ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
« okt   Dec »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

  • Нима учун ўзбеклар бирлашмаслиги керак?

    Таҳрирсиз хатлар

    Мен Фаргона вилоятида тугилганман, хозирги пайтда оилам билан Тошкент шахрида истикомат киламан. Узок йиллар давомида Олий таълим вазирлигида ишлаганман. Мана бир неча йилдирки тижорат ишлари юзасидан мамлакатимизнинг бир канча вилоятларига доимо чикиб туришим туфайли оддий халк ичида юрган фикр ва мулохазалардан уз вактида хабардор булиб тураман. Кейинги пайтларда юртимизда сиёсатга кизикмаган одамнинг узи булмаса керак, мен хам шу туфайли интернет оркали такикланган узбек мухолифатининг бир канча сайтларини купчилик каторида мунтазам равишда укиб бораман. Шунинг учун бугун сайтлардаги хилма хил маколалар йуналиши мазмунидан ва халк ичидаги аллакачон юзага келган мулохазалардан келиб чикиб хозирги мухим даврнинг баъзи долзарб масалалари устида тухталиб утишни лозим топдим. Албатта маълум сабабларга кура хеч ким билан бахслашмокчи эмасман ва шу билан бирга мухолифатдаги фаолларини ёмонлаш ниятим йук, макташдан хам йирокман. Хар бир инсонни узига инсоф берсин, кимнинг гунохи булса унга факат унинг узи албатта жавоб бериши аниклиги хаммамизга маълум. Шундай килиб…..


