ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
« jan   mar »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  

  • Шайбонийнома (21)

    shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    LXV
    Убайд Султон анолари била Қаршиға келгонлари

    Чун Бухороға етишти бу сўз,
    Борча эл айто киришти бу сўз.

    Аносиға дедилар: “Ҳазрати хон
    Деди Қарши била Синча Султон.

    Сизни келсун, дедилар ул ики шоҳ,
    Кўчларни ола келсун ҳамроҳ.

    Ким Убайд эвланибон келган учун,
    Хон анинг келганини билган учун,

    Қаршида тўй қилибтур ангез,
    Тез келсун, борини дебтур тез”.

    Ушбу сўзлар била шаҳзода Убайд
    Ким, анго тойири давлатдур сайд,

    Кўчларни олибон отланди,
    Лек ғамга қолибон отланди

    Ким, ажаб воқеалар кўруб эди,
    Они таъбири жилдин сўруб эди.

    Билмос эрдики на булғой аҳвол,
    Бор эди хотирида гарди малол.

    Юрубон Қаршиға чун еттилор,
    Хонға етконларини айттилор.

    Хон деди: “Айтинг аноға холин,
    Айлангиз арз анго аҳволин”.

    Хон бу сўзни дегач ул ҳолат аро,
    Бордилар беклар ўшул соат аро.

    Тўй деб келган анога филҳол,
    Дедиларким на бўлуптур аҳвол. :

    Тўй мотамға мубаддал бўлди,
    Қарши бощига жаҳон эврулди.

    Қарориб келди бўлак мотам эли,
    Меҳнату ғуссаю дарду ғам эли.

    Кўргоч ул элни қарорди бегим,
    Умр боғида қуворди бегим.

    Гарчи бечора қарорди аммо,
    Оқ сочи ёпти они ул эл аро.

    Ёйди оқ сочини айлоб фарёд,
    Қарориб кўзи йиқилди ношод.

    Ўғли ҳам айлоди дардини изҳор,
    Йиғлабон халқини йиғлатти зор.

    Бўлди хонимлари ҳам нағма сарой,
    Дедилар борчаси: “Эй, бор худой,

    Кош султон қошида ўлгой эдук,
    Ул тирик бўлғой эди, бизлор ўлук”.

    Хон бу холат аро фарзоналиғин,
    Элга кўргузди мардоналиғин.

    Мотамилар бошиға сурди қадам,
    Деди: “Тенгридин эрур бу мотам”.

    Аносиға деди: “Эй, қиблайи жон,
    Бу эрур ҳукми худованди жаҳон.

    Ул бориб ўзга киши қолғуси йў(қ)
    Ҳеч ким мулки абад олғуси йў(қ).

    Эмди ғамдин ойиро кўр ўзни,
    Қон ёшингдин ойиро кўр кўзни,

    Етса элнинг бошида ҳукми азал,
    Бир замон илгари, сўнг қўмос ажал.

    Хон бу сўзларни дебон қўпти бот,
    Гарчи кўргузди басе сабру сабот.

    Кўзини арито чиқтию равон,
    Дедиким: “Ерига етсун Султон”.

    Юклатиб они Самарқанд сори,
    Йибора берди оқиб ёшлори.

    Хон Самарқанд аро мадрасайи,
    Асру мазбут бино мадрасайи.

    Ёсотибтурки нишони бўлғой,
    Асари давлати хони бўлғой.

    Деди: “Ул мадрасанинг саҳни аро
    Қилсун ул яхши қариндош маъво”.

    Хон сўзи бирла ўшул бир мадфан
    Бўлди Султонға равшан маскан.

    Хон йиборғоч ани мадфан сори,
    Солди йўл кулбайи маҳзан сори,

    Кўруб ўғлини жигар чок ўлди,
    Еру кўк боши уза эврулди.

    Тилабон ёниға олди они,
    Деди: “Кўзум-кўзи, жоним-жони,

    Манго роҳатға атонгдий йўл эди,
    Манго дунйида кўрар кўз ул эди,

    Фалаки умрида юлдуз сен эдинг,
    Анго оламда кўрар кўз сен эдинг.

    Чун манго ул эди чашми равшан,
    Басе кўзимнинг кўзи сен бўлғайсан.

    Шоҳим ул эрдию султоним ул,
    Нотавон жисмим аро жоним ул.

    Чун манго жон эди ул кони адаб,
    Жони-жоним сени десам не ажаб.

    Ҳосили руҳи равони сен эдинг,
    Балки олам аро жони сен эдинг.

    Бор отонг ўрнида султон бўлғил,
    Шоҳиди фатҳу зафарни қўлғил.

    Гар йироқ сен манга ўз ўғлумдин,
    Яхшироқ сен манго ўз ўғлумдин.

    Кадхудолиқ санго қутлуқ бўлсун,
    Подшолиқ санго қутлуқ бўлсун.

    Ўрус эрди отанг оллида улуғ,
    Анга дўрмондин эрур бас кўп уруғ.

    Ҳар на ул деса сўзидин чиқма,
    Бир йиқилди, доғи они йиқма.

    Бу отанг одати дастури била,
    Равшан ул доим анинг нури била”.

    Ушбу сузларни дебон Султонға,
    Йиборо берди Савристонға.

