ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • Шайбонийнома (22)

    shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    LXVII

    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Бухороға келиб, Убайд Султонни тўйлоғони ва Хоразм вилоятиға лашкар тортиб борғони ва Хоразм элини қабоб қўрғон тегросида турғонлори.

    Ҳазрати хони вали андеша,
    Волийи шухи шужоатпеша.

    Тахтида ўлтурубон бир неча кун,
    Тахт элини кўрубон бир неча кун,

    Иниси мақбарасин қилди тавоф,
    Қилди даъват била ул ерни матоф.

    Даъвате айлади беҳадду қиёс,
    Даъватин еб дедилар борча сипос.

    Чунки даъват иши бир ён бўлди,
    Хони аъзам яна гирён бўлди.

    Деди: “Чин дуниига борди Султон,
    Солди бу дунйиниким бор ёлғон.

    Қадри бисёр рафиъ ўлғусидур,
    Бизга ул ерда шафиъ ўлғусидур.

    То бу дунйида эди ул Султон,
    Қўймади ҳаргиз иликдин қуръон.

    Иши қуръон била эрди доим,
    Хоҳ қоид эди, хоҳи қойим.

    Эмди ҳар бир неча яхши ҳофиз
    Ким, эрур ишлари элга воиз,

    Турбатида ўқусунлар қуръон,
    Шод бўлсун басе руҳи Султон”.

    Чун бу сўз хондин содир ўлди,
    Ҳофиз ул турбат уза ўкулди.

    Хон чиқиб айлади фармон била жар
    Ким: “Бухорода йиғилсун лашкар.

    Ким юруб бороли Хоразм сори,
    Мулки пур арбадаг разм сори.

    Андижонда Жонибек султондир,
    Мўғул ўзи била саргардондир.

    Тошканд ичра Севинчик Султон
    Ўлтурубон юрутодур фармон.

    Ясси, Суронда Кужум Султондур,
    Қазоқ анинг ишида ҳайрондур.

    Шоҳруҳия ичидадур Яъқуб,
    Ким эрур қушчиға ўзи мансуб.

    Ҳожи Ғозидур Ўротепа аро,
    Ул доғи анда эрур мулкоро.

    Бор Самарқанд аро Аҳмад Султон,
    Эмди оламди будур доруламон.

    Ҳамза Султон бу сори топти қарор,
    Бўлди дарбаст анго мулки Ҳисор.

    Термиз устида қилибон жавлон
    Ўлтурур нақд Саид Бобохон.

    Қундуз аркида эрур Қанбарбий,
    Бўлур ул андо басе сарварбий.

    Маҳди Султон ҳам анинг бирла эрур,
    Размға кирса, анинг бирла кирур.

    Бор анинг бирла Саидошиқ ҳам,
    Қалъани қилғуларидур маҳкам.

    Йўқтурур ҳеч тарафдин заҳмат,
    Борча элга ёёли амнийят.

    Демасун мулки Хуросондоғилар,
    Йиғилиб яхши-ямон андоғилар

    Ким, жаҳондин юруш этти Султон,
    Дардидин тафриқалиқ бўлди хон.

    Ул агар қилди сафар оламдин,
    Бизга йўқ ҳеч хабар мотамдин.

    Ўғлини ўрнида ўлтурғуздук,
    Навқарини қошида турғуздук.

    Они юклатғуси йўқтур бизго,
    Аҳлию фаҳми тонуқтур бизго.

    Ушбу қиш ичида лашкар чеколи
    Тухми эҳсону мурувват эколи.

    Етиб Урганч саводин кўроли,
    Андоғи халқ муродин кўроли”.

    Ушбу сўз била отланди хон,
    Юрутуб борча улусға фармон.

    Олти кунда у Бухоро келди,
    Каъбаси оллида манзил қилди.

    Яна бир неча сочиб кўздин ёш,
    Мотам ичра деди тўй сўзин фош.

