ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« Feb   Feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • ИҲҲҚҚ-ИҲХЖ Бошқарув ҳайъатининг “ўтказилган сайловлар” ҳақида маълумоти

    gaz2Швейцария элчихонасига
    Ўзбекистондаги халқаро ваколатхоналар ва миссияларга

    Тошкент, 26.02.2013 й.

    Ҳурматли элчихоналар ва миссиялар раҳбарлари.

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Қўмитаси (ИҲҲҚҚ) 14 июн 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан нодавлат ташилоти сифатида расмий рўйхатга олинган ва амалда Ўзбекистонда биринчи бўлиб рўйхатга олинган нодавлат ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотидир. 1999 йилда ИҲҲҚҚ Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамиятининг (ИХХЖ Франкфурт Майн Германия) Ўзбекистон бўлими мақомини олди.
    Швейцария ва Германия давлатларининг Ўзбекистондан элчихоналари, “Озодлик” радиостанцияси, “Узнюс.нет” ва ҳ.к. ларнинг, 12.02.2013 йилда гўёки ИҲҲҚҚ – ИҲҲЖ номидан ўтказилган “умумий йиғилиш” да ташкилот раиси “бошқа сайланганлигига” ўта тезкор равишда муносабат билдиришлари сабабли, ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун ИҲҲҚҚ – ИҲҲЖ раиси биринчи ўринбосари Қ. Назаров раҳбарлигида архив материаллари ёрдамида маълумотнома тайёрланди.

    “Йиғилиш” ташкилотчиси Комилов Руҳитдин бошқарув ҳайъати розилигисиз ва Қ. Назаров қарши бўлганига қарамай 2012 йил июн ойида ташкилотга юрист сифатида ишга қабул қилинган эди. У фуқаролар хуқуқларини ҳимоячи сифатида ҳимоя қилиши мумкин эди. Зоҳидов ўз қарорини, Адлия Вазирлиги Комиловга адвокатлик лицензияси бермаганлиги учун ишсиз қолгани ва оиласини боқишга қийналаётгани учун қабул қилганини айтди. Комилов ҳақида жамоат фикри уни ишга олишга тўсиқ бўла олмайди. Яна Комиловни ишга олишни Қўмитамизнинг энг кекса аъзоси, ИХХҚҚ – ИХХЖ Тошкент вилояти бўлими раҳбари, худди Зоҳидов каби ёши 70 дан ўтган Жўра ака Холматов ҳам илтимос қилган эди.

    Комилов молиявий фаолият юриши учун Зохидов унга банкда ҳисоб рақами очиб берди. Бизда ҳисоб рақами 1996 йилдан бери бўлмаган.

    Бугунги кунда ИХХҚҚ Бошқарув Ҳайъати таркибига кирадилар:

    1.Зохидов Марат – раис
    2. Назаров Абдуқодир – раис биринчи ўринбосари
    3. Давренова Дилфуза- раис муовини
    4. Абдурахманов Солижон – ИҲҲҚҚнинг Қорақалпоғистон бўлими раиси. 2010 йилда қайта сиртдан сайланган (2008 йилдан бери қамоқда ўтирибди)
    5. Набиева Барчиной – Фарғона вилояти бўлими раҳбари. Фарғона водийси минтақасига маъсул
    6. Голубых Наталья – маъсул котиб.
    7. Ҳолбоева Дилрабо – хайат аъзоси, Аграр соҳага маъсул

    ИҲҲҚҚ бошқаруви фаоллари қаторига ҳайъатда иштирок этиш ва овоз бериш хуқуқига эга бўлмаган аъзолар:

    1. Холматов Ж – Тошкент вилояти бўлим раҳбари.
    2. Отахонов М – Андижон вилояти бўлим раҳбари.(Сохта айблов билан тергов изоляторида 6 ой давомида ўтириб чиқди, Асака туман ИИБ томонидан уюштирилган сохта айбловлар ва аризалар ўз тасдиғини топмагач суд томонидан оқланган).
    3. Мамадалиев С – Наманган вилояти бўлим раҳбари.
    4. Гаппоров Р – Хоразм вилояти бўлим раҳбари.
    5. Ғофуров Н – Бухоро вилояти бўлим раҳбари.
    6. Аҳадов Д – Навоий вилояти бўлим раҳбари.
    7. Нормуродов Б – Сурҳондарё вилояти бўлим раҳбари.
    8. Раззоқов З – Жиззах вилояти бўлим раҳбари.
    9. Шодмонова К – Тошкент шаҳри бўйича маъсул.
    10. Останақулов Т- Сирдарё бўйича маъсул (2012 йилда ЖИЭМ дан озод этилди).
    11. Абдурапов Х- Самарқанд вилояти бўйича маъсул.
    12. Пучев К – Қашқадарё вилояти бўйича маъсул.
    13. Ғофуров М – Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорлик масалаларига маъсул.
    14. Курлевский С – Хуқуқий масалалар бўйича маслахатчи (2012йилда ЖИЭМдан озод этилган).
    15. Зокиров З – Наманган вилояти бўлими ёшлар қаноати раҳбари.
    16. Эргашев Ж – Хуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчи.
    17. Каримов М- Аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича маъсул.
    18. Маматхонов Ғ – Ижтимоий соҳа бўйича масъул (ҳозир қамоқда ўтирибди).
    Ўзбекистон бўйича 500дан ортиқ киши ИХХҚҚ – ИХХЖ аъзоларидирлар.

