-
Шайбонийнома (20)
Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)
(тарихий достон, давоми)
…
LXIII
Султон вафотидин бурун Валибекнинг келгони ва Хусравшоҳнинг воқеасиВалибек ҳам ўта олмай ҳайрон,
Тоғ ичинда юрумиш саргардон.Бузулиб навкари ошифта бўлуб,
Ўзи ул қиссадин олифта бўлуб.Туруб эрди анго етти бу хабар:
“Ким етиб ҳукми худойи акбар,Борди Бобур қотиға Хусравшоҳ,
Тенгри ул хирсни қилди гумроҳ.Қўлидин чиқди зимоми тақдир,
Навкари тузди кўзинча бир-бир.Борча Бобур навкари бўлдилор,
Бобурунг бошидин эврулдилор.Олди Бобур доғи бўлғой молин,
Неча сандуқдоғи амволин.Тилади лаълу жавохир андин,
Бўлди улдоғи зоҳир андин.Неча юз йилги бадахшоний лаъл,
Борчаси ранг ила руммоний лаъл.Бобурийлар қўлиға тушти тамом,
Бўлдилар лаъл киби оташфом.Теваю отларини олдилор,
Жониға ҳасрат ўтин солдилор.Кийдилар жибаларини кўзича,
Дедилар қатл сўзини юзича.Яна Боқи тилаб олди они,
То халос ўлди ўлурдин жони.Беш қазоқ бирла узоттилор ани,
Бўлубон моллари бирла ғани.Эмди билмос ким, ҳоли недур,
Ўлди, тирилдиму, аҳволи недур?”Чун Валибекка етишти бу хабар,
Мутафаккир бўлубон қилди назар.Навкари айрилиб эрди бори,
Тушти иш бошиға бекнинг кори.Олди филҳол қалам бирла давот,
Сидқини айлагали дею исбот.Битиди ҳолатини Султонға,
Деди: “Арзим бу шаҳи давронғаКим, сизнинг яхшилиғингизни билиб,
Мастлик уйқудоридин ойролиб.Қойтибон сизга сиғино келдим,
Борчадин сизга тавалло қилдим.Мани бечорани пое қилманг,
Мани оворани зое қилманг,Хон қошидо гунаҳимни тилангиз,
Афв ила аҳли гунаҳни сийлангиз.Йиборингиз манго бир яхши киши,
Ким манго яхшилик-ўқ бўлса иши.Мани ул қофилаға еткургой,
Мани ул силсилаға еткургой”.Чун бу мактубни кўрди Султон,
Деди: “Эй Солиҳи зору ҳайрон,Санго иш булди бориб келтур они,
Яхшилик бирла борибон кўр они”.Банда арз айладим ул Султонға,
Сарвари кофилаи эҳсонғаКим: “Бу мактуб била мен бормасман,
Шоҳнинг оллида бўлсун равшан.Ким демиш йиборингиз яхши киши,
Ким манго яхціи бўлғой келиши.Мен ўзумни не қилиб яхши дейин,
Мен ўзумдин не билиб яхши дейин.Дунйида борму экин менча ямон,
Яхши бўлурму ямон, эй Султон”.Бўлди бу сўз била Султон хушҳол,
Деди: “Сен яхшисену нек хисол.Бориб они ола кел бу сори,
Кетмасун ваҳм этиб андин нори.Биз анго лутфу иноят қилоли,
Хонға айтурға доғи биз билоли”.Ушбу мазмун била ёзилди нишон,
Бандаға берди ижозат Султон.Борибон Хавост деган кишварга,
Еттим ул Хавостдаги сарварга.Хавост Кобулға ёқин бир ер эмиш,
Ким ани кўрса жаҳаннам, дер эмиш.Борибон они кетурдум андин,
Ҳосилан они етурдум андин.Ўлжаю мол манго кўп тушти,
Чирки дунё қўлума ёпишти.Лек мен юдум андин қўлни,
Тонидим манзили сори йўлни.Ёнибон келдим эса Султонға,
Кўруб ул бекни йиборди хонға.Ёрвали доғи бўлубон расво,
Ярабон қолди бир тоғ аро.Ани ҳам бир неча Султон навкари,
