ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
« Dec   feb »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  

  • Вашингтонда ”Бирдамлик” пикети

    100_0589Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

    Аллоҳга энг маъқул келадиган ишлар – бу инсонлар ҳаққи-ҳурмати учун қилинадиган савоб ишлардир. (http://www.aphorism.ru/151.shtml )
    БЕНДЖАМИН ФРАНКЛИН (1706-1790)

    2012 йил 10 декабр куни Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати фаоллари АҚШ Президенти Барак Обама ишлайдиган Вашингтондаги Оқ уй олдида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси олдида пикет ўтказишди. Иккала пикетда гапирилган гаплар ва ҳолатларни Баҳодир Чориев билан бирга келган қиз видеокамера ёрдамида видеога олди .

    Пикетда мен ҳам қатнашдим ва суратларга олдим. Суратлар ёрдамида пикет ҳақида ўқувчиларга сўзлаб бермоқчиман.

    Чориевлар оиласи ва анчагина ўзбек қочқинлари АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис (Saint Louis) шаҳрида яшамоқда. Бу кичик шаҳарда 320 мингдан ортиқроқ киши истиқомат қилади. 10 декабр куни Сент-Луис шаҳридан жами 20 киши келди. Улардан 18 нафари Чориевлар оиласи аъзолари, бир нафари Россияда туғилиб, 20 йил яшаган ва сўнгра АҚШдан сиёсий бошпана олган асли афғонистонлик 22 ёшли йигит (исми шарифини билмайман) ва ўзбек қочқини, кўпчиликка таниш бўлган Ёдгор ака Турлибековдир. Мени ҳам қўшиб ҳисоблаганда пикетда 21 киши қатнашди.

    Пикетга тайёргарлигим ҳақида ҳам айтиб ўтсам. Мен 10 декабр (душанба) куни ўтказиладиган пикет ҳақида www.birdamlik.info сайтида 7 декабр (жума) кечқурун ўқиб билдим. Мен Вашингтонда 2012 йил 1 апрелдан бери шелтерда яшамоқдаман. Шелтерда ҳар бир яшовчига кичик темир шкафча беришади. Унинг ичига жуда кам нарса сиғади. Шу сабабли нарсаларим, жумладан пикетга доир плакатларимни асли украиналик бўлмиш 71 ёшли киши уйида сақлаяпман. Мен уникига 8 декабр кечқурун кирдим. У хонасида йўқ экан. 9 декабр эрта тонгда соат 7 ларда бордим. У ўз хонадонида йўқ эди ёки ичкарида бўлса ҳам очмади.

    100_05909 декабр куни кундузи электрон почта орқали хат жўнатдим, у билан учрашмоқчи эканлигим ва қачон уйда бўлиши ҳақида ёзиб юборишини илтимос қилдим. У пенсияда ва ҳеч қаерда ишламайди. У доимо ўзи билан лабтопи (компютери)ни олиб юради. Негадир жавоб келмади. 9 декабр кечқурун, шунингдек 10 декабр тонгда уникига бордим. Эшикни тақиллатдим, хеч ким очмади. Одатда у эрталаб ва кечқурун ҳамма вақт уйда бўларди. Махсус хизматлар унга босим ўтказган бўлса керак, деб ҳисоблайман. Шу сабабли унинг уйидаги плакатларимни ололмадим. 10 декабр куни соат 9 га Оқ уй олдига бориб, “Бирдамлик” аъзолари олиб келган плакат ҳамда байроқларни кўтариб турдим. (13 декабрда украиналик кишидан уйда бўлмаслик сабабини сўрадим. У шунчаки бир баҳонани айтди. У айтган баҳонасини ёзсам махсус хизматлар унинг бошини қотиришлари мумкин).

    Баҳодир Чориев Оқ уй олдида овоз кучайтиргич орқали Ўзбекистондаги «Барча сиёсий маҳбусларга озодлик!», «Ўзбекистондаги “Бирдамлик” фаолларига тайзиқлар тўхтатилсин!», «“Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова, Саида Қурбон, Валерий Назаров ва бошқалар озод қилинсин!», «Каримов кетсин!», «Биз демократия истаймиз!» каби талабларни илгари сурди.

    100_0593

     

    Вашингтондаги Оқ уй олдида бир соатлик пикетдан кейин қатнашчилар икки микроавтобусда Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси олдига боришди. Машиналарни элчихона қаршисида тўхтатиб, пикетни бошладик.

