-
Шайбонийнома (10)
(тарихий достон, давоми)
…ХLIII
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон мўғул устиға бориб, Ўротепа қўрғонида Муҳаммад Ҳусайн Мирзони қабоғони ва ул ёлбориб сулҳ тилоғониЁз очилғоч яна хони даврон,
Айлади лашкар элига фармонКим: “Ўротепага жам ўлсунлар,
Дашти Собот аро ўлтурсунлар”.Яна лашкар бори жам ўлди бот,
Тўлди хон лашкаридин дашти Собот.Сабза устида ёйилди лашкар,
Оқ чечак янглиғ очилди чодар.Шомиёна кўруб, андоқ саҳро,
Ёзилиб айлади қўп касби ҳаво.Асру зебо бўлуб эрди ул дашт,
Қобили сайр эдию гулгашт.Гули бисёр эдию сабзаси чўқ,
Ҳеч бегона ўти асло йўқ.Лола сабза юзида ранг-баранг,
Лола остида бори тоза уланг.Лола устила тикиб чодарлар,
Қилдилар айш пари-пайкарлар.Хону султон кўруб ул саҳрони,
Кўрдилар базмға лойиқ они. :Қилдилар бир неча манзил андо,
Туздилар бир неча маҳфил андо,Ичтилар бол фароғи била бол,
Болдин соғар этиб моломол.Ҳосил ул подшаҳи динпарвар,
Айшу ишрат била чекти лашкар.Етти Ўротепа қўрғониға,
Ўт солиб ҳокимининг жониға,Ҳокими бор эди бир мирзойи,
Ҳусн арбоби аро раънойи,Хоника хонға куёвлиқ қилғон,
Гул киби мажлисида очилғон.Қавмининг оти мўғулда Уғлот,
Ўзбак ичинда қарин Қўнғирот.Отидин ким тўлуб эрди кавнайн,
Мутгасил эрди Муҳаммадға Ҳусайн.Икки мингча навкари бор эрди,
Ким бори чобуку жаррор эрди.Қалъаси бор эди асру маҳкам,
Буржу борулари бас мустаҳқам,Хандақин еткуруб эрди сувға,
Ҳеч ер қўймоб эди шотуға.Ким ето олсун анго шоту била,
Ки гирифтор эди олам сув била,Икки хандақ бор эди ушмундоқ,
Ким кўрубтур басе мундоқ хандоқ,Теграсида тақи жарлар бисёр,
Урушур ерлари бас ноҳамвор.Қалъа томи бийик андоқки фалак,
Устида бир неча нодон мардак,Соғинурлар эдиким бу қўрғон,
Бор фалак ҳисни киби доруламон.Ғофил андинки фалак не қилғой,
Қалъа эшиги неток очилғой.Ул жамоатға бу навъ эрди хаёл,
Ким анго бўлғуси йўқ ҳеч завол.Қалъанинг ичида ўлтурдилар,
Тошқори хон черикин кўрдилар.Демадиларки, черикдур ё йўқ,
Ҳар неча ким черик ўлтурди ёвуқ.Хон келиб чун қабоб ўлтурди они,
Ўйлаким бордур эди, кўрди они.Билдиким олмоғи эрур душвор,
Уруш этмок анго мушкул бисёр.Деди ўлтурмоқ ила олса бўлур,
Мунго кўп вақт халал солса бўлур.Демоди ҳеч юрушнинг сўзини,
Ҳеч келтурмоди, анго ўзини.Деди ошлиқларини зое этинг,
Қойдаким оту қўйи бор, етинг!Ошлиғининг кўкини едурингиз,
Қўлға тошқи молини кюрингиз!Ҳолиё ушбу қадар иш қилоли,
Яна ошлиқ пишиғинда келоли.Ушбу ярлиғ била беш кун лашкар
Айлади теграсини зеру забар.Ошлиғини едуриб ёндилар,
Қўлға молин киюриб ёндилар.Яна хон келди Самарқанд аро,
