телефон орқали узоқ сўзлашган. Фитнанинг уюштирувчилари, агар Ташиевни қамашса, худди 2005 йилдагидай жанубдаги эл ҳокимиятга қарши кўтарилади, деб ўйлашган. Лекин ундай бўлмади. Ташиевнинг қариндош-уруғларидан бошқа одамлар Ташиевни мудофаа қилишмади. Демак, оддий халқ бу фитнани қўлламади. Бу ҳолатдан талвасага тушган Ташиев эса ўзини жинниликка солди. Бундан фойдаланган ҳаракатдаги ҳокимият уни шу диагноз билан уй қамоғига чиқармоқчи ҳам бўлди. Лекин Ташиевнинг орқасида турган кучлар бу қарорнинг оқибати ёмон бўлишини ҳисобга олиб буни олдини олдилар. Куни кеча адвокат Икрамиддин Айткуловнинг Ташиевни уй қамоғига чиқариш бўйича ўтинчига Жогорку Сот рад жавобини берди.
Қирғизистондаги бугунги сиёсий аҳвол АҚШнинг Иллинойс штатида XX асрнинг 30-йилларида вужудга келган вазиятга жуда ўхшайди. Ўшанда штатнинг депутатлари таркибига ўғри, талончи, мафиозлар сайланган бўлиб, штатнинг ҳаёти жуда алғов-далғов бўлиб кетганди. Марказий ҳокимият ўша депутатларнинг ҳаммасини қамоққа олиб, бошқа сайлов ўтказгандан кейингина Иллинойсда тинчлик барқарор бўлган.
Бу тарихий ҳақиқатдан Қирғизистон раҳбарлари ё бехабар, ёки уларнинг ўзлари ҳам республика парламентидаги Ташиев ва унга ўхшаган талончи, ўғри, босқинчи, наркобаронлар билан бир командада. Агар шундай бўлса, Қирғизистонда ҳали-бери тинчлик бўлмайди.
М. Алиев, эркин журналистwww.yangidunyo.org
Published on november 8, 2012 · Filed under: Ўш қирғини;
2 Responses to “Қирғизистонда қачон тинчлик бўлади?”
-
SARmaT said on februari 26th, 2013 at 7:37 e m
Кирзачь горного разлива,тупой, прослышал, что армяне бывают волосатые, с большими носами, сросшимися бровями и фамилиями заканчивающимися на ян. А тут, как назло,в аул приехал армянский зоопарк. Ну, думает кирзачь, пойду в зоопарк, на армян посмотрю,детям покажу.Значит дошёл до клетки с обезьянами и грит:” Дети, запомните, это армяне. Видите на клетках написано ”ОРАНГУТЯН, БАБУЯН, ПАВИЯН”…
-
Sarmat said on februari 27th, 2013 at 9:17 e m
Кирзача гастарбайтера, в Москве, останавливает казачий патруль:” Ваши документы”. Кирзачь:” Ну, что вы, ей богу, да свой я, казак кубанский и зовут меня Кубаныч”.
Охирги изоҳлар