    Деди: “Шаҳзода Убайд эвлонди,
    Шоҳлик маснадиға айлонди,

    Тўй лойиқтур анго, эмди тўй”,
    Тўйдин бўлди яна гуфту гўй.

    Қилдилор асру муаззам тўйни,
    Шодмонлик била хуррам тўйни.

    Тўй этиб хазрати хон отлонди,
    Асру Хоразм учун қотлонди.

    Хони динпарвар отлонғондо,
    Черик ул хон била қотлонғондо.

    Қор эрдию ҳаво асру совуқ,
    Бор эди арзу само асру совуқ.

    Таки йўл ҳам бор эди асру йироқ,
    Ким ўшул шаҳр эди дунйиға қироқ.

    Йўлда маъмураси йўқ эрди ҳеч,
    Бор эли йўли басе пурхаму печ.

    Совуқи уйлаки хон деди ўзи,
    Борча лашкар аро ёйилди сўзи

    Ким: “Қазоқликда юругон айём,
    Чунки Хоразм сири бостуқ гом,

    Уйла совуқ эдиким яхши-ямон,
    Илита олмослор эди ўтсиз жон.

    Ўт ёқиб ҳалқалаб ўлтурғондо,
    Гаҳ тўнғуб, гаҳ псино турғондо,

    Неча навбат келибон неча қуян
    Айладилар ўт ичинда маскан.

    Биз аларни иситибон қўйдуқ,
    Ўт қошида илитибон қўйдуқ.

    Агар ўт бўлмоса эрди бир дам,
    Совуқ айлар эди элни дарам”.

    Хон бу сўзни дегоч эл қоврулди,
    Пўстин фикри била соврулди.

    Пўстинсиз кишига жон йўқ эди,
    Жон неким, лаззати имон йўқ эди.

    Пўстин олмоқ-чун бўлди рой,
    Пўстиндўзлор ўлдилор бой.

    Совуқ элнинг бошидин олди хуш,
    Сусти ярмоқини қалпоқфуруш.

    Ҳосилан айлодилор яхши яроғ,
    Борча лашкар тузуб асбоби фароғ.

    Отланиб чиқди Бухородин хон,
    Сўнгидин ҳазрати Темур Султон.

    Сўнгларидин басе шаҳзода Убайд,
    Демади қойси эрур Амру Зайд.

    Борча элни сурубон отлонди,
    Ато ўрнида бўлуб қотлонди.

    Чун Қарокўлга етти лашкар,
    Чоржў қалъасидин келди хабар

    Ким, анинг ҳокими келмоқ бўлди,
    Марвдин рисқи кесилмоқ бўлди.

    Бир-ики кун бу хабар ёйилди,
    Бу хабар сўнгидин ул бек келди.

    Хон ўзи бирла олиб борди ани,
    Чоржўға йиборо берди мани,

    Марв мирзоси қочиб кетти Сарахс,
    Марвдим бир қўнубон етти Сарахс,

    Мен бориб қалъасини беркитдим,
    Борибон Кот аро хонға еттим.

    Эл кўчуб хон ичадур эрди бол,
    Мени сарқут била қилди хушҳол,

    Боши қизғоч ўзи ҳам отлонди,
    Разми Хоразм учун қотлонди.

    Айлади ҳукмки, айлаб жавлон,
    Илгари борсун аввал Султон.

    Бири Султон Темури равшандил,
    Бири Шадзода Убайди қобил,

    Юртовул доғи Ўкуздин ўтсун,
    Ўтубон Хива йўлини тутсун,

    Тўнгуб эрди доғи Ўкуз маҳкам,
    Кишига йўқ эди ўтмоқдин ғам.

    Борди беш мингча киши юртовул,
    Мухталат ўзбак ила сорту муғул.

    Қилдилар ул ики султон илғор,
    Айлабон разм яроғин тайёр.

    Қалъасига етибон турдилор,
    Навбати жанги чакар чолдилор.

    Сўнгларидин ета келди хон ҳам,
    Кўнгли ул қалъа ёнидин дарҳам.

