ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
« okt   Dec »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

  • Нима учун регресс ва эрксизлик мухолифатини бирлаштириш керак?

     

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти президенти Абдужалил Бойматов эски ўзбек мухолифатини тағин бирлашишга чақирмоқда– нимага?

    Абдужалил Бойматов 2003 йили президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилмоқда .

    Галима Бухарбоева

    Керакли хулосани олиш учун, беғараз ва соддадил Абужалил Бойматовга фактларни қиёслаш мантиғи ва қобилияти етишмайди.

    Бир марта ўзбек мухолифати камчиликларини фош қилишни бошлаб, у ”Эрк” партиясидан Муҳаммад Солиҳ ва ”Бирлик”дан Абдураҳим Пўлатовлар Ўзбекистон ҳукумати тепасига келадиган бўлса, улардан келадиган кулфат, ўзгармас президент Ислом Каримовникидан кам бўлмаслигини айтган эди.

    Хулоса мутлақо тўғри, бироқ шунга амин бўлиб ҳам, Бойматов эндиликда фақат улар Ўзбекистон ҳукумати тепасига келмаслиги учун курашиши кераклигига ақли етмаяпти.

    Мамлакатга Каримовга ўхшаган ёки ундан ёмон бўлган шахс керак эмас, у мутлақо бошқа – яхши бир истиқболга муҳтож.

    Унга, ўз сиёсатлари бошига, мамлакат ривожининг ягона ва шубҳасиз шарти ҳисобланган озодлик, тенглик ва қонун устиворлиги ғояларини қўювчи шахслар зарур.

    Бойматов эса, ўзининг “Солиҳ Каримовдан кўра ёмонроқ” қабилидаги фош қилувчи баёнотлари сериясидан кейин ҳам, тағин ва тағин ўзбек сиёсатининг айни динозаврларига суянишда давом этмоқда.

    Уларнинг, ўзлигини ўзгартиришига, ўзи орзу қилганидек маърифатли демократларга айланишидан умид қилмоқда.

    Уларни 2015 йил парламент сайловларига тайёрланишга чақираркан, уларнинг аллақачон анча муҳтарам 70 ёшга бориб қолишгани – бу уларниг мамлакатни бошқаришдаги сўнгги имкони эканини эслатади, бироқ айни пайтда – нима учун унга ва мамлакатга бу кекса ақидапарастлар керак, ва ҳатто, қандайдир алжираш тарзида бўлсин, сайловларда иштирок этишни исташганида ҳам – улар буни қандай амалга оширишлари мумкин, деган саволни қўймайди.

    Нотўғри манзил

    Бойматов – демократ, у Ўзбекистон дунёвий йўлдан ривожланишини, мамлакатни озод кўришни, эркин сайловлар воситасида шароитлар яратилишини, ОАВ ва адлия ҳамма учун – сиёсатчилар, бизнесменлар, рассомлар, фаоллар, барча дин, эътиқод ва йўналишдаги одамлар учун эркин бўлишини истайди.

    У ҳолда у Солиҳ ва Пўлатовдан нимани истаяпти? Уларнинг бирортаси демократик лидер сифатига эга эмас, уларнинг танқидга муносабати, яхши маънода – асоссиз ёрлиқ осиш ва танқидчиларининг оғзини ёпишга интилиш, ёмон маънода эса – уятсиз сўкиш ва порнофотосуратлар тарқатишдан иборатдир.

    Бойматов, масалан, Ўзбекистонда ҳукумат тепасига келган тақдирда ”гомосексуаллар жамияти ва бошқа касал одамларни замонавий тарзда жамиятдан изоляция” қилишни орзу қилувчи Солиҳдан нимани истаяпти, яъни у Халқаро жиноий суднинг Рим статутига кўра инсониятга қарши жиноят содир этмоқчи бўлган шахсдан.

    “Эрк” ва мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ очиқчасига, электоратнинг фикри билан иши йўқлигини айтади, гарчи демократик жамиятда ҳукумат тепасига келишнинг ягона йўли – сайловлардир.

