ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
« okt   Dec »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

  • Шайбонийнома (9)

    Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    XL
    Самарқанд фатҳ бўлғондин сўнгра қабал тортқон элларнинг аҳволи ва Хоника хон мўғулларидин толону торождин ва Кичик Мирзонинг боштоқ навкарларининг бемаъни ҳукуматларидин бузулуб, қўрғонни беркитур дегонларининг ҳоли

    Чун Самарқаад эшиги очилди,
    Хон басе элга иноят қилди.

    Бурноғи ишдин аларға демоди,
    Разм сончишдин аларға демоди.

    Шаҳр эли хон карамини кўрди,
    Борча ерлик ерга ўлтурди.

    Хон бу алтофни қилғоч изҳор,
    Қилдилар халқ таажжуб бисёр.

    Қилдилар хонға, дуо яхши-ёмон,
    Бўлдилар борча мутеъи фармон.

    Хон басе оёди элни, аммо
    Тенгридин бор эди ул элга бало.

    Неча йил хон келишидин бурно,
    Қабалу разм ишидин бурно,

    Бойсунғар била Султон Масъуд,
    Чиқариб эрдилар ул элдин дуд.

    Тақи Султоналии нодон ҳам
    Қилиб эрди басе ул элга ситам.

    Бир тарафдин тақи Тархон отлиқ,
    Лодалор бор эдилар шавкатлиқ.

    Тақи Хоника дегон хони азиз,
    Ким анго бор эди идроку тамиз,

    Қилиб эрди черикига фармон,
    Ким чопиб халқни қилғой вайрон.

    Неча йил мунча балолар бор эди,
    Анго анвоъи жафолар бор эди.

    Булмакорим била Бобур доғи
    Қўйди эл жонига меҳнат доғи.

    Олти ой боғлодилор қўрғонни,
    Ваҳмидин қутқароли деб жонни.

    Бир-икки жон учун ушмунча жон
    Дарду ғам ўтига куйса не ямон.

    Шоҳ улдурки, еса эл ғамини,
    Доим ўзига деса эл ғамини.

    Истамай ўзининг оройишини,
    Истагой халқнинг осойишини.

    Нафс учун айламаса султонлиқ,
    Қилмаса аҳли ҳаводек хонлик.

    Арсайи мулкни ёбон билса,
    Элни қўй, ўзини чўпон билса,

    Билса султонлиғининг дастурин,
    Балки чўпонлиғининг дастурин.

    Қўйини ўтға, сувга еткурса,
    Оруғини ўзига келтурса,

    Кундуз ўтлоса аларни хушҳол,
    Қилмаса бўрига зору помол.

    Кечаси айлоса оҳанги қўтон,
    Берса ором аларға яксон.

    Бўридин бўлса нигоҳбон кундуз,
    Бўлмаса ожизу ҳайрон кундуз.

    Ўғридин бўлса нигоҳдор кеча,
    Бўлмаса ўғри била ёр кеча,

    Ўзига дееа қилой осон иш,
    Деса чўпонки билой осон иш,

    Соқлосун жонивори донойи,
    Қуйда чўпонлар ила ҳампойи.

    Бўйнида тавқи вафойи бўлғой,
    Ўғрида нағмасаройи бўлғой,

    Кундуз эткой қўйи бирла таку пў,
    Бўлмоғой кеча кўзида ўйқу.

    Бўри бирла уруш оҳанг эткой,
    Кенг жаҳонни ўзига танг эткой.

    Ўғри бирла қеча ғавғо қилғой,
    Ўғрини эл аро расво қилғой.

    Подишоҳ бўлса керак чўпондек,
    Мардироҳ бўлса керак чўпондек,

    Элини қўй киби билса доим,
    Элга раҳмат била келса доим.

    Бўридек ёғини мазлум этса,
    Мол олурдин они маҳрум этса.

    Ўғридин сақлоса, яъни султон,
    Ихтиёр этмаса элга девон.

    Нетайин, деса ўзи, чўпондек,
    Бўлсун ит бирла сўзи чўпондек.

