ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
  • Шайбонийнома (15)

    shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    LII
    Ҳазрати имом-уз-замон мўғул хонлари бирла уруш қилиб босқони

    Кун чиқор чиқмосида ҳазрати хон,
    Бўлубон юзи қуёшдек тобон. :

    Минибон фатху зафар тавсаниго,
    Солди ўт миллату дин душманиго.

    Тенгри бергон черики бор эрди,
    Ҳашаму хашмати бисёр эрди.

    Лек тошлоб борини илғоди ул,
    Келди уч кун аро ўн кунлик йўл.

    Келди ўн минг, киши юз минг кишидин,
    Қилмайин ваҳм мўғул сончишидин.

    Элининг кўпи шабонлиғ эрди,
    Эртодин ўзига сонлиғ эрди.

    Тақи бор эди ҳар элдин қотидо,
    Борчаси сидқ ила хидматидо.

    Сайҳиют бирла қиёти кўп эди,
    Элининг яхши сифоти кўп эди.

    Бор эди оллида беҳад Қўнғирот,
    Борча халқ ичра писандида сифот.

    Бор эди оллида бурқут бисёр,
    Борча размовару Рустам кирдор.

    Кўп эди монгқиту найман асру,
    Борча шойистайи эҳсон асру.

    Кўп эди дурмон анинг хидматида,
    Борчаси жонларин ўйноб қатида,

    Ўшун ул ародо бисёр эрди,
    Борчаси хонға мададкор эрди.

    Қўшчининг қавми касир эрди басе,
    Сидқу ихлос пазир эрди басе.

    Бор эди яхши кишилар ул аро,
    Борчаси дин сори нуктасаро.

    Ҳам жалойир элидин бор эрди,
    Андо қорлиқ тақи бисёр эрди.

    Бор эди лашкарида кўп сулдуз,
    Қойси сулдуз эдию қойси нукуз.

    Қойсилорни дер эдилар томодур,
    Қон аларнинг қиличидин томодур.

    Кўп эди лашкарида қавми татор,
    Бор эдилар бори чусту жаррор.

    Бўлди Қўнғирот улуғи бир Қўнғирот,
    Ким Хусайн ила Алидур анго от.

    Бор эди хон қошида асру азиз,
    Соҳиби раъй эдию ақлу тамиз.

    Ҳожи Ғози эди монгқит улуғи,
    Монгқит эли аро акду уруғи.

    Адлу ўғли тақи бисёр эрди,
    Ҳамзабий ҳам ул аро бор эрди.

    Қўшчидин бор эди ул вақти Кўпак,
    Қотидо Қўшчидин уч юз ўзбак.

    Борчаси хон йўлида жон афшон,
    Борча жом бирла рўҳайни фармон.

    Яна бир Қўшчи элидин Яъқуб,
    Бор эди талъати Юсуфдек хўб.

    Чечан эрдию сухансоз асру,
    Расм аро арбада пардоз асру.

    Ини эрди Қарочин Девонға,
    Ҳам Кўкалдош Шайбонийхонға.

    Қарочин ўғли тақи бор эрди,
    Оти Қанбар, ўзи сардор эрди.

    Хон севар эрди ани ҳаддин тош,
    Ким вафодор эди ҳам кўкалдош.

    Жонвафо Дурмон улуғи эрди,
    Қочу марконнинг уруғи эрди.

    Муътабар эрди басе хон қотидо,
    Сарф этиб умрини хон хидматидо.

    Пахлавон эрдию пурдил асру,
    Бор зди размға мойил асру.

    Қўлида мингча киши бор эрди,
    Ким бори бир-бирига ёр эрди.

    Ул эди юнг қўлининг сардари,
    Қўлининг хайли баҳодир бори.

    Сўл қўлининг беки эрди Қанбар,
    Борча Нойон улусиға сарвар.

    Етти юзча кишиси бор эрди,
    Ким бори размда даркор эрди.

