ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
« Dec   feb »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  

  • “Нафслари пул раҳбарлар, дардлари пул газчилар”

    gaz 1ёки “ўлмасдан совуқ қишдан чиқиб олсин одамлар”.

    Аҳборот учун.

    1998 й. Рўмол ўрагани учун Раънохон (чапда) Институтдан ҳайдалган.

    Раънохон охирги 2 йил мобайнида аҳолини газ билан таминлаш муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланиб келмоқда. Биз бир ой аввал ”Янги Дунё” сайтида газ муаммоси билан боғлиқ мақола чоп этиб, аҳолидан келган аризани илова қилган этдик. Ушбу масала бўйича текширилганда, яна ўша эски гапларни эшитдик. “Газ масаласи Тошкентга боғлик, бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди, аҳолига газ беришга буйруқ йўқ. Хохлаган жойларингизга боринглар”. Биз ушбу сўзларни инобатга олиб тегишли жойларни айланиб келдик.

    gaz22013 йил Ҳозирда Инсон ҳуқуқларини химоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти бўлими раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

    gaz3Газ бор. кимлар учун? Ноқонуний тадбиркорлар учун. Ҳукуматимизнинг қишлоқ аҳолиси хаёти фаровонлигини таъминлаш учун қилаётган ҳаракатларидан баъзи қаллоб кимсалар ўз манфаатлари йўлида унумли фойдаланишаётганига, Ёзёвон ГУК раҳбари М.Абдазов шахсий манфаатдорлиги боис, кўз юмиб ҳалқни қиш-қировли кунларда газсиз қийналишга мажбур этмокда. Ёзёвон тумани аҳолиси ушбу муаммо юзасидан қатор тегишли масъул ташкилотларга мурожаат этавериб ҳеч қандай ижобий натижага эришолмади. Наҳотки инсон манфаатлари ҳамма нарсадан юқори қўйилган мамлакатимизда Ёзёвон ГУК раҳбари М.Абдазовни шу кунгача унинг айби билан юзага келган ёнғинлардаги фожеа ва ўлимлар учун жавоб бермаса ?! Хозирги кунга келиб Хонобод, Қорасоқол,Шарқ юлдузи, Қатортол, Пахтачи каби gaz4қишлоқлар газ тармоғидан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз узиб қўйилди. Юқоридаги қишлоқлар аҳолиси Ёзёвон ГУК раҳбари М.Абдазовга мурожаат этишди. Лекин у аризачиларга уч ёки тўрт кун оралиғида узулган газ қайтадан уланади, сабр қилинглар мен газни узидириб қўйиб юқорини топшириғини бажараяпман деб жавоб қилди. Шунга қарамай мана ҳали-ҳамон қишнинг ярми ўтишига қарамай газ улангани йўқ.

    gaz5

     

    Хом ашё, охак тош

     

     

    gaz6Хом ашёдан намуна

     

    gaz7

     

    Қозон оҳак пиширишга шай

     

    Маълумки, биргина охак пишириш қозони бир неча қишлоқка етарли газни ёқади!!!!! Газ таъминоти учун маъсул раҳбарлар бераётган ҳисоботлардаги аҳолига етказиб бералиётган табий газ курсаткичларининг асосий қисми ану шундай яширин корхоналар ҳисобига тўғри келмоқда.

    gaz8

     

    Тайёр охак олингандан сўнг қолган чиқиндилар.

    gaz9

     

     

     

    Оҳак пиширадиган печнинг ташқи кўриниши. Кўк стрелка кўрсаткичлари қозонга газ бериш учун мўлжалланган винтеллар.

    Бу қозонлар канча миқдорда газ истеъмол қилишини ушбу суратдан билса ҳам бўлади. Агар бу газ учун қонуний тўлов тўланадиган бўлса бозорда 1 кг. охак нархи хозиргидек 500-600 сўм эмас, балки 10 баравар қиммат бўлиши керак. Шундан ҳам бу газ учун тўлов кимнинг чўнтагига тушаётганини билса бўлади. Тўғрими, жаноб Абдазов?

    gaz10Фарғона вилоятида бир канча қишлоқларда Ёзёвон тумани аҳолиси истеъмоли учун бериладиган газ трубалари “дардлари пул газчилари” томонидан узиб қўйилганлиги тўғрисида аниқ фактлар. Энг қизиғи, аҳоли шахсий тадбиркорлар учун газ харажатларини тўлашмоқда. Юксак даражадаги қадрият.

    Биз ушбу мақоламизни “Нафслари пул раҳбарлар, дардлари пул газчилар” ёки “ўлмасдан совуқли қишдан чиқиб олсин одамлар” бекордан – бекор номлаганимиз йўқ. Сабаб. Газ идораси раҳбарлари ва ҳодимлари ўз нафслари ва манфаатлари йўлида аҳоли учун ажратилган табиий газни оҳак ишлаб чиқаришга ва ғишт пиширишга ноқонуний йўллар билан бераётганлиги маълум. Маҳаллий аҳоли газ идораларига газ беришларини gaz12сўраб борганларида, раҳбарлар ҳоҳлаган жойларингга бор, қўлларингдан келса Бош Вазирга, Президентга арз қилларинг деган жавобларни ишонч билан рўкач қилиб келишмоқда. Бу билан биз ҳалқнинг шикоятидан келиб чиқиб тегишли жойларга мурожат этмоқдамиз. Ўтган сафарги мақоламизда аниқ фактларга таянган ҳолда, бир неча ўлимли фактларни мисол қилгандик. Ушбу камчиликлар мутасадди раҳбарлар томонидан олди олинади деган умиддамиз.


    gaz11Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Ҳимоя Қилиш Қўмитаси раиси Марат Зоҳидов.
    Тошкент – Фарғона – Қўқон – Андижон 06 – 08.01.13

    www.yangidunyo.org

    Published on januari 10, 2013 · Filed under: Марат Зоҳидов;
    1 Comment

One Response to ““Нафслари пул раҳбарлар, дардлари пул газчилар””

  1. “Газ масаласи Тошкентга боғлик, бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди, аҳолига газ беришга буйруқ йўқ. Хохлаган жойларингизга боринглар”. Биз ушбу сўзларни инобатга олиб тегишли жойларни айланиб келдик.

    uyat rahbarlarga, sizga besh baho janob zohidov baraqa toping