    Айласун шахс емини пайдо,
    Ит киби қилғучи элга ғавғо.

    Ит сифати била ороста ул,
    Нур зоти била ороста ул.

    Ҳам вафодорлиқ эткой зоҳир,
    Ҳам мададкорлиқ эткой зоҳир.

    Ёғи бирла урушурдек бўлғой,
    Разм вақти турушурдек бўлғой.

    Ўғри бирла тақи ғавғо қилғой,
    Ҳам раиятға мадоро қилғой.

    Бўлмағой дунё ишиго машғул,
    Оллида дин иши бўлғой мақбул.

    Дин ёғисин тақи маълум эткой,
    Ўғрисини тақи маҳрум эткой.

    Яъни султони агар қилса: хато,
    Башаряйят юзидин аҳёно,

    Ул хатодин халал ўлса динға,
    Ул ойитса шаҳи дин ойинға

    Ким: “Хатодур, бу хатодур, бу хато”
    Тиламосдин халалин марди худо.

    Улки бу йўлни санго кўрғузди,
    Билки дин силсиласини узди.

    Ёғидин дегани улдур таҳқиқ,
    Қилма змнҳор ўзунга они рафиқ.

    Дин ёғиси будур, ўғриси ул,
    Ким кўнгул ичра дойим содур йўл. .

    Хотири соф аро солур васвос,
    Дерлар ул шуми лаини ханнос.

    Ул агар васваса айлоб гоҳи,
    Шоҳга кўрсатур ўлса роҳи

    Ким, шариат йўлидин тушкой ироқ,
    Бўлғой иқлими залолатда қазоқ.

    Шаръдин чун они бир ён солғой,
    Нақд дувёни ўғурлоб олғой.

    Керак ул маҳрами асрори яқин,
    Деса лаънат санго шайтони лаин.

    Шоҳин андоқ мутаннаббеҳ қилса,
    Шаръи сори мутаважжеҳ қилса,

    Дину дунё аро ул муршиди роҳ,
    Ёғию ўғридин ўлеа огоҳ.

    Подшоҳ тинч кўнгул бирла бўлур,
    Бидъату зулм дўкони бузулур.

    Ўйлаким итсиз бўлмос чўпон,
    Бўлмаса ҳам керак онсиз султон.

    Бу ҳикоят эл учундур бори,
    Бу ривоят эл учундур бори.

    Ким ўзин тутқон, ул элга султон,
    Қилди номуски бўлғой чўпон.

    Бўридин соқломоди кўйлорини,
    Қўйди бўри ситамига борини.

    Кесмоди ўғрисининг илкини ҳам,
    Ўғрилар кўнглини қилди хуррам.

    Айлади нафс ила шайтонни шод,
    Дину дунёсини берди барбод.

    Емади халқ ғамини ҳаргиз,
    Айлади халқини ёғи ожиз.

    Элни соқлорға мажоли йўқтур,
    Урушур чоғлиқ ҳоли йўқтур,

    Қабади халқни қўрғон ичида,
    Балки банд айлади зиндон ичида.

    Яхшироқ ул эдиким андоқ шоҳ,
    Чунки ўз ҳолидин эрди огоҳ.

    Кимгаким, тенгриси нусрат берди,
    Нусрату қуввату давлат берди.

    Анго топшурғой эди ўз элини,
    Торто турғой эди элдин-элини.

    То ўшул эл қилибои султонлиқ,
    Элга кўргузгой эди чўпонлиқ.

    Ўзи элнинг ғами бирла куймос,
    Билмосу билгучига ҳам қуймос,

    Бир киши жони учун юз минг жон
    Нега озурда қилур бу даврон.

    Ҳак ушул эрдики бу хон келгоч,
    Подшаҳлар анинг ишин билгоч,

    Тахт ила, тож ила, мулку зару сим
    Анго қилмоқ керак эрди таслим.

    Қилибон мулк талаб мирзолар
    Солдилар мулк ичида ғавғолар.