Юртовул йулидоғи раҳгузори,Тутубон таладилар поко-пок,
Бўлдилар ўлжасидин ишратнок.Бекларига чу бу иш солди қазо,
Бўлди навкарлари борча расво.Тоғлардин энибон келдилар,
Борчасин молдин ойирдилар.Бўлди Султон навкари борча ғани,
Онча мол бўлдики, деб бўлмос ани.Чун Ҳисор аҳлиға етти бу хабар,
Ваҳмдин сув қилибон борча жигар,Бердилар қалъаларини хонға,
Хон доғи Ҳамза дегон султонға.Черикин хон чу паришон қилди,
Ўзи Термиз гузарига келди.Ўлтуруб анда кемалар тузди,
Элга дарё гузорин кўргузди.Халқ олиб ўлжаларин ўттилар,
Кешу Қарши йўлини туттилар.Ўта қолди ики ой ўлжаю мол,
Ўлжаю мол ила лашкар хушҳол.Кетти бошини олиб Хусравшоҳ,
Хору мафлук бўлуб асру табох.Қочди Бобур доғи Қобул сори,
Шаҳри бузбозу қаранфул сори.Яйрабон қолди вилоят бори,
Яйради халқи вилоят бори.Ҳар вилоятда биров солди ватан,
Қилди ҳар ерни бир ўзбек маскан.Ҳам Бадахшонға ёйилди лашкар,
Ҳам Кўҳистонға ёйилди лашкар.Боттилар молға лашкар борча,
Олдилар қалъаю кишвар борча.Ўзи Султони Баҳодир Маҳмуд
Ҳазрати ҳақни қилай деб хушнуд,Қўйди Қундузда бинойи ислом,
Кўз текурди анго аммо айём.Қилди бисер мажосида маъмур,
Айлади фисқ элини ранжур.Сурди майдони шариатиға саманд,
Айлади пояйи минбарни баланд.Қилди тайин басе муқрию имом,
Айлади ошлиқу ярмоқ инъом,Дедиким: “Ҳар ким ўлур мактабдор,
Айларам лутфу иноят бисёр”.Тузди ул Хусрави сўфи машраб
Ҳар маҳалла бошида бир мактаб.Шоҳ чун айлади бу нав иршод,
Бўлди қуръон ўқимоқлиқ бунёд.Топти бир неча мусулмон андо,
Музтару зору паришон андо,Айбдин мазҳабу миллатлари пок,
Ўзлари фақр била ишратнок.Ёллади бирини шайх-ул-ислом,
Бирига қилди қазони инъом.Бирини мўҳтасиб этти ул шоҳ,
Амиру ноҳийи халқи гумроҳ.Ҳар чоғир ким бор эди тўктурди,
Мўҳтасиб они тўка-ўқ турди.Бўлди Қундуз аро ислом оғоз,
Халқиға айлади тарғиби намоз.Қирқ йил Қундуз аро Хусравшоҳ
Бўлмамиш ҳеч бу ойиндин огоҳ.Ичку егу била машғул эрмиш,
Нуқл ила май анго мақбул эрмиш.Йўқ эмиш дин соридин парвойи.
Бор эмиш ичку била-ўқ ройи.Эмди ҳазрати Султони замон
Қилди исломни ул тавр аён.Аҳли ислом аён бўлдилор,
Фосиқ эл борча ниҳон бўлдилор.Қозийи шаҳр отоғон мулло
Келди Султонғаю қилди имо,“Ким бу шаҳр ичра басе кофир бор,
Дину ислом сўзидин безор”.Қози чун сўзни ангор еткурди,
Тилотиб борчасини келтурди.Айлади борчасиға имон арз,
Деди: “Сизлорга будур вожибу фарз”.Сочларини юлутуб тошлатти,
Борчасин дин йўлиға бошлатти.Рофизилорни кеторди андин,
Ҳар бири бир сори борди андин.Мундоқ ишларни қилғоч Султон,
Бўлдилар Қундуз улуси ҳайрон.Элга юзланди басе жамийят,
Бўлди ул мулкда басе амнийят.Бўлди Қундуз эли борча дилшод,
Меҳнату тафриқалардин озод.Лек юзланди балолор бизго,
Етти ул ерда жафолор бизго.Бул сабабдинки ўшул шоҳи киром
Ким, қавий бор эди андин ислом.Ул вилоят аро бўлди бемор,
