ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
  • Шайбонийнома (18)

    shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Танбалнинг мухолифатидин ғазабнок бўлуб, имом-уз-замон Андижонға черик тортқони

    Балхдин чун қойтиб келди хон,
    Борди ўз кишвариға ҳар султон.

    Тинди бўлғой черик оти ики ой,
    Ким, яна хони мамолик орой.

    Танбал устига юрур бўлди бот,
    Ярлиғи лашкар аро тўлди бот.

    Бу азимат била отлонғоч хон,
    Хони офоқу Сулаймони замон

    Деди: “Султони муаззам Маҳмуд,
    Билка Қоони мукаррам Маҳмуд

    Лашкари бирла йиғилсун Кешда,
    Ул қилур ишни билсун Кешда.

    Андижонға чеколи биз лашкар,
    Тузоли ул сори оҳанги сафар.

    Топса қистоқ бу ёндин Танбал,
    Бўлғусидур иши асру муҳмал.

    Ҳар сони элчилари борғусидур,
    Тортибон бузғини ёлборғусидур.

    Анго ёр ўлғусидур Хусравшоҳ,
    Бўлғусидур бу тарафдин огоҳ.

    Эмди Султон анго ўтру турсун,
    Навбати давлатин андо урсун.

    Ўғли бўлсун бу черикда ҳамроҳ,
    Размнинг ишида ўлсун огоҳ!”

    Ушбу ярлиғ била Шаҳзода Убайд
    Бордию қилди басе элни сайд.

    Қолди Султон атоси лашкардин,
    Ҳеч билмой боёғи кишвардин.

    Хон кўнгул тинч қилиб отлонди,
    Танбал ўлтурмоқ учун қотлонди.

    Хон била борди Темур Султон ҳам,
    Шоҳ онинг кўрмаки бирла хон ҳам.

    Ҳамза Султон тақи ҳамдам бўлди,
    Хасм эшитиб они дарҳам бўлди.

    Чун Хўжанд устига етти лашкар,
    Тўлди хон лашкаридин ул кишвар.

    Келдилар анда қилибон жавлон,
    Жонибек бирла Севинчик Султон.

    Олди хон андо черикнинг сўнгини,
    Кўрди андо сўлинию ўнгини.

    Мурғинон шаҳриға етти андин.
    Хасм кўнглини эртти андин.

    Мурғинон, Ўшға эрди сони,
    Маҳкам айлаб эди Танбал они.

    Бири иниси била минг чоғли киши
    Ким, жалодат эди борининг иши.

    Мурғинон ичиго солиб эрди,
    Андоғи эл сонин олиб эрди.

    Хотирин жам этиб эди андин,
    Кўнгли бас тинч эди ул қўрғондин.

    Келгоч ул шаҳрға хони аъзам,
    Кўрди ул қалъани андоқ маҳкам.

    Деди: “Бу шаҳрни олиб ўтоли,
    Мунго бир зилзила солиб ўтоли”.

    Ҳамза Султон деди: “Иш илгаридур,
    Хасм бирла эгориш илгаридур.

    Йигитимизни мунго эмготмонг,
    Ўқлорингизни булорга отмонг,

    Танбал уруш яроғин айлобтур,
    Урушурдек мўғулин сайлобтур”.

    Ушбу сўз аросида келди хабар,
    Ким йиғор бўлди Танбал лашкар.

    “Хон била разм қилурмен дейдур,
    Хонға мен ўтру келурмен дейдур.

    Бор мўғулдин чериким ўттуз минг,
    Андижон эли била мен юз минг.

    Ҳеч кимдин манго ваҳме йўқтур,
    Лашкарим бирла кўнглум тўқтур”.

    Чун бу сўз ҳазрати хонға етти,
    Бир кенгошчи навкари ойитти:

    “Ким йиғилғунча бу ерда Танбал,
    Биз анинг ишин эторбиз муҳмал”.

    Хон деди: “Бу не ҳикоят бўлғой,
    Не ҳикоят, не ривоят бўлғой.

    Танбал ўз лашкарини жам этсун,
    Беркитур бўлса ўзин беркитсун.

    Демагай сўнг киши келмайдур эди,
    Чериким борча йиғилмайдур эди.

    Черикин йиғсун фурсат берали,
    Ул йиғиндин сўнг оларни терали”.

    Хон бу сўз бирла таваққуф қилди,
    Мурғинонда черикини билди,

    Андин оқринлиқ ила отлонди,
    Оқрин-оқрин юруй-ўқ қотлонди.

    Андижон қалъасиға келди ёвуқ,
    Хасмнинг йиғинини билди ёвуқ.

