ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
« Dec   feb »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  

  • Мен ҳақимда дерлар

    saidjahon ravoniyСаиджаҳон Равоний

    Владимир Высоцкийнинг таваллуд кунининг 75 йилигига, шахсий бағишлов (эркин таржималар)

    1. Мен ҳақимда дерлар
    2. Бўриларга шикор
    3. Тоғлардан тоғлдардир яхши
    4. Олий суддан сўрайман
    5. Қирувчи Як қўшиғи
    6. Мен ёмон кўраман
    ***

    МЕН ҲАҚИМДА ДЕРЛАР

    Мен ҳақимда дерлар; даҳомас сира!
    Тўғри, фахрланмас мен ила ҳеч ким.
    Интеграл ё бошқа ўлчовга кўра…
    Негадир, ҳамиша келади ичгим.

    Уммонни ховуз деб, куйлагандим бир,
    Танқид қилиб дўстим, ўлдирай деди.
    Эйнштейндек аммо олим ҳам ахир,
    Пала-партиш шундай фикрлар эди!

    Ха, шеърлар ёзаман гоҳ-гоҳ панада;
    Бир нечтасин ўқиб берганимдан сўнг,
    Рахматли бир йигит, касалхонада,
    Кечаси ёнимда йиғлади хўнг-хўнг.

    Ёзурман турли хил мавзуда, балки,
    Аёлларнинг бўлиб сал муштарийси.
    Бунга мухаррирлар шундай қарар-ки,
    Кечдим сендан, кечир, илхом париси!

    Биламан, жудаям зерикарлиман…
    Сув ва буғ ҳақда бир шеър ёздим лирик.
    Эх, холис фикрини айтарди, дейман,
    Ўлмаганда ўша арақхўр шўрлик!

    … Ғафлатдан ўйғондим мана нихоят,
    Алахсирашрдан ҳам тўхтадим, мана.
    Шеърларим кимгадир ёқар, деб шояд,
    Васваса босгунча, ёзяпман яна.
    ***

    БЎРИЛАРГА ШИКОР

    Чопяпман мажолим борича,
    Қочишга лек ёпуқ ҳар томон.
    Аранг жон сақловдим мен кеча,
    Бугун соғ қолишим даргумон.

    Арчалар остида яширин,
    Қорасин кўрсатмай овчилар,
    Милтиқлар аксирар қўрғошин,
    Оқ қорда бўрилар чийиллар.

    Борур шикор, борур шикор беаёв,
    Овчилар қичқирар, итлар ҳириллар.
    Ҳарён қон ва қизил байроқчалар ғов,
    Ўлмоқда катта-ю кичик бўрилар.

    Овчида раҳм йўқ бир томчи,
    Тепкини босади ўйламай.
    Овчилар ҳамиша ғирромчи,
    Бизда лек илож йўқ ўйнамай.

    Бўри ҳеч бузмайди қоида,
    Байроқча ортига ўтмас у,
    Қолади, шекилли, қонида
    Энадан эмганда оқ сут, бу.

    Борур шикор, борур шикор беаёв,
    Овчилар қичқирар, итлар ҳириллар.
    Ҳарён қон ва қизил байроқчалар ғов,
    Ўлмоқда катта-ю кичик бўрилар.

    Чопқирмиз, ҳам ўткир тишимиз;
    Шу қизил латтадан сакрасак,
    Жавоб бер, эй гала-бошимиз,
    Бўлар-ку биз жонни сақласак?

    Мумкинмас бўрига, вассалом,
    Бўрига аввало шаън мухим!
    Ушбу дам мени ҳам, демай лом,
    Мўлжаллаб овчи бир, кулди ним.

    Борур шикор, борур шикор беаёв,
    Овчилар қичқирар, итлар ҳириллар.
    Ҳарён қон ва қизил байроқчалар ғов,
    Ўлмоқда катта-ю кичик бўрилар.

    Енгди лек хаётга ташналик,
    Байроқча устидан ирғидим.
    Ортимда одамлар қанчалик,
    Жириллаб қолдилар, илғадим.

    Чопяпман мажолим борича,
    Чопяпман, билмайман қай томон.
    Аранг жон сақловдим мен кеча,
    Бугун хам қолибман лек омон.

    Борур шикор, борур шикор беаёв,
    Овчилар қичқирар, итлар ҳириллар.
    Ҳарён қон ва қизил байроқчалар ғов,
    Ўлмоқда катта-ю кичик бўрилар.
    ***


    ТОҒЛАРДАН ТОҒЛАРДИР ЯХШИ

    Шаҳарга сўронли, кўйларга тошқин,
    Биз яна ноилож қайтамиз албат,
    Қайтамиз албат.
    Забт этган тоғлардан тушамиз мискин,
    Қояларда қолиб қалбимиз абад,
    Қалбимиз абад.

