ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • Таниқли журналист ва адиб Исмат Хушев Тошкентда

    ismat-11Шу ҳафтанинг бошида тасодифан ”йўқолиб қолган” таниқли журналист ва адиб Исмат Хушевнинг дараги чиқди. У Тошкентда экан. Ҳайрият.

    Бу ҳақда Исмат Хушевнинг яқин дўсти, журналист ва шоир, Ўзбекистон Парламентининг собиқ депутати Карим Баҳриев интернетдаги блогида хабар тарқатди.

    “Исмат Хушев 10 йил аввал ногоҳон хорижга бош олиб кетиб мени бир ҳайратга солганди. Мана ногоҳон ўн йилдан сўнг Тошкентда кириб келиб яна ҳайратлантирди. Бугун у ўн йиллик хижратдан сўнг кулбаи вайронамизга келиб, бир йил аввал 18 ёшида вафот қилган қизимиз руҳига фотиҳа қилди”, деб ёзади Карим Баҳриев ўзининг www.karimbahriev.com блогида.

    Карим Баҳриевга кўра, икки дўст Тошкентдаги Кўкча қабристонидаги Шайх Зайниддин хоки ётган мақбара яқинида қўним топган марҳум фарзанди қабрини биргаликда зиёрат қилишган. Шундан сўнг улар шоир Шукрулло билан дийдорлашишган.

    Карим Баҳриев ўз хабарига уч дона суратни ҳам илова қилган..

    ISMAT-21Бундан тўрт кун олдин тасодифан ”йўқолиб қолган” журналист акамиз тақдиридан анча хавотирланган эдик. Исмат Хушев асос солган ”Дунё Ўзбеклари” интернет газетасининг тасодифан ёпилиб қолиши ҳам шубҳа -гумонларимизни кучайтирмай қолмади. (Саҳифа бугундан қайта иш бошлади). Европа ва АҚШдаги дўстларимиз Исмат Хушевга нима бўлгани билан қизиқиб бизга телефон ва электрон почта орқали мурожаат қилишди. Афсуски, биз ҳам журналист акамизнинг кейинги тақдиридан мутлақо хабарсиз эдик.  Хайрият, севимли адибимиз, ажойиб инсон Исмат Хушев соғ -омон экан. Энг муҳими у ўзи севган, бир неча йиллардан буён қайтиб боришни орзу қилиб яшаган азим Тошкент шаҳрида, дўстлари ёнида. Бундан ортиқ бахт, бундан ортиқ қувонч борми дунёда?!

    ISMAT-3Биз таниқли журналист ва адиб Исмат Хушевни бу саодатли кунлар билан чин дилдан қутлаймиз.

    Ватанга қайтиб бориш барчамизга насиб этсин!


    ”Янги Дунё” таҳририяти.

     

    www.yangidunyo.org

     

    Published on februari 1, 2013 · Filed under: Исмат Хушев;
    8 Comments

8 Responses to “Таниқли журналист ва адиб Исмат Хушев Тошкентда”

  1. Маяковский said on

    Кўринг, хавас қилинг, фуқаросиман
    Мен улуғ ўзбеклар мамлакатининг…

    Маяковский…

  2. Ona vatan diydori sizga qutlug bulsin Ismatjon aka!
    Iloxim uzogidan quvontirsin.

  3. Ahmadullo said on

    Ismatjon nima qilib quydingiz ? Uzingizni basharangizni ochib quyibsizku ? Endi Kanada ga qaysi yuz bilan qaytib kelasiz ? Sizga kupchilikni ishonchi bor edi, endi sizga muholifat ishonmaydi.

  4. SNBUzbekistan said on

    O’zbekistonga chetda yurganlarni hammasi qaytib kelishi mumkin pajalista. Ammo Salay Madaminov, Safar Bekjan, Ikram Yakubovdan bashka.