Қилди беморлиғи жониға кор.Хасба ранжиға гирифтор ўлди,
Жисмиға дарди кавий ёр ўлди.Неча ким булди мараздин ожиз,
Қилмоди тарк намозин ҳаргиз.Чун мараз қилди тани ичра мақом,
Қилдилар ҳазрати хонға эълом.Хон кўруб дардлиқ андин жонни,
Йиборо берди Темур Султонни.Келгуча қошиға Темур Султон,
Еткуча бошиға Темур Султон,Келди жониға худодин пайғом,
Хастаға дори шифодин пайғомКим: “Бу зиндонда неча турғойсен,
Дард бирла неча ўлтурғойсен?Сенинг учун ёсодим боғи беҳишт,
Келсано, боғинго эй, хурсиришт.Бор муҳайё санго бисёр қусур,
Мунтазир андо санго юз минг ҳур.Оч кўзунгнию ерингни кўргил,
Ўзни асли ерингга еткургил”.Чун бу пайғомни топти Султон,
Кўруб ўз ерини бўлди шодон.Тенгри пайғоми била қилди сафар,
Айлади мулки бақо сори гузар.Жасади қолдию жони борди,
Тийра дунёдин ўзин ўткорди.Ҳайфу юз хайф ўшул Султондин,
Ҳайф ул мархамати яздондин.Ҳайфким, бот сафар этти асру,
Даҳрдин бот гузар этти асру.Ҳайфким, нахли адолат синди,
Ҳайфким, токи шижоат инди.Ҳайфким, асру йигит, борди йигит,
Ўзини дунйидин ўткорди йигит.Ҳайфким, бўлди йигитлик бу тавр,
Ҳайфким, бўлди йигитларга жавр,Бўлди айвони саховат вайрон,
Дориди боғи мурувватға хазон.Бўлди султонлик иши номазбут,
Шоҳлиқ силсиласи номарбут.Ким баҳодирлиқ иши бўлди хароб,
Ҳам баҳодирлар ангор борча кабоб.Ҳам шариат эли зор ўлдилар,
Зору бесабру қарор ўлдилар.Ҳам тариқат эли қилдилар оҳ
Ким, тариқат эли эрди ул шоҳ.Ҳам ҳақиқат улуси қоврулди.
Ҳам ҳақойиқ чамани соврулди.Илмнинг дафтари бўлди барбод,
Бўлдилар илм улуси ношод.Фақр эли ер била тенг ўлдилар,
Ҳар бири бир сори соврулдилар.Номурод ўлдилар асру шуаро,
Нотавон бўлдилар асру фузало.Қолмоди ҳеч киши ғам емогон,
Оҳу афсус бу ғамдин демогон.Ҳар киши ким кўруб эрди они,
Куйди бу ғам била мунглуғ жони.Ҳам раият қила қолди фарёд,
Ким берур эмди дебон бизга дод.Беклари борча қаро кийдилар,
Хилъати аҳли қазо кийдилар.Солдилар борча бўюнға қаро кийз,
Олдилар борча бўюнға қаро кийз.Қолди бечора Ўрусбек ўкуруб,
Яқосин чок қилибу оҳ уруб.Навҳасоз бўлди бу янглиғ мискин,
К-эй шаҳи миллату эй хусрави дин.Сен бўлуб теннгри висолидин шод,
Даҳр зиндонидин ўлдунг озод.Бизни қўйдунг бу балою ғамда,
Бениҳоят аламу мотамда.Сендин айру не керак бизга ҳаёт,
Тиломосбиз бу жаҳон ичра сабот.Қани бошинг уза бечора онанг,
Яхшилиқ мулкида овора онанг.Қани ўғлунг, шаҳи диндор Убайд,
Кўрмайин қолди сени зор, Убайд.Олмачуқ бир соридин чекти ун,
Унидин эл бошиға чиқти тутун.Деди: “Эй, жон била тенг султоним,
Куйдила таъзиятингдин жоним!Йигит ўғлунгни етим эттингло,
Қайғу мулкида муқим эттингло!Йибориб эрди ани Туркистон
Ким, тилаб эрди Севинчик Султон.Ул бориб анда куёв бўлиб эмиш,
Истогон дилларини қулуб эмиш.Ушбу кун тонгла етиб келгусидур,
Мотамингни эшитиб келгусидур.Нетоли, не қилоли, чора недур?