    Айни пайтда И.Каримов Узбекистон президенти лавозимини кизи Г.Каримовага режалаштирилган юзаки сайловлар оркали топширишига хам икки йилча вакт колди, мухолифат ичидаги вазиятга нисбатан прогнозлар хаммани кун сайин кизиктириб, купчилик юртдошлар ичида нима буларкин деган фикр кундан кунга кучайиб бормокда. Аммо шуни айтиш лозимки, яъни хамма вилоятларда мухолифат рахбарларидан айнан Мухаммад Солих номзодига нисбатан ишонч кундан кунга усиб бораётганлигини беихтиёр гувохи буласиз. Ушбу холатни хатто интернетдаги http://electionsmeter.com/ сайтида хам кузатиш мумкин. Ватан ичкарисидаги аксарият ахоли И.Каримовнинг 23 йиллик зулмидан жони халкумига келиб ташкаридаги мухолиф кучларнинг Мухаммад Солих бошчилигидаги Узбекистон Халк Харакати атрофида бирлашишини жуда хам орзу килаётганлигини минглаб мисолларда куриш мумкин. Мухолиф партиялар ва харакатнинг интернет сайтига кирсангиз ёки уларнинг вакиллари билан бирлашиш масаласи юзасидан мулокот юритсангиз барчанинг тугрилигини куриб таажубга тушасиз, нотугриларнинг узи йук. Хар бир фаол узи ва фаолиятининг хакикат томонидалигини исботлайди ва айримлари колганларни коралаш билан оввора. Парадокс! Бир вактнинг узида хамма рахбарлар китобларда келтирилгандек тугрию, лекин уларнинг айримлари юрт келажаги учун узаро бирлашишдан узоклашмаса буларди. Бу хол хатто соглом фикрлашга доир ёки табиат конунларига зид холатдир, агар хамма тугри булса, унда нега бирлашишмайди деган савол тугилиши табиий. Чунки уларнинг Ватани, дини, миллати, тили ва маданияти хам бир булсаю, унда сабаб нимада? Хатто мозорлари бир ватан тупрогида жойлашганлигини айтмайсизми?
    Ушбу санаб утилган мукаддас тушунчаларни узида мужассам этган, узини эр билган, мен хак йулдаман деб билувчи хар бир инсон она ватан ва унинг келажаги йулида УХХга бирлашмоги лозимдир деб уйлайман. Шундай экан, ватандан ташкаридаги юртдошлар, ака-укалар, опа сингиллар бу тупрокда улар учун азиз булган авлод-аждодлари ётганини унутмаслиги керак. Бу йулда ўзбек мухолифати етакчилари узларида мавжуд булган хар хил гина-кудурату адоватни унутиб УХХга бирлашиб ягона харакат йуналишнинг ватанга кайтиш буйича стратегия ва тактикасини тузишлари зарур ва бу даврнинг мухим талабидир. Халк ичида аксарият инсонларнинг ишончи керагидан ортик комилки, яъни мухолифатдаги таникли лидерларнинг ижтимоий келиб чикиши хар хил, хар доим жамиятда эгаллаган урни бошка булган ва улар уртасида узаро булолмайдиган нарса ёки хал булмайдиган муаммонинг узи булмаслиги хаммага маълум.
    Шундай экан, мавжуд бирлашмаслик муаммосининг сирлари хам уз узидан куриниб турибдики сунъий асослардан иборат. Демак М.Солих, С.Умаров, А.Пулатов, Б.Чориев хамда бир канча бошкалар уртасида бир бирларига нисбатан туликлигича аник ва шахсий максадлар йулида асосланган зиддиятлар йук, булиши мумкин хам эмас. Хуш, унда бу сунъий равишдаги муаммоларнинг сабаби нимада ва бу кимга 20 йилдан ортикрок муддат мобайнида керак булиб келмокда? Нега бир юртнинг вакиллари булган, бир максадга эга булганлар уртасида узаро келишмовчиликлар авжига чикиб бормокда? Жумладан, купчилик одамлар нима учун Узбекистон инсон хукуклари жамияти президенти А.Бойматовнинг бир неча бор амалга ошираётган долзарб ташаббусига кушилмаслигини боиси нимадалигидан хайрон. Бу хужжатни бир неча бор босилишига карамасдан, мисоли хеч ким курмагандек….
    Узбекистон узининг “мустакиллигига эришган биринчи кунлариданок” И.Каримов узбек халк маколидагидек “узи хон ва куланкаси майдон” булишини жуда орзу килиб Узбекистонда абсолют монархия барпо этишни, давлатни бошкаришга энди факат каримовлар династиясининг хакки борлигини режалаштирганди. Чунки 90-йиллар бошида унинг фойдасига тарихда мисли курилмаган сиёсий вокеалар юз бера бошлади. Уша кунни аник эслайман, телевизорни куйсам И.Каримовнинг Хиндистон сафаридан кайтиши ва журналистлар томонидан самолет бортида ёзиб олинган сухбати эфирга узатилаётган экан. Сухбат чогида И.Каримов фавкулодда юзага келган вактинчалик хукумат – ГКЧПга узининг катта ишончларини жон куйдириб Узбекистоннинг жахонда тенг хукукли мустакил давлат булишига карши фикрларини ифода этарди. Унинг …“бизар СССР таркалишига йул куймаймиз, “бизар”(самаркандча шевада) Иттифок сакланиши ва ГКЧПга буйсиниб уни хар томонлама куллаб кувватлаш тарафдоримиз”… деган гаплари хамон кулогимда колган. Албатта бу фикрларни тасдикловчи видеотасвирлар Узбекистон телевидениеси архивларида сакланиб колган булса керак.
    Шундан сунг мен хизмат сафари билан бошка вилоятга кетгандим. Аммо уйга кайтганимда, яъни бундан 4-5 кун кейинги телекурсатувларда И.Каримов акл бовар килмайдиган бутунлай бошка гапларни бутун борлиги билан такрорларди. Аввалига хеч нарсани тушунмай колдим. Яна бир акл бовар килмайдиган нарса шундаки, бундан салгина илгари И.Каримов айнан Мухаммад Солихнинг Узбекистон узининг мустакилликга эришиши шартлиги борасидаги буюк гояларини кораларди. Йиллар эмас, балки бир неча кун утгач эса унинг тусатдан Мухаммад Солихга “сотилганлигини” гувохи булдик. Аммо бу холни чин кунгилдан тан олишга президентимизда бир суз билан айтганда эркакча гурур етишмасди. Энди у тез орада Мухаммад Солихни бутунлай унутиб мустакиллик гоялари эса айнан унинг юраги турида йиллар давомида ётганини таъкидларди ва бир хафта олдингача ардоклаб келган совет системасини узи тушунар тушунмас холда “мустабид” деб атаб бошлади(чунки узбек тилини яхши билмасди). Воажаб дейман, мисол билан айтганда у бир неча кун илгари сувнинг инсон хаётида канчалик мухим урни хакида гапирган булса, энди бунинг бутунлай аксини ёки мисли курилмаган даражада катта зарари хакида гапириб исботларди. Бу хам камдек, хафта утгач эса атеист И.Каримов мукаддас Куръони Каримга кул куйиб …”халк фаровонлиги йулида халол хизмат киламан”… деб касамлар ичганини ва эртаси кунидан бошлаб хозирга кадар буни аксини килаётганликларини гувохи булиб турибмиз. Бундай ачинарли холат И.Каримов хаётида кундан кунга кучайиб борди, уйлайманки бугунги кунга кадар утган даврга нисбатан изохга хожат булмаса керак. Кейинги бир неча йил давомида халкимиз ичида нима бу одам узбек эмасми, мусулмон эмасми, уз халкини хам шунча кийнаш мумкинми деган фикрлар купчиликни хайратда колдиради. “Дард устига чипкон” деганларидек, узбек халкига узининг нафрати ва бефарклигини яна бир бор исботлаб, хеч кимдан хатто фикр сурамасдан уз урнини кизига беришга хам карор килди. Нима Узбекистон зоопаркми? Узбек халки ундаги сакланаётган хайвонлар тудасими? Одатда зоопарк хужайини алмашинишида хайвонларнинг хайвонлиги учун уларнинг ихтиёри суралмайди… Ахир бу салкам 30 миллионлик уз тафаккури, дунёкараши ва бой тарихига эга буюк халк эмасми?
    Тугри, президентимизнинг томирида узбек кони умуман йук, у тожик миллатига мансубдир. Аммо бу муаммо булмаслиги лозим. Узбекистон азалдан куп миллат вакилларига эга булган, улар асрлар мобайнида бир тан ва бир жон булиб яшашган, ёв келганида хамма биргаликда она ерни химоясида булишган. Узбек ва тожик халклари эса узининг кухна тарихи, бой анъаналари ва кадим урф одатларига эгадирлар, илгаридан улар бир бирлари билан хатто куда-андалик билан хам чатишиб кетишганини биламиз. Самарканд шахрида истикомат килувчи барча тожик миллатига мансуб ахолининг хужжатларида Сталин даврида кабул килинган талабларга мувофик факат узбек миллати курсатилади. Шу туфайли президентимизнинг хам милати узбек деб курсатилиши хеч кимни хайрон колдирмаслиги керак. Лекин гап президентимизнинг миллатида эмас, балки у хам узбек юртининг фарзанди эканлигини унутмаслигимиз керак. Факатгина унинг хукмронлиги йилларида мукаддас китобга кул куйиб ичган касамларини унутиб юборганлиги жуда хам ачинарли хол, чунки ота-боболаримизнинг таъкидлашича касам ва каргишнинг огир жавоби булиши мукаррарлиги купчиликга маълум.
    Хаммага маълумки Совет даврида мухолифат булмасди, ягона КПСС рахбарлиги буларди, бунда рахбарлик лавозимларида катта тажриба орттирган И.Каримов аввалига узи истамаган мустакилликга тусатдан эришгач, дархол хукукни мухофаза килувчи органлар ёрдамида И.Сталин ва НКВД-КГБдан мерос булиб колган методлар асосида мухолифатсиз хукумат килишга киришганди. Демократия урнига халк огзаки ижодидан урин олган ёлгонкратия дунёга келди. Натижада хозирги давлатчилик асослари ва хукумат И.Каримов ва Р.Иноятов модели булиб, у ёлгон ва тухмат, куркоклик ва соткинлик, бузукчилик ва касамхурлик хамда коррупция ва адолатсизлик каби иллатлар устига курилди. Хатто совет даврида тил текказилмаган мукаддас динимизнинг йирик вакиллари террорист, сиёсий мухолифат фаоллари эса халк душманлари деган ном олиб уз ватанидан деярли хаммаси кувгин килинди, камокларга солинди ва катл этилдилар. Кулга тушиб колган миллатнинг етук вакилларини кийнаш учун немис фашистларига хос булган концентрацион лагерь (Жаслык) хам бунёд этилди. Одил сиёсатдан ном-нишон йуклиги окибатида халк орасида йилар давомида оммавий норозиликлар кучайиб борди. Ёлғон билан ҳақиқат ўртасидаги азалий мухолифлик йил сайин сиёсийлашиб борди. 2005 йилда сабр косаси тулиб даргазаб булиб кучага чикган халк катлиомга хукм этилди. Норозилик намойишида катнашган фаоллар эса илгари Тожикистонда жиноят содир этиб хозирда Узбекистонда МХХ томонидан яширин сакланаётган М.Худойбердиевнинг махсус тажрибага эга булган жангарилари тарафидан Андижонда отиб ташландилар.