Борча олам аро андин ғавғо.Ошлиқ устига яна отлонди,
Ўротепа ишига қотлонди,Ёнчиб ошлиғни олур бўлди черик,
Юрт ул ерга солур бўлди черик.Тошқори ошлиғи бўлгоч помол,
Ичкори бўлди раийят бадҳол,Бўлди мирзолари ҳам асру малул,
Хотири бўлди бағоят машғул.Сулҳнинг сўзин ароға солди,
Сулҳ ишини ўзига олди.Айлади арз сўзин султонға
Деди: “Сўзумни ойитинг хонға.Ўлтурубтур бу сори Хусравшоҳ,
Беҳунар қулдуру асру бероҳ.Ул сори бор Темур ўғли бисёр,
Борча журъатсизу беҳангу мадор.Сиз иков бир отонинг ўғлисиз,
Сиз иковга қарочи бизлар биз.Сиз бизинг хон била сулҳ айланг соз,
Айлангиз расми муҳаббат оғоз.Ман арода туройин жон бирла,
Сизни ёруштуройин хон бирла”.Чун ризо англоди мирзои фақир,
Хонға чун деди, қабул айлоди хон.Хон ризо бўлғоч анинг сўзига,
Деб йибордилар анинг ўзига.Чун ризо англоди мирзои фақир,
Қилди султон йўлиға ўзни асир.Чиқтию кўрди ўзи Султонни,
Лек ваҳм этти кўрорга хонни.Пешкаш айлади отлар бисёр,
Борчаси югуруку борча раҳвор,Ушбу соат биров этти огоҳ
Ким, Хузор устудадур Хусравшоҳ.Хоника хон била сўзи бирдур,
Борча оламға сўзи зоҳирдур.Чун муни онглади хони пурдил,
Кўпроқ ул сулҳға бўлди мойил.Кўчуб Ўротепадин хони зомон,
Сулҳнома битибон қилди равон.Сулҳнома они қилғоч хуррам,
Борди Ўротепа мирзоси ҳам.Хоника хон қадамиға етти,
Сулҳнинг сўзлорини ойитти.Сулҳға айлади тарғиб басе,
Яхши сўз айлади тартиб басе.Деди: «Танбал санго бир навкардур
Ҳолиё ўз бошиға сарвардур.Андижон мулкида ҳокимдур ўзи,
Ёйилибтур бори оламға сўзи.Элимизни чопадур пайваста,
Бизни ожиз топадур пайваста.Хон оғонг бирла ёрошсонг филҳол,
Бот Танбални қилурбиз помол».Тушти бу сўз бори элга маъқул,
Қилдилар сўзларини борча қабул.Хонға Хоника битиди мактуб,
Хўбу марғубу фасоҳат услуб.
***
XLIV
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон тобуғидо Хоника хоннинг дарди дил қилғони ва ниёз юзидан биткон сўзлари“Сўзи бу ким хон оғом ҳазратида,
Бандалик бирла дуо хидматида.Ҳазратида сўзум ўлсун маълум,
Хидматида сўзум ўлсун маълум.Мен азалдин санго хидматчимен,
Ҳар ишинго басе ҳимматчимен,Сен кириб олғоли Туркистонни
Мен аёмадим сендин жонни.Қалъа олурда санго ёр ўлдум, ;
Уруш айлорго мададкор ўлдум.Эмдиким тушти Самарқанд санго,
Назаринг тушмоди бир вақт манго.Хидматимни унутубсен гўё,
Ўзгача расм тутубсен гўё.Эмди ҳам бўлса мени унутма,
Ётлиқ расмини ўтру тутма!Бобур учун ғазаб этма зоҳир,
Ким анинг иши бўлуптур охир,Гар анго банда мададкор ўлдум,
Ямон эл сўзи била ёр ўлдум,Билмадим, билмосима бўлма манинг,
Ки бағоят караминг бор санинг.Мени дармонда қилибтур Танбал,