    Кўруб ул хон келишин Танбал ҳам,
    Қалъасидин чиқо келди беғам,

    Тикти бир тепа уза хиргоҳи,
    Ўзи хиргоҳда бўлди шоҳи,

    Ўлтуриб ичти шароби гулгун,
    Ғофил андинки бўлур боши нигун.

    Тузди хон олдида ул девона,
    Хиргоҳ олдида нақорахона.

    Ҳам нақора унидин тобти ғурур,
    Ҳам нафир унидин ўлди мағрур.

    Ул ичар турдию лекин бисёр
    Айлади ваҳм черикига кор.

    Черики борча яёғу отлиқ,
    Мўғулу турку сипоҳи отлиқ

    Жибалик зэдилару жавшанлик,
    Уруш айларда бориси фанлик.

    Ўқ отарда бориси мардона,
    Бекларидин бориси девона.

    Кўп уруш айлаб эдилор аммо,
    Бўлдилар ваҳмдин ул кун расво.

    Хон аларнинг ясолин чун кўрди,
    Черик аҳлиға жарин еткурди

    Ким: “Мукаммал бўлуб отлансунлор,
    Размнинг бобида қотлонсунлор.

    Хон ўзи доғи кийинди филҳол,
    Хасм бошин қилойин деб помол.

    Ичкиси бўлди мукаммал кўзича,
    Вақф этиб ҳушларини сўзича.

    Ўнгу сўл борча кийиндилар бот,
    Чиқорой деб бориси яхши от.

    Жонвафо ўнг ясолини тузди,
    Ясолин душманиға кўргузди.

    Тузди сўлини Кўпак қўшчи ҳам,
    Бўлди Қанбарбий Кўпакка ҳамдам.

    Ўнг-сўл ичкилари ҳам, филҳол,
    Саф била турдилар андоқки жибол.

    Ҳамза Султон эшитиб хон сўзини,
    Ул ҳам ороста қилди ўзини.

    Соғитин кийди Севинчик Султон,
    Қилди жавлону тилади майдон.

    Жонибек Султон ҳам тузди ясол,
    Дўст-душман аро кўргузди ясол.

    Жилва қилди Темури фарруҳ бахт,
    Тенгри лутф этса олурмен деб тахт.

    Корсоз ўлди шаҳзода Убайд,
    Борча оламни қилурмен деб сайд.

    Туғлар хон қотида ёйилди,
    Танбали маст кўруб ойилди.

    Ҳам нақора дер эди савти зафар,
    Ҳам нафир айтур эди яхши хабар.

    Синч иликин қоқар эрди пайваст,
    Ким кўрунг не қочодур Танбали маст.

    Кўси фарёдни айлаб бунёд,
    Дер эди келди зафар, бўлунг шод.

    Туздилор икки тарафдин сафлор,
    Қочтилор синч дегонлор кафлор.

    Хоннинг ичкиси юруб от солди,
    Танбал отнинг оёгида қолди.

    Ҳар тарафдин юруди разм аҳли,
    Қочтилар Танбал ила базм аҳли.

    Ҳамза Султону Севинчик Султон
    Қилдилар хайли мўғулни бежон.

    Разм қилди Жонибек Султон ҳам,
    Кўнглини хасмдин этти беғам.

    Етти Султони жаҳонгир Темур,
    Танбал устига нетокким сунғур.

    Борди шаҳзода Убайди қаттол,
    Хасмнинг орқасида тузди ясол.

    Ароға олдилар ул Танбални,
    Мўғули носарайи муҳмални.

    Лашкарин кирдилар, андоқки дема,
    Жондин ойирдилар, андоқки дема.

    Қочибон қалъасиға кирди ўзи,
    Қарориб чанг ила тер ичра юзи.

    Оқ эви ул тепа узра қолди,
    Они фаррош деганлор олди.

    Ёйради туғу нафири андо,
    Ўлди барно била пири андо.

    Урушурдек мўғул ўлди борча,
    Элининг яхшиси бўлди борча.

    Лек оғо-иниси бўлди халос,
    Бўлубон меҳнату андуҳга хос.

    Кимгоким йўқ эрди ул ерда ажал,
    Қалъаға кирди қилиб жангу жадал.

    Чопишиб хон черики сўнгларидин,
    Қон тўкиб сўлларидин, ўнгларидин,

    Қалъанинг ичига кирдилар тез,
    Борчаси тиғлоридек хунрез.

    Қалъадин ўлжа олиб чиқтилар,
    Қалъаға хавч солиб чиқтилар.

    Танбал ул қалъада чун қилди мақом,
    Ағо-ини била топти ором.