    Анго лаънатки қилиб мулк талаб,
    Эл бузулмоғлиғиға бўлса сабаб,

    Анго раҳматки элин қистамади,
    Эл бузулмоқлиқини истамади.

    Ўзгалар бузғонин обод этти,
    Бузуғ эл хотирини шод этти.

    Яхшилиқ қилди ямон борғонға,
    Раҳм этиб келди ямон борғонға.

    Ким анго қилди ямонлиқ зоҳир,
    Ул анго яхшилиқ этти охир.

    Ғараз улким бу Самарқанд улуси,
    Ким ямондур кичигию улуси

    Бурноғи шоҳлар айёмида,
    Йўқки гумроҳлар айёмида

    Толотиб олдуруб эрдилар кўп,
    Ким бу қўрғон аро кирдилар кўп.

    Мунда ҳам қолғонини соттилар,
    Фоқаю фақр ичига боттилар.

    Бўлдилар борча гадою расво,
    Йўллор устида қилибон ғавғо.

    Ичкори ошлиқ учун борди мол,
    Тошқори ошлиқ улубон помол.

    Уй била қўйни олиб эрди мўғул,
    Теваю отни, ҳисорию чуғул.

    Чун Самарқанд бу навъ ўлди хароб,
    Бўлди кўп қаҳт бўлурға асбоб.

    Куз бу навъ эрди улуснинг ҳоли,
    Ёзға шаҳр ўлди улусдин ҳоли.

    Қиш қотиғ келдию кўп ёғди қор,
    Ўлди очу ёлонғоч эл бисёр.

    Кўчалар бўлди ўлукдин мамлу,
    Шаҳр бўлди йигрурдек асру.

    Ёлғиз ул шаҳрда-ўқ ўлмади халқ,
    Анда-ўқ лола киби сўлмади халқ.

    Кеш била Қаршида ҳам кўп ўлди,
    Андолор кўп киши зое бўлди.

    Ўлди бисёр Бухорода доғи,
    Бўлди кўпроқ элига марг чоғи.

    Бу вилоётда ким айтилди
    Ким, ўлум элни бу янглиғ қилди.

    Юз минг одам ўлуб эркин шояд,
    Эвлари бузулиб эркин шояд.

    ***

    ХLI
    Мовароуннаҳр халқиға тенгридин ғазаб етконда бир азизе бу ҳикоятни баён қилди, танбиҳ учун назм қилинди

    Бир ажаб сўз деди пиру ул вақт,
    Пири хуршид замири ул вақт

    Деди: “Бу ҳолдин ўлдум ғамгин,
    Кўрмодим жон аро бир дам таскин,

    Хотирим асру мушавваш бўлди,
    Хаста кўнглум тақи нохуш бўлди”.

    Дедим: “Эй, бор худойи қодир,
    Борчанинг ҳолиға доим нозир.

    Борчаға жисм ила жон сен бердинг,
    Борчаға ному нишон сен бердинг.

    Кўз равоқини сен эттинг пур нур,
    Кўнгул эвини сен эттинг маьмур,

    Нутфани тарбият айлоткон сен,
    Раҳм ичра ани сийлоткон сен.

    Они қонға эвруб, ранг бериб,
    Нутфалиқ мартабасидин ойириб,

    Қонға ҳам эт йўсуни сен бердинг,
    Этка ҳам ани-муни сен бердинг,

    Сурати айладинг ул этдин рост,
    Ким азалдин манго ул ўлди хост.

    Руҳ ила они мушарраф қилдинг,
    Халқ ичра ани ашраф қилдинг.

    Неча овқот анго бўлди сарф,
    Токи чиқди лабидин савт ила ҳарф.

    Они не ерга-не ердин кетуруб,
    Одами доирасиға кеюруб,

    Эмди бу ҳол ила қирмоқ не экин,
    Хаста жонидин айримоқ не экин?

    Не экин мунча ғазабга боис,
    Не экин мунча жаабға боис?

    Ким неча шаҳр эли ўлди тамом
    Шаҳрлар холи ўлуб бўлди тамом.