    Деди: “Чинсўфи солиб чиқмойдур,
    Бошини соғ олиб чиқмойдур.

    Олмағунча муни кетгум йўқтур,
    Имгоким давлатима тонуқтур.

    Чинсўфи қалъада бош қўйғусидур,
    Терисин лашкаримиз сўйғусидур.

    Эмди борча олишиб мўлжорлар,
    Қабой-ўқ турсун они лашкарлар.

    Борча ерлик ерида кўнсунлар,
    Ўқ отиб ёй ила овунсунлар”.

    Белбоя қошида тушти ўзи,
    Бели кўп ерга етар бўлди сўзи.

    Кўнди арк оллида Темур Султон,
    Ҳам ўшул таврки бўлди фармон.

    Келди шаҳзода Убайди хушрой,
    Айлади манзилини Оқсарой.

    Чиқти ўнг-ўнгиға, сўли-сўлиға,
    Ҳар киши борди ўзининг қўлиға.

    Ҳалқае бўлди черик пуркори,
    Ҳалқа саргаштаси лашкар бори.

    Нуқтадек бўлди намоён қалъа,
    Гарчи бор эди паришон қалъа.

    Хон дедиким: “Бори эл йиғилсун,
    Юртовул, табовулимиз келсун.

    Кўроли Чинсўфининг сўзи недур,
    Мунча ғавғо била (йўқ) юзи недур?

    От била тевани ўтка йиборинг,
    Ўзунгуз қалъаларини эгоринг.

    Тенгри фармони, кўроли, не бўлур,
    Қалъаси қайси маҳалда бузулур”.

    Хони аъзам чун бу сўз ойитти,
    От била тева ўртоға кетти.

    Соқлошиб қолди улус қўрғонни,
    Кўзлошиб қўрғон олуда хонни.

    Тошқори соқлов эди ҳар ёндин,
    Ичкари кўнғров уни кўрғондин.

    Салавот эрдию ғавғо бисёр,
    Қичқиришмоқлари бас ноҳамвор.

    Ҳафтае ўтмадиким келди хабар,
    Ким ғанимат била топти лашкар.

    Юртовул Хева тошини чопти,
    Қўй била отларини топти.

    Тушти бўлғой басе юз мингча тавор,
    Оту уйға на ҳисобу на шумор

    Бўлди хушҳол бу сўзлардин хон,
    Бўлдилар шод ул икки Султон.

    Бўлди лашкарлари борча маъмур,
    Очлиқ бўлди халойиқдин дур.

    Хон деди: “Эмдики тушти озуқ,
    Сақлаб ўлтурмоғимизда сўз йўқ”.

    Баъзи эл деди: “Уруш солса бўлур,
    Зарб уруш бирла муни олса бўлур”.

    Хон деди: “Якжиҳат элдур бисёр,
    Туркмон бирла бўлубтурлар ёр.

    Ҳолис бори уруш солмосбиз,
    Сабрни ёру рафиқ айлонгсиз”.

    Хони аъзам чу бу сўз этти баён,
    Борди эвлук эвига ҳар султон.

    Ҳар киши мўлжорин асроб турди,
    Ўзининг лашкарин асроб турди.

    Хон деди: “Хат битиб ўқ бирла отинг,
    Айтингиз, Чинсўфи йўқми уётинг?

    Кимнинг умиди била иш қиласен?
    Беркитиб қаъани сончиш қиласен?!”

    Хат битиб солдилар ул ҳам
    Деди: “Қалъани қилибмен маҳкам.

    Токи Султони жаҳондори Хусейн
    Бор Хуросон аро, айлармен шайн.

    Ушбу Кун тонг-ла кенлусидур,
    Мадам этмакни ўзи билгусидур.

    Ҳолиё ўзум ила қалъа аро
    Бордур ўн минг киши борча зебо.

    Беш минг эвлук хазар элидин бор.
    Бор часи манго қариндошу табор.

