ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
« jan   mar »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  

  • “Арго” операцияси- кўришга арзийдиган фильм

    argoХХ аср дунё сиёсий саҳнасида содир бўлиб ўтган энг муҳим воқеалардан бири бу-1978 йилда бошланиб 1979 –йилнинг февралида ўз якунига етган Эрон исломий инқилобидир.

    Асрлар мобайнида Эрон мамлакатига ҳукмронлик қилиб келган монарх-шохлар сулолаларининг энг охиргиси –Муҳаммад Ризо Паҳлавий айнан шу пайтга келиб ҳокимиятдан четлаштирилди ва у чет элга қочиб кетди. Унинг ўрнини муҳожиратдан қайтган эронийларнинг диний раҳнамоси –аятулло Ҳумайний эгаллади.

    Дунё сиёсатининг бошқа бир ўзанган бурилиб кетишига сабабчи бўлган ўша Эрон исломий инқилоби ва унинг шу пайтгача ёритилмай келинган қирралари ҳақида яратилган «Арго» операцияси фильми АҚШ киноакадемияси томонидан куни –кеча «Оскар» мукофоти билан тақдирланди.

    Кинорежжисёр Бен Аффлек томонидан яратилга ва дунёнинг ушбу энг нуфузли конкурсида «Энг яхши фильм» номинациясига сазовор бўлган «Арго» операцияси фильми Джоушу Бирменнинг «Эрондан қочиш» (Escape from Tehran) номли ҳикояси ва Тони Мендеснинг «Ниқоблаш устаси» (The Master of Disguise) китоблари асосида яратилган.

    Илк бора Канаданинг Торонта шаҳрида ўтган йилнинг сентябрь ойида тақдимоти бўлиб ўтган бу фильм аниқ тарихий воқеаларга асослангани билан жуда ҳам қизиқарлидир. Унда Эрон исломий инқилоби воқеалари кунлари қўли қонга ботган шоҳ Ризо Паҳлавийни ушлаб жазога тортмоқчи бўлган оломон ва золим шоҳни Эрондан олиб чиқиб ўз мамлакатида яширган АҚШ давлати элчихонаси мулозимларининг эронликлар томонидан гаровга олиниши воқеалари тасвирланган.

    Инқилоблар дунёда гоҳ-гоҳида бўлиб турадиган сиёсий жараёнлардир. Дунёда жунбушга келган оломондан қудратлироқ куч йўқдай гўё. Ҳар қандай сиёсий инқилоб унинг ташкилотчилари томонидан бошқарилмас экан жуда катта фалокатларга, беҳуда қон тўкилишларга олиб келиши мумкин. Ушбу фильмни томоша қилиш жараёнида айнан ўша инқилобий жунбушни ва унинг эҳтиросларини ҳис қилиш мумкин.

    «Арго» операцияси фильми айниқса сиёсатга қизиқувчи инсонлар томонидан жуда қизиқиб томоша қилинмоқда ва шарҳланмоқда. Чунки бундан 33-34 йиллар илгари Эронда бўлиб ўтган ўша воқеалар таҳлили сиёсатчилар учун бугун ҳам жуда долзарбдир.

    Шу ўринда бир нарсани айтиб қўйиш керакки, яқинда Эрон мулозимлари ҳам америкаликларнинг «Арго» операцияси фильмига жавобан айнан шу мавзудаги ўз фильмларини яратажакликларини ҳам эълон қилдилар.

    Қоплонбек. Канада, 2013-йил, 25 февраль.

    http://qoplonbek.wordpress.com

    Published on februari 26, 2013 · Filed under: Тарих сабоқлари;
    Kommentarer inaktiverade för “Арго” операцияси- кўришга арзийдиган фильм

Comments are closed.