    Айлогоч ушбу муножот фақир,
    Хотифе этики: “Эй пок замир,

    Бор ўлуклар сори, кўр, ҳоли недур,
    Ул ўлукларга, кўр, аҳволи недур?

    Қойдаким кўрсанг ўлук, қилма фароғ,
    Қил назар суратиға боштин-аёқ”.

    Чун бу ҳукм ўлди манго ҳотифдин,
    Хабар ўлди манго ул воқифдин.

    Чиқтим эвдин югуруб кўча сори,
    Кўчалар тўла ўлук эрди бори.

    Бир ўлукнинг боши узра турдум,
    Юзини гард аро очиб кўрдум.

    Мийиғи, оғзини ёпиб эрди,
    Ушбу янглиғ назаримға кирди.

    Аёғиға тақи кўзни солдим,
    Аёғин кўргач ибрат олдим.

    Табонида бор эди кура басе,
    Тирик ўлса ер жди дара басе.

    Билдим андинки намози йўқ эмиш,
    Тенгриси бирла ниёзи йўқ эмиш.

    Йўқ эмиш тобоии суннат ҳаргиз,
    Билмос эрмиш басе миллат ҳаргиз.

    Неча кун кездим ўшул ҳол била,
    Ул ўлукларни тафтиш қила,

    Борчасин ушбу сифатлиқ кўрдум,
    Борибон эвима тинч ўлтурдум.

    Бу қирилғон кишилар ал ҳосил,
    Бор эдилар бори қдин ғофил.

    Борча дунё аро маъмур эдилар,
    Молу дунё ила мағрур эдилар.

    Элтиб эрди борини ҳирсу ҳаво,
    Динларини бузуб эрди дунё.

    Ҳар сабаб бирла худойи жаббор,
    Ойириб молларини айлади зор.

    Оқибат қилди бу янглиғ борин,
    Айлади қудрат қаҳр изҳорин.

    Ҳазрати хони Шайбоний асру,
    Раҳм ила қелди ул элга ўтру.

    Лек тенгри қилиб андоқ такдир,
    Қилди ул қавм ямонин ҳар бир.

    Ҳар бирин айлади бир-бирига ҳалок,
    На кафан топти, на тобут, на хок.

    Ўлукига киши қилмай эъзоз,
    Қилмади ҳеч азиз анго намоз.

    Чун тирикликда намози йўқ эди,
    Шамъдек сўзу гудози йўқ эди.

    Ўлугида не керак анго намоз,
    Андоқ, ўлгонга не керак эъзоз?

    Қиш эди қаҳту ўлот ушбу тавр,
    Ул қиш ул тавр ила айланди давр.

    Қистади ул қиш улусни асру,
    Келди очу яланғочға утру.

    Аввало бир неча ёғди ёмғур,
    Томди кўкнинг ёши мулдур-мулдур.

    Ювди ул қаҳт оро ўлгонларни,
    Шаҳр аро эв-эли бўлгонларни.

    Ёғди ёмғур сўнгидин мунча қор
    Ким, ўлукларга қилиб меҳр изҳор.

    Борчасин кўмдию қилди пинҳон,
    Эл кўзидин ким эрур эмди ямон.

    Чун ўшул қор аларни ёпти,
    Шаҳр филжумла сафойи топти.

    Қордин сўнгра ҳаво бўлди совуқ,
    Бўлди ўлмакка тирик доғи ёвуқ.

    Қатраи музламағон қолмади сув,
    Музлади шаҳри Самарқанд асру,

    Элга билдурди Самарқандлиғин,
    Совуқу қбр ила хурсандлиғин.

    Ўтқа бозор басе гарм ўлди,
    Ул замон давр анго эврулди.

    Бўлди маъмур басе гулханлар,
    Тира гулханлар эди гулшанлар.

    Қолғон арбоби Самарқанд тамом,
    Бўлдилар сокини кунжи ҳаммом.

    Сортлар асру забун бўлдилар,
    Дуд ила ғолиягун бўлдилар.

    Қилдилар ўтқа парастиш бисёр,
    Қилдилар ҳовияға майл изҳор.