Чорайи бир бўлак овора недур?Тўй бошлаб келодурло ўғлунг,
Ғамни тошлоб келодурло ўғлунг.Турмадинг тўйини бошлорға сеной,
Куядурмен бу алам бирла меной”.Беклари ҳар бири бир сўз дедилар,
Ҳар бири ўзгача қайғу едилар.Чун йиғи бўлдию навҳа бисёр,
Дедилар: “Эмди недур чорайи кор?”Ғам била бир неча қоврилдилор,
Қилур ишларни қилур бўлдилор.Бердилор ғусл анго дастур била,
Турубон хотири ранжур била.Қилдилар бот мукаммал кафанин,
Ёптилар анинг била пок танин.Солдилар жисмини тобут аро,
Қилибон нола билан вовайло.Қилдилар наъшиға аҳрор намоз,
Зоҳир айлоб бориси сўзу гудоз.Ушбу ҳолат аро Темур Султон
Йиғлабон кирди тортиб афғон,Кўториб урди ўзини ерга,
Қолмади қуввати бир сўз дерга.Эси оздию ўзидин борди,
Дегосен ул ҳам ўзин ўткорди.Тоза бўлди яна доғу мотам,
Яна эл кўнглига кор этти алам.Муддате келмади Султон ўзига,
Асру ҳайф айлади ул жон ўзига.Эмдиким келди ўзига Султон,
Асру кўп йиғлодию қилди фиғон.Лек суд этмади ул афғон ҳеч,
Анго раҳм айламади даврон ҳеч.Чун босилди йиғи, беклар бори
Дедилар: “Неча ғам ўлса кориҒам емонг, бўлмоғоли бечора,
Тенгрининг хостиға не чора?Гул агар борса, чаман бор ўлсун,
Ўрнида сарву суман бор ўлсун.Xон тирик бўлсину Темур Султон
Ўғли бор, ўрнида қилғай жавлон,Қалъада бир неча бек турсунлор,
Дард ила айшини тенг кўрсунлор,Оғоси наъшини Темур Султон
Ола берсунки нелар бўлди хон”.
***LXIV
Муизз-ус-салтана Темур Султон Музаффариддин Султон Маҳмуд Баҳодирнинг наъшини Қундуздин Қаршиға келтурғони ва ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон дардмандона наволар била навҳасоз бўлуб Бухороға анолари учун ва Убайд Султон учун элчилар йиборгонлариЧун кенгош беклар аро топти қарор,
Қилдилар наъш яроғин тайёр.Чухраю ички отлиқ бори,
Тузубон навҳаю оҳу зори.Чиқдилар наш била Қундуздин,
Қилибон борчаси тун кундуздин.Борчасини йиғиб айлаб афғон,
Тебради хон сори Темур Султон.Ул Ўкуздин ўтубон келгунча,
Кемаю сол ишин қилғунча,Хон узаб Қаршиға бориб эрди,
Лашкари ул сори дориб эрди.Бу доғи ўтуб Ўкуздин илдом,
Ҳазрати хон йўлидо бости гом.Етти Қаршиғаю манзил қилди,
Хон эшитиб анго ўтру келди.Ўз қариндошини кўргоч ул ҳол,
Бўлди бисёр паришон аҳвол.Кўзининг ёшиға берди рухсат,
Деди: “Бор эмдики, бордур фурсат”.Ўкуруб навҳа кўкин соз этти,
Дардлиқ сўзларин оғоз этти.Деди: “Эй яхши қариндош манго,
Бу ямон кун не учун келди санго?Чамани умрунгга, эй сарви равон,
Не бало, бот етиб келди хазон?!Кўп қариндошларим бор, аммо
Манга сендек киши бўлмос пайдо.Нечаким келди манго меҳнату ғам,
Мендин айрилмайин ўлдунг ҳамдам.Базм агар бўлса, манго ёр эрдинг,
Разм агар бўлса, мададкор эрдинг.Сен эдинг-доғларимга марҳам,
Сен эдинг розларимга маҳрам.Сен эдинг нахли ҳаётим самари,
Сен эдинг барги умидим шажари.Нотавон кўнглума қувват сен эдинг,
Шоҳи арбоби футувват сен эдинг.Ушбу соатғача ҳужжат қилмой,
Черикимда юрудинг айрилмой.Бир йўли айрилибон кеттингло,
Мени бир йўли ғариб эттингло.Олло, олло, бу не айрилмоқ эди,
Олло, олло, бу не ёқилмоқ зди”.Чун бу сўзларни деди ҳазрати хон,
Бўлди бисёр хурушу афғон.Бўлди ғавғойи ғариби пайдо,
Осмонға ета борди ғавғо.Йиғию навҳа чу топти таскин,
Келди ўз ҳолиға хони мискин,Деди: “Тақдирға йўқтур тадбир,
Борчага етгуси ҳукми тақдир.Йиборинг эмди аномизга киши,
Ким келиб бир неча оҳ ўлсун иши.Кўруб ўғлини кўнгул совутсун,
Тенгрининг ҳукмиға бўюн тутсун.Ўғлию кўчлари келсунлар,
Қилур ишларни бори қилсунлар”.
***Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
Матнни терувчи Шоира Маҳмудова.www.yangidunyo.org
Published on januari 27, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
Охирги изоҳлар