ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • Анқонинг уруғи

    Атамбаев, Бакиев, ОтунбаеваМухтор Алиев, эркин журналист.

    Қирғизистоннинг бошқарув системасида ишлаётган кадрларнинг асосий қисми порахўр ва коррупционер эканлигидан ва бунинг оқибатида қонунлар оёқости бўлаётганлигидан мамлакатда бошоломонлик юз бермоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар Қирғизистонда қонун амалдорларга тегишли бўлмаган, яъни ёт одамларга ҳамда титулли миллатдан бошқа миллат вакилларига нисбатан ишлатилишини деярли 10 йилдан бери айтиб келаётган эдилар. Куни кеча шу фактни журналистларнинг бир гуруҳи мамлакат Хавфсизлик Кенгашига ёзган Очиқ хатида яна бир бор тасдиқлади. “Афсуски, бизнинг мамлакатимизда қонунга риоя қилинмайди: судлар оломоннинг зўравонлиги таъсирида ҳукм чиқарадилар, давлат мукофотлари ва унвонлари у ёки бу сиёсий кучларга тааллуқлилига қараб берилади. Энг ачинарлиси шуки, бу жараён давлат раҳбарининг атрофидаги таниқли сиёсий арбоблар бошчилигида амалга оширилади”, деб ёзилади Очиқ хатда.

    Мамлакат бошқарувига ҳозирга қадар халқни ўйлайдиган, инсофли, иймонли ва Худодан қўрқадиган раҳбарлар келмади. Ким келса ҳам, пора олади, мамлакатни талайди, ёлғон гапиради, атрофига қариндош-уруғини тўплайди ва оддий халқнинг ҳуқуқини поймол қилади. Охирида эса халқ ғазаби ва авантюристларнинг ҳужумидан бошқа мамлакатга қочиб қутулади. Мана, олиб кўрайлик:

    Акаев Аскар Акаевич мустақил Қирғизистоннинг биринчи президенти бўлиб сайлангандан кейин 3-4 йил Россияда олган тарбияси натижаси ўлароқ ҳалол ва инсоф билан ишлагандай таассурот қолдиради. Кейин унинг атрофига ўлаксанинг ҳидини олган қузғунлардай бойлик ва лавозим учун ҳар қандай жиноятдан тоймайдиган нокас одамлар тўплана бошлайди. Бу жараённинг тезлашишига унинг хотини Майрам Акаеванинг таъсири ҳам катта бўлди. Президентнинг масъулиятсизлиги туфайли қонунлар оёқ ости қилинди. Оқибатда жойлардаги уюшган жиноий гуруҳлар вазиятнинг хўжайини бўлиб қолдилар. Ўша пайтда жиноий гуруҳ ўз одамларини прокуратура ва милицияга ишга жойлаштирганликларини, милиция академиясида ўқитганликларини ҳозир айтишмоқда. Акаев бойлик тўплашга киришиб кетиб, эл билан иши бўлмай қўйди. Ҳатто у элга “эптеп-септеп жашай бергиле” дегангача борди. Атрофидаги ҳайбаракаллачиларнинг таъсирида Акаев Узонгу-Куушдаги 100 минг гектарга яқин Қирғизистонга қарашли ерларни катта “совға” эвазига Хитойга бериб юборди. Чет элдан келган инвестицияни эса мақсадга мувофиқ ишлатмасдан қариндош-уруғлари орасида бўлиштирди. “Қумтор”даги олтин конини Канадага қарашли ишхонага берди ва бунинг эвазига бир тоннадан ортиқ олтинни Швейцарияга банкига қўйдирди. Энг ёмони, Акаев даврида Қирғизистонда давлатчилик асослари вайрон қилинди.

