-
Учар отлар ёхуд Нур ўғли хусусида
Бундан 10 йил олдин 2003 йил март ойида ”Маърифат” газетасида ”Алпларнинг қаноти” сарлавҳали бир саҳифали катта мақолам босилган эди. Мақолада Қорабайирларимиз, уларнинг тарихи, уларга боғлиқ қизиқарли воқеалар ва бошқа отларга тегишли маълумотлар берилган эди.
Ўша йили ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ”Довоннинг қанотли отлари” номли мақолам ҳам босилган эди. Бу мақолада Хитой босқинчилари қандай қилиб Довон давлатининг учқур отларини қўлга киритмоқчи бўлганлиги воқеалари келтирилади. Бир вақтлари отларга боғлиқ ўз тилимизда учрайдиган саман, чўбир, йўрға ва шунга ўхшаш сўзларни ҳам йиғган эдим ва уларнинг сони 78 дан ошгандан кейин йиғмай қўйган эдим.
Ёшлигимдан отларни яхши кўраман. Мана бу отнинг расмига қараб бир томондан кўнглим яйраб кетган бўлса, иккинчи томондан отларни соғинганимни қаттиқ ҳис қилдим. отлар ҳақида ёзган шеърларимни чавандоз дўстларим, от ишқибозлари ёддан айтиб юради. Мана бу шеърим ҳам отга, аниқроғи афсонавий Ғиркўкга бағишланди. Ўқиган от ишқибозларига ёқар деган умиддаман.
ҒИРОТНИ СОҒИНИБ
Ердан қудрат олган учқур саманим,
Ғиротлар авлоди қалбимда маним,
Қанчалик соғиндим сени, билсайдинг,
Келақол, соғинди ҳатто чаманим.Қалмоққа бормоқчи эмасман, майли,
Отларнинг қадри йўқ замоннинг зайли,
Аммо мен, Ғиркўкжон, сени соғиндим,
Севимли юртимнинг эртага сайли.Қозоқбой синчи ҳам кутади сени,
У машҳур байтардир, бор сирли эми,
Урҳо кўпкарига борайлик бир дам,
Юзлаб бедовларнинг туюлган думи.Юртда ҳамон машҳур қорабайирлар,
Не бир аблақлар бор, ўта чайирлар,
Мен сени кутаман келақол, бедов,
Ҳали ҳам яширин сендаги сирлар.Арабий отларнинг сен отасисан,
Довон бедовининг аждоди, саман,
Фақат сендагина ҳийла имлар кўп,
Алплар авлодиман аслида мен ҳам.Номинг нурга боғлиқ, нурнинг авлоди,
Гўркўксан, чиборим Алпомиш оти,
Тарихдан воз кечган ҳар бир кас манқурт,
Сен ёвқур Ғиркўгим, ўзбекнинг оти.Келақол, бедовим, майдон бор бугун,
Биласан, замон тез, бу дунё уч кун,
Ўзбекнинг қалбида сўнмас ғурури,
Сен билан бўламиз яна бир бутун.****
1. Қозоқбой – дўстим.
2. Байтар – ҳайвонларни даволовчи врач, ветеринар.
3. Аблақ – ола була рангли от.
4. Арабий отларнинг отаси – иборасида отларнинг ватани бизда бўлганига ишора, чунки энг қадимий араб эҳромларида отларнинг расми йўқ.
5. Довоннинг бедовлари- бу Довон давлатида (Фарғона водийси, унинг пойтахти Эрши шаҳри бўлган) афсонавий учқур оқ отларига ишора.
5. Гўркўк, (Ғиркўк сўзи шундан) деб ёзишимга асос, қадимий туркий сўз ”гўр”нинг асл маъноси нур. Нур сўзи бизга араб тилидан кириб келгандан кейин гўр сўзи муомаладан чиқа бошлаган.
6. Гўрўғли, Ғиркўк ва гўр сўзи билан боғлиқ Хоразмдаги Гурлан, Ўзбекистоннинг турли жой номлари, Афғонистондаги Гўрируд сўзларидаги гўр сўзининг асл маъносида нур маъноси ётганлигига ишора. Шу ўринда Гўрўғли ҳам аслида Нурўғли маъносида келган. Халқимиз афсоналаридаги баъзи машҳур шахсларнинг илоҳий нурдан туғулишлари ҳам шундан ва бунга айнан Гўрўғлининг нурдан туғулиши ва унинг исми асосдир.http://www.facebook.com/mahmudjurat
www.yangidunyo.org
Published on februari 24, 2013 · Filed under: Тадқиқот;
Охирги изоҳлар