    Ҳам баҳодирларидин Шайхи Мурид,
    Бор эди фатҳи ҳисориға калид.

    Асру пурдил эдию мар дона.
    Бор эди разм ишида фарзона.

    Икки юзча навкари бор эди,
    Борчаси размда тайёр эди.

    Абукач яна бир сардор эди,
    Ичкисининг ичида тайёр эди.

    Яна бир ичкилоридин Чолбош,
    Ул доғи яхши қилур эрди савош.

    Бовбак ҳам бор эди асру бек,
    Ул доғи бор эди бир Рустамтек.

    Кўп эди асру баходир қўлида,
    Қўюбон борчаси бошлар йўлида.

    Гар десам, борчасини зикр этсам,
    Топо олмон неча ким зикр этсам.

    Чуҳраси минг бор эди ном-баном,
    Тутубон оллида доим ором.

    Яна минг ичкисидин бор эрди,
    Бори бойрию вафодор эрди.

    Яна бир минг бор эди ўнг қўлида,
    Яна бир минг тақи ҳозир сўлида.

    Тўрт минг ўзбак эди ушбу тариқ,
    Борча бир-бирига қариндошу рафиқ,

    Жизбасиз бир киши топилмас эди,
    Жибасиз хон қўлиға келмас эди.

    Ҳам дувулғасиз эмос эрди соғит.
    Ўзбак ансиз эмос эрди сорит.

    Эрнинг икки оти тайёр эрди,
    Қуш каби отлори тайёр эрди.

    Ҳам от устида соғитға жавлон,
    Ҳам дувулға соғит устида аён.

    Жибаларнинг тоши махмал борча,
    Жибалар ичи мукаммал борча.

    Ичида ёди Али қозилғон,
    Неча оёт тақи ёзилғон,

    Ёлори борча Бухоро ёйи,
    Қимсониб ёғини кўрган сойи.

    Ўқлори сўзлори янглиғ бори рост,
    Сўзлори ўзлори янглиғ бори рост.

    Черкаси тиғлари ёнлоридо,
    Мунтазир ёлари курбонлоридо.

    Ким қочон хасмға ўқ отқойлор,
    Хасмнинг ўлжасиға ботқойлор.

    Бошлорин қуйи солиб кестанлар,
    Кўрмасун бизни дебон душманлар.

    Тобуқуб хасмға бир иш қилоли,
    Нусрату фатҳ тариқин билоли.

    Бор зди отлори аксар тобучоқ,
    Йул юрурда, югурурга муштоқ.

    Тиғлар мойили хунрез здилар,
    Бош учурмоққа басе тез здилар.

    Обдор эрди басе тиғлори,
    Лек душман қониға ташна бори.

    Хон кули тиғи киби яхши-ямон,
    Тез здилар бориси тўкколи қон,

    Қойси дер эрди чопормен юзга,
    Ҳунарим йуқтур мундин ўзга.

    Қойси дер эрди фалонни тушурой,
    Иш қилиб Хониқахонни тушурой.

    Қойси, дер эрди Алачахонин
    Тушуруб, ерга тўкойин қонин.

    Ким бизнинг хон била тенг тутмиш ўзин,
    Ўздура сўзламиш эл ичра сўзин.

    Бор эди ҳар бирида савдое,
    Бор эди ҳар бирида ғавғое.

    Басе ўнг қўлида Султон Маҳмуд
    Ким, анго ёр эди фазли маъбуд.

    Андо ҳам бор эди кўнғироту киёт,
    Монгқиту дўрмон, ушуну уйрот.

    Ўнг қўлида Урус этти жавлон,
    Сўлида Оқмуҳаммад ўғлон.

    Паҳлавон эрди Урус пурдил ҳам,
    Паҳлавонлик ишида комил ҳам,

    Олмачуқ эрди ўшул хайлидин,
    Анго бисёр кўшун хайлидин.

    Ул тақи асру мубориз эрди,
    Хасм онинг оллида ожиз эрди.