Мени бечора билибтур Танбал,Сен манинг бирла агар сулҳ этсанг,
ё Ҳисор устига бориб етсанг,Мен отимни йибориб келтуройин,
Танбал устига етибон туройин.Жам тут сен бу тарафдин хотир,
Ким хилоф ўлмоғусидур зоҳир”.Хон Самарқанд етор соатда,
Тахтида манзил этор соатда,Етти Хоникадин ушбу мактуб,
Хон доғи элчисини кўрди хуб.Сулҳ соз айладилар икки хон,
Бўлди хушҳол бу ишдин Султон.***
ХLV
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Хоника хон дарди дилига раҳм қилиб ёрошқони ва Самарқанддин Бухороға келиб каъбасин тавоф қилиб, Бухоро черики била Музаффариддин Султон Маҳмудни Хоразм вилоятининг фатҳи учун йиборгониХоника хон била чун қилди ярош,
Қилди хон каъба тавофини талош.Яъни ким келди Бухоро сори,
Аносин кўргали зилли бори.Келдию каъбасини қилди тавоф,
Қилдилар бандалигини ашроф.Ул Бухорода эдиким ногоҳ,
Келди бир ўзбаку деди: “Эй шоҳ,Санго Хоразм эли толибдур,
Бекига ваҳм басе ғолибдур.Гарчи бекининг отидур Беҳбуд,
Лек эл андин эмастур хушнуд.Навкари бирла эли якдил эмас,
Ҳеч ким ҳосил анго мойил эмас”.Хон бу сўзни эшитиб айлади жазм,
Ким муносибдур ўшул сори азм.Деди: “Хоразм қўлумға кирса,
Тенгри ул мулкни манго берса.Ўзбак эли оқилиб келгусидир,
Ўт ёлиндек чоқилиб келгусидур.Лашкарим бўлғуси беҳадду қиёс,
Дунёнинг олуриға бўлғум асос”.Хон бу сўзни деди, аммо Султон
Деди: «Яхши соғиш айлабтур хон.Лек бу сори ёқиндур ёғи,
Сўзлари бор кўнгулнинг доғи.Балхда Шоҳ Замон деган бор,
Балхнинг ахли анго хидматкор.Термиз устида эрур Хусрав шоҳ,
Эрта-кеча ишимиздин огоҳ.Келадур эрмиш анго Зуннун ҳам,
Анго ҳамроҳ неча арғун ҳам.Боқи Тархон доғи ул ерда эмиш,
Сиз турунг кўроли тенгри не демиш.Қилсангиз ҳукм буён мен боройин,
Коту Хоразмни бир ахторойин».Хонға Султон сўзи тушти маъқул,
Қилди Султон тақи ҳукмини қабул.Бўлди ул хони жаҳондин фармон
Ки, равон отлоно турсун Султон.Хон сўзи бирла тилоб фазли вадуд
Отланур бўлди Султон Маҳмуд.Бўлди хон ярлиғи ким ушбу дам
Ҳамраҳ ўлсун Жонибек Султон ҳам.Анго Қўнғирот ҳам ўлсум ҳамроҳ
Ким эрур разм ишидин огоҳ.Хон ўзи ёнди Самарқанд сори,
Оллида адли Самарқанд бори.
***ХLVI
Музаффариддин Султон Маҳмуд Баҳодир Хоразм сори таважжуҳ қилғониТутти Хоразм йўлини Султон,
Чекибон разм қилурға фармон.Ўн қўнуб Кот дегонго етти,
Қалъаси оллида маъво этти.Кот халқи эшитиб Султонни,
Чектилор оллида нақди жонни.Қилиб ул қалъа элини рози,
Чиқтилор муфтию шайху қози.Қолди доруға ичинда ҳайрон,
Бўлди ўз ишида саргардон.Чиқиб ул доғи иликка тушти,
Шоҳнинг этогига ёпушти.Деди Султонга: “Недур эмди хабар?
