ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
« Nov   jan »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  

  • Атамбаев Текебаевдан қўрқадими?

    Мухтар Алиев

    Қирғизистонда бўлаётган кейинги воқеалар ҳокимият тепасига ҳақиқатан ҳам жиноий гуруҳ келганлигини яққол исботлайди. Улар ўз кирдикорларини яшириш учун, ҳатто кўпчиликка маълум бўлган ҳақиқатни ҳам инкор қилишмоқда. Бунга эса асли жиноятчилар тўдасидан ташкил топган Жогорку Кенеш комиссияси ёрдам бермоқда, дейди ёлғондан тўйган одамлар. Бўлаётган ишларга ажабланасан киши.

    Тейитдаги Бакиевларнинг уйига “Ата Мекен” партиясининг Текебаев Асилбек бошчилигидаги аъзолари ўт қўйганлигини, унга Муваққат ҳукуматнинг аъзоси А. Бекназаровнинг буйруғини бажарган Жалолободдаги “Юг-сити” бозорининг эгаси Э. Мирзакулов раҳбарлик қилган яна бир гуруҳ ёрдам берганлигини ҳамма билади. Воқеа бўлиб ўтгандан кейин бир ҳафтагача ҳақиқий жиноятчилар ҳақида оммавий ахборот воситаларида ва халқ орасида гап юрди. Кейин эса пластинка ўзгарди ва Муваққат ҳукуматнинг яширин қарорига асосан миллатчи гуруҳлар ҳамда уларга бўйсунган оммавий ахборот воситалари Тейит воқеасини бошқача талқин қилиб, айбни Қ. Ботировга оширди.

    Воқеаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, апрель воқеалари “Ата Мекен”чиларга ўзларининг ички иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга имконият берди. Авантюристликдан бошқа ҳеч қандай ҳунари йўқ О. Текебаев Бакиевнинг “Ак жол” партиясидан мағлубиятга учрагандан кейин ҳам руҳий, ҳам иқтисодий жиҳатдан жуда қийналиб қолган эди. У, ҳатто Бишкекдаги сўлим “Эман боғи”даги шахсий кафесини ҳам сотиб еб, қарзга ботиб қолган бир пайтда апрель воқеалари юз беради-ю, шундай имкониятдан фойдаланмайдими? Давлат тўнтариши юз бериши билан илгари режалаштирилгандай Бакиевларга тегишли бўлган мулклар, айнан, “Ата Мекен”чилар ва уларга ёлланганлар томонидан босиб олиниши О. Текебаев учун қонуний бўлиб туюлади. Чунки у Бакиев ва унинг фарзандлари ҳамда укалари томонидан тўпланган бойликка ўзини меросхўрдай сезади. Сабаби, бундай ношаърий ва босқинчилик туйғуси уларнинг ота-боболаридан мерос бўлиб қолган. Ана шунинг учун ҳам О. Текебаев бошқаларнинг мулкини эгаллаб олишдан жирканмайди. Аксинча, тўнтариш бўлиши билан Бакиев Максимнинг назорати остидаги автозаправкалар шахобчасини қийналиб турганда унга 100 минг АҚШ доллари берган ва шу пулнинг эвазига “Ата Мекен” партиясига қабул қилинган миллатчи Нишанов Сайдуллага инъом қилса, Бакиевлар мулкининг бир қисмини илгари Бишкек шаҳрининг прокурори вақтида уни “кришовать” қилган Мадилбековга, яна бир бўлагини эса отаси – “Синган қилич” романининг муаллифи Тологон Касимбековнинг назаридан қолган Р. Тологоновга совға қилади.