    Билганлар Акаев ҳокимиятдан қувилгандан кейин ўрнига келган Бакиев Курманбек Салиевич совет давриданоқ бойликка жуда ўч эканлигини, ўзидан бой одамларга қаттиқ ҳасад қилишлигини айтишади. Бу ёғини суриштирсангиз, Бакиев оиласидагиларнинг ҳаммаси бойликка ружу қўйишган. Унинг отаси МГБ(1954 йилдан КГБ)нинг ходими бўлгани учун бошқалардан олиб қўйилган ёхуд порага олган нарсаларни уйига тез-тез олиб келган. Бу эса оиладаги фарзандларга ўз таъсирини теккизмай қўймаган. Бакиевлар оиласи ҳокимиятни эгаллаши билан мамлакатни ўзининг “дала ҳовли”сига айлантиришга ва унинг бутун бойликларидан ўзи ва оиласигина эркин фойдаланишга шарт тузишга ҳаракат қилди. Нафақат Курманбек Салиевич, балки унинг укалари, ўғиллари, амакилари, ҳатто уруғдошлари Қирғизистоннинг бойлигини ўзларининг шахсий мулкидай фойдалана бошладилар. У ҳам Акаевга ўхшаб, Қирғизистонга қарашли Қарқира деган жойни Қозоғистонга сотиб юборди. Бу ҳақда ОАВларида кўп ва хўп ёзишган ва ҳозир ҳам ёзишмоқда. Шундай бўлишининг асосий сабабларидан бири, бу Бакиевларда иймон ва инсофнинг йўқлиги ва уларда бундай табаррук хусусиятларнинг тарбияланмаганлигидир. Улар ҳалол билан ҳаромнинг мутлақо фарқламайдилар. Ўзгаларнинг мулкини мажбуран тортиб олишда, унамаса, уларнинг жисмоний маҳв қилишда устаси фаранглар эканлигини ҳам улар ҳаётда кўрсатишди. Курманбек Салиевич эса, буни қарангки, табиатан қип-қизил ёлғончи ва айтган гапидан тонадиган шахс эди. Бу ҳолатга республика аҳли бир неча марта ОАВ орқали ҳам гувоҳ бўлишган.

    Аёл бўлса ҳам, Отунбаева Роза Исаковна ўзидан олдинги ҳар икки президентдан айёрроқ экан. У тахтда бир ярим йилдан кўпроқ ўтирди, лекин Акаев ва Бакиев қилолмаган ваҳшийликни амалга оширди, талончилик билан бойлик тўплади ва “муваффақиятли” равишда истеъфога чиқиб кетди. Таҳлил қилиб кўрсак, Отунбаева шайтонни сувга олиб бориб, суғормайдиган хилидан эканлигига ишонамиз. У Ўшдаги Киров номли рус мактабида ўқиб юргандаёқ, бошқалардан устун бўлишни хоҳлар эди. Ўзи хунук бўлганлигидан чиройли қизларни мутлақо ёқтирмасди, айниқса, мактабда ўқийдиган ўзбек қизларга бошқаларни қарши қўйиб, ўзаро жанжал чиқаришга уста эди. Бошқалардан ўзини устун қўйишга бўлган ҳаракат алал-оқибат уни 7 апрелдаги бўлган қонли давлат тўнтаришига олиб келди. Бу давлат тўнтаришидан кейин Қирғизистонда давлат идеологияси бира тўла бир гуруҳ одамларга хизмат қиладиган бўлиб қолди. “2010 йил апрелидаги фожиали воқеалардан кейин Қирғизистонда асосий идеология мамлакатни “шаҳидлаштириш”, яъни шантаж, қўрқитиш, товламачилик, талончилик ва боқимандалик бўлиб қолганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ор-номус ва виждон каби тушунчалар балчиққа тепаланяпти. Ҳуқуқ бузувчиларга мукофот ва унвонларни тарқатиш билан ахлоқий таназзулни рағбатлантирган экс-президент Роза Отунбаева бу идеологиянинг бошловчисидир”, дейилади Очиқ хатда. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди.
    Отунбаева ўзбекларни ёқтирмаслиги ва уларга ҳасад қилишлигини ҳокимиятга келган биринчи кунданоқ намоён қила бошлади. Республика жанубидаги жиноий гуруҳлар билан бирикиб кетган милиция ўзбекларнинг ҳуқуқларини поймол қилаётганини, вазият ўнгланмаса, миллий низо чиқиши мумкин эканлигини Отунбаевага зор қақшаб айтган республикада яшаётган ўзбекларнинг лидерларини қабул қилар экан, “Биз ҳамма нарсадан хабардормиз, вазиятни назорат қилиб турибмиз, ҳеч қандай низо чиқмайди”,- деб уларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, кабинетдан айёрона узатиб қўйди. Ўш қирғини бошлангандан кейин эса халқ дружиналари тузиш ниқоби остида миллатчи фашист ёшларни қуроллантирди. Бўйсунмаганларни отиш бўйича декрет чиқариб, уларнинг ваҳшийлик қилишларига йўл очиб берди. Буларнинг ҳаммасини Роза Исаковна ўз шериклари билан олдиндан режалаштирганига шубҳа йўқ. Чунки Отунбаевада ҳам иймон йўқ. Бу раҳбар ҳам ҳалол билан ҳаромнинг фарқига бормайди. Унга бойлик бўлса бўлди.