    Айлади қалъасини мустаҳкам,
    Юрогин бостию балди маҳкам.

    Фатҳдин ҳазрати хон хурраму шод,
    Айлади тенгрисини шукр ила ёд.

    Бўлдилар шод бори султонлар,
    Разм айларда қилиб жавлонлар.

    Лашкар ўлжа била бўлди машғул,
    Қою маъқулу қою номаъқул.

    Қою оту соғит олиб эрди,
    Соғитин эгнига солиб эрди.

    Миниб эрди отини ул эл аро,
    Юрур эрди бўлубон сар ғавғо.

    Қойси олиб эди садоқ ила ўқ,
    Мўғул ўлтургонига ул тонуқ.

    Ҳар кишигаки не бор эрди насиб,
    Олиб эрди берибон ўзига зеб.

    Чун черик ўлжасини олишти,
    Олишиб қушлар аро солишти.

    Хон қабой тушти ўшул қўрғонға,
    Қўрқутубон мўғули нодонға.

    Қалъа даврила олиб малжорлор,
    Туштилар шоҳлару сарворлор.

    Ёйради хон черики фориғбол,
    Борча хон давлати бирла хушҳол.

    Андижон меваси бисёр эрди,
    Ҳар не андо тиласанг бор эрди.

    Неъмати мева пишиб эрди тамом,
    Ошлиғи ҳам етишиб эрди тамом.

    Элга бисёр фароғат эрди,
    Мева бирла бори қўшлар тўлди.

    Ичкари Танбал бадҳоли забун,
    Бахтидек боши бўлуб ерга нигун.

    Ўлтуриб эрди қўрғон ичида,
    Юз туман хасрату армон ичида.

    Халқ бисёр эдию озуқ оз,
    Ҳам ўтар айлоб эди мавсуми ёз.

    Қалъа иссиғ бўлуб эрди бисёр,
    Бор эди элга қуёшдин озор.

    Икки ойғача чидаб турдилар,
    Қалъанинг ичида ўлтурдилар.

    Чун уч ойға қадам урди айём,
    Элга тиғи ситам урди айём.

    Бўлдилар халқ басе бетоқат,
    Асру юзланди аларга накбат.

    Хасталиқ бўлди эл ичра пайдо,
    Халқнинг жонинин қилди шайдо.

    Чун басе халқ ўла бошладилор,
    Қалъадин баъзи ўзин ташладилор.

    Келдилар хон қошиғап йиғлар зор,
    Қилдилар оҳу фиғони бисёр

    Ким, иноят қилиб эй хони замон,
    Сол урушким олунур бу қўрғон.

    Қалъанинг аҳли бўлубтурлар зор,
    Баъзиси очдиру баъзиси бемор.

    Нон юзин ҳеч киши кўрмайдур,
    Нон сўзин ҳеч киши сўрмайдур.

    Танбал ўз ишида бўлмиш ҳайрон,
    Мўғули бежигаридур нодон.

    Ҳам сипоҳи анго душман бўлди,
    Ҳам раият бориси эврулди.

    Ушбу сўзларни эшитгач ул хон,
    Айлади лашкар элига фармон

    Ким, кўчуб илгари кўнсунлар бот,
    Қилмасун ҳеч киши сабру сабот.

    Кўчубон йлгари тушгач лашкар,
    Бўлди Танбалнинг эли зеру забар,

    Қўзғолон тушти аларға асру,
    Дард ёпушти аларга асру.

    Қалъадан тушти яна неча киши,
    Разм тарғиби борининг иши.

    Хон чу қўрғон сўзин этти маълум,
    Деди: “Танбални қилурмен маъдум,

    Тўрау шотуни тайер қилинг,
    Иш қилур вақтни ҳукм ила билинг”,

    Чун хабар топти бу сўздин лашкар,
    Туздилор тўраю шоту яксар,

    Уруш асбобини кўргач тайёр,
    Айлади ҳукм ўшул хони кибор

    Ким, “Саҳар вақти мукаммал бўлунгиз,
    Борчангиз толиби Танбал бўлунгиз”.

    Чун сахар кавкабаси қилди зуҳур,
    Ёйди анбар варақиға кофур.

    Жибасиз жибасига ёпушти,
    Жибасизнинг ичига ўт тушти.

    Жибасиз қиз била чўлғонди равон,
    Қизининг ичида тўлғонди равон.

    Тўралиқ турасин олиб юруди,
    Отини қўшида солиб юруди.

    Чолдилор хон қўлида жанги жакар,
    Навбати жанги жакар бўлди саҳар.