    Текебаевнинг укаси раҳматлик Асилбекнинг ҳам тайинли бир ҳунари бўлмаган. Нодавлт ташкилот бўлган “АРИС”дан олаётган маоши эса уни қониқтирмас эди. Акасидек бойлик ва амалга ўч бўлган, бошқаларнинг муваффақиятларини кўра олмаган, илгари наркотик моддалар билан шуғуллангани учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган А. Текебаев Жалолобод вилояти “Ата Мекен”чиланинг лидери бўлиши билан бирга маҳаллий “черний”ларнинг ҳам яширин раҳбари бўлган. Унга вилоятдаги уюшган жиноий гуруҳ бошлиғи “Пўка братан” лақабли бандит ҳам бўйсунган. Сабаби, Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С. Омурзаков О. Текебаевнинг кўрсатмаларини бажарган ҳамда “Пўка братан”нинг кришаси ҳисобланган. Ўзини эркин ҳис қилган “Пўка братан” 2010 йил 13 июнда С. Омурзаков берган қуроллар билан ўзига қарашли қароқчиларни қуроллантириб, Жалолободдаги Хўжамаҳаллага ҳужум қилади ва босқин ўтказади. У хўжамаҳаллалик йирик тадбиркор Абдукарим Бурхоновнинг умрига ҳам зомин бўлди. Унинг бойлигини талон-тарож қилди ҳамда беш минг тонна буғдойини О. Текебаев ва С. Нишановларнинг кўрсатмаси бўйича ўзлари туғилиб ўсган Бозорқўрғон районидаги Авғондала, Белтерак, Кўколма, Қизилунгур, Жўн ва Оқмон қишлоқларидан келиб Жалолобод ва Бозорқўрғондаги ўзбекларни босиб, талашда қатнашган миллатчи-фашистларнинг оилаларига бўлиб берди.

    Оммавий ахборот воситалари орқали “Ата Мекен” партияси аъзоларининг Тейитдаги қилмишларининг тинмай ёритилиши Текебаевларнинг тинчини йўқотди. Бунинг натижасида ака-уканинг ораси бузилди. Ўша кунлари ўзининг келажагини ўйлаган Омурбек укаси Асилбекни қаттиқ ҳақоратлайди. Натижада, Асилбек юрак ҳуружидан вафот этади. Текебаевнинг кимлигини яхши билган айрим одамлар, Омурбек укасини заҳарлаб ўлдирган бўлиши ҳам мумкин, деган гапларни ҳам айтишади. Бу гапга ишониш қийин, албатта. Лекин Асилбекнинг жанозасидан олдин бўлган митингдаги экс президент Роза Отунбаеванинг нутқи гўё Омурбекнинг айбини яшириш учун атайин тайёрлангандай тасаввур ҳосил қилади. Сабаби, Р. Отунбаева ўша куни, Асилбекнинг ўлимига Тейитдаги воқеаларни айтган одамлар айбдор, деб қайта-қайта ва жаҳл ҳамда нафрат билан таъкидлаган эди.

    Тейитдаги воқеалар ва талончиликка оид бўлган воқеаларни бугунги кунда СИЗОда ётган “Ата Мекен”чиларнинг шериги А. Юсупов томонидан халққа ошкора қилиниши билан “апрелчилар”нинг пайтавасига қурт тушди. Тўғри, бу воқеа ҳақидаги ҳақиқатни ҳаракатдаги ҳокимият вакиллари бундан кейин ҳам очиққа чиқаришлари гумон. Бу ишни Жогорку Кенеш ҳам қилмайди. Сабаби, 2010 йил июнь воқеалари ҳақида депутат Т. Мамитов раҳбарлигидаги Жогорку Кенеш комиссияси миллатчи гуруҳларнинг ҳамма айбларини яшириб, гуноҳни ўзбекларга ағдарган. Бу сафар ҳам Жогорку Кенеш “Ата Мекен”чиларнинг талончиликдаги иштирокини аниқлаш бўйича у ҳеч қачон миллатчиларнинг айбини очмаслигини била туриб, ўша Т. Мамитовни Жогорку Кенешнинг комиссиясига раис этиб сайлаган эди. Агар Бишкекдаги талончиликка ҳамда Тейитдаги воқеаларга “Ата Мекен”чиларнинг иштироки расмий равишда тан олинса, унда давлат тўнтаришини амалга оширган партиялар жиноий ишларга аралашгани бутун дунёга аён бўлади. Бу эса тўнтаришга қатнашган бошқа партияларнинг фаолиятига шубҳа билан қарашни пайдо қилиши билан бирга Бакиевнинг мулкини талаган гуруҳларга бошчилик қилган “Ата Мекен”чиларнинг ўтда куймас, сувга чўкмас онабошилари ҳам расмий равишда шарманда бўлиши аниқ бўлиб қолади. Аслида апрель тўнтаришида кимлар талон- тарож билан шуғулланганини, О. Текебаевдан ташқари Т. Мадилбеков, Р. Тологонов, Болот Шер каби партия босслари Бакиевларнинг мол-мулкини талаган партиянинг бошқа аъзоларига режа асосида раҳбарлик қилганлигини кўпчилик билади. Талончиларнинг шериги А. Юсупов аслида янгилик очгани йўқ, балки апрелдаги талончилик ҳақида хабар бериши билан анча-мунча шубҳаларни бироз ойдинлаштирди, холос. Воқеанинг бундай ривожи А. Атамбаевни ҳам чўчитиб юборди. Тезлик билан Ички ишлар вазири Р. Зарилбековни ишдан олиб, унинг ўрнига ўзининг одами Ш. Атахановни тайинлади. Ана шундан кейингина ЖК комиссиясининг хулосаси эълон қилинди.

