ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
« jan   mar »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  

  • Шайбонийнома (24)

    shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)


    (тарихий достон, давоми)


    LXXII
    Хусравшоҳ Қундузга бориб имом-уз-замон қиличиға учроғони

    Бу бўлак чун қойитиб бордилор,
    Ишларини айтиб бордилор.

    Бўлди мирзолари бисёр малул,
    Пиру барнолари бисёр малул.

    Дедилар: “Эмди бу жузви иштур,
    Чоржўлиқ била не сончиштур?!

    Кўроли ким не қилур Хусравшоҳ,
    Ким анго Шоҳи Замондур ҳамроҳ”.

    Ул замондинки ёғи эрди ёвуқ,
    Бир-ики ой ўтуб эрди ёвуқ,

    Ким биров келди Бухоро соридин,
    Шаҳри маъмури дилоро соридин,

    Дедиким: “Шоҳи Замон Балх сори
    Келмиш асҳоб ила аҳбоби бори.

    Бор эмиш Шохи Замонға ҳамроҳ,
    Балхнинг мулки сори Хусравшоҳ.

    Киши келмиш анго Қундуз соридин,
    Йўл очилмиш анго Қундуз соридин.

    Сўзлари буки, юруб Хусравшоҳ,
    Келсун ўзбакни қилмай огоҳ.

    Биз тутуб борчаларин топшуроли,
    Ямону яхши борин топшуроли”.

    Чун бу сўз кеди равон Хусравшоҳ
    Айлади Шоҳи Замонин огоҳ.

    Деди: “Сиз мунда турунг, мен боройин,
    Андоғи халқни бир ахторойин.

    Борди ушбу сўз ила ул ғумроҳ,
    Яъни ул хирси лаин – Хусравшоҳ.

    Аввало, солди йулин Бағлонға,
    Бабрунахчир ила Кўҳистонға.

    Боқти ул эл анго яхшию ямон,
    Бўлдилар анго мутеъи фармон.

    Андин ўзгоч анго боқти Норин,
    Дедиким: “Фатҳ қилурмен борин”.

    Ишкамиш эли таки келдилор,
    Жон била хидматини қилдилор.

    Хостнинг эллари ҳам жон бирла,
    Келдилар оллиға аъён бирла.

    Кашаму Фархору Кўҳистон борча,
    Роғу Ростову Бадахшон борча.

    Келдилар борча анинг хидматиға,
    Бандалиқ арз қилиб ҳазратиға.

    Хост мулкида қўюб партални,
    Бир неча носарайи муҳмални,

    Ўзи беш минг киши бирла келди,
    Қундуз эшигида маъво қилди.

    Деди Қанбарбию Саййид Ошиқ:
    “Ким бу ҳолатда уруштур лойиқ.

    Қалъанинг эли муҳолифдурлар,
    Биздин ул эл бори хоифдурлар.

    Қалъанинг ичида не ўлтуроли,
    Тошқори тенгри не деса кўроли.

    Мингча яхши йигитимиз бордур,
    Кўнгил истар соғитимиз бордур.

    Сиғиниб ҳазрати хон давлатиға,
    Тоёниб борча анинг ҳимматиға.

    Хасм ила тонг бошида ёнчишали,
    Сўнгаку букда била сончишали”.

    Ҳамза Султонға доғи борди хабар:
    “Келар андин доғи бизга машкар”.

    Ушбу сўзда эдиларким, ногоҳ,
    Фатҳ келди анго нусрат ҳамроҳ,

    Дедилар: “Етти Муталлиб Султон,
    Ҳамза Султонға халаф, балким жон.

    Етти юз сойи киши ҳамроҳ анго,
    Учрабон давлати ногоҳ анго”.

    Чун етиб келди Муталлиб Султон,
    Чиқтилар ўтру анго яхши-ямон.

    Кўрдилар борча анинг дийдорин,
    Эшитиб руҳфизо гуфторин,

    Дедилар: “Эмди туруш йўқтур ҳеч,
    Чорае ғайри уруш йўқтур ҳеч”.

    Ушбу сўз бирла бори чиқтилор,
    Хасмини зўр била йиқтилор.

    Хасмнинг оллида Аҳмад Қосим
    Бор эдию анго ҳамдам Шерам.

    Ул иков андо қаровул эдилор,
    Бу чиқишни чу аларға дедилор,

    Чопишиб беклорига бордилор,
    Ямону яхши бори бордилор.

    Дедилар: “Ёғи етишти ёсонинг,
    Ёсониб разм этордин ўсонинг.

    Зиреҳин кийди равон Хусравшоҳ,
    Топибон жон ичидин юз минг оҳ.

    Черики доғи ёсондилор бот,
    Ҳеч кимда йўқ эди сабру сабот.