    Совет тарбиясини олган ва сайловларга урганмаган И.Каримов ва бош жаллод Р.Иноятов “узларининг мустакиллиги” йилларида мухолиф кучлар уртасидаги таркокликни кескин ривожлантириб, фаолларни ёлгонга асосланган маълумотлар асосида лакиллатишга утишди. Бу махсус тайёрланган айгокчилар томонидан шу даражада амалга оширилдики, натижада шубхага урин колмаганди. Бундай тадбирлар улар томонидан хар хил сайтларда чоп этилган маколалар билан доимо мустахкамланиб борди. Шу билан мухолифатнинг келажакда давлат тепасига келиб колмаслиги учун унинг аъзолари орасидаги узвий богликликларни бутунлай вайрон килишга эришилди. Ҳақиқат қадрсизланиб борган сари ёлғоннинг ҳукмдорлиги кучайиб борди. Ватан ичкарисида эса фуқаролар сиёсий фикрлаш эркинлиги ҳуқуқидан суд ҳукми ва бошқа йўллар билан маҳрум этилдилар. Натижада ватан ташкарисида сунъий даражада юзага келтирилган таркоклик кескин даражада хукм сура бошлади, энди сиёсий фикрлар плюрализми узаро колипда турмас уятсизларча сукишиш билан хам тугайдиган булиб колган вактлар хам булди ва хоказо. Вахолангки бу усул И.Каримовга жуда кул келиб Р.Иноятовга хар томонлама чекланмаган имкониятлар бердики, окибатда у узига Л.Берия каби “давлат ичидаги давлатни” тузишга мукаррар булди. Унинг рахбарлик йилларида Тошкент клани шаклланиб жиддий ижтимоий ва сиёсий кучга айланди.