Ойтингизким қилоли бот гузар?”Дедилар: “Шайх Назар қилди нифоқ,
Тузди Беҳбуд ила ойини нифоқ.Чинсўфини тилотиб келтурди,
Они ўзиго муносиб кўрди.Чинсўфи бор Адоқ беклоридин,
Паҳлавонроқ Адоқ ичра боридин.Эмди Хоразм алар қўлидадур,
Ким билурким не алар йўлидадур.Ўзи Беҳбуд эрур Хива аро,
Ўлтурур ноз била мева аро”.Бу хабарни эшитиб ул Султон,
Отланур бўлди қилиб азми равон.Кот аро юзча кишини солди,
Қўлға онинг черикин ҳам олди.Бир кўнуб қилди ватан бул дам соз,
Боқти ул эл доғи айлоб эъзоз.Ўтубон етти андин Хоразм,
Черики айлогудек бориси разм.Чинсўфи худ эшитиб Султонни,
Қочурой дегон экандур хонни.Лек Хоразм ичида неча ямон,
Шайх Назар бирла килиб аҳду амон,Қалъани беркитур ўлғондурлар,
Борчаси жаҳл ила турғондурлар.Чун хабар топти бу ишдин Султон,
Қилди филҳол урушқа фармон.Чиқти Хоразм эли асру қолин,
Чинсўфидек бориси ўту ёлин.Кўп уруш айладилар, лек охир
Фатҳ Султон сjри, бўлди зоҳир.Бўлди Хоразм эли борча мағлуб,
Ёндилар калъалариға манкуб,Туркмондин доғи кўп ўлди киши,
Киши ўлтурмоқ эди ўзбак иши.Яна бир навбат уруш қилдилар,
Қалъадин халқ чиқиб келдилар.Анда ҳам бўлдилар асру ожиз,
Бўлмағой ҳеч ким андоқ ҳаргиз.Тонгласи қаҳр қилиб Султонға,
Юрубон солди уруш қўрғонга.Бўлди ул кун доғи бисёр уруш,
Бўлди бисёр дилозор уруш.Ичкори, ташқори эл кўп ўлди,
Қалъаси ваҳм ила маҳкам ўлди.Анда ҳам бўлди басе халқ талаф,
Бўлди эл новаки меҳнатға хадаф.Солибон қалъани Султони кабир,
Айлади жилвагаҳин тахти вазир.Қароқум мулкигача чоптурди,
Туркмон эвларини топтурди.Туркмон қизларини олдилар,
Айшнинг кўсларини чолдилар.Қароқум кишваридин то Хоразм
Олдилар борчасини айлаб разм.Ёниб андин олибон молу яроғ,
Тушуриб қўлиға асбоби фароғ,Қабоб ўлтурмоқ бўлди Султон
Ким, етиб келди хондин фармон:“Ким йиғилди бу тараф ёғилар,
Бўлдилар жам бори: ёрилар.Эмди Султон етиша келсун бот,
Бир замон айламасун сабру сабот”.Ушбу ярлиғ била Султон ҳосил,
Бўлди эв сори янорға мойил.Ики қўрғонни олиб азм этти,
Азм этиб рост Бухоро етти.Черики соғу саломат борча,
Разм айларди қиёмат борча.