    Отунбаеванинг Лондондаги уйиБойликни эса унинг атрофидаги талончилар ва гумашталар йиғиб бердилар. Банк ячейкаларидан таланиб олинган пуллар, Бакиевларнинг халқдан беркитган олтинлари ва бошқа бойликлардан Роза Исаковна олмаган бўлса керак, дейсизми? Сал адашасиз. Жиноий гуруҳнинг бошлиғи бўлади-ю, таланган бойликдан улуш олмайдими? Билганларнинг фикрича, энг кўпини Отунбаева олган. Эҳтимол, ўзбекларни қиришга рухсат бериш эвазига тўпланган бойликларга ҳам Роза апче ҳиссадорлик қилгандир? Бўлмаса, апрелдаги давлат тўнтаришигача, Атамбаевнинг сўзига ишонсак, унинг ҳисобидан яшаб юрган Отунбаева қандай қилиб Англиядан уй сотиб олади? У ўзининг ваҳшийлиги ҳамда миллатчи-фашистлиги эвазига бойликка эга бўлди. “Баракелде” сайтининг ёзишича, Роза Исаковна Лондоннинг Челси районидаги Йоркшир кўчасида жойлашган 27-уйни  (Суратда) 400 минг фунт стерлингга сотиб олган. 2010 йилда тўкилган бегуноҳ қирғизистонликлар қони эвазига сотиб олинган бу уйда ҳозир унинг кенжа қизи Карачач яшамоқда. Лекин уйнинг кўринишидан баҳо пасайтирилиб кўрсатилган бўлиши ҳам мумкин.

    Атамбаев Алмаз Шаршенович Москвада ўқиб, сантехник касбини эгаллаган. У Акаев даврида 50 минг одам ишлайдиган Бишкекдаги Ленин номли улкан машинасозлик заводини прихватизация қилиб олган ва шу асосда бойиган “янги қирғиз”лардан биридир. У ўз вақтида Бишкекнинг бир районини бошқарувчиларидан бири бўлган, мамлакатнинг бошқарув аппаратида ишлаган ва ҳокимиятнинг хумор қилувчи хусусиятидан оғиз тотган. Шундан буён юқори ҳокимият органларидаги раҳбарлик лавозими учун курашади. Қирғизистонда бўлиб ўтган ҳар икки давлат тўнтаришини ҳам А. Атамбаев молиялаштирган.