  5. SNBUzbekistan said on

    Chunku Salay Madaminov terrorist, Safar Bekjan tanga ug’risi i Ikram Yakubov vatan hoini

  6. Ismatjon aka nega Toshkentga 1-uzingiz ketdingiz ? Dustlaringizni, Holdor Vulqon, Faxriddin Xudoyqulovni, Nasrullo Sayid, Abdurahim Pulat va boshqalarni birga olib ketmadingiz ?

  7. “ИХ”дан эҳтиёт бўлинг!, ёки хоин ҳақидаги мулоҳазалар

    “ИХ” қисқартмасини истаганингизча талқин қилаверинг: хоҳласангиз – “Исмат Хушев” денг, хоҳламасангиз – “Ичувчи Хоин” денг. Бу тушунчалар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ! Муҳими, “ИХ”дан эҳтиёт бўлинг: чунки у – сотқин!
    “Дунё ўзбеклари” деган сайт очиб, унда хоҳ ҳукумат, хоҳ муҳолифат, хоҳ бетарафият одами бўлсин – ҳамма-ҳаммага, асосан чет элларда юрган ўзбекларга минбар берган одам бўлиб, бир ярим йилдан кейин лўп этиб Канададан Ўзбекистонга, Ислом Каримовнинг бағрига қайтиш хоинлик эмасми?
    Шу йиллар давомида “ИХ”нинг сайтига ҳижратда юрган қанчадан-қанча қоракўз кирди, улардан қанчалари сайтга ўз фикрлари битилган мақолалар ва хатлар юборишди, яна қанчалари сайтда эълон қилинган мақолалар остига аввалига ўз электрон почта манзилларини, кейин эса ўз сиёсий қарашларини очиқ ёзди?! Сон-саноқсиз!
    Улар ичидан қанчадан-қанча ўзбек “ИХ”нинг сайтида чиққан мақолаларнинг остига Каримовни кескин танқид қилиб шарҳлар ёзишди?! Жуда кўпчилик!
    Ана энди айтинг-чи, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга ва Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга кечирим мактублари ёзиб, Тошкентга қайтиб келган “ИХ” шу электрон манзилларни ёзиб олиб, МХХга топширмаганига кафолат борми? Йўқ! МХХ шундай маълумотларни “ИХ”дан талаб қилмаслигига, “ИХ” эса уларни қўрққанидан бермаслигига ишонч борми? Йўқ!
    “ИХ” аввалдан, яъни бундан 1-2 йил олдин, ҳали Канадада истиқомат қилаётган пайтларда ҳам шундай муҳим маълумотлар билан Тошкентни таъминлаб келмаганига ким кафиллик бера олади? Ҳеч ким!
    Ҳижратда юрган минглаб ўзбекларнинг ишончига кириб олиб, уларга минбар берган одам бўлиб, кейин сайтни бирданига ёпиб, Тошкентга, зулм аждарҳосининг жиғилдонига жуфтакни ростлавориш сайт ўқувчилари бўлмиш ўзбекларга нисбатан хоинлик эмасми?
    Агар шу саволларни ўқигандан кейин ҳам “ИХ”нинг хоинлигига шубҳа қилаётган бўлсангиз, Тошкентга келибоқ у томонидан президент Ислом Каримов шаънига ёзилган ва “Дунё ўзбеклари” сайтида эълон қилинган мана бу шеърга эътибор беринг:

    Сиз билан суратга тушиш – жасорат,
    Уни эълон қилиш – қаҳрамонликдир.
    Мухолифат учун – бу бир ҳақорат,
    Мен учун – шараф ва каҳкашонликдир.