***ХLVII
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Музаффариддин Султон Маҳмуд Баҳодирни ўзига қўшуб Ҳисор вилоятиға Хусравшоҳ устига борғони ва Хусравшоҳни қочуруб ва Хоника хон била Алачахоннинг ало бўлғонини маълум қилиб, андин мурожаат қилғониХонға чун борди хабар Султондин
Ким етиб келди фалон қўрғондин.Хони Шайбонийи Жамшед сарир,
Шоҳи нуронийи хуршед замирОтланур бўлди Ҳисор устига,
Андоғи мулку диёр устига.Йибориб ҳукмини султонларға,
Ярлиғин тобеъи фармонларга,Отлониб Қаршиға озим бўлди,
Зафар олида мулозим бўлди.Жам бўлғунча черик ҳар ёндин,
Келгучи, борғучи ҳар султондинЭрикиб Қаршини овлор бўлди,
Қуш била ҳар сори ҳовлор бўлди.Қаршининг қушлари бисёр бўлур,
Қушчининг тўъмаси тайёр бўлур,Турнаю қоз фаровон асру,
Жонивор анда намоён асру.Қирғовул боғларида сонсиз,
Қарчиғойнинг соғишидин жонсиз.Тузида бағри қаролар, бисёр,
Ер бағирлаб юрумакдин афгор.Мурғаки Қарши, учун ҳар сори,
Сайдгар илкидин айлаб зори,Қумрию булбули нолон эрди,
Бир-бир ўз ишида ҳайрон эрди.Саъвалар борчалари зору заиф,
Мен киби дарду ғам илкида наҳиф.Ҳар нечук қушки бўлур давронда,
Зоҳиран бор эди борча онда.Ким Сулаймони замон анда эди,
Яъни ким ҳазрати хон анда эди.Қойдаким бўлса Сулаймон ночор,
Ваҳш ила тайр бўлурлар бисёр.Ҳудҳуд ул тегродин асло кетмос,
Ҳеч турлук сур ила қойитмос.Бўлур ул теграда ҳар турлук қуш,
Ёсобон борча ўшўл ерда қўнушКабк ила тўтийи шаккарҳо ҳам,
Балки симурғ ила анқо ҳамҲар сори борса эди ҳазрати хон,
Юруб андоқки Сулаймони замон.Қушлари устиго келурлор эрди,
Бошиға соя қилурлор эрди.Не ажаб хонни Сулаймон дегоним,
Бори оламға ани хон дегоним.Ким анинг ҳукмидадур вахш ила тайр,
Ҳам анинг илкидадур шаръ била хайр.Ким анинг амридадур деву пари,
Ҳукмида ер юзининг хушку тари.Хон Сулаймони замондур бешақ,
Хисрави олами жондур бешак.Ғояташ халқ ани билмаслар,
Жон била хидматига келмаслар.Бўлмаса эрди Сулаймон ул хон,
Фақрин айларму эди мунча ниҳон.Салтанат фақр билан кам топилур,
Шоҳға фақр эшиги кам очилур,Кимки бу мартаба узра етти,
Салтанат бирла ани жам этти.Деса бўлур они хони даврон,
Балки, давронда Сулаймони замон.Бу ҳикоятки битиб, оҳиста,
Айладим арз мани дилхаста,Киши билмас муни хондин ўзга,
Кам тушунур киши мундоқ сўзга.Банданинг сўзларига хон тушунур,
Қуш тилидур бу, Сулаймон тушунур.Сўз узун бўлди, келай сўз бошиға,
Иш фузун бўлди, келай сўз бошиға.Чун гузар тушти шаҳи одилға,
Қаршидин Каспи дегон манзилға,Чарх ҳодисға мададкор ўлди,
Ахтари наҳс анго ёр ўлди.Хон чопиб қуш солатурғон ҳангом,
Йиқилиб оти, қарорди айём.Хон тушуб ерга тани бўлди фигор,
Нозанин жисмиға етти озор.Тану жони бори афгор ўлди,
Эл, аёғи бори нокор ўлди.Муддате хон қўли озурда эди,
Халқнинг хотири афсурда эди.Бўлдилар беклари беҳол асру,
Ранжу ғам йўлида помол асру.Бордилар ўзларидин мискинлар,
Туздилар нолани меҳр ойинлар.Қўйди бу ғам била Султон Маҳмуд,
Етти гардунға фиғонидин дуд.Бўлди бисёр паришон хотир,
Бўлғуча хон эшикига ҳозир.Они кўргунча саломат, ҳосил
Лаҳзае йўқ эди ғамдин ғофил.Ул маҳалдаки қилиб тавсанлиқ,
Хонға кўргузди фалак душманлиқ.Шеърлар деди ўз аҳволиға,
Бас муносиб ўзининг ҳолиға.Дардмандонаву дилкаш борча,
Қобили нағмайи дилкаш борча.Бири ул шеърларидин будур,
Кўрунгузким, не бало хушгўдур?
***
…
Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова.www.yangidunyo.org
Published on november 17, 2012 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
Охирги изоҳлар