    Атамбаевда давлат бошлиғига хос бўлмаган сифатлар кўп. Ўша сифатлардан бири унинг оғзига келган гапни айтишлигидир. Сабаби, Атамбаев сўзнинг қадрига етмайди. Бир сўз билан айтганда, тутуруқсиз. Бу ҳолатни Жогорку Кенешнинг депутати У. Кочкоровнинг Боткендаги чегара масаласи бўйича А. Атамбаев билан учрашуви ва суҳбат чоғидаги президентнинг айтган сўзларига боғлиқ бўлган бир ҳафта олдинги шов-шувлардан ҳамда ҳеч қандай айбсиз қамалган Азимжон Асқаровнинг тақдири ҳақидаги журналистларнинг саволларига берган унинг жавобларидан билса бўлади. Шунинг учун Атамбаевга, умуман, ишониб бўлмайди. У ваъдани қуюқ қилиб бериши ва ўша ваъдасидан тезда қайтиши ҳам мумкин. 2010 йилдаги “Форум”да бўлган учрашувда у Республика ўзбек миллий-маданий Марказининг раиси Ж. Салоҳуддиновнинг Муваққат ҳукуматнинг тавсияси билан Қирғизистондан чиқиб кетган Ботировни республикага қайтариш ҳақидаги илтимосига, “Қодиржон ака шунча сабр қилди, яна озгина сабр қилсин, ҳаммаси яхши бўлади. Биз бундан кейин бирга ишлаймиз”,- деб айтган. Июнь воқеаларидан кейин эса у ўзбекларга нисбатан фикрини 180 градусга ўзгартирди.

    Алмаз Шаршенович ҳам бойлик масаласида ҳаромдан ҳазар қилмаслигини апрель воқеаларига боғлиқ бўлган талончилар масаласида исботлади. У, “Ата Мекен”нинг талончи депутатлари Мадилбеков ва Тологоновларнинг айби 80 фоизга далилланди, деб ОАВ орқали халққа билдирув берган Ички ишлар вазири З. Рисалиевни дарров ишдан бўшатди ва унинг ўрнига ўзига қарашли бўлган Ш. Атахановни тайинлади. Атаханов эса ўз ўрнида “Ата Мекен”чилар талончиликка қатнашмаган экан, деган маълумот берди ва жиноий ишни ёпди. Демак, Бакиевларнинг бойлигини тўнашга жаноб Атамбаев ҳам қатнашган экан, деган фикр бугун республика жамоатчилигида ҳукм сурмоқда. Ҳозирча у президент лавозимида ўтирибди. Лекин мамлакатдаги сиёсий вазият шу қолипда кетса, Атамбаев кўп ишламайди. У алданган, ҳуқуқлари поймол қилинган ва 2010 йилдаги қирғиндан бағри қонга тўлган халқдан фақат қочиб қутулиши мумкин, холос.

    Ўшдаги РФ Бош консуллигининг биносиКулов Феликс Шаршенович ҳам ҳаром бойликни ўзлаштиришда тажрибага эга бўлган кадрлардан бири ҳисобланади. У мустақилликнинг илк йилларида вице-президент вазифасида ишлаган. Ва ўшанда бир қанча самолёт ва вертолётларни сотиб юборган. Пулини ўзлаштирган. Акаев ёки бошқа тегишли одамлар билан бўлишмаган. Шунинг оқибатида у судланган. 2005 йилдаги давлат тўнтариши натижасида қамоқдан чиқди. Уни мунтазам таъминлаб турадиган содиқ шогирдларидан бири ҳануз милицияда ишлайди. Унинг исми шарифидан кўра лақаби машҳурроқ. “Комбайн” десангиз, ҳамма танийди. Одамларни талашга, пора олишга, улуш олишга мутахассис бўлиб кетган милициянинг полковниги “Комбайн” ҳозир бир неча ресторан, магазинлар, ерлар ва уйларнинг эгасидир. Битта уйини (суратда) Россия Федерациясининг Ўш шаҳридаги Бош консуллигига ижарага бериб қўйган.  Ўшдаги бошқа ҳамма милиция полковникларининг бойлигини тўпласа, “Комбайн”нинг бойлигига ямоқ ҳам бўлмайди.