    Келди фарёд эта сурною нафир
    Ким, бўлур Танбали бечора асир.

    Ҳар тарафдин басе ғавғою фиғон,
    Шерамард атка баланд урди ўрон,

    Югрушуб ҳар соридин еттилар,
    Қорим оғзида мақом эттилар.

    Чун бу ғавғони эшитти Танбал,
    Фикру қайғу била йитти Танбал.

    Кимки ҳозир эди қўрғон узра,
    Хонға нозир эди қўрғон узра.

    Солдилар борча ўзин қўрғондин,
    Кечибон борчаси бошу жондин.

    Чун бу ғавғони эшитти Танбал,
    Бошини олибу йитти Танбал,

    Кирди арк ичраю маҳкам бўлди,
    Ҳамдами тафрикаю ғам бўлди.

    Хон черики бориси жавлонсоз,
    Саҳари қуш киби айлаб овоз.

    Қалъанинг томиға миндилар тез,
    Қилмайин қалъа элидин парҳез.

    Ул саҳар хон эли андоқки хурус,
    Чиқтилар томға хон урғоч кўс.

    Танбал аҳли ётибон эвлар аро,
    Мокиёндек эдилар навҳасаро.

    Қалъада бош олиша олмадилар,
    Шодлик навбатини чолмадилар.

    Бордилар борчалари яғмоға,
    Учрабон ҳар бири бир ғавғоға.

    Кирди юз минг киши ул қўрғонға,
    Қасд зтиб борчаси молу жонға.

    Хожа элларни фақир айладилар,
    Мўғул элини асир айладилар.

    Ҳар мўғулким бор эди қўрғонда,
    Ҳар сипоҳиким бор эди анда,

    Тори ўлди борисига накбат,
    Талошиб, кўрдилор асру раҳмат.

    Танбал оғо-иниси бирла ўзи,
    Йиғилиб аркда бу бўлди сўзи

    Ким: “Бу арк ичра тура олмосбиз,
    Не ўзимизин қўйи солмосбиз.

    Дедилар эмди Темур Султонға
    Борали, такя қилиб яздонға,

    Шояд ул хондин ўтуниб олғой,
    Бизга бир айгулук изн солғой”,

    Ушбу сўз бирла бори туштилар,
    Хони дилдор сори туштилар.

    Беклар ул неча лаинни кўргоч,
    Отларин бошлари узра сургоч,

    Қирдилар борчасин итлар янглиғ,
    Ул кишилор ким эдилар энглиғ.

    Етти оғо-ини Танбал бирла
    Ўлдилар нияти муҳмал бирла.

    Хону султонни кўра олмадилар,
    Дунйида онинг учун қолмадилар,

    Ким кўра олмаса ушбу хонни,
    Ё кўра олмаса бу султонни,

    Кўр бўлсун кўзи, жони чиқсун,
    Қасри иқболини гардун йиқсун.

    Чун аларнинг иши андоқ бўлди,
    Шодёна била олам тўлди.

    Фатҳнома битибон ҳар сори,
    Элчи чоптурди зилли бори.

    Борибон борча вилоятға сўзи,
    Андижон забтиға машғул ўзи.

    Ҳар мўғулики қолиб эрди тирик,
    Андижонда чи ушоғу чи йирик

    Сурдилар тахт Самарқанд сори,
    Мулки пур меваи пур қанд сори.

    Андижонни Жонибек Султонға
    Берди, они тўш этиб эҳсонға.

    Тошканд элини хони даврон
    Қилди инъоми Севинчик Султон.

    Чун анго айлади инъом они,
    Бўлди ул андоғи эл бирла ғани.

    Сўз етишгач басе Туркистонға,
    Айлади лутф Кужум Султонға,

    Чун аларни йибора берди хон,
    Дедиким: “Эмди Севинчик Султон

    Ола борсун куёвини ҳамроҳ,
    Била бўлмаски недур ҳукми илоҳ.

    Қизини тўй қилиб берсун анго,
    Шайлиқ асбобини ойирсун анго”.

    Борди бу сўз била шаҳзода Убайд,
    Нозанин дилларини қилғой сайд.

    Ул бориб комиға етти андо,
    Комрон бўлсун ўшул давронда.

    Ўзи султонлар ила ҳазрати хон
    Ёнди оламға ёйиб амну амон.

    Бордилар ерларига султонлар,
    Хон йўлида бори ўйнаб жонлар.

    Хон ўзи тахтига келди хушҳол,
    Хашаму хайлини қилди хушҳол.
    ***

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова.

    www.yangidunyo.org

    Published on januari 13, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (18)

Comments are closed.