-
Ҳаётга қасида
Умидимиз, ишончимиз билан
Ҳаётга талпинамиз…
Ҳаётга ўкинамиз…
Ҳаётга юкинамиз…“Менга бахт бер, омад бер,
бер мансаб, мартаба…”Тиланчига ўхшаймиз ҳаммамиз-
Қўлларимиз олдинга чўзилган…
Бошимиз саждага тайёр…
Кўзларимиз музтар…
Қалбимизда ўтинч…Илтижо қиламиз:
“Оҳ, ҳаёт, сен улуғсан!
Сенда барча ўктамлик…
Бизда эса таъма, риё,
Қўрқув ва адоват…”Шундай бўлиши керакдек доим…
Ҳаёт бизга сирли туюлар,
Даҳшат солар ўлим қўрқуви билан…
Қўлимизда бор бойлигимизни
Тортиб олмоқчидек солланар…“Ҳаёт, сен бизга умид бердинг,
Умр бердинг яшаш учун…
Шу олий бахтни
Кўп кўрма, қизғонма”, деймиз пичирлаб…Ҳаётдан имдод кутамиз…
Ҳаёт ичра яшасакда
Ҳаётдан кетишдан қўрқамиз…Аслида, ҳаёт илтижога муносиб эмас,
Биз бор эканмиз ҳаёт яшар,
Биз ўлсак, ҳаёт-да йўқолар…Ҳаёт бизсиз яшолмас,
Кетсак йиғлар уввос солиб…
Йўқотиб қўйишдан қўрқиб
Ортимиздан юрар улоқиб…Ҳаёт қўрқиб яшар биздан ажралиб қолишдан.
Ҳаёт боғлангандир қалбимизга,
Руҳимизга, кўзларимизга…Вақтимизни, бахтимизни,
Ғаму ҳасратларимизни
Тортиб олишлари мумкин биздан сўрамай,
Лекин ҳеч ким
Тортиб олмас зўрлик билан биздан ҳаётни.Бизни ёшлик ташлаб кетар,
Ташлаб кетар суйган ёримиз,
Ташлаб кетар жисмимиздан бунёд бўлган
Ёвқур ўғлонлар…Лекин ҳаёт ташлаб кетмас,
Яшар биз билан…Фақатгина ҳаётимиз тегишлидир бизга…
Биз ҳаётни асраб – авайлаб,
Ўзимиз топширамиз интиҳо кунда
Энг қимматли бойлик каби уни Ўлимга.Ҳаёт бизни йўқотган кундан,
Ҳаёт биздан йироқлашган он,
Ўз мазмунини йўқотар..
Ўзлигини йўқотар ҳаёт бизсиз.Билмаймизки, ҳаёт бизсиз яшай олмас…
Ҳаёт бизни излаб юрар ўлим кўчаларидан…18 январ, 2013 йил.
www.yangidunyo.org
Published on januari 29, 2013 · Filed under: Юсуф Расул;
Охирги изоҳлар