    Торт йиллиқ озутим бор, билинг,
    Шар ичидур тўла омбор, билинг.

    Бу сўзум борчаға бўлсун равшан,
    Ким бошим боғуча тек турмасман.

    Уруш этмадур ишим қишу ёз,
    Ким урушса уруш айлармен соз”.

    Чун бу сўзларни деди Чинсўфи,
    Етти хон оллиға лофу лўфи.

    Хон деди: “Қалъада ул ўлтурсун,
    Не насиб ўлса бошиға келсун”.

    Ўзга қишлоқ солур бўлдилар,
    Қабобон они олур бўлдилар.

    Қамишу шох вила яхши-ямон
    Қишлиқ эвлар ясадилар яксон.

    Ўндин икки киши бўлди соқлов,
    Қолғони қўшда эди ёкиб олов.

    Яна ўндин бири борди отқа,
    Солибон анда ўзин роҳатқа.

    Роҳати улки йўқ эрди соқлов,
    Лек бор эди кабоб ила олов.

    Ҳосилан, қишлоди хони айём,
    Токи Хоразм иши топти анжом.
    ***

    LXVIII

    Хоразм қалъасида Хусайн Али Мирзонинг шаҳодат топқани

    Бир неча асру алоло бўлди,
    Сўрону наърайи ғавғо бўлди.

    Келди хондин кишиким: “Султонлар,
    Қарочи беклар ила ўғлонлар

    Ёсониб борчалари турсунлар,
    Неки хукм ўлса, яна кўрсунлар.

    Ким йиқилмиш газ олтим қўрғондин,
    Кўроли кирса бўлурму ондин”.

    Ёсониб борча улус турдилор,
    Кўзларин қалъаға олдурдилор.

    Ёсониб турди халойиқ, аммо
    Қилди Қўнғирот ул охшом ғавғо.

    Черики бирла Ўсам Мирзо ўзи
    Борибон Чинсўфиға етти сўзи.

    Раҳна устида кеча бўлди уруш,
    Бермади раҳна-да, одамға туруш.

    Чинсўфи ўзи келибон турди,
    Ишини ўзи қилибон турди.

    Чун ўзин солиб эди ғавғоға,
    Ямон ўк тегди Ўсам Мирзоға.

    Они қайторғоч улус ҳам қойтти,
    Ул доғи элга видо ойитти.

    Тойири руҳи қафасдин учти,
    Булбули доми ҳавасдин учти.

    Қолди оғо-иниси оҳ била,
    Нолаю навҳайи жонкоҳ била.

    Хонға анинг боришидин бисёр,
    Йиғи кўп бўлдию дард айлади кор.

    Ул жиҳатдинки севар эрди они,
    Ким шужоат била разм эрди фани.

    Бор эди андо басе яхши сифот,
    Ҳам сифотига муносиб эди зот.

    Хон ани дер эди фарзанд ўзига,
    Кўп қулоқ солур эди ҳам сўзига.

    Чун бу иш ул кеча воқеъ бўлди,
    Уруш айлорига монеъ бўлди.

    Лек бўлди ғазаблиқ бисёр,
    Ўтти жониға ажойиб озор.

    Ғазабидин юруб отланди ўзи,
    Отланиб қалъани айланди ўзи.

    Кўзлади ўзи уруш ерларини,
    Кўрди ҳар ерда туруш ерларини.

    Ҳукм қилдики, ясолсун лашкар,
    Тўраю шоту ясонсун лашкар.

    Ҳам ўтарда юругон эл келсун,
    Тўрасин андо мукаммал қилсун.

    Ҳар қачон отдағи эл келса уруш
    Бўлуру бўлғуси йўқ ҳеч туруш.

    Чун бу нав ўлди хондин фармон,
    Едилар тўра ғамин яхши-ямон.

    Чун черик ичра бу жар, эврулди,
    Тўраю шоту мукаммал бўлди.

    Хон ғазаб машъаласин тез этти,
    Тонг бошинда уруш ангез этти.