    Чун совуқдин бори афкор эдилар,
    Дўзах ўтиға талабкор эдилар,

    Ўт ҳам анча эмас эрди исиғ,
    Йўқ эди унча ҳам андин осиғ.

    Ул доғи мис каби бор эрди ўсуб,
    Ўчоқ оллида совуқдин бурушуб.
    ***

    XLII

    Имом-уз-замон, халифат-ур-раҳмон Самарқанд олғон йилнинг қишинда мўғул устиға черик тортиб, Хоника хоннинг вилоятларин, Шаҳруҳияни чоптурғони

    Ушмунингдек қиш ичинда ул хон,
    Қилди борча улусиға фармон

    Ким, Самарқандға келсунлар бот,
    Қўюбон шевайи орому сабот.

    Хондин ул ёрлиғ эшитғоч лашкар,
    Ҳар нечук бўлса йиғилди яксар.

    Лашкари чун йиғилиб келди тамом,
    Деди ул хони азимул ислом

    Ким: “Юруб Сирни кечормен филҳол,
    Мўғул аҳлини қилурмен помол”.

    Ушбу сўз бирла юруб отлонди,
    Ҳашаму хайли тақи отлонди.

    Борди хон қалъайи Диззақ сори,
    Салтанат аҳли мулозим бори,

    Чунки Диззақдин ўтуб қўнди хон,
    Шоҳ Маҳмудға қилди фармон

    Ким, юруб илгари ўтсун сувдин,
    Сир дема, хавфу хатарлиқ ердин.

    Шаҳруҳия мўғулин чопхурсун,
    Шошу Сайром йўлин чоптурсун.

    Айласун хайли мўғулни вайрон,
    Балки туфроқ ила қилсун яксон.

    Ушбу фармон била Султон Маҳмуд
    Отлониб деди ағосиға дуруд.

    Борди анинг била Темур Султон,
    Юзи хуршиди фалакдек тобон.

    Ҳожи Ғози таки бўлди ҳамроҳ,
    Мўғул элин қилойин деди табоҳ.

    Жонвафо доғи юруб отлонди,
    Мўғул ўлтурмеқ учун қотлонди.

    Бўлди Қанбар ҳам аларға ҳампо,
    Тилади марҳамату лутфи худо,

    Отланиб шайхи муриди пурдил,
    Бўлди ул ҳам бу юрушга мойил.

    Бордилар борчаси Султон бирла,
    Бандалик айладилар жон бирла.

    Олти мингча киши чиқди қўлдин,
    Баъзи ўнгдину баъзи сўлдин.

    Борчаси пурдилу, размовару чуст,
    Разм учун борчасининг беллари руст.

    Борча қўш отлиқу борча жаррор,
    Борчанинг борча яроғи тайёр.

    Жибадин отлари борча юклук,
    Ичу тош тўнлари борча туклук.

    Қойсининг тўни эди олтойи,
    Ул қизир эрди юруган сойи.

    Қойси сувар қилиб эрди либос,
    Вақтға лойиқ этиб эрди асос.

    Қойси тўни эди олтойи,
    Ул қизир эрди юруган сойи.

    Қойси сувар қилиб эрди либос,
    Вақтға лойиқ этиб эрди асос.

    Қойси тулки била хурсанд эрди,
    Тулкига толиби пайванд эрди,

    Кўнглок ўрнида эди осу тийин,
    Бу арода ман алардин нетойин.

    Совуқ андоқ эдиким, яхши-ямон
    Бор эдилар бори, андин нолон.

    Гарчи ўзбак улуси дашт аро
    Ўсубон туттилар анда маъво,

    Дашт совуқларини кўрдилор,
    Ул ҳаволарда чидоб турдилор.

    Дедилар айлабон инсоф изҳор:
    “Бу совуқ дашт совуқича бор!”.

    Ул совуқдин топойин деган амон,
    Заҳмидин қутқорайин деган жон,

    Тортиб эди тизига туклук ишим,
    Айтур эрди бу эрур яхши ишим.

    Ичидин тулкига чўлғониб эди,
    Тани тулки аро тўлғониб эди.