    Ҳамза Султон сўл кўлға чиқиб,
    Хасмнинг оллидоги йўлға чикиб.

    Йиғиб ул ҳам кишисини кўрди,
    Келгану келмогонин ҳам сўрди.

    Ул сори бу кўзин солди,
    Мингда беш юз киши сонин олди.

    Лек бор эрди кишиси бисёр,
    Пурдилу тиғзану коргузор.

    Ғараз ушбу эдиким яхши-ямон,
    Айрилиб бўлғой улуслорға аён.

    Ким қою қобил эрур давлатға,
    Ё қою бор сазо меҳнатға.

    Лутф бирла бирисини сойлор,
    Бирига қаҳрини зоҳир айлор.

    Кўргузур бирига анвори жамол,
    Билдурур бирига осори жалол.

    Ҳазрати хон тақи лутфин англоб,
    Мунча лутфини ўзига тонглоб,

    Кўнглида тенгрисига шукр этти,
    Шукридин иши бу ерга етти.

    Деди кўнглидаки шукрона недур,
    Бу аро шеваи мардона недур?

    Қилмоқ озод бу икки жонни,
    Айламоқ шод бу икки хонни.

    Ушбу давлатқа эрур шукрона,
    Қолур офоқда бу афсона.

    Ким фалон хонға фалон икки хон
    Қилдилор эрса ямонлиқни аён,

    Қилди ҳақ иколасини мақҳур,
    Бўлди бу бир ул иковга мансур.

    Қилмоди ҳеч ямонлиқни ёд,
    Айлади икколасини озод.

    Яхшилиқ қилди аларға бисёр,
    Айлади лутфу мурувват изҳор.

    Хон ўзи бирла қилиб бўйла хаёл,
    Лек ул икки фалакдин бадҳол.

    Жонлари ваҳми била саргардон,
    Ишларида бор эдилар ҳайрон,

    Ул икки хонни кетургоч андоқ,
    Хон алор ҳолини кўргоч андоқ.

    Қилди таъзим алорға бисёр,
    Кўрушуб йиғлади ул ҳолға зор.

    Деди: “Бу иш сўнги ушмундоқ эрур,
    Англосун ҳар киши бу йўлға кирур.

    Эмди зинҳор қариндошлорим,
    Эй гирифтор, қариндошлорим,

    Қойғуриб ўзни хароб айламангиз,
    Халқ бағрини кабоб айламангиз.

    Мен сизнинг қонлорингиздин кечдим,
    Нотавон жонларингиздин кечдим.

    Бўлунг озода ўлум фикридин,
    Бўлунг осуда ажал зикридин”.

    Хон бу сўзлорни дегоч Хоникахон,
    Деди: “Эй сарвари абнойи жаҳон.

    Эмди бу сўзга инондур бизни,
    Илтифотингға ишондур бизни”.

    Хон инондурмоқ учун ул хонни,
    Тилади ҳофизидин қуръонни.

    Анинг оллида қасамёд этти,
    Нотавон хотирини шод этти.

    Алачахон деди: “Қўй бу сўзни,
    Биз бу йўлларда кўруббиз ўзни.

    Ишимиз, эмди ўтубтур ондин,
    Бордур лутфу мурувват хондин.

    Ўзи билур агар этса эҳсон,
    Қахр ҳам қилса анингдур фараон”.

    Хонға онинг бу сўзи хуш ёқти,
    Лутф юзи била анго боқти.

    Онт ичтики, сени ўлтурмон,
    Қобили тиғу сиёсат кўрмон.

    Ул икков бу сўз ила шод бўлуб,
    Қойғунинг бандидин озод бўлуб,

    Хон била ёндоша ўлтурдилар,
    Ҳашамат хонлик ила туздилар.

    Тушди деб хон қадамиға хонлар,
    Йиғилиб келди бори султонлар;

    Борча хон фикрини-ўқ сайладилар,
    Хонға бисёр карам айладилар.
    ***

    Ҳазрати имом-уз-замон хонларни тутқондин сўнг бу тамсилни баён қилғони

    Ҳазрати хони мурувватпеша,
    Шоҳи хушхулқу некуандеша.