    Улар билмайдилар тарих бу сурат,
    Уни сир тутмоқлик ғирт нодонликдир.
    Менинг қалбимдаги эҳтиром, ҳурмат,
    Улуғ юртбошига меҳрибонликдир…

    Тилёғламалик ва маддоҳликни кўряпсизми? “ИХ” жирканч шеърининг ёнида бир пайтлар Москвада Ислом Каримов билан бирга тушган суратини ҳам эълон қилган. Яхшиям, “ИХ”нинг бахтига унинг Каримов билан тушган суратлари сақланиб қолган экан! Акс ҳолда, у нимасини мақтарди-ю, нима ҳақида мадҳия ёзарди?!
    Золим Каримов шаънига ёзган мадҳиясида “ИХ” ўз хоинлигини тан олиб: “Муҳолифат учун – бу бир ҳақорат”, деб ёзган. Нима қилаётганини жуда яхши билади аферист!
    Аслида “ИХ”нинг хоин, товламачи, қасамхўр, аферист ва мунофиқ кимсалиги аввалдан маълум эди. Чунки ҳе йўқ, бе йўқ Ўзбекистондан чиқиб кетиб, хориж радиоларида ишлайдиган баъзи содда ва кўнгли бўш журналистларнинг кўмагидан фойдаланиб, сиёсий қочқин мақомини олиши ва Канадада жойлашишининг ўзи катта бир афёранинг дебочаси эди. “ИХ” ўзининг бу “қирралари”ни ҳали Тошкентда ишлаб юрган кезларида билдириб қўйиб, “бировларнинг қўлидаги тўппонча” лақабига сазовор бўлганди.
    “Дунё ўзбеклари” сайтини Канададан туриб юритганда “ИХ” Каримов диктатурасига қарши амалда фаол курашаётган мухолифатчиларга қарши турли бўхтон материалларни мунтазам бериб борарди. Албатта, ўзи ёзмасди, бошқалар, масалан, Абулқосим Мамарасулов каби гибрид (фермер+публицист+шоир) кимсалар ёзган жирканч фикрларга минбар берарди.
    Ўзининг бу хоинлигини “ИХ” сўз эркинлиги тамойилларига риоя этиш, ҳаммага баравар минбар бериш зарурлиги билан изоҳларди. Лекин унинг бу олиб қочишлари куракда турмасди. Чунки, тасаввур қилинг, эртага кимдир менга: “Нарвонингни бериб тур! Сенинг уйингнинг томига чиқиб, бутун элга: “Исмат Хушев – манфур сотқин ва жирканч кимса!” деб, бақирмоқчиман”, деса, мен биринчи навбатда: “Ўзингнинг томингга чиқиб бақиравер!” ёки “Исмат Хушевнинг сотқинлигига исботинг борми?” дейман. Менинг ўрнимда ҳар қандай одам айнан шундай йўл тутади. Исмат Хушев ҳам шундай йўл тутади аслида, чунки журналистикадан озми-кўпми хабари бор.
    Нега у шундай қиларди? Чунки Тошкентдан борадиган “зиёратчи”ларга нарвон тутишни, уларни томга чиқариб қўйишни “ИХ”га МХХ буюрарди. Тошкентга қайтиш режасида юрган “ИХ” бундай “илтимос”ларни, табиийки, бажонидил бажарарди.
    “ИХ”нинг маккор хоинлиги у Усмон Ҳақназаровнинг бир мақоласига раддия ёзганда ҳам фош бўлганди. Ўша раддиясида “ИХ” Усмон Ҳақназаровниг ёлғончиликда айблаб: “Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳеч қачон Россия президентини Лилипутин деб масхара қилмайди. Ҳукумат мажлисларида қатнашадиган одамлар буни жуда яхши билади. Мана мен кафилман президентимизнинг ундай демаслигига”, – деб ёзганди.