    Энди эса Р.Иноятов баъзан кутурган ит каби уз эгаси И.Каримовга ташланиб ундан бутунлай халос булиш йулларини орзу киладиган булгани халкимиз ичида сир булмай колди. Узбек мухолифати айрим фаоллари эса узини узи синдириш ва обрусизлантириш билан хамон оввора, биров лакилатганида узаро юзма-юз мулокотга чикиш урнига тукилган гийбатларга муккасидан тушишди. Эндиликда И.Каримов Узбекистондан ташкаридаги мухолиф кучлардан эмас, балки Р.Иноятовга мансуб булган тахтни олиш йулидаги ички зиддиятлардан жудаям куркиб колганлиги купчиликга айён. Бундан хабар топган оксокол уз кизи булмиш Г.Каримовани тахтга утказишга карор килиб янги хийла ва кушимча найранглар уйлаб топди. Сиёсий майдондаги кураш мисоли шахмат уйинига айланди. Р.Иноятов эса бунга жавобан юриш килиб, дархол узининг биринчи муовини Ш.Гуломовни МХХ раислигига номзод килиб курсатди. Ташкаридан караганда тарози паллалари яна тенглашгандай булди, аммо бу хол сиёсий тахлилчиларнинг фикрича Г.Каримованинг давлат тепасига келгунича давом этади. Г.Каримова тахтни кабул килиши билан киска вакт ичида пойтахт кланини тор-мор этиб мамлакатда юзага келган барча сиёсий, ижтимоий ва иктисодий муаммоларда Р.Иноятов бошчилигидаги туда фаолларини айбдор килиш эвазига уз отасига хаётий алиби билан таъминлаши режалаштирилган. Режага мувофик бу харакат натижасида икки мухим масала уз ечимини топади, яъни биринчидан “давлат ичидаги давлат” (МХХ) ва иккинчидан Г.Каримовага мухолиф булган пойтахт клани таъсири бутунлай тугатилади. Шундан сунг самаркандликлар клани бошка кланлар шаклланиши илдизига болта уриб, келажак сиёсий майдонида узларининг хар доим факат ягона булиб колишларини таъминлайдилар.