    Солиҳ, Ўзбекистонда қандай тузум ўрнатмоқчи эканлигини айта олмайди, у танловни халқ умумхалқ референдуми орқали амалга оширади дея ёзади.

    Яъни, агар халқ коммунистик тузум учун овоз берса, у коммунист бўлади, агар исломий тузум ғолиб келса – исломчи, демократик бўладиган бўлса – шу заҳоти барча гомосексуалистлар ва бошқа ”касал” одамларни севишга тайёр.

    Ноёб ғоявий аралашма, тўғрироғи – қандайдир бирор ғоя ва эътиқоднинг, устуннинг йўқлиги, ва бор йўғи битта мақсад – ҳокимиятга эишиш учун реалликка мослашиш.

    Каримов режим 23 йилдан буён мамлакатни ўмариш, фикр ва ҳаракат эркинлиги куртакларини қуритиш билан банд бўлсада, у хали фуқароларнинг ички иштонига осилгани йўқ.

    Бироқ ЎҲҲ ва унинг лидери, ўзини аҳлоқни монополия қилишга ҳуқуқи бор деб ҳисоблайди, нима аҳлоқий, нима аҳлоқий эмаслигини билишади. Улар Ўзбекистонни бугунги Эрон ёки толиблар давридаги Афғонистон даражасига айлантиришни кўзловчилардир.

    Солиҳнинг наздида кучли аёл – “жирканч” бир жонзотдирки, у ислом фанатиклари, Покистонда ўзининг илм олиш ҳуқуқи учун курашган 14 ёшли Малалуни отган каби, қизларнинг отилишига замин ҳозирлайди.

    Ғоясизлик ва қўрқув

    Бойматовнинг кекса мухолифатчиларга мурожаат қилиши, симптоматик ҳусусиятга эга. Бу нафақат ҳуқуқ ҳимоячисининг номантиқийлиги ва гўллиги, балки жамиятнинг янгилик олдидаги умумий қўрқуви, ”умидлар қатъийлиги” ва фикрга қодир эмаслиги аломатидир.

    Эски санамлардан воз кечаркан, олдингда бирдан қўрқинчли бўшлиқ намоён бўлади, у ердан яхши ҳам, ёмон хам чиқиши мумкин, бошқаларнинг елкасида бўлган жавобгарлик ҳавода бир зум муаллақ қолади ва сенинг елканга тушиш билан таҳдид солади.

    Бироқ фақат эскиликни инкор этибгина, янгилик учун курашиш мумкин. Фақат, тўғри баҳо бериш ва унинг узвий ҳимоячиси бўлибгина олдинга интилиш мумкин.

    Ўз келажагингизнинг ўтмишдан қидирманг, Абдужалил ака. Бу у ерда йўқ. У ердан фақат ўрта асрлар чиқиб келиши мумкин. Чангалзордан гул қидирманг, янгиларини экинг.

    Галима Бухарбоева – Uznews.net бош муҳаррири

    www.uznews.net

    Published on november 17, 2012 · Filed under: "Эрк" партияси;
    2 Comments

2 Responses to “Нима учун регресс ва эрксизлик мухолифатини бирлаштириш керак?”

  1. Галима Бухарбаева сизга бировга хурмат билан караш етишмаетибди акли етмаябди хукук химоячисининг номантикийлиги ва гуллиги бу гапларни айтишдан максад нима бировни аклини паст баландлиги ва гуллиги сизга биров улчайдиган линейкангиз бор шекилли Хохлайсизми хохламайсизми халкни танлаш хукуки бор жумладан Бойматовнинг хам Менга хам М Солихнинг баъзи сузлари екмайди лекин бу уни сиесатдан четлатишга асос булаолмайди

  2. Abdujalilaka menimcha sizni davolash kerak, bu matndi sizga kim junatdi ? Siz uzingizni fosh qilmoqdasiz.