    Бас қилинглар, бунинг бефойда бахси,
    Исботладим ўзим, ўзимга шахсан:
    Тоғлардан муайян тоғлардир яхши,
    Тоғлардан муайян тоғладир ахсан,
    Мен хали кўрмаган,
    Мен хали чиқмаган!

    Ким истар қолишни ғуссада танҳо?
    Ким зид ўз қалбига кетишни хоҳлар,
    Кетишни хоҳлар?!
    Тушар лек тоғлардан заминга барҳо,
    Хатто энг юксалган олампаноҳлар,
    Олампаноҳлар.

    Бас қилинглар, бунинг бефойда бахси,
    Исботладим ўзим, ўзимга шахсан:
    Тоғлардан муайян тоғлардир яхши,
    Тоғлардан муайян тоғладир ахсан,
    Мен хали кўрмаган,
    Мен хали чиқмаган!

    Ўйғотиб қанча ўй, мавзу ва умид,
    Қоялар бизларни қолишга қистар,
    Қолишга қистар.
    Аммо биз қайтамиз қалбимизга зид,
    Қайтишга чун мудом бизлар хокистар,
    Бизлар хокистар.

    Бас қилинглар, бунинг бефойда бахси,
    Исботладим ўзим, ўзимга шахсан:
    Тоғлардан муайян тоғлардир яхши,
    Тоғлардан муайян тоғладир ахсан,
    Мен хали кўрмаган,
    Мен хали чиқмаган!
    ***

    ОЛИЙ СУДДАН СЎРАЙМАН

    Мен ичмасдим, ўғирламасдим,
    На шим, на пул ўмармаганман.
    Сўзлашни ҳам сира билмасдим
    Фене билан, ўлай агар ман!

    Майли, қўйинг кўзимга фонар,
    Агар лағмон қулоққа илсам,
    Тешиб чиқсин, бирон марта гар
    Сариқ чақа ўмарган бўлсам!

    Эшитгандим – олибсотарлар
    Бошқачароқ, қандайдир, яшар.
    Савдодан кўп фойда топарлар,
    Данғиллама уйлар қуришар.

    Манам совда қилсамми, дебман,
    Гап йўқ бошқа, ичаман қасам!
    Чатоқ бўзак гўштини ебман,
    Гўл эканман хозир ўйласам.

    Қолган экан орқамдан тушиб
    Обихэсэс, хитламабман – а!
    Кетган эди ишлар юришиб,
    Нў, қамалдим, жин урсин, мана:

    Бир куни, шу, кўпроқ қулфинай
    Сотворибман қизиқишда… вўй,
    Энг охирги фойдамни нўмай,
    Олиб қолди битта рядавўй…

    Ўтди тезда тергов жараён,
    Судда онам йиғлаб ўтирди.
    Судья босди прокурорга ён,
    Аммо мени сизлаб гапирди!

    Шу зўнага келтирди кейин,
    Ойналарсиз сталипин вағон.
    Майли, фонар кўзимга қўйинг,
    Қўшган бўлсам биронта ёлғон.

    Ота уйим чиқди эсимдан,
    Онамга ҳам сўнар мухаббат.
    Ўтирибман, ўкиниб зимдан,
    Муддатимга қўшилиб муддат.

    Олий суддан сўрайман иқрор,
    Мени озод этишларини,
    Инобатга олиб, интизор
    Болаларим кутишларини!
    ***

    ҚИРУВЧИ ЯК ҚЎШИҒИ
    (қисқартирилган)

    Мен қирувчи Яқман, моторим сайрар,
    Ашулласи кетган осмонни тутиб.
    … Ичимда учувчи керилиб яйрар,
    Ким қирувчи – менми, уми, унутиб.

    Бу жангда Юнкерсни туширдим уриб,
    Мен уни бопладим, хоҳлаганимдек!
    Жонимга тегди лек ҳар ёнга буриб,
    Ичимдаги эсвос, ўтирмасдан тек.

    Илма тешик бўлдим аввалги жангда,
    Танамга юз ямоқ солди чилангар.
    Бугун ҳам мани, бу ҳовликма банда,
    Дабдала қиляпти унданда баттар.

    Тузуроқ бошқаргин мундан кўра сал!
    Э, гап кор қиларму ҳеч асли санга?
    Хайронман, намунча яхши кўрасан,
    Кучинг тенг бўлмасдан, киришни жангга?