    Пикетни бошлагандан беш дақиқа ўтгач олдимизда полиция машинаси тўхтади. Полициячи Баҳодир Чориев билан ниманидир муҳокама қила бошлади. Мен уларни бир неча марта сурата олдим. Кейин Баҳодирдан сўрадим: “Нима гап?” Баҳодир деди: “Машиналаримизни элчихона қаршисига қўйишимиз мумкин эмас экан. Полициячи шуни айтди. Ҳозир машиналарни нарига ўтказамиз” деди ва ўғилларига айтди. Ўғиллари иккала микроавтобусни 15-20 қадам нарига ўтказишди.

    100_0615

    Пикет қатнашчилари элчихона қаршисида сафлангач, Баҳодир Чориев овоз кучайтиргич орқали ўз талабларини ўзбек тилида айтди: «Барча сиёсий маҳбусларга озодлик!», «Ўзбекистондаги “Бирдамлик” фаолларига тайзиқлар тўхтатилсин!», «“Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова, Саида Қурбон, Валерий Назаров ва бошқалар озод қилинсин!», «Каримов кетсин!», «Биз демократия истаймиз!» ва ҳоказо.

    Кейин Баҳодир овоз кучайтиргични Ёдгор Турлибековга берди. Ёдгор ака ҳам Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни танқид қилиб гапирди ва сиёсий қочқинлар озод қилинишини талаб қилди.

    CHORIEV1

    Ёдгор ака гапириб бўлгач овоз кучайтиргични менга берди ва “Гапиринг” деди. Мен айтган фикрларим мазмуни: “Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов ва Миллий хавфсизлик хизмати бошчилигидаги диктатура режими ҳукм сурмоқда. Ислом Каримов МХХга таянган ҳолда Ўзбекистонга 22 йилдан ортиқ раҳбарлик қилмоқда. Икки кун аввал Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги нишонланди. Конституцияда Президент лавозимига бир шахс икки марта сайланиши мумкин, деб ёзилган. Лекин Ислом Каримов МХХ ёрдамида икки марта сохта референдум ўтказиб, сунъий равишда ўзининг Президентлик муддатини узайтирди. Ва 4 марта қайта-қайта сохта сайловлар ўтказиб, Ўзбекистонга 23 йилдан бери раҳбарлик қилмоқда.

    Ўзбекистонда кучишлатар органлар, айниқса МХХ уюштирган провокациялар ёрдамида саккиз мингдан ортиқ оддий намозхонлар туҳмат билан қамалган. Улар қамоқхоналарда қаттиқ азобларга гирифтор қилинмоқда. Уларни амнистия йўли билан бўлсада озод қилинишини талаб қиламиз.

    Журналист Хайрулла Ҳамидов, Муҳаммад Бекжон, собиқ депутат Мурод Жўраев ва бошқа барча сиёсий маҳбуслар озод қилинишини талаб қиламиз!

    Биз “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”, “Милиция тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунлари қабул қилинишини талаб қиламиз”.

    Пикет охирроғида Баҳодир Чориев таклифи билан иштирокчилар элчихона олдидаги кенг йўлак бўйлаб намойиш қилиб юришди ва айрим талабларни кўпчилик бўлиб биргаликда айтишди.

    Соат 12 га яқин пикетни тўхтатдик ва плакатларни йиғиштириб, микроавтобусга юклай бошладик. Шунда Ёдгор Турлибеков: “Келинглар, Конгресс биноси олдига бориб суратга тушамиз” деди. Конгресс биноси АҚШ рамзларидан биридир. Шу сабабли мен бу таклифни маъқулладим. Биринчи микроавтобусда аёллар ва болалар уйга Сат Луис шаҳрига жўнаб кетди.

    Иккинчи микроавтобусда Ёдгор ака, мен, Баҳодир Чориев ва бошқалар Конгресс биноси олдидаги майдонга бордик. Ёшлар машинадан чиққач, ўзлари суратга туша бошлашди. Баҳодир менга ўз фотоаппаратини бериб, бир неча марта суратга туширишни сўради. Мен суратга туширдим. Кейин у бирга суратга тушишни менга таклиф қилди. Мен машина ичида ўтирган Ёдгор акани таклиф қилдим. Ёдгор ака машинадан тушмоқчи бўлиб ҳаракатлана бошлади. Орқамда турган Баҳодир имо-ишора қилдими дейман, Ёдгор ака тўхтаб суратга тушмаслигини айтиб қолди. Мен яна бир марта уни таклиф қилдим. Ёдгор ака машинадан тушиб чиқиш унга қийинлик қилаётганини айтди ва рад жавобини берди. Қизиқ, Конгресс биноси олдида фотосуратга тушишни таклиф қилган Ёдгор ака ўзи суратга тушишни рад қилди.

