-
Икки дўст
Бутун умр биргамиз
Ажралмаймиз иккимиз
Ваъдага вафо қилган
Фақат бўлдик иккимизКелиб қанча дўст кетди
Содиқ қолдик иккимиз
Қанча аҳдлар бузилди
Аҳд бузмадик иккимизБиримиз суянгувчи
Суянчиқ иккинчимиз
Кимга -ким суянади
Билур фақат иккимизБиримиз оддий банда
Худодир иккинчимиз
Ер ва Осмонда туриб
Яқин дўстмиз иккимизБиримиз чексиз қудрат
Заррадир иккинчимиз
Оқибат, деб дунёда
Меҳр топдик иккимизБиримиз умри боқий
Ўткинчи иккинчимиз
Беш кун бўлса ҳам дунё
Дўсти ҳалол иккимиз…Манба: ”Қоплонбек”
Published on december 23, 2012 · Filed under: Насрулло Саййид;
One Response to “Икки дўст”
-
Omonullo said on december 23rd, 2012 at 10:20 e m
Nasrullo Sayyid, sizning hizmatlaringiz tahsinga loyiqdur. Ilgari deputatlik hizmatingizni ham har bir inson qadringizga etishi kerak. Siz odamlarni gapiga quloq solmang ? BUHORO ga boravering, Toshkent aeroportida sizni utkazib yuborishadi. Oq yul sizga Nasrullo, eski tojik qadrdoningiz (Buhorolik) Omonullohon.
Охирги изоҳлар