    Орқадан Мисершмит тушиб олди-ёв,
    Кетиш керак тезроқ, чарчадим, гаранг!
    Ёқилғи ҳам нульга тушиб қолди, хўв,
    Ишлаяпти мотор хирриллаб аранг.

    Ёвни лек айланиб ўттирди кескин,
    Қисқа бир ўт очиб, уни тутатдим!
    Ичимдаги эса… э, сани Кузькин…
    Деяпти, рақибни ўзим қулатдим!

    Тоқатни ҳам ахир чегараси бор!
    Илма-тешик қилди мани яна ўқ.
    Ичимда ўтирган овсарни зинҳор,
    Тушяпман не ҳолга, сира иши йўқ!

    Эҳ … ана, ўлибди, ўзи ҳам ўқ еб,
    Ётибди, ёнбошга боши бурилиб.
    Манам энди, э-хей, шу ўжарни деб,
    Портлайдиган бўлдим, ерга урилиб!
    ***


    МЕН ЁМОН КЎРАМАН

    Мен ёмон кўраман бўлишни таслим,
    Хаётда курашдан толмам ҳеч качон.
    Мен ёмон кўраман барча йил фаслин,
    Қўшиклар айтмасам жўшқин ва шодон.

    Мен ёмон кўраман сурликни совуқ,
    Шодликларга сохта ишонмайман-ов.
    Мен ёмон кўраман, келиб жим, ёвуқ,
    Хатимни орқамдан ўқиса биров.

    Мен ёмон кўраман бўлишса сўзни,
    Ё уриб оғзинга, беришмаса гап,
    Орқангдан отишса, ғалт этиб кўзни,
    Қаршиман отишга бетга ҳам қараб.

    Мен ёмон кўраман, дўстинг сингари,
    Қилганда душманинг таъзимни бежиз.
    Чидолмам, силашса сочим тескари,
    Темир билан ойна чизсалар ғиз-ғиз.

    Мен ёмон кўраман кибрни биқ тўқ,
    Узилгани яхши тизгин-у абзал.
    Куяман, ор-номус бўлиб кетди йўқ,
    Тухмат ва ғийбатлар бўлмоқда афзал.

    Синган қанот кўрсам лоқайд тураман,
    Гоҳ не наф қилишдан бехуда низо.
    Зўрни ҳам, гўлни ҳам ёмон кўраман,
    Афсус, хочга ноҳақ михланган Исо.

    Мен ёмон кўраман ўзимни ҳам гар,
    Кучсизни уришса, турсам жим ва лол.
    Чидолмам қалбимга бурун суқсалар,
    Та кайта қалбимни қилишса паймол.

    Мен ёмон кўраман ҳар жойни бирдек,
    Кайда-ки қадрсиз чақа юз туман.
    Ўзгаришлар бўлсин кўп олдинда, лек
    Айтганларим ушбу ёмон кўраман!
    ***

    Саиджаҳон Равоний,
    Андижон.

    25 01 2013

    www.yangidunyo.org

    Published on januari 25, 2013 · Filed under: Саиджаҳон Равоний;
    4 Comments

4 Responses to “Мен ҳақимда дерлар”

  1. Ijodingiz sarbaland bulaversin, Eshon aka.

  2. Саид эшон said on

    Ассалому алайкум, ҳожа-ака! Раҳмат! Дўстингиз Дурбек акадан дуойи салом. Деярли кунора кўришганда Сизни бир ”ғийбат” қилиб ўтамиз. Дўстингизни ”Кўк қарғалар қайтмади” номли ҳикоялар тўплами чиқди. Мақтаниб юриптила, жиндеккина китобча (хазил). Лекин тўплами чиққани рост…

  3. S.Zayn... said on

    Abdumuminjon исминг чиройли экану, ичинг жирканч экан. Сен ё ўз фарзандларини ташлаб қочганлардансан (лотинча ёзувингдан, шунга ўхшаяпти) бундай бўлса ҳаммани ўз қаричинг билан ўлчама…
    ё балки ўзинг МХХ-га тасодифан кириб қолган залётчикмисансан, йўқса қадан билиб, мени курсга қўяпсан? Утечкага оркенгдан осиб қўйишмасин, тағин!
    Лекин бировни мусибатига қувонгандан, ўзинга умр тила…

  4. Boshimni egdim. Besh baho Sizga. Sudyalar haqida juda ham tugri yozdiz. PASTKASHLAR. Z.M.