    Тошдин ҳам кийиб эрди яна бир,
    Топмайин деб бу ҳаводин тағйир.

    Бошида бор эди кешлик қалпоқ,
    Жумурубон ёпуриб эрди қулоқ.

    Ул қиш асру совуқ эрди аммо,
    Йўқ эди ҳеч аларға парво.

    Кешга ботиб эдилар султонлар,
    Маъдалат жисми ичинда жонлар.

    Шамъ янглиғ эди Султон Маҳмуд,
    Бошида кеш не янғлиғ ким дуд.

    Шоҳ Темур кеш ичинда, ҳайҳот,
    Бор эди зулмат аро оби ҳаёт.

    Қарочилар тақи кеш тун аро ғарқ,
    Борча осуда қадамдин то фарқ.

    Бу яроқ бирла етишти лашкар,
    Сир бўйин айлодилар тунла мақар.

    Совуқ айлаб эрди Сирга таъсир,
    Тўнгуб эрди, топо олмай тадбир,

    Тош киби музлаб эди ул дарё,
    Йўқ эди ҳеч нам андо асло.

    Сирни ул навъ кўрубон Султон,
    Отланиб Сирни кечар бўлди равон.

    Юругоч ҳазрати Султон филҳол,
    Қилдилар Сирни халойиқ помол,

    Ҳеч ким чиқмоди ул қўрғондин,
    Қилдилар ваҳм басе Султондин.

    Дашту водиға ёйилди лашкар,
    Мол таҳсилини қилди лашкар.

    Шаҳруҳия мўғулин чоптилар,
    Шаҳруҳи асру қолин топтилар,

    Олдилар моли фаровон, андо,
    Бўлди кўп мол намоён андо.

    Қирдилар хайли мўғулни бисёр,
    Жонлариға тегурубон озор.

    Икки кун чоптилор ул кишварни,
    Ранжға соптилар ул кишварни.

    Борди Хоника дегон хонға хабар,
    Ким етишти бу тарафдин лашкар.

    Хоника хон бу хабардин мискин
    Бўлди бечораю асру ғамгин.

    Мастлиқ уйқусидин ойилди,
    Беклари бирла кенгошлор қилди.

    Маслаҳат кўрмодилар отлонурин,
    Отлониб разм учун қотлонурин.

    Ул кенгашда вале Шайбонийхон,
    Инисининг сўнгидин келди равон.

    Сир яқосиға тушиб ўлтурди,
    Хасм ила разм муносиб кўрди.

    Хасм чун чиқмоди, қилди фармон
    Ким ёниб қўлға қўшулсун Султон.

    Ҳукм ила ҳазрати Султон Маҳмуд,
    Келдию қилди черикни хушнуд.

    Моли оламни олибон келди,
    Борча элни мутамаввал қилди.

    Яна бир кун ул аро турдилар,
    Хасм келгай дебон ўлтурдилар.

    Хасм чун чиқмоди бўлди ночор,
    Ёнмоқ ул ердин этиб азми диёр.

    Чун черикнинг янори жазм ўлди,
    Хони Шайбрниға бу азм ўлди

    Ким, яна Сирни ўтубон лашкар,
    Ошлиқ олғой тевасиға яксар.

    Яна хон айлагач ул навъ хаёл,
    Яна Сир бўлди черикига помол,

    Мўлкент устига йўл солдилар,
    Бўлғой ошлиқларини олдилар.

    Кўнгул ошлиқ соридин жамъ ўлди,
    Мўлкент эли вале соврулди.

    Хон кўчуб ёнди Самарқанд сори,
    Хурраму шод черик аҳли бори.

    Келди хон тахтида тутти ором,
    Айлади айш саририни мақом.

    Ҳар ким ўз манзилида топти қарор,
    Қою Куфайну, қаю борди Бухор.

    Фасли дай ўткуча эл тиндилар,
    Борча қишлоқлариға индилар.


    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова

    www.yangidunyo.org

    Published on november 10, 2012 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (9)

Comments are closed.