    Президентликдан кетгач И.Каримов узи имзолаган конунга мувофик бир умрлик сенаторлик вазифасида колиб, кизига норасмий маслахатчи булиши, кизи Гулноранинг бугунги кунда 20 ёшни коралаган угли Ислом Максудийнинг кейинги 15-20 йиллар давомида тахт ворислигига тайёрлаши кузда тутилган. Президент Девонида ва унинг куриклаш хизматида ишловчи мутасадди шахларнинг тасдиклашича И.Каримов уз якинлари билан булган норасмий сухбатларда Узбекистонни унинг династияси бошкарса, келажаги буюк давлат булиши мукаррарлигини бир неча бор тасдиклагани хакидаги маълумотларни хар кадамда эшитиш мумкин. Шу боис купчиликда аллакачон хилма хил фикр ва мулохазалар пайдо булиб алохида эътиборга сазовор булмокда. Шунда нима учун уз халки такдири ва келажагини уйламайдиган, хар томонлама нолойик инсон кариганда товба килиш урнига уз кизига президентликни бериб янада лакиллатишни давом этирса деб уйланиб коласан киши. Ахир каранг, тахлил килинг, нахотки бир муттахам ва ута пихини ёрган биргина найрангбоз И.Каримов нафакат чекист хисобланмиш Р.Иноятов бошчилигидаги кучли пойтахт кланини ёки ватан ташкарисидаги мухолифат фаолларини, балки узи яшаб турган ернинг карийиб 30 миллионлик халкини осонгина лакиллатиб утирса? Биз узбекларнинг кимдан кам жойимиз бор? СССР таркалиб 21 йил утибдики мустакилликнинг туб маъносидаги жамиятни орзу киламиз, аммо хамон унга эриша олмадик. Мустакиллик деб аталувчи тушунча ва унинг серкирра кулайликлари факат икки шахсга хизмат килиб келмокда, бу И.Каримов ва Р.Иноятовлардир.

    Улар хакикатдан хам хар томонлама мустакилликга эришдилар, алакачон Иттифок йук ва улар куркадиган идора ёки рахбар хам колмади. Улар йиллар давомида узбек халкининг нонини еб моддий семириш билан бирга, халкнинг бутун бойликларини талон тарож килишди, минглаб халол инсонларни камокларда кийнаб катл этишди. Уз хак-хукукларини талаб килиб ва норозилигини билдириб кучага чикган халк вакиллари Андижонда ит каби отиб ташланди. Миллионлаб йигитларимиз нон топиш учун ватандан ташкарига чикиб мардикор ва баъзи холларда кимларгадир кул булишга мажбур булдилар. Статистик маълумотлар тахлили шуни курсатиб турибдики, яъни кейинги пайтларда Россия худудида узбекистонлик мехнат мухожирларини камситиш ёки уриб улдириш одат тусига кириб колди. Опа сингилларимиз йукчиликдан бировларга чурилик килишга, вакти келганда узини хам сотишга мажбур булмокдалар. Худди одамлар орасидаги окибат бутунлай йуколиб кетаётгандек туюлади, натижада мана шундай мудхиш холлардан хар куни хабардор булсак хам бефарклигимизни индамай давом эттираяпмиз. Миллий гурур деган тушунча кун сайин йуколиб бормокда. Тахлил килсангиз бор йуги икки нафар миллат душмани бутун бир халкни олдига солиб пода каби хайдашни давом эттирмокда. Бу хам камлик килгандай, энди улар бутун бир давлатни хусусийлаштириш хукукига хам эга булишди. Натижада улар Узбекистоннинг якин 15-20 йил давомида ва ундан кейинги даврда ким бошкариши масаласини хам мутлоко узбошимчалик билан хал килиб куйдилар.

