ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
  • Бу қуёш остида янги нарсанинг ўзи йўқ

    0_48e6c_d8387a79_xl1Сулаймон. Экклезиаст

    1 қисм

    Йиғилиш муаллими, Довиднинг ўғли, Қуддус шоҳи сўзлари:
    Ҳаммаси беҳудадир, деди муаллим, ҳаммаси беҳуда!
    Инсонннинг қуёш остидаги беҳуда уринишларидан қандай наф бор?
    Инсон туғилади ва ўлади, ер эса ўз жойида туради.
    Қуёш чиқади ва ботади, яна ўз чиққан жойига шошилади.
    Яна қайтиб чиқмоқ учун:

    Жанубга қараб шошилади ва шимолга ошиқади, айланар, айланар ўз йўлида шамол,
    Ва ўз доирасига яна қайтиб келажак.

    Югурар барча дарёлар денгизга, денгиз эса тўлмас,
    Дарёлар бошланган жойига қайтар,
    Ва яна югурар қайта.

    Барча- бир нуқтада айланар, ва ҳеч ким сўзлаб бера олмас,
    Қарайди, кўра олмас, эшитади, англамас.

    Нима бўлса, бордир ва нима яратилган бўлса мавжуддир.
    Бу қуёш остида янги нарсанинг ўзи йўқ.

    Баъзан нима ҳақдадир гапирарлар, бу янгиликми?
    Ахир бу бизгача, ўтган асрларда бўлганку!

    Ўтмиш ҳақида эслай олмаслар – шунингдек, нималар бўлиши ҳақда ҳам, –
    Улар ҳақда кейин келганлар ҳам эслай олишмайди.

    Ўтмиш ҳақидаги хотиралар йўқ: нима содир бўлса, унут бўлар.

    Мен, муаллим, Исроилдаги Қуддус шоҳи эдим,
    Ва ўз қалбимга барча донишмандликларни ўрганишни ва тадқиқ этишни буюрдим:
    Осмон остида нимаики бор бўлса:
    Тангри одам болаларига ечиш учун мушкул вазифа берди!
    Мен қуёш остида қилинажак барча ишларни кўрдим,
    Англадимки -булар, ҳаммаси беҳуда ва бекор нарсалар:
    Эгрини тўғрилаб бўлмайди ва йўқ нарсани санаб бўлмас!

    Ўз – ўзимга шундай ёлвордим:
    Мана мен ўзимгача Қуддусда яшаган
    барча кишилардан зиёд донишмандликка эришдим,
    Ва мени қалбим донишмандликни ва билимни ва кўп нарсаларни билди,

    Қалбимга буюрдимки, у донишмандликни англасин,
    Шунингдек, ақлсизлик ва нодонликни ҳам, –
    Билдимки, буларнинг бари – беҳуда,
    Зеро, кўп донишмандлик чексиз азобдир,
    Ва билимларнинг кўпайиши қайғуни кўпайтирар.

    П.С.Тарановнинг “Донишмандлик анатомияси” (“Анатомия мудрости”) нашри асосида Юсуф Расул ўзбекчалаштирди.

    www.yangidunyo.org

    Published on januari 18, 2013 · Filed under: Таржималар, Юсуф Расул;
    Kommentarer inaktiverade för Бу қуёш остида янги нарсанинг ўзи йўқ

Comments are closed.