ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
« jan   mar »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  

  • Сочмалар

    с-т-ббс1Сирожиддин Толиб

    Гоҳида ғарқ бўлгим келар
    Сувга эмас
    Ғуссага эмас
    Хаёлга эмас
    Сенинг оғушингга
    Она!

    ****

    Cуратингга қарайман
    У қаримайди
    Аммо қаритади

    ****

    Кўприкман
    Ўтишинг учун
    Бузилишим асло уйлама
    Фақат манзилган етган чоғинг
    Мен томон бир боқ ва қўл силкит
    Ўша дам тўкиламан…. ўзимдан-ўзим….

    ***

    Дедим: Кел дунёни бўлиб олайлик…
    Осмон менга булсин, булути сенга
    Дарё менга бўлсин, тўлқини сенга
    Ой менга бўлсин, қуёш сенга….
    Деди: Ҳаммаси сенга
    Фақат бандалик қил…

    ***

    Сукут

    Нодонликдан эмас буюкликдан
    Сени эшитмаслигим энди тушундим
    Аллоҳим!

    ****

    Сен сабр тоши бўлишни истардинг.

    Сен тош бўлдинг, мен эса сабр…

    ***

    Абадий қолмоқ учун
    кетмоқ керак
    ё биров қалбидан
    ё биров қалбига

    www.yangidunyo.org

     

     

    Published on februari 16, 2013 · Filed under: Шеърлар;
    Kommentarer inaktiverade för Сочмалар

Comments are closed.