ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
« jan   mar »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  

  • Қамоқда қолаётган ёзувчи Мамадали Маҳмудовга

    157-300x200Улуғбек Ҳайдар

    Кеча қатл қилингандим…
    Бугун ҳам ойболта остида бошим…
    Нимталанган қалбим сабоҳни кутар…
    Кундани ҳозирлар, Жаллод-қардошим.

    Сукунат тиз чўкар қалгоҳ узра…
    Потирлар қаноти қайрилган Сўзлар.
    Болтага тикилар ҳадсиз кўрқувла
    Зулмга тан берган миллионлаб кўзлар.

    Ҳукм ижро этилди. Тиржаяр жаллод,
    Тамошо тугади… “Тарқал, оломон!”.
    Қонимга тойғаниб йиқилган одам,
    Қонимни бўралаб сўкар беармон…

    Совуқ ва қоронғу хужралар томон,
    Индамай тарқалди менинг миллатим…
    Золим кундасида вужудим эмас
    Наҳот қатл этилди менинг Қисматим?…

    Ванкувер, 3 февраль, 2013 йил.

    www.yangidunyo.org

    Published on februari 17, 2013 · Filed under: Шеърлар;
    1 Comment

One Response to “Қамоқда қолаётган ёзувчи Мамадали Маҳмудовга”

  1. Murodjon 2 said on

    Ulugbek, bir iltimos, Ismat Hushev haqida bir ahborot maqola yozsangiz. Negaki, hammani nigohi Ismat Hushevda.