    Тўш-тўшидин бори югуруштилар,
    Қалъанинг томиға ёпуштилар.

    Лек Султони жаҳонгир Убайд
    Туркмонларни қилойин деб сайд,

    Лашкари бирла юрувди ўзи,
    Хамраҳи бахт хунаромузи.

    Рост хандақ яқосига етти,
    Туркмоннинг юрогин эритти.

    Навкари кўргоч анинг ул келишин,
    Кўрсатой деб анго борчаси ишин,

    Ёпушиб томни кўп ковладилар,
    Зўр этиб томға кўп ҳовладилар.

    Чиқтилар шоту билан ҳам бисёр,
    Туштилар тош ила бўлуб афгор.

    Тештилар томини эллик ерда,
    Ботибон борчаси қону терда.

    Қойдаким томни тешти бизнинг эл,
    Туркмон бўлмоди андин ғофил.

    Сўнгу била келиб онда турди,
    Кимки чиқти анго сўнгу урди.

    Туркмон баски ўқу тош отти,
    Халқни хандақ аро йийротти.

    Тонгдин охшомғача тўра ёпиниб,
    Турдилар беклар улусқа чопиниб.

    Илгари халқ ўзин солмадилар,
    Тўрадин бош чиқаро олмадилар,

    Чинсўфи ўзи юруб отлонди,
    Гоҳ туштию гаҳе отлонди.

    Қойдаким томи йиқилиб эрди,
    Ул саранжомини қилиб эрди.

    Турушуб эрди ароба андо,
    Йўқ эди ҳеч хароба андо.

    Ароба узра қаро мели кийиз,
    Тутуб эрди қилибон они азиз.

    Раҳналардин чу ўто олмодилор,
    Қалъа йўлини туто олмодилор,

    Ёндилар борча зарурат бирла,
    Борчанинг кўнгли қудурат бирла.
    ***

    LXIX

    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Хоразмдин ўрдуси учун мулозимлар йиборгони ва борча лашкар куч била соғин тилагонлари

    Тонгласи ҳазрати хони азам
    Бўлуб ул разм ишидии дарҳам.

    Кенгош этти бори беклар бирла,
    Бу сори ул сори беклар бирла.

    Дедилар баъзики: “Ўтти уч ой
    Ким, бу қўрғонға қабол солди худой,

    Озуқ иши тақи навъи бўлди,
    Черик очу яланғочдин ўлди.

    Илгари бормади иш разм била,
    Неча разм эттук Хоразм била,

    От била тева доғи кўп ўладур,
    Яёғ элнинг черики қовруладур”.

    Хон деди: “Бу сўз эмас, бас қилингиз,
    Қилур ишнинг яроғини билингиз,

    Йиборинг кучларийгизни келсун,
    Чинсўфи ҳам бу кенгашни билсун.

    Озуқу соғин олиб келсунлор,
    Барча қишлоқ яроғин қилсунлор.

    Йиллик озуқни тошинг бу ерга,
    Ўт ёлиндек тутошинг бу ерга.

    Кирмагунча бу улус қўлумға,
    Бормоғумдур юрубон йўлумға.

    Боқи умр мунго сарф ўлсун,
    То манго соғари нусрат тўлсун.

    Ким борурмен деса, йўли бўлсун,
    Шоҳиди комини бориб қўлсун.

    Йўқ менинг ҳеч бу ердин кеторим,
    Йўқ менинг ҳеч сори азм эторим.

    Қуллуқ отқучи равон отлонсун,
    Ўрда келмоқ учун қотлонсун”.

    Хон бу сўзларни дегоч султонлар,
    Беклару ичкилару ўғлонлар

    Қилдилар борча кишилар тайин,
    Кўч келтирмак олорға ойин.

    Кўч ила озуқу соғин бисёр,
    Тиладилар чи сиғору чи кибор.

    Куч учун хон кишиси чун борди,
    Чинсўфи элчисини ўткорди.