    Кейинги пайтда Текебаев деса, одамларнинг кайфияти бузиладиган даражага келиб қолди. Жамиятда уларнинг дастидан тинчлик йўқ. Куни кеча яна бир Текебаев ўзининг зўравонлигини элга намойиш қилди. Раҳматли Асилбек Текебаевнинг ўғли Азамат бошлиқ жиноятчи-миллатчилар Соиповларни (Алишер Соиповнинг укаларини) ўласи қилиб калтаклагани тўғрисидаги хабар бутун дунёга тарқади. Ким айбдор эканлигини ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралари аниқлар. Лекин ариза берилишига қарамасдан Бишкекдаги Октябрь район ички ишлар бўлими ходимлари Соиповларнинг аризаларини эрталабгача рўйхатга олмаганлигини, калтакланган Соиповларга тиббий ёрдам кўрсатилмаганлигини, Ички ишлар вазирлигидан келган катта мансабдор шахслар жиноий ишни ёпишга ҳаракат қилганлигини қандай тушунса бўлади? Қирғизистонда юз бераётган шундай воқеалар ҳаракатдаги ҳокимиятга, айниқса, О. Текебаевга нисбатан кенг жамоатчиликнинг нафратини оширмоқда. Шу ерда бир савол туғилади: Текебаевни тартибга чақирадиган одам йўқми, ё талончиликка Алмазбек Шаршеновичнинг ҳам алоқаси борми? Ё Атамбаев Омурбек Чиркешовичдан қўрқадими?

    Мухтор Алиев, эркин журналист

    www.yangidunyo.org

    Published on december 5, 2012 · Filed under: Ўш қирғини;
    2 Comments

2 Responses to “Атамбаев Текебаевдан қўрқадими?”

  1. Кирзачей президент АША нарисовался в Москву за очередной порцией халявы и Путину:”Владимир Владимирович,посмотрите внимательно на меня, ведь я же свой,Алеша,Алеша Попович.” Путин с надеждой:” А кто же я тогда?” Кирзачей президент:” А вы Владимир Владимирович,Никита Добрынин.” Путин:”Хммммммммм а чё не Илья Муромец?” Кирзачей президент:”Так Илья Муромец-Барак Обама ……………………”

  2. Кирзачь живёт бедно-прибедно. Друзья значит советуют:”Езжай в Россию- богатый будешь”. Кирзачь:” Неееееееееееее, там же одна пьянь живёт, я там стану пияниста(пьяница)”. Ну друзья:”Чем докажешь, что там пъяницы живут”. Кирзачь:”Докажу”.Достаёт российские деньги:”Вооооот, значит.у них двоилось в глазах, даже когда рисовали Российский герб.Воооооотото”.(двухглавый орёл)