    Ёсониб турдилор ул хайл аммо,
    Боқмоди давлат алорға аммо.

    Хон черики чопишиб чиқтилар,
    Бир-бирини топишиб чиқтилар.

    Икки султон эди ул лашкар аро,
    Ики бошлиқ бек эди сарғавғо.

    Бири Саййид эди, бири Қанбар,
    Зўрбахш икколасиға Ҳайдар.

    Икки султонни олиб турдилор,
    Ваҳм сўзини солиб турдилор.

    Кўрдилор хасм ясолин тайёр,
    Лек қочмоққа ясоли тайёр,

    Ики султонни ики бек бошлоб,
    Сўнг қолурдек кишиларни тошлоб,

    Чоптилар хасми сияҳрўз сори,
    Хасмни бости сипаҳ гардлори.

    Гард ичинда бир-ики айлонғоч,
    Беклар ўзи юрубон қотлонғоч,

    Тура олмай юруди Хусравшоҳ,
    Бўлди хоннинг хотиридин огоҳ.

    Лек ул размда Аҳмад Қосим
    Ким, қариндош эдию ҳам ходим,

    Кўп уруш қилди вале охири кор,
    Бўлди Қанбарбек ўқидин афгор.

    Борди ўқнинг учида Шерам ҳам,
    Чиқти ул доғи жаҳондин беғам.

    Черики қолди аёғ остида,
    Борчаси дард ила доғ остида.

    Ҳеч ким бўлмади ул ерда халос,
    Бўлдилар кўпроқ эли қатлға хос.

    Лек топилмади ҳеч ул гумроҳ,
    Ким отодилар ани Хусравшоҳ.

    Оқибат қилдилар они пайдо,
    Ёшунуб турғонидо жангал аро,

    Хирс эди чангал аро бўлса, не айб?
    Чангал ул хирс била тўлса, не айб?

    Тутубон чун они келтурдилар,
    Тўралар олдиға еткурдилар.

    Ойириб бошини тандин филҳол,
    Қилдилар бойри қазоқлар помол.

    Ани чун ерига еткурдилар,
    Етти юз навкарин ўлтурдилар.

    Кирдилар борча мухолифларни,
    Тердилар борча мухолифларни.

    Қўймадилар ёғининг осорин,
    Кирдилар тиғ ила ҳосил борин.

    Олдилар ўлжа қилиб молларин,
    Бу дегандек қилиб аҳволларин.

    Танадин бошини ойирдилар,
    Хон қошиға йибора бердилар.

    Ўтти анинг боши Хоразм сори,
    Мулки пурфитнаи пурразм сори.

    Мен кўруб они бу сори келдим,
    Сени бу ишдин воқиф қилдим.

    Дедим: “Эй қосиди фархунда хабар,
    Хушхабар бўл, солай оғзингга шакар”.

    Шод бўлдум бу хабардин бисёр,
    Қолмади кўнглум аро хеч озор,
    ***

    LXXIII
    Хусравшоҳнинг боши Хоразмға еткони

    Чун анинг боши етишти Хоразм,
    Хон деди: “Кимки қилур бизго разм,

    Билки охир боши мундоқ кесилур,
    Йўлчилар оти ёнидин осилур.

    Чинсўфиға ойитингиз, билсун,
    Ўз бошининг яроғини қилсун!”

    Чинсўфиға чу бу сўзлар етти,
    Туркмон жаҳли била ойитти:

    “Хар на бошимға ёзибтур тақдир,
    Кўрмойин они манго йўқ тадбир.

    То бошим бор, уруш қилғумдур,
    Хонға бисёр туруш қилғумдур!”

    Чун бу сўзларни деди Чинсўфи,
    Жаҳл сори дориди Чинсўфи.

    Хон яна айлади элга фармон:
    “Ким уруш фикрин этингиз яксон!

    Ушбу соатғачаким Хусравшоҳ
    Бош қўюб эл-улуси бўли табоҳ.

    Кўп уруш айлоб эди Чинсўфи,
    Элга етиб эди лофу луфи”.
    ***
    LXXIV
    Чинсўфининг шабихун чиққони

    Бир уруш ул эдиким ногоҳ,
    Тун ёримида бўлубон гумроҳ,

    Хон сипоҳиға шабихун урди,
    Ўзини эл ичиго еткурди.

    Яхшилар борди, Кўкалтош андо,
    Айлоди ўз ишини фош андо.

    Юсуф отлиқ эди найман элидин,
    Ул Кўкалтош эди хон элидин.

    Ўзга наймонлори ҳам бор эрди,
    Бужук ул тунда анго ёр эрди.

    Нурмуҳаммад иниси ҳам бисёр
    Бўлди ул тун ичида коргузор.