    Бекназаров Азимбекни “Бульдозер” деган лақаби бор. Аммо иймон, ин-софдан эса заррача ҳам йўқ. У пул ва бойлик деса, онасидан ҳам воз кечадиганлардан. Апрель воқеаларига боғлиқ 16 миллион сўмни (350 мингга яқин АҚШ доллари) ўзлаштириб, ҳозир, мен олмаганман, деб қасам ичяпти. Унгача “АзияУниверсалбанк” ячейкаларидан олинган 20 миллиондан кўпроқ АҚШ долларини Муваққат ҳукумат аъзолари ўртада бўлишган. Бу пулнинг бир қисми Бекназаровга ҳам теккан. Муваққат ҳукумат аъзоларининг бу ҳақдаги телефон орқали ўзаро суҳбатлари матбуотда эълон қилинган эди. Бу иш аввал Отунбаеванинг, ҳозир эса Атамбаевнинг аралашуви билан ёпилиб турибди. Бир кун чиқади. Бекназаровнинг Муваққат ҳукуматда ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларини назорат қиладиган вице-премьер сифатида республиканинг деярли барча судьяларидан пора олганлиги ҳақида халқ орасида миш-мишлар юради. Қандай бўлса ҳам, Бекназаров 2010 йилда Швециянинг Стокгольм шаҳри Остермальм кўчасидаги 127-уйда жойлашган 45Е рақамли 5 хонали квартирани 1 миллион 200 минг еврога сотиб олган. Ҳозир бу квартирада Бекназаровнинг кичик ўғли яшайди. http://www.barakelde.org/news:41297/ Бекназаровнинг Стокгольмдаги уйиТўкилган қонлар ҳиди анқиб турган бу уй  (суратда) Бекназаровга насиб қилармикин? Буни келажак кўрсатади.

    Ташиев Камчибек Кидиршаевич аслида профессионал ўғри. Отасининг келиб чиқиши уйғурларга тақалади. Ўғрилик қилгани учун Ташиевнинг бобоси маҳалладан ҳайдалган ва Барпига кўчиб келиб, қипчоқларнинг таркибига кирган. Камчибек ҳам ёшлигидан буён ўғрилик билан шуғулланади. Унга ҳалолдан кўра ҳаром ёқади. Бакиевларга ёрдам бергани учун Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасига тайинлангандан сўнг давлат бюджетининг 200 миллион сўмдан зиёд (4 млн. АҚШ долларидан кўпроқ) маблағини ўзлаштириб юборади. Ҳозирги кунда у Россия Федерациясидан катта кўчмас мулк сотиб олган.

    Худди шунингдек, Жогорку Кенешнинг спикер ўринбосари, Жалолобод вилоят губернатори бўлиб ишлаган Турсунбаев Азис ҳам ёшлигида қип-қизил ўғри бўлган. У мамлакат олий органининг депутати бўлиб юрганида ҳам “Дикий” лақабли олабуқалик ўғри ва каззобни “кришовать” қилиб юрди. Атамбаев уни Жалолобод вилоят губернаторлигига тайинлагандан сўнг берган пулини қайта тўплаш учун роса “олди”. Олиб-олиб, кейин секин ишдан бўшаб кетди.

    Султанов Марат Марказий Банкнинг бошқарувчиси пайтида 15 миллион АҚШ долларини Швейцария банкида ўзига ҳисоб очиб секин суриб қўйганлиги, унинг холаваччаси Келдибеков Ахматбекнинг республика Ижтимоий жамғарма ва Давлат солиқ хизматининг раҳбарлигидаги ҳаромхўрлиги ўзи бир достон. Айтса, гап кўп. Бу ёғини олиб қарасангиз, ҳозирги Жогорку Кенешнинг тўртдан уч қисми халқнинг нонини туя қилган, ўғри, каззоб, муттаҳам, товламачи ва ёлғончилардир. Уларнинг орасидан ҳалолликни излаш эса анқонинг уруғини топишдан қийин. Уларга боғлиқ бўлган қуйи бошқарув органларидаги давлат хизматчиларининг фаолиятига эса эпитет топиш мушкул.