    Бундан 7-8 йил олдин Тошкентга БМТнинг ўша пайтдаги Бош котиби Кофи Анан келганда, қўшма матбуот анжумани пайти хорижлик меҳмон “Би-Би-Си” журналистининг саволига жавоб бераётиб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қўпол бузилаётганини айтганди. Ўшанда Кофи Ананнинг ёнида турган Ислом Каримов жунбушга келиб: “Қанақа инсон ҳуқуқлари? БМТ олдин ўзини эплаб олсин! Шу ҳам ташкилотми?!” деб бақириб кетганди. Қуюшқондан чиқиб кетган Каримов ўшанда Кофи Анан томонга ишора қилиб: “Мана, БМТ раҳбарининг ёнимда туришига қаранг! Шу ҳам раҳбарми?!” – деганди ўзбекчада.
    Қизиқ, ёнида турган БМТ Бош котибини бир тўда журналистларнинг олдида масхара ва ҳақорат қила олишга қодир Ислом Каримов наҳотки узоқ Москвадаги Владимир Путинни Тошкентдаги ёпиқ бир мажлисда “Лилипутин” деб айта олмаса? Айта олади! Ва Каримовнинг ёнида ишлаган “ИХ” буни жуда яхши билади.
    Лекин яхши билса ҳам, “ИХ” Ислом Каримовни ёқлаб бир нарсалар ёзади. Чунки “ИХ” билан “ИК”нинг мақсадлари муштарак! Чунки Усмон Ҳақназаровнинг мақоласига раддия ёзишни “ИХ”га шахсан Рустам Расулович буюради-да!
    Мана энди, хорижий миссияси битган “ИХ” яна Тошкентда! Каримов ҳукумати энди ундан қандай фодаланиши мумкин?
    Биринчи навбатда, ҳукумат “ИХ”нинг “хатоларга тўла ва ачинарли ўтмишини” бутун Ўзбекистонга овоза қилиб: “Хўрозқанд чет элники, деса, ялайман дейсизлар-а! Исмат Хушевнинг аччиқ қисмати сизларга ўрнак бўлсин! Сизлар ҳам чет элларга, мухолфитачиларга талпинаверманг, кейин Исмат Хушевга ўхшаб афсус-надомат чекасиз!” дейди. Қарабсиз-ки, диктатурага қарши курашга энди чоғланган минглаб ўзбекларнинг шашти синади, курашиш иштиёқи ўлади!
    Керак бўлса, яна 1-2 йилдан кейин Каримов диктатураси “ИХ”ни телеқаҳрамонга айлантириб, телевизор орқали кунига: “Гулнора Каримовага овоз беринг! Отасининг ишини фақат у давом эттира олади. Гулнора опадан бошқа одам эплолмайди президентликни”, – деб сайраттириши ҳам мумкин.
    Мана сизга муҳолифатга ва халққа қарши тирик пиар, ичувчи агитатор – Исмат Хушев! Мухолифатга ҳамда халқнинг курашувчан қатламларига қарши бундан зўр сиёсий технологиялар бўлмаса керак! Ўзбек МХХси ихтиро қилган бундай технологиялар олдида русларнинг ФСБси ҳам ип эшолмай қолса, ажабмас.
    Ҳозирча эса, “ИХ” Карим Баҳриевга ўхшаган “ни туда, ни сюда” одамлар билан зиёфатлашиб юради, шеърий тўпламлар ва президент эркатойининг хотираларини эълон қилади. 1-2 йилдан кейин, яъни навбатдаги президентлик сайловлари арафасида бошланадиган муҳим ишларгача бир нарса билан шуғулланиб туриш керак-ку, ахир!
    Нима ҳам дердим?!
    Ўзбеклар эшакни тўхтатиш учун одатда “ИХ!” дейишади. Мен “ИХ”га “ИХ!”, демайман. Чунки “ИХ” энди тўхтай олмайди, чунки “ИХ”нинг тўхташига тошкентдагилар йўл қўйишмайди.
    Шундай экан, “ИХ”га айтадиган гапим битта: “ИХ”, хоинликни давом эттиравер! Шу кетишда барча эшшаклардан яхши яшайсан! Шу кетишда ўзингни, албатта, тубсиз бир жарликда кўрасан!

    T.Тожиев

  8. Василий said on

    С возвращением блудный попугай – Кэша.
    ”Кандай гузал бу олам, бир кара!..”