    Чун мўғул ишини бир ён қилди,
    Хонлари бобида эҳсон қилди.

    Деди: “Бу фатҳ манго ондиндур,
    Бу зафар ҳазрати яздондиндур.

    Фатҳ оятлари йўсуни била,
    Лутф этиб раҳмати бечуни била,

    Қилди зоҳир азалия қудрат,
    Қилди зоҳир абадия нусрат.

    Шукр анинг нусратиға юз минг,
    Шукр анинг раҳматиға юз минг.

    Шукрким айлади лутфин зоҳир,
    Айлади лутфиға элни нозир.

    Шукрким қилди сарафроз мани,
    Қилди шойистайи эъзоз мани.

    Ҳам раво айлади ҳожотимни,
    Ҳам қабул этти муножотимни.

    Шукрким шукрига эврилди тилим,
    Келди тилимга – тилим, шаккар тилим.

    Шукрким айлади аъдони забун,
    Қудрати бирла худойи бечун”.

    Шукрига шукр дебон ҳазрати хон,
    Қилибон ҳамду саносини баён.

    Деди: “Пайғамбар ойитқон сўзни,
    Қилибон йўлида пайров ўзни.

    Бу ҳадис эрдики хон этти баён,
    Ҳам муҳаддис эди, ҳам шоҳи замон.

    ……………………………………
    ……………………………………

    Маъниси буки кичик сончишдин,
    Яъни бу размда қилғон ишдин,

    Чун қойиттуқ улуғ уруш қилоли,
    Улуғ уруш недур эмди билоли”.

    Чун бу маънини баён қилди хон,
    Яна сўз мулкида айлоб жавлон.

    Қилди тамсили ғарибе зоҳир,
    Айлади нақши ажибе зоҳир.

    “Нафси аммора, – деди, – етти сар,
    Сени Қорун киби отдуқто ютар.

    Бу етти бошлиқ илон бор аён,
    Баданимиз ичидадур бу йилон.

    Бир боши шавкат эрур, бири ҳасад,
    Бири жаҳлу яна бири хўйи бад.

    Яна икки ғазабу тули амал,
    Яна бир ўлмоқи халқ ила дағал,

    Қойси душман бу йилондек бўлғой,
    Қойси бу нафси ямондек бўлғой.

    Ушбу душманни ясормен десангиз,
    Ани бўғизидин осормен десангиз,

    Қолмоғойбиз десангиз қойғусиға,
    Ул (нафс) бошлорининг ўтрусиға.

    Ушбу етти нимани келтурунгуз,
    Ҳар бири бирла бирин еткурунгуз.

    Қилингиз хўй риёзат бирла,
    Тузунг ишлорни шариат бирла.

    Суннат ила амал айланг доим,
    Наби амрини тутунглор қойим.

    Тақи бир вақт қилиб истиғфор,
    Жураларни соғиниб йиғланг зор.

    Тиғи иллолло ила иш айланг,
    Нафси кофир била сончиш айланг.

    Ушбу ишлар била одат қилингиз,
    Хайр иши била одат қилинггиз.

    Бу еттиким рақам этти хома,
    Бўлди ороста андин нома.

    Бири таҳқиқи риёзат бўлди,
    Тақи иккинчи шариат бўлди.

    Бири суннат, яна бири истиғфор,
    Тўрт бўлди, бизнинг, эй аҳли шумор.

    Тиғи иллолло эрур бешинчи,
    Хайр иш қилмоқ эрур олтинчи.

    Бўлди еттинчи ибодат таҳқиқ,
    Тилонгиз борча худодин тавфиқ.

    Ким булор бирла амал соз қилиб,
    Етти бошлиққа сарафроз қилиб,

    Бўлғасиз улуғ урушда мансур,
    Нафси амморани айлаб мақҳур.