    Узбекистондаги истикомат килаётган захматкаш халкимизнинг аксарияти хали калбларидаги гурурни, гайрат ва шижоатни, орзу ва ниятларни бутунлай сунмаганлигини кайд этиб, ватандан ташкарига хар хил сабаблар билан мажбуран чикиб кетган юртдошларимизни бирлашишга, сиёсий уйгонишга, жиддий сиёсий кучга айланиб уз турогига кайтишини жуда истаётганликларини яна бир бор таъкидламокчи эдим. Чунки мухолифатга мададкор булишга тайёр турган халкимиз хакида истеъдодли шоир Чулпон нинг куйидаги шеърини эслаш кифоя:

    Халк денгиздир, халк тулкиндир, халк кучдир,
    Халк исёндир, халк оловдир, халк учдир,
    Халк кузгалса куч йукдирким тухтатсин,
    Кувват йукким, халк истагин йук этсин,
    Халк исёни салтанатни йук килди,
    Халк истади, тож ва тахтлар йикилди…

    Халк истаги: Озод булсин, бу улка,
    Кетсин унинг бошидаги куланка,
    Бир козголур, бир купирар, бир кайнар,
    Бир интилур, бир ховликар, бир уйнар,
    Йукликнида, очликнида йук этар,
    Уз юртини хар нарсага тук этар…

    Бутун кучни халк ичидан олайлик,
    Кучок очиб халк ичига борайлик!


    Одилхон Отабеков

    www.yangidunyo.org

    Published on november 21, 2012 · Filed under: Ўзбек мухолифати;
    5 Comments

5 Responses to “Нима учун ўзбеклар бирлашмаслиги керак?”

  1. Abdulloh Sarbador said on

    Janob Odilxon yozgan narsalaringizning nima ekanligiga o’zingiz ham tushunmasligingiz muqarrar. Siz aytayatgan cho’pchaklar bitilgan kitobning muallifi turgan joyga boqsangiz meni ismimni ko’rasiz. Salay Madaminov bir takasaltang odam, u eshakxonaga ham rahbar bo’la olmaydi. Siz aytgan O’XH esa bir guruh eshaklar to’dasi

  2. Madikorchi said on

    Bizdan nima yordam,mamlakat ichkarisida ham halol pokiza insonlar ko’p.Karimovning ozi bunchalik kuchayib ketishi mumkin emasdi, uni hamtovoqlari ham bor shularni yuqotib uni kuchsizlantirish mumkin.

  3. Madikorchi said on

    Abdulloga. Karimovdan ixtiyoriy boshqa odam demokratoyaga yo’l beradi.Kim bo’lishidan qattiy.Bosqichma bosqich qonun ustivorligi taminlanadi.

  4. Abdulloh Sarbador said on

    Aytildiku Salay Madaminov eshakxonaga ham rais bo’la olmaydigan bir takasaltang. Uning balanparvoz gaplariga, yozgan she’rlariga e’tibor bermang. Bu odam hokimiyat tepasiga kelsa Uzbekistonni Turkiyaning MIT degan maxsus xizmati boshqaradi. Buni sizga men aytayapman ki bir vaqtlar bu takasaltang uchun jonni va tanni o’limga tikkan edik

  5. Абдуллох Сарбадор саид….огзим бор экан деб кимнидир такасалтанг деяпсиз .Уша инсондан нима ёмонлик курибсизки бунака узингизга ухшаган хунук сузлар гапиряпсиз…Карга узининг кимлигини эълон килиш учун осмону фалакда кагиллармиш..худди Абдуллох дарбадарга ухшаб…