ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
« Nov   jan »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  

  • «Бизни овозимизни бўғишга йўл қўйманг!»

    Кеча –10 декабр куни,эрталабки соат 09 дан соат 10 гача,“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг АҚШдаги фаоллари АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган ва АҚШ Президентининг қароргоҳи Оқ уй олдида пикет ўтказишди.

    Пикетчилар «Обама маъмурияти бизга эркин матбуот беринг!»,«Бизни овозимизни бўғишга йўл қўйманг!» каби талабларни илгари суришди.

    Шундан сўнг пикетчилар Ўзбекистон Республикасининг Вашингтондаги элчихонаси олидига бориб,у ерда ҳам соат 11 дан 12 гача пикет ўтказишди. Улар «Барча сиёсий маҳбусларга озодлик!», «Ўзбекистондаги “Бирдамлик” фаолларига тайзиқлар тўхтатилсин!», «“Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова,Саида Қурбон,Валерий Назаров ва бошқалар озод қилинсин!»,«Каримов кетсин!»,«Биз демократия истаймиз!» каби талабларни илгари суришди.

    “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати бундан буён ҳам,турли нозўравон усулларни қўллаган ҳолда,Каримов режими билан курашни давом эттиришини маълум қилади.

    «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракатининг матбуот маркази.

    http://birdamlik.info

    Published on december 11, 2012 · Filed under: "Бирдамлик" ҳаракати;
    Kommentarer inaktiverade för «Бизни овозимизни бўғишга йўл қўйманг!»

Comments are closed.