ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
« Nov   jan »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  

  • Келдик ва кетамиз…

    Насрулло Саййид

     

    Ҳар саҳар тонг отиб, чиқади қуёш,
    Бир уйда хурсандлик, бир уйда мотам.
    Шу тарзда бу ҳаёт ўтаверади,
    Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.

    Қирғоққа тўлқинлар урилаверар,
    Ниҳоллар унади, туғилар одам.
    Дарахтлар қулайди, тоғлар емрилар,
    Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.

    Ҳар кун тузадилар одамлар режа,
    Орзу деб инсонни яратган Эгам.
    Бу дунё яралур, бу дунё вайрон,
    Бу фоний дунёда биз бўлмасак ҳам.

    Ким деса: «бу дунё мен билан тирик»
    Ёлғон- бу, ҳаддидан ошмасин одам.
    Бир кун гўрларига тупроқ тортган халқ:
    «Келди-ю кетди», дер беғам- хотиржам.

    Published on december 9, 2012 · Filed under: Хориждаги ўзбек адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Келдик ва кетамиз…

Comments are closed.