    Мен Баҳодир ёнида туриб суратга тушдим. Баҳодир таклифи билан суратни микроавтобус ҳайдовчиси олди.

    Кейин улар кетадиган йўлгача бирга бордим. Мен Ёдгор акага 2011 йилда машина уриб кетиш билан боғлиқ маълумотларни мақола қилиб ёзиб, сайтда чоп этиш ва менинг электрон почтамга жўнатиб юборишни илтимос қилдим. У рози бўлди. Кейин хайрлашдик.

    Яна бир қизиқ гап: ўша пикет ўтказилган 2012 йил 10 декабрдан кейин Вашингтонда “Бирдамлик” сайти бўлмиш www.birdamlik.info негадир очилмаётир. Бу билан махсус хизматлар менга қарши навбатдаги тўсиқни қўйишмоқда, деб ҳисоблайман.

    ———————————————–

    P.S.1. Мен 2012 йил 30 октябрдан бери Вашингтонда Карлос Россарио мактабининг 3-босқичида ҳафтасига 5 кун уч соатдан инглиз тилини ўрганаяпман. Эрталаб ва кечқурун молиявий ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилиш билан банд бўлдим. 21 декабр куни мактабдаги ўқишлар якунланди (4-босқичдаги ўқишлар 2013 йил 23 январдан давом этади). Шу сабабли пикет ҳақидаги мақолани 24 декабр куни ёзиб тугатдим. Лекин мақола ва унда ишлатилган 17 та фотосуратни сайтга жўнатишга улгурмадим. 25 декабр АҚШда Исо пайғамбар туғилган кун – Cristmust Day (Рождество) байрами нишонланди ва бирорта идора, кутубхона ишламади. Шу сабабли мақолани www.yangidunyo.org сайтига 2012 йил 26 декабр куни жўнатдим. (2012.26.12)

    2. Лекин www.yangidunyo.org сайтида мақолам негадир чоп этилмади. (2013.05.01)

    3. Ушбу мақолани Facebook ка 2012 йил 30 декабр жойлаштиришга кўп ҳаракат қилдим. Лекин лабтопим (компютерим)ни назорат қилаётган махсус хизмат ”лайча”си фотосуратларни жойлаштиришга йўл бермади. Уни 2012 йил 31 декабр куни Вашингтон вақти билан соат 17:00 да жойлаштиришга имконият бўлди. Менимча, махсус хизмат ”лайча”си янги йилни кутиш учун кетган бўлса керак. (2012.31.12)

    4. Ушбу мақолани 2013 йил 5 январ куни www.birdamlik.info сайти раҳбари Баҳодир Чориевга жўнатдим. У ўзича мақоламга айрим ўзгартиришлар киритибди. Масалан, пикетда қатнашганлар сонини 27 киши деб ёзибди. Мен 10 декабр куни ўзим билан қўшиб ҳисоблаганда 21 кишини санадим.

    Мақолам охирида Конгресс биноси олдига бориб суратга тушиш тафсилотини ёзгандим. Баҳодир Чориев мақолам охиридаги айрим муҳим гапларни чиқариб ташлаб ўз сайтида 2013 йил 7 январ куни чоп этди.

    5. 2013 йил 5 январ куни www.yangidunyo.org сайти раҳбари Юсуф Расулга ушбу мақолам сайтда чоп этилмаганлик сабабини сўрагандим. 5 январ куни Юсуф Расулдан қуйидаги жавоб ҳатини олдим.

    “Ассалому алайкум Шуҳрат ака!

    Бирдамлик ҳақидаги мақолангиз суратга илова қилинмагани учун сайтга қўя олмагандим. Суратлар бор, лекин мақола йўқ. Бу махсус хизматларнинг иши бўлса керак.
    Мақолани қайта юборасизми.
    Сиз сўраган киши ҳақида суриштираяпман. У кишини адрес ва телефонларини топсам сизга ҳам юбораман.
    Ҳурмат билан ЮР”

    Шу сабабли мақолани 2013 йил 9 январ куни www.yangidunyo.org сайти раҳбари Юсуф Расулга қайтадан жўнатдим. (2013.09.01)

    Email: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com

    2012 йил 24-31 декабр, 2013 йил 5-9 январ.

    АҚШ, Вашингтон шаҳри.

    www.yangidunyo.org

     

    Published on januari 9, 2013 · Filed under: "Бирдамлик" ҳаракати, Шуҳрат Аҳмаджонов;
    Kommentarer inaktiverade för Вашингтонда ”Бирдамлик” пикети

Comments are closed.