    ИҲҲҚҚ – ИҲҲЖ аъзолигидан турли вақтларда қуйидагилар чиқариб юборилганлар:

    1. Ирисбоев Хошим – “Бирлик”вакили, фирибгарлик ва товламачилик йўли билан маҳбус-ваҳобий Жўраев оиласидан пул ундирган учун.
    2. Степанов Константин – Инсон хуқуқлари бузилиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун.
    3. Краснова Олга – Фитначилик фаолияти билан шуғулланиб, пикетлар уюштиргани, Алибоев билан биргаликда офис мулкини ўғирлагани учун.
    4. Алибоев Р – наркотик истеъмол қилгани, ўғирлик қилгани ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун.
    5. Икромов Суръат – Фирибгарлик, туҳмат уюштиргани, инсон ҳуқуқлари аҳволини ёритилишда фитначилик уюштиргани учун.
    6. Муртазаев Х – “Бирлик” вакили, фирибгарлик,  маҳбус Жўраев оиласидан товламачилик қилиб пул ундиргани, Ўзбекистоннинг таниқли давлат ва жамоат арбоби ,сиёсатчиси Қаюм Муртозоевич Муртазоев номи билан ғарозли йулда фойдалангани (ўзини Муртазоевнинг ўғли деб таништиради) учун.
    7. Ғаниев Ш – ОБСЕ вакили (Сабина ) ва Хьюмон Райтс Вотч вакили (Кристина) билан коррупцион алоқаси, офис мулкини ўзлаштиргани, грант маблағларни мақсаддан бошқа ишларга ишлатгани, фирибгарлиги учун.
    8. Ташпулатова Г- Краснова билан ҳамкорликда коррупциялашган “Парвоз”жамияти доирасида фирибгарлик қилгани ва Степанов билан квартира ишларидаги иштироки учун.
    9. Чориев Б – ИҲҲҚҚ – ИҲХЖ номидан аҳолига ёлғон маълумот тарқатгани, инсон ҳуқуқлари бузилиши фактлари юзасидан фитнаси учун.
    10. Абдуллаев Ш – Самарқанд вилояти ИҲҲҚҚ-ИҲХЖ раиси, мунтазам равишда аҳолидан фирибгарлик ва товламачилик йўли билан пул ундирган. АҚШ элчихонасидан виза ундириш учун ёлғон муаммолар ўйлаб топгани, аҳолига атайлаб АҚШ элчихонаси вакиллари порахўр деб ёлғон маълумот тарқатгани, Самарқандаги Фридом Хаус ваколатхонасига нисбатан фитна уюштириб, безорилик қилгани ва Афғон уруши қатнашчиси деган сохта гувоҳнома тайёрлатиб фойдаланиб юргани учун.
    11. Комилов Р – Халифачилик тарафдорлари билан алоқаси, ИҲҲҚҚ-ИҲХЖ нинг обрўсини тўкиш мақсадида ёлғон маълумотлар тарқатгани ва маҳаллийчилик манфаатларини кўзлаб ИҲҲҚҚ-ИҲХЖ раҳбарлигини Хоразмликларга олиб бериш мақсадида фитначилик ҳаракатини авж олдиргани учун. Комилов Р. 2013 йил январида ИҲҲҚҚ-ИҲХЖ аъзолигидан чиқариб юборилди. Лекин Комилов фитначилик қилиб ИҲҲҚҚ Тошкент вилояти бўлими раҳбари Ж. Холматовни “ишдан бўшатиб” бўлим муҳрини ўғирлаб кетди. Гувоҳномани қайтармаган.

    Комилов Р ИХХҚҚ аъзолигидан хайдалгач ИХХҚҚ офиси мулкини ўғирлаб кетди. Тошкент вилояти бўлими раҳбари Холматов Ж нинг Тошкент шаҳар милицияси бошлиғи номига аризасини илова қиламиз.

    12. Алимов М. – Сурхандарё бўлими раиси, фирибгарлик билан шуғуллангани учун, ИҲХЖ гувохномаси билан фойдаланиб, Афғонистон фуқаролари билан шерикликда чегарадан наркотик моддалар олиб ўтишга урингани учун.

    mz1

    Зоҳидов Европага жўнаб кетгач, 12.02.2013 йилда Р.Комилов Тошкент шаҳрида режалаштирилмаган ва руҳсат этилмаган йиғилиш уюштирди. Йиғилишда қуйидагилар қатнашдилар:

    Икромов С.ИҲҲҚҚ-ИҲХЖ Тошкент вилояти бўлими раиси муовини. Йиғилиш раиси.

    1. Хасанбоев Т. “Арбитраж” газетаси мухбири, йиғилиш котиби, Комиловнинг меҳмони.
    2. Абдураҳмонова С. пикетлар қатнашчиси, Комилов меҳмони.
    3. Маҳмудов А. Комиловнинг меҳмони.
    4. Комилