ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
« jan   mar »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  

  • Мижоз ҳақида рисола

    turklarМУҲАММАД АТ-ТАБИБ АЛ-ҲАРАВИЙ

    Ушбу рисола Арғунхон подшолик қилган – (1284 – 1291 ) йилларда унинг буйруғи билан ёзилган.

    БИРИНЧИ БОБ – НОНЛАР ҲАҚИДА

    Ювилган буғдой унидан тайёрланган нон
    Табиати: Иссиқ ва совуқ.
    Хосияти: Озиқлик қуввати кўп, қонни тозалайди.
    Зарарини даф этиш: Бузварий сканжубинига қўшиб ейилади.

    Патир нон

    Табиати: Қуюқ, жисмоний меҳнат билан шуғулланганларга яхшидир.
    Хосияти: Кеч ҳазм бўлади.
    Зарари: Қорин оғриғи келтириб чиқаради.
    Зарарини даф этиш: Зира ҳазм дорисига қўшиб ейилади.

    Чала пишган нон

    Табиати юмшоқ:
    Хосияти тез ҳазм бўлади ва создир.
    Зарараи: Бемор еса заифлаштиради.
    Зарарини даф этиш: Ҳалим ва асида билан бирга истеъмол қилинади.

    Гуручдан қилинган нон

    Табиати совуқ ва қуруқ:
    Хосияти: Ични қотиради ва нам ҳавога создир.
    Зарари: Қўланж касалини пайдо қилади ва жигар йўлини беркитади.
    Зарарини даф қилиш: Ёғ ёки сут билан ейилади.

    Арпа нон

    Табиати: Совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Иссиқ мижозли одамга ва иссиқ ҳавога создир.
    Зарари: Ошқозон касалини пайдо қилади ва ел туғдиради.
    Зарарини даф этиш: Ҳазм бўлиши учун абоба ва ҳалво билан истеъмол қилинади.

    Нўхат нон

    Табиати: Иссиқ ва ҳўл.
    Хосияти: Танани семиртириб қувват беради.
    Зарари: Жигар, ошқозон ва буйрак оғриғи пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Исириқ ва ёғ билан истеъмол қилинади.

    Боқила нон

    Табиати: Совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Кўкрак оғриғи ва назла учун фойдалидир.
    Зарари: Бош оғриғи ва ел пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Совуқ мижоз киши зира ва кийик ўт билан, иссиқ мижоз киши эса сиркага қўшиб истеъмол қилади.

    Тариқ нон
    Табиати: Иссиқ ва қуруқ.
    Хосияти: Ич кетказади ва истисқога яхшидир.
    Зарари: Иссиқликни кўтаради ва қуланж касалини пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Ёғ ва ширинлик қўшиб истеъмол қилинади.

    Кумоч нон

    Табиати иссиқ ва совуқ.
    Хосияти: Жисмоний меҳнат билан шуғулланувчига создир.
    Зарари: Умрни қиқартиради ва бой одамларга тўғри келмайди.
    Зарарини даф этиш: Думба ёғи билан истеъмол қилинади.

    Балут нон

    Табиати совуқ ва қуруқ:
    Хосияти: Бавосир ва ич кетишни яхши қилади.
    Зарари: Қорин оғриғи ва қуланж пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Ширинлик ва ёғ билан истъмол қилинади.

    Ясмиқ нон

    Табиати: Қуруқ ва иссиқликда мўътадил.
    Хосияти: Қон босими, чечак ва ич кетишни яхши қилади.
    Зарари: Меланхолия ва савдойиликни келтириб чиқаради.
    Зарарини даф этиш: Ҳазм бўлиши учун қалампирмўнчоқдан қилинган ҳазм дориси билан қўшиб истеъмол қилинади.

    Мошанг ва мош нон

    Табиати совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Иситмага ва бемор учун фойдалидир.
    Зарари: Ел туғдиради.
    Зарарини даф этиш: Зира ҳазм дориси ва исириқ билан қўшиб истеъмол қилинади.

    Ловия нон

    Табиати совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Сийдик ҳайдайди ва ични юмшатали.
    Зарари: Ошқозон касали пайдо қилади ва ел туғдиради.
    Зарарини даф этиш:Сирка ва исириқ қўшиб истеъмол қилинади.

    Зоғора нон

    Табиати совуқ ва қуруқ.
    Хосияти: Сийдик ҳайдайди ва қориндаги иссиқни олади.
    Зарари: Кеч ҳазм бўлади ва қонни куйдиради.
    Зарарини даф этиш: Ёғ ва ширинлик билан истеъмол қилинади.

     

    ИККИНЧИ БОБ –СУВЛАР ҲАҚИДА

    Соф ҳовуз суви

    Табиати: совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Таомни ўз жойига етказади.
    Зарари: Кўп ичиш овқат ҳазм қилишга зиён келтиради.
    Зарарини даф этиш: Сканжубин ва нордон шарбатлар билан истеъмол қилинади.

    Ях ва қор суви

    Табиати: Совуқ ва қуруқ.
    Хосияти: Иссиқ мижозга ва жигар учун создир ва заиф меъдага қувват беради.
    Зарари: Бел оғриғи келтириб чиқаради ва ични суради.
    Зарарини даф этиш: Иссиқ мижоз дорилар билан истеъмол қилинади.

    Булоқ суви

    Табиати: Совуқ ва қуюқ.
    Хосияти: Иссиқ, жигарга фойдаси бор ва овқатни ҳазм қилдиради.
    Зарари: Асабни бўшаштиради.
    Зарарини даф этиш: Қанд шарбати, ҳаммом, гулоб ва бидмушк шираси билан создир.

    Ёмғир суви
    Табиати: Озгина иссиқ.
    Хосияти: Кўкрак оғриғи ва йўталга фойдалидир.
    Зарари: Иссиқ мижозга зиёлидир ва иситмали одамга зарардир.
    Зарарини даф этиш: Асал билан бирга истеъмол қилинади.

    Кориз суви

    Табиати: Совуқ, ҳўл ва қуюқ.
    Хосияти: Қуланжга фойдалидир.
    Зарари: Кеч ҳазм бўлади.Зарарини даф этиш: Қанатиб совитилади ва сўнг ичилади.

    Қудуқ суви

    Табиати: Совуқ ва қуюқ.
    Хосияти: Қуланжга фойдалидир.
    Зарари: Кеч ҳазм бўлади ва ел туғдиради.
    Зарарини даф этиш: Қайнатиб совитилади ва кейин истеъмол қилинади.

    Қайноқ сув

    Табиати: Иссиқ ва ҳўл.
    Хосияти: Ични юмшатади ва меъдани балғамдан тозалайди.
    Зарарини даф этиш: Қусиш учун яхшидир.

    Шўр сув

    Табиати: Иссиқ ва қуруқ.
    Хосияти: Ични ҳайдайди, қориндан келган қонни тўхтатади.
    Зарари: Қичима ва баҳақ пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Ёғлиқ ва ширин таомлар билан бирга истеъмол қилинади.

    Нефт конида бўладиган сув

    Табиати : Иссиқ ва қуруқ.
    Хосияти: Бел оғриғи ва буғим оғриғига яхшидир.
    Зарари: Кўз нурини йўқотади ва бош оғриғини пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Олма шарбати билан ичилади.

    Тилла ва кумуш конида бўладиган сув

    Табиати: Мўътадил.
    Хосияти: Савдога фойдалидир.
    Зарари: Қонни бузади.
    Зарарини даф этиш: Товуқ тухумининг сариғи, гуруч ва сут билан бирга истеъмол қилинади.

    Темир конида бўладиган сув

    Табиати: Совуқ ва қуруқ.
    Хосияти: Меъдани кучли қилади ва талоқ иллатини йўқотади.
    Зарари: Қуланж пайдо қилади ва сийдик келишини қийинлаштиради.
    Зарарини даф этиш: Ёғлиқ ва ширин таомлар билан бирга истеъмол қилинади.

    Лойқа сув

    Табиати: Совуқ ва қуруқ.
    Хосияти: Фойдасиздир.
    Зарари: Қонни бузади.
    Зарарини даф этиш: Гулоб ва мастаки билан бирга ичилади.

    Аччиқ сув

    Табиати: Иссиқ ва қуруқ.
    Хосияти: Ични юргизади ва бурун йўлини очади.
    Зарари: Баданни озғин қилади ва қонни бузади.
    Зарарини даф этиш: Чилон жийда ва мирд меваси истеъмол қилинади.

    Сасиган сув

    Табиати: Совуқ ва оғир.
    Хосияти: Фойдасиздир.
    Зарари: Қонни бузади.
    Зарарини даф этиш: Гулоб ва мастака билан бирга ичилади.

    Туриб қолган сув

    Табиати: Оғир.
    Хосияти: Фойдасиздир.
    Зарари: Бошни катта қилади.
    Зарарни даф этиш: Қайнатиб совутилади ва ичилади.

     

    УЧИНЧИ БОБ – ДОНЛАР ҲАҚИДА

    Буғдой

    Табиати: Иссиқ ва ҳўл.
    Хосияти: Шишни йўқ қилади.
    Зарари: Тиқилма пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Ширинликлар билан даф этилади.

    Арпа

    Табиати: Совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Сувдан чиққан қуйқаси эшакемини қайтаради.
    Зарарини даф этиш: Қовуриб истеъмол қилинса яхшидир.

    Тариқ

    Табиати: Совуқ ва қуруқ.
    Хосияти: Сийдикни ҳайдайди ва қориндаги иссиқни олади.
    Зарари: Кеч ҳазм бўлади.
    Зарарини даф этиш: Сут ёки ёғ билан истеъмол қилинади.

    Гуруч

    Табиати: Совуқ ва қуруқ.
    Хосияти: Қувватни оширади ва меъдага фойдалидир.
    Зарари: Қуланж билан оғриган беморга зиёни бор.
    Зарарини даф этиш: Ёғ ёки сут билан истеъмол қилинади.

    Нўхат

    Табиати: Иссиқ ва қуруқ.
    Хосияти: Қувватли ва уруғни кўпайтиради.
    Зарари: Буйрак ва қовуқ оғриғи пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Кўкнори ва сирка билан истеъмол қилинади.

    Боқила

    Табиати: Совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Йўтал ва иситмага фойдалидир.
    Зарари: Сезгиларни бўшаштиради.
    Зарарини даф этиш:Тузва кийик ўти билан бирга истемол қилинади.

    Ловия

    Табиати: Иссиқ ва ҳўл.
    Хосияти: Сийдик ҳайдайди ва семиртиради.
    Зарари: Кўз нурига зиёни бор.
    Зарарини даф этиш: Зайтун ёғи ва маринад билан истеъмол қилинади.

    Мшанг

    Табиати: Совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Иситмани яхши қилади.
    Зарари: Тишга зиёни бор.
    Зарарини даф этиш: Бодм ёғи билан бирга истеъмол қилинади.

    Ясмиқ

    Табиати: Мўътадил.
    Хосияти: Меъдани кучли қилади.
    Зарари: Мелаихолия ва савдо пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Исмалоқ ва лавлаги билан истеъмол қилинади.

    Крахмал

    Табиати: Совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Сафро кучини кесади.
    Зарари: Кеч ҳазм бўлади.
    Зарарини даф этиш: Ширинлик билан бирга истеъмол қилинади.

     

    ТЎРТИНЧИ БОБ – ГЎШТЛАР ҲАҚИДА

    Қулон гўшти

    Табиати: Иссиқ, қуруқ ва қуюқдир.
    Хосияти: Буғим оғриғига фойдалидир.
    Зарари: Меъда ва қуланж касалини пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Занжабил, долчин ва хавлинжон қўшиб пиширилади.

    Қўй гўшти

    Табиати: Иссиқ ва ҳўл.
    Хосияти: Соғлом одам учун жуда фойдалидир.
    Зарари: Иссиқ мижозга ярамайди.
    Зарарини даф этиш: Зирк ва тотим билан пиширилади.

    Эчки гўшти

    Табиати: Мўътадил.
    Хосияти: Тез ҳазм бўлади.
    Зарари: Кабоб қилиб еса қуланж пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Шолғом ва ёғ қўшиб пиширилади.

    Эчки боласининг гўшти

    Табиати: Совуқ ва ҳўл.
    Хосияти: Ҳамма иллатдан асрайди.
    Зарари: Совуқ мижоз одамга ёмондир.
    Зарарини даф этиш: Ёғ ва иссиқ мижоз дорилар истеъмол қилинади.

    Мол гўшти

    Табиати: Совуқ ва қуруқ.
    Хосияти: Меъдани мустаҳкамлайди.
    Зарари: Савдо ва шиш пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Занжабил, мурч ва шарбат билан яхшидир.

    Барра гўшти

    Табиати: Совуқ ва қуруқ.
    Хосияти: Соғлом одам ва беморга яхшидур.
    Зарари: Шиллиқ хилтларни пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Чилонжийда ва исканжубин билан зарарини даф этилади.

    Бузоқ гўшти

    Табиати: Енгил.
    Хосияти: Иссиқ меъдага фойдалидир.
    Зарари: Қора жигарни бўшаштиради.
    Зарарини даф этиш: Долчин ва мурч билан бирга истеъмол қилинади.

    От гўшти

    Табиати: Иссиқ ва қуруқ.
    Хосияти: иссиқ қон пайдо қилади.
    Зарари: Бавосир пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Халила мурабборси билан истеъмол қилинади.

    Туя гўшти

    Табиати: Иссиқ ва қуюқ.
    Хосияти: Ел ҳайдайди ва елдан бўлган оғриқни йўқотади.
    Зарари: Қуланж ва савдо пайдо қилади.
    Зарарини даф этиш: Занжабил мураббоси ва Эрон қовраги истеъмол қилинажи.

    Қоқ гўшт

    Табиати: Иссиқ ва қуруқ.
    Хосияти: Иштаҳани очади.
    Зарари: Кўз ва мияга зарари бор.
    Зарарини даф этиш: Исмалоқ, лавлаги ва қатиқ билан истеъмол қилинади.

    Оҳу гўшти

    Табиати: Иссиқ ва барча ов ҳайвонларидан яхшидир.
    Хосияти: Қуланж ва юз фалажи учун фойдалидир.
    Зарари: Танани озғинлаштиради ва қуруқлик келтиради.
    Зарарини даф этиш: Ёғлар ва ширинликлар билан истеъмол қилинади.

    Қуён гўшти

    Табиати: Иссиқ ва қуруқ.
    Хосияти: Қалтироққа яхшидир.
    Зарари: уйқусзлик пайдо қилади.Зарарини даф этиш: Ёғ, зира ва кашнич билан истеъмол қилинади.

    Тоғ эчкисининг гўшти

    Табиати: Иссиқликда мўътадил, лекин қуруқ.
    Хосияти: Қорин оғриғи ва балғамга яхшидир.
    Зарари: Асабни қуритади.
    Зарарини даф этиш: Ёғда пиширилади.

    (Давоми бор)

    www.yangidunyo.org

     

    Published on februari 9, 2013 · Filed under: Тиббиёт;
    Kommentarer inaktiverade för Мижоз ҳақида рисола

Comments are closed.