ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2012
M T O T F L S
« Nov   jan »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  

  • Яшаш учун кураш йили

    gulshanҚаршида ҳақиқий қиш бошланди.Кечаси ёға бошлаган қор сира тўҳтай демайди.

    Кўчада қиш,уйимизда хам қиш!Хоналарга кириб “ув”десангиз оғизинингиздан дуд чиқади-я!

    Бир амаллаб электрни борига шукур деб яшаяпмиз.

    Манзарани айтмайсизми? Оппоқ қорга бурканган дарахтлар, йўлаклар.Тизза бўйи бўлмасада аммо ковушингиз тўладиган даражадаги қор….

    Қорни кўриб завқланади инсон ахир!Президентимиз 2013 йилни “Обод оила йили”деб эьлон қилдилар,
    ҳамма гап 2013 йилга етиб олишимизда.

    Етиб олишимизга ҳали анчагина кунлар олдинда.Халқ интизорлик билан 2013 йилни кутаяпти десам ишонасизми.

    Янги йилда “газ беришар эмиш”деган гапни эшитаяпмиз. Ҳамма гап шунда!

    Имкон қадар тишни-тишга қўйиб кутаяпмиз.Ўша ваьда қилинган кунларни!

    “Ноумид шайтон дейишган”ахир қадимдан.

    Мен ўзимча келаётган йилни шундай дея атадим. “Яшаш учун кураш йили”!

    Бу йилни шундай деб аташимга ахир сабаблар жуда ҳам кўп бунга!

    Бу кунларга етганлар бор,етмай ўтиб кетганлар ҳам бор орамизда!Шундай қилиб

    Янги йилни интизорлик билан кутаяпмиз ахир!

    Келаётган янги йил муборак бўлсин азизлар!

    27 декабрь, 2012 йил.

    Гулшан Қораева
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
    Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

    Published on december 27, 2012 · Filed under: Табрик ва қутловлар;
    Kommentarer inaktiverade för Яшаш учун кураш йили

Comments are closed.