ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
  • ”Туркистон Исломий Ҳаракати”га аъзоликда айбланганлар устидан маҳкама битди

    ezgulik”Эзгулик”  хабар қилади

    2012 йилнинг 12 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди “Туркистон исломий ҳаракати”га мансубликда айбланган 16 нафар диндор устидан ҳукм чиқарди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) ҳамда 244/2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбланган Акмал Оллонуров ва Баҳодир Дадажонов 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244/2-моддаси билан айбли топилган Дилшод Муҳаммадхонов, Аҳрор Тўхтаев, Нодир Аҳмедов ва яна 5 нафар судланувчи 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Дастлабки терговлар даврида гаров пули эвазига озодликда бўлган 6 нафар диндор эса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 216-моддаси билан айбланиб, энг кам иш ҳақининг 50 баравари (3 146 000 сўм ёки 1600 АҚШ доллари) миқдоридаги жаримага тортилди.

    Жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани суди биносида ўтган маҳкамаларда иштирок этган “Эзгулик” фаоли А. Ташановга кўра, диндорлар шу йилнинг 12 майида “Туркистон ислом ҳаракати” диний радикал ташкилотига мансубликда айбланиб, ҳибсга олинган. Мазкур шахслар гўё мамлакат конституциявий тузимини ағдариш ва ўзлари аъзо бўлган диний экстремистик ташкилотни молиялаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сепаратистик, диний радикализм руҳидаги қарашларни тарғиб қилган.

    Маҳкама даврида судланувчилар Акмал Оллонуров ҳамда Баҳодир Дадажоновлар айбига иқрор бўлишди ва бошқаларнинг диний ташкилотга аъзо эмаслиги ҳақида кўрсатма беришди.

    Ота-оналари эса фарзандларининг “Туркистон исломий ҳаракати” атамасини ҳатто эшитишмаганини, унга аъзолик тугул бундай ташкилотнинг мавжуд эмаслигини ҳам таъкидлашмоқда. Айбланувчилар тергов изолятори ва ертўлада қийноқларга солиниб, улардан зўраки иқрорлик кўрсатмалари олинган. “Эзгулик” муқаддам Дилшод Муҳаммадхоновнинг ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳамда унинг яқинларига кўрсатилмагани хусусида ёзганди.

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти юқори инстанция судларини одил судлов приципларига амал қилиш ҳамда тергов жараёни ва қуйи инстнация судида йўл қўйилган процессуал қонунбузарликларни бартараф этишга чақиради.

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

    www.yangidunyo.org

    Published on december 15, 2012 · Filed under: "Эзгулик" жамияти;
    Kommentarer inaktiverade för ”Туркистон Исломий Ҳаракати”га аъзоликда айбланганлар устидан маҳкама битди

Comments are closed.