    Ким кўрунди алорнинг кўзига,
    Урдилар ўқ кўзига, ё юзига.

    Кўп кишиларни йико урдилор,
    Хандақ ичида тиқо урдилор.
    ***


    LXXV
    Чинсўфи қўрғонидин чиқиб, тошқори уруш қилғони

    Бир уруши буки, хони даврон,
    Отлониб эрдию икки султон,

    Қочув боғлорға хаваснок эдилар, :
    Ул сабабдин яқаға доридилар.

    Борча беклар тақи бориб эдилар,
    Хон била яқоға дориб эдилар.

    Ким чиқа келди ўзи Чинсўфи,
    Ўз ишин қилди ўзи Чинсўфи.

    Икки минг чоғли яёғ оллида,
    Борча аъёни адоғ оллида,

    Дамлашиб борчалари сурдилар,
    Мўлжор устиға етиб турдилар.

    Ул келишни кўрубон яхши-ямон,
    Бўлубон жиба билан саргардон,

    Ҳар нечук бўлса йиғилдилар халқ,
    Анинг ўтрусиға келдилар халқ.

    Юзига ўқ отиша турдилар,
    Ўқларини анго еткурдилар.

    Бор эди ул арода Ёвэмган,
    Айлади ўзини ғарқи жавшан.

    Югуриб борча кишидин ўзди,
    Борча элга ишини кўргузди.

    Бир кишининг бошига солди қилич,
    Яна бирнинг қошига солди қилич,

    Ким бир ўқ дориди анинг кўзига,
    Қон югурди басе кўзу юзига.

    Туркмонлар басе югруштилар,
    Унча мардак аиго ёпуштилар.

    Судраб элтурда ани айлаб изо,
    Чопти боши уза Шайхим Мирзо.

    Ким чабон эрди Шабонийхонға,
    Ҳам қариндош, ҳар неки султонға.

    Ул чопиб бир нечани қилди адам,
    Айлади тиғ ила қўлларни қалам.

    Туркмонлар қотидин қочтилор,
    Юзига фатҳ гулин очтилор.

    Берибон мағфар ила жавшанни,
    Ул халос айлади Ёвэмганни.

    Ангоча иш бошиға хон етти,
    Ўз қулиға басе султон етти.

    Хон ўзи чопти аларға ўтру,
    Яхшилар чопти ўшул кун асру.

    Неча жоҳилни отибон урди,
    Нусрату фатҳ самандин сурди.

    Хонни ул навъи кўруб яхши-ямон,
    Қилдилар борча жалодатни аён.

    Тўктилар ўқни ёғининг бошиға,
    Юрудилар боёғининг бошиға.

    Чун ҳужум айлади ислом эли,
    Тортиниб турди басе хасм эли.

    Чинсўфи била Адоғ эли тамом
    Ётибон хандақ аро тутти мақом.

    Судралиб шаҳрға кирди ўзи,
    Водийи қаҳрға кирди ўзи.

    Туркмоннинг қўл-аёғи борча,
    Бурнию оғзи, дудоғи борча,

    Ҳам қилич бирла чопилиб эрди,
    Қонлари ерга сочилиб эрди.

    Ҳам бўлуб эрдилар ўқдин афгор,
    Ёндилар борчалари қалъаға зор.

    Кўп кишиси тақи ул кун ўлди,
    Дегосенким адоқ ул кун бўлди.

    Чун алар қалъа сори ёндилар,
    Хасрат ўти била ўртондилар.

    Хон тақи ўрдоға тушти хушҳол,
    Қилибон хасмни андоқ помол.

    Чун сабоҳ ўлди йиғилди беклар,
    Хон эшиги сори келди беклар,

    Дедилар эрта-кеча жов чиқадур,
    Черик анго югуруб толиқадур.

    Чун уруш қалъага лойиқ эрмас,
    Кишимиз қалъа ичиға кирмас.

    Лойиқ улдурки бори эл йиғилиб,
    Қалъанинг давриға филҳол келиб,

    Борча тўшлуқ-тўшидин том уруб,
    Ўзларининг ерини борча кўруб,

    Нозанин қалъае ўстургойлар,
    Тинчлик оламини кўргойлар.

    Бу кенгаш чунки ароға келди,
    Хон доғи ушмунга фармон қилди.

    Яна бир қалъа бино қилдилар,
    Хасм дардиға даво қилдилар.

    Қалъани чунки қўпорди лашкар,
    Ўзга тинч ўлтуро борди лашкар.

    Кўчлар бирла соғинлар келди,
    Қалъадин халқ тамоша қилди.

    Тошқори бўлди фаровон неъмат,
    Ичкари бўлди фаровон заҳмат.
    ***

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоира Маҳмудова.

    www.yangidunyo.org

    Published on februari 23, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (24)

Comments are closed.