ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
« okt   Dec »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

  • Кўнгил ризолиги

    Юсуф Расул

    “Онажон! Мен сизни соғиндим. Жуда ҳам… Қачон кўришиш насиб этар экан?”

    Тушимда онамни қучоқлаб йиғлаб ётган эканман. Беихтиёр уйғониб кетдим. Ўнгимда ҳам йиғлардим…

    Нега йиғладим? Нега бу тош қотган дийдам дабдурустдан бўшаб кетди? Шу пайтгача онамни эслаб чин дилдан йиғлаганмидим? Эслай олмайман…

    Мана онажоним билан дийдор кўришмаганимизга ҳам анча йиллар бўлди. Онам мендан розимиканлар?

    Телефонда гаплашар эканмиз, қўлларим титрарди.
    “Онажон, мен сизни жуда яхши кўраман. Мендан хафа эмасмисиз?”

    Юрак ютиб онамни жуда соғинганимни, кеча тушларимда ва ўнгимда йиғлаб ётганимни айта олмайман. Нимадир тўсқинлик қилади. Онам эзилмасинлар, дейман.

    “Йўқ ўғлим, сендан хафа эмасман. Сендан мингдан минг розиман” дейдилар онам.

    Телефон гўшагини жойига қўйишга шошиламан. Шундай қилмасам бўлмайди. Бўғзимга нимадир тиқилиб қолган, кўзларимда портлаб кетишга шай турган нарсалар бор…

    Эҳ кўнгил. Қанчалик буюксан! Қанчалик суюксан! Сени розилигингни олиш осон эмас. Айниқса, оналар кўнгли ризолигини топиш, оналарнинг ўксук кўнглини обод қилиш …

    Аслида, кўнгил ризолиги инсоннинг энг катта бойлигидир.

    Биз инсонлар кўпинча оналар кўнглини олишдек энг муҳим нарсамизни эсдан чиқариб қўямиз, кейин эса, йўқотган нарсамизни тополмай узоқ вақт излаб юрамиз…

    ****

    Ниҳоят, узоқ йиллик муҳожирликдан сўнг, шу йилнинг июль ойида ўзим туғилиб ўсган Тожикистоннинг Панжикиент туманидаги Сўжина қишлоғига қайтиб бориб, онажоним билан қайта дийдор кўришдик.

    www.yangidunyo.org

    Published on november 30, 2012 · Filed under: Юсуф Расул;
    1 Comment

One Response to “Кўнгил ризолиги”

  1. Xikoyani uqib, ayniqsa suratni kurib Onam raxmatlik esimga tushdi.
    Bizga xam nasib qilsin xech bulmasa ota-onamiz qabrini ziyorat qilish.
    Ijodingiz sarbaland bulgay