    www.yangidunyo.org

    Published on februari 5, 2013 · Filed under: Ўш қирғини;
    4 Comments

4 Responses to “Анқонинг уруғи”

  1. тонготар said on

    буларни яхшиси борми узи еки киргиз милатни одий куринишими бу

  2. Ҳозирда Қирғиз ҳокимиятида ва парламентида биронта ҳалол одам йўқ, десам адашмаган бўламан. Мақолада номлари тилга олинганларни “бўрилар”, дейилса бўлаверади. Улар катта ўлжаларга тўп – тўп бўлиб ташланишади ва бўлиб олишади. Уларни кўриб ўрганган пастроқдагилари ҳам тўп – тўп бўлиб кичикроқ ўлжаларга ташланишади ёки бўрилардан қолганини ҳам талайверишади. Уларни “чия бўрилар – шокаллар” дейилса бўлади. 2010 йилнинг июнь урушидан олдин ва уруш вақтида, бўрилар ўзбекларнинг кўзга кўринган йирик бойларини ғажишди. Шокаллар эса ўрта ҳол ва камбағал ўзбекларни ғажишди ва ғажиб келишмоқда. Шунинг учун, мен 2010 йилнинг июль – август ойларидаёқ Қирғизистон жанубидаги ўзбекларнинг аҳволини тасвирлаб, рус тилида мана бундай ёзганман, “Узбеки находятся в положении как стадо баранов без пастуха. Голодние шакали виходят из леса, кидаются на узбеков – баранов, хватают несколько баранов и уводять в лес (милицию). Барани пугаются и разбегаются по сторонам, а когда уйдут шакали, обратно пасутся спокойно. Это повторяется постоянно”. Бўлган ва бўлаётган воқеаларни мулоҳаза қилиб кўрсангиз, Қирғиз мамлакатида ҳақийқатдан ҳам шокаллар ва қўйларни кўрасиз. Сиёсатни яхши тушинган одам эса, вақт пойлаб қараб турган арслон ва шерларни (США ва Россия) ҳам кўради. Вақт келиши билан улар ташланишади. Ана ўшанда, бўри ва шокаллар ўрмонга қочишади, қўйлар эса, қўйлигича яйловда қолиб, арслон ва шерларга ем бўлишади. Чунки, уларнинг чўпони (ҳимоячи бошлиғи) йўқ. Хозирги кундаги ўзбеклар шунчалик эшшак-ки, ё ўзи олдинга чиқмайди, ё олдинга чиққанга эргашмайди. Ўзбекка эргашгандан, шокалларга ем бўлишни афзал кўришади. Аёлларини бадном қилишса ҳам, яна илжайиб, чойхонама чойхона ош еб юрганларини айтмайсиз-ми. Қизларини ярим яланғоч ҳолда, қатор қатор машиналарда ЗАГСга чиқаришиб, ҳангома тўйлар қилишиб, ўртага чиқишиб орқаларини қилпиллатиб ўйинга тушаётганларига нима дейсиз? Қисқаси, ҳақиқий тоза ўзбеклар ўлиб тугашди, юрганлари эса, насли бузилган тирик мурда – даюслар. Кимиси, “йўқ ундай эмас, мен борман, ватаним, авлодим келажаги учун ўтга, сувга киришга, ҳаттоки ўлимга тайёрман”, деб айта олса, мен унга эргашаман, у менга эргашсин. Мана шундай одамларнинг 50 таси, ҳаттоки 20 таси, бу ҳаромҳўр, Худони танимаган, ўлимдан қўрққанларнинг юз минглаганини ўз ўрнига қўйиб қўйса бўлади. Худони таниб олган қирғизлар ҳам бор, улар ҳам четда қолмайди. Қисқаси, мансаб ва бойлик учун бирикиш эмас, Аллоҳ учун Исломий бирикиш бўлиши керак. Шу, тўғри бирикиш бўлади.
    Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гапиров Равшан Бердишевич Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056.

  3. Кирзачь-миссионер говорит что после моих молитв”Мир вам и милость от Аллаха”хохлы массово принимают мусульманскую религию.”А что вы им такого сказали?Ничего особенного всего навсего поздоровался САЛОМАЛЕНКУМ! Ответ МАЛЕНКУМСАЛОМ!

  4. Кирзачей министр культуры в ООН:” Я здесь затем,что бы прекратить нападки на наше кочевое прошлое. Будто бы наши великие предки, Каныкей и Манас, ходили за юрту. Так вот, с этой высокой трибуны, я уполномочен заявить: у нас были туалеты.В стойбище ставились дополнителные юрты.Мужской туалет- голубая юрта, розовая юрта- женский туалет”………………….