-
Тарихсиз келажак бўлмайди
Бу сўзни мен эмас ўтмишдаги алломалар ҳаттоки Ўзбекистон президенти ҳам айтган. Менинг бу мақолани ёзишимга икки воқеа сабаб бўлди.
Биринчиси, яқинда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига биноан совет даврида яшаб ижод қилган, ўзбек халқининг ғурурига айланган Маннон Уйғур, Етим Бобожонов, Ҳамза Умаров, Аброр Ҳидоятов, Собир Раҳимов сингари ўнлаб санъаткорлар ва бошқа касб эгалирининг номлари кўчалардан олиб ташлангани бўлса, иккинчиси шу кунларда Россияда буюк санъаткор
Владимир Висоцкий туғилган кунининг 75 йиллиги кенг нишонланаётгани бўлди.Мен бир пайтлар Москвага хизмат сафари билан борганимда баъзи кўп қаватли уйларнинг пештоқларига бу уйда полон пайтдан полон пайтгача мана шундай машхур киши яшаган деб ёзиб қўйилганига кўзим тушиб, ўрислар ўзларининг ўтмишдаги миллатининг фаҳрига айланган фарзандларини қандай улуғлаётганликларига хавасим келган эди. Мана биз
мустақил ҳам бўлдик. Нега энди бугунга келиб, “Мустақил бўлиб, миллий қадриятларимиз қайтди” деб оламга жар солаётган раҳбарларимиз ҳатто босқинчилар ҳам амалга оширмаган ишни қилишаяпди? Ахир, Гарбачёвни ошкоралик сиёсати эмасми, бизларга ўтмишда номи қораланган Чўлпон, Фитрат, Қодирий,Беҳбудий сингари Ўзбекнинг улуғ фарзандларини улуғ номини қайтариб берган?Бир пайтлар ўғли Марат Зоҳидовни ишларидан ранжиган раҳбарлар унинг отаси, дунё тан олган олим Теша Зоҳидовнинг номини бир кўчадан олиб ташлашган эди. Юқорида номлари зикр этилган кишиларнинг яқинлари нима иш
қилиб қўйди экан? Шуларми миллатнинг бугуни, келажагини ўйлаб иш қилиши лозим бўлган кишилар? Нима буларнинг ўзлари совет даврида яшамаганми?Компартияни сиёсий бюросига аъзо бўлмаганми? Ёки булар, совет даври бор бўйи билан кўрсатилса баъзи ишларга ўзлари ҳам жавоб беришдан қўрқиб, у даврни бугунги халқнинг ёдидан чиқаришга ҳаракат
қилишаяпдими?Бизни ранжитаётган нарса, бу ишларга бугунги халқ орасида обрў-эътибор топган зиёлиларимизниг бефарқ қараб турганидир. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек қайта қуриш йиллари собиқ КГБнинг арҳивларида ҳеч кимга маълум бўлмаган ишлар ошкор қилинган эди.
Одамлар бу ҳужжатларни ОАВ лари орқали ўқиб, ўзлари ўша пайтганча сиғиниб келган Ленин, Сталин каби диктаторларнинг жаллодликлари кўламини тушиниб етиб ҳайрон бўлиб қолган эдилар. Аҳир биз бугун бутунлай бошқача замонда яшаяпмиз-ку! Бизларнинг сингари мустақилликка эришган собиқ иттифоқ мамлакатлари раҳбарлари, ўз мамлакатларининг тарихига оид бўлган тарихий манбааларни ўз юртларига олиб келиб, миллатнинг ғурурига айланган қаҳрамонларининг номларини тиклашга ҳаракат қилаётганда нега бизникилар бунга зид иш қилишади? Демократияни-ку қўя
турайлик, хатто ўтмиш тарихимизни ҳам йўқ қилишга ҳаракат қилаётганларни ким ва кимлар деб аташимиз мумкин?Носир Зокир
www.yangidunyo.org
Published on januari 25, 2013 · Filed under: Носир Зокир;
Охирги изоҳлар