    Яъни ким мулки Бухоро сори,
    Намаки жаннати дунё сори

    Борди Султон била бегим гирён,
    Ўзининг ўлмоси учун ҳайрон.

    Бордилар бегим ила хонимлар,
    Оҳу фарёд қила хонимлар.

    Хон тақи тахти сори сурди саманд,
    Фикри Хоразм сори солди каманд.
    ***

    LXVI
    Банда Солиҳнинг имом-уз-замон хидматиға келгони ва имом-уз-замон воқеаси била ғазалин истимоъ қилғони

    Банда сўнгроқ қолиб эрдим бемор,
    Бўлуб ул воқеадин хон афгор,

    Қоқлиқ отлиқ эрур яйлоғи,
    Дема яйлоқки, хуррам боғи.

    Зийнати мулки Самарқанд ондин,
    Қамлиқи йўқ басе ҳеч бўстондин.

    Ҳам Самарқанд саводиға тутош,
    Ҳам Самарқандға ўзи қардош.

    Хон, етиб андо мақом этгондур,
    Ул гулистонға мақом этгондур.

    Мен етиб андо кўрунуш қилдим,
    Хон қошинда юрагимни тилдим.

    Лек хон билди басе, ҳолимни,
    Билмоди ҳеч киши аҳволимни.

    Хонға маълум эдиким, ул Султон
    Бандага айлаб эди лутф аён.

    Бир замон эл кўрунушдин кетгоч,
    Дард айтурға фурсат етғоч.

    Айлади лутфу иноят изҳор,
    Деди: “Эй, Солиҳи саргаштаи зор,

    Мулки Қундуз сари борғоч Султон,
    Мени бир воқеа қилди ҳайрон.

    Мен фароғат била кўнушумдо,
    Бир киши келди менинг тушумдо,

    Деди: “Кўнгил, на ётибсан, кўпгил,
    Не тўшок ичра ботибсан, кўпғил!

    Ким бир отингни ўғурлойдурлор,
    Сени уйқу била олдойдурлор”.

    Дедим: “Отим кўп эрур, эй нодон,
    Бирини олсалар охир, не зиён?”

    Яна деди: “Марал асройдурлор,
    Жиба отингни ўғурлойдурлор”.

    Мен дедим: “Жиба отим бор бисёр,
    Бири йўқ бўлса не парвойим бор?”

    Қойтора деди: “Сенинг жиба отинг
    Ким, алар бирла сенинг бор жиҳатинг,

    Иккидур бирин олур бўлдилор,
    Кўнглунга фикр солур бўлдилор”.

    Мен дедим: “Қойсини олур ўғри,
    Ким манго тафриқа солур ўғри?”

    Деди: “Олур кунгор отингни сенинг,
    Ул сузидин юрагим куйди менинг.

    Уйғониб келдим зса уйқудин,
    Хотир ошуфта эди қайғудин.

    Дер эдим бу ким экин, ё на экин? .
    Яна кўнглумда не ўт ёна экин?

    Чун хабар келдики, Султон Маҳмуд
    Бўлди оғриғ, бошима чиқти дуд.

    Кўнглума келдики улдур қунгор от,
    Ким тушумда деди бир олий зот”.

    Чун бу тушни деди ул хони бузурк,
    Қиблайи силсилайи олами турк.

    Кўзидин ёшға ижозат берди,
    Кўнглидин бир неча дард ойирди.

    Дард чун айлади кўп зўр анго,
    Бу ғазални чиқориб берди манго:

    “Эй дариғо, ким қарилиқ вақтида бўлдум ғариб,
    Текма, бир нодон қўлиға қолдим, андин айрилиб…”

    Чун ғазални мани маҳзун ўқудум,
    Қойтаро ўйлаки мажнун ўқудум,

    Бўлдим ошуфтадилу хастажигар,
    Янғи боштин яна бўлдум абтар.

    Бир неча дард била оҳ урдум,
    Бир неча навҳа била ўкурдум.

    Чунки бу дардға йўқ ҳеч даво,
    Анғо такбир дедим, мунго дуо,

    Ким илоҳи ёшин афзун айла,
    Анго иқболини мақрун айла.

    Айлаким бўлмасун андин бу жудо,
    Эй худо айла ижобат бу дуо.

    Чун қўнгилда бу дуони қилдим,
    Оҳ бирла йиғидин йиғрилдим.

    Деди: “Қой сори борурсен, Солиҳ,
    Айлагин бизга муайян, Солиҳ?”

    Мен дедим дард ила айлаб зори:
    “Рухсатинг бўлса, Бухоро сори”.

    Деди: “Бориб яроғ айланг тайёр,
    Ким бўлур жилвагаҳим бот Бухор”.

    Мен бу сўз бирла Бухоро келдим,
    Ўз онам қўйини манзил қилдим,

    Кўрдам ўғлини онинг манзилида,
    Ёрутуб шамъ онинг маҳфилида.

    Саждайи шукр кетурдум бисёр,
    Тенгрига шукр айтотурдум бисёр.

    Ким онинг ўрнида йўқ бегона,
    Бор ўшул шамъу ўшул парвона.

    Тоабад шамъи мунаввар бўлсун,
    Руму Рай анго муқаррар бўлсун.
    ***

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоира Маҳмудова.

    www.yangidunyo.org

    Published on februari 3, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (21)

Comments are closed.