    Бу балолар аро билсанг, эй ёр,
    Тиғи иллолло эрур коргузор.

    Борчанинг бошини бу тиғ кесор,
    Борчаға боди фано андин эсор.

    Қолғонин доғи риёзат кеторур,
    Зулматин нури ибодат кето рур”.

    Хон бу тамсилни чун қилди баён,
    Бўлдилар борча сўзига Байрон.

    Коргар бўлди бу тамсил асру,
    Олло, олло, не насиҳатдур бу.

    Қойси хон қилди бу янглиғ тамсил,
    Қойси шод бўлди бу янглиғ тамсил.

    Хон эмас, нури ҳидоятдур бу,
    Шоҳ эмас, шоҳи вилоятдур бу.

    Тенгрига асру ёқиндур бу хон
    Хусрави тахти яқиндур бу хон.

    Ушбу тақриб ила ул зилли худо,
    Ўзининг ишларини қилди адо.

    Ҳам риёзат била оростадур,
    Ҳам шариат била оростадур.

    Айламас тарк наби суннатини,
    Билур онинг йўлидин давлатини.

    Ҳар саҳар иши анинг истиғфор,
    Тиғи иллолло ила иши бор.

    Мустаҳиқларға басе хайр қилур,
    Хайрнинг оламида сайр қилур.

    Аксар авкоти ибодат биладур,
    Ул не иш қилса, ибодат қиладур.

    Бордур ул подшоҳи некандеш,
    Тошидин хону ичидин дарвеш.

    Ичида бўлмоса эрди бир ҳол,
    Қойдин ўлғой эди зоҳир бу мақол.

    Кўп каро мате қўрубмен хондин,
    Кўп мақолот этитибмен хондин.

    Борчасин эмди баён эткумдур,
    Тонимаслорға аен эткумдур.

    Шукрким банда таниб мен хонни,
    Айлабон сарф йўлида жонни,

    Ваҳ, на сўздур буки зоҳир қилдим,
    Сўз зуҳур этконидин сўнг билдим.

    Мен они тонимоғимдин не бўлур,
    Йўлида мен киби итлор кўп ўлур.

    Ул керак тониса мен мискинни,
    Истаса бандаи меҳр ойинни.

    Бу не эрдиким яна шарҳ эттим,
    Шарҳ этибон яна сўзга еттим.

    Тониғон улдуру тонитғон ул,
    Сўзни бу шарҳ ила ойитқон ул.

    Мен киму мунча ҳикоят қилмоқ,
    Мен киму мунча ривоят қилмоқ.

    Бу ҳикоятлар анингдур борча,
    Бу ривоятлар анингдур борча.

    Шукрким ўзини кўргузди манго,
    Сўзининг силсиласин тузди манго.

    Бўлмаса эрди иноят андин,
    Мен киму мунча ҳикоят андин.

    Лутфини қилмаса эрди зоҳир,
    Сўз демак анго не ҳадди шоир.

    Мен анинг ҳолини не билгой эдим,
    Ички аҳволини не билгой эдим.

    Авлиё дурларини сочмасалар,
    Ўзларин ҳар кишига очмасалар,

    Билмак ул хайлни осон эрмас,
    Сўзларин англамоқ осон эрмас.

    Ўзларин кишиға билдурмаслар,
    Сўзларин кишиға еткурмаслар.

    Кимгаким айладилор лутф изҳор,
    Бўлди иқболу саодат анго ёр. :

    Хон валидур – они ҳар ким билмос,
    Билмоган харгиз ўзига келмос.

    Шукрким бандага билдурди ўзин,
    Лутф этиб ўзи манго деди сўзин.

    Чунки тамсил сўзи бўлди тамом,
    Яна борди қалами тез хиром.

    Ким икки хон сўзини шарҳ эткой,
    Юрубон мулклариға еткой.

    ***

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова.

    www.yangidunyo.org

    Published on december 23, 2012 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (15)

Comments are closed.