    Ким Хуросонға бориб Мирзоға,
    Яъни ул шоҳи жаҳон ороға

    Борибон Чинсўфи ҳолини дегой,
    Андоғи қолу мақолини дегой.

    Тилагой Чинсўфи учун мададе,
    Мадади :йўқки, неча деву даде.
    ***

    LXX

    Чинсўфининг элчиси Хуросонға борғони ва Султон Ҳусайн Мирзо ўғулларин йиғиб
    кенгош қилғонининг достони

    Элчиси чунки Хуросон етти,
    Мундоғи ишлорини ойитти.

    Деди: “Биз сизнинг учун соврулдук,
    Дарду ғам ўти уза қоврулдук.

    Мадад айлар маҳал ўтуб борадур,
    Чинсўфибек ичи юз минг пора дур”.

    Чун бу сўзларни деди элчии зор,
    Бўлди Мирзо янги боштин афгор.

    Чорлатиб бекларини қилди кенгош,
    Дедилар беклариким келди кенгош.

    Деди Мирзоки: «Недур чораи кор?
    Ишимиз асру бўлуптур душвор.

    Олди хон борча вилоятларни,
    Элга кўргузди шужоатларни.

    Ҳеч киши қолмади ул ён эмди,
    Бу сори келгуси ул хон эмди.

    Шул замонким олур Урганчни ул,
    Солур, албатта, Хуросон сори йўл.

    Эмди тадбир буким Шоҳи Замон
    Балхдин келсаю қилса фармон,

    Ҳар неким ул деса андоқ қилсоқ,
    Гул киби суҳбатидин очилсок.

    Келсалар инилари ҳам борча,
    Есалар мулк учун ғам борча,

    Мен қорибман, мени неткусидур,
    Мени бир ерда муким эткусидур.

    Бири маъюб фақиридурмен,
    Тенгри йўлида асиридурмен.

    На қўлум бор, на аёғим, на белим,
    Бу қадар эвруладур сўзга тилим.

    Келсалар борча ўғуллар йиғилиб,
    Борчаси мулк учун фикр қилиб,

    Яхшироқ бўлғой алорға айтинг,
    Айтибон бот манга беклар койтинг”.

    Чун бу сўзларни деди ул Мирзо,
    Солди ўғлонлари ичра ғавғо.

    Бордилар беклари бу сўз ила,
    Чоптилар от бори бу сўз била.

    Дедилар сўзини ўғлонлариға,
    Еткуруб борчаларин жонлариға.

    Борча сўзини қабул айлодилор,
    Отларининг семизин сайлодилор.

    Чопибон борча Ҳири бордилор,
    Отанинг кўнглини ахтордилор.

    Балхдин Шоҳи Замони келди.
    Муниси руҳи равони келди.

    Борди Машҳаддин анго Шоҳ Кўпак,
    Ким бўлай Чинсўфига банда кўмак.

    Келди Қойин соридин ибни Ҳусайн,
    Ким Самарқандға солғум шўру шайн.

    Ҳам Абулмўҳсини Марвий борди,
    Марвнинг ар-ару сарви борди.

    Шу замондин бериким ул Мирзо
    Балхнинг устида айлаб ғавғо,

    Шоҳ Мўминни ҳалок айлоб эди,
    Отаси бағрини чок айлоб эди.

    Борча ўғлонлари ёғи эдилар,
    Борча султонлари боғи эдилар.

    Бор эди ул аро айлаб туғён
    Шоҳ Мўмин атоси Шоҳи Замон.

    Кўрмайин атоларининг юзини,
    Дер эдилар бори “Мўмин» сўзини.

    Эмдиким хон қўли устун бўлди,
    Дашти Хоразм черикдин тўлди,

    Ваҳм бўлдики, Хуросонни олур,
    Язду Кирмон била Кошонни олур.

    Йиғилиб борчалари келдилар,
    Ато ҳукми била иш қилдилар.
    ***

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоира Маҳмудова.

    www.yangidunyo.org

    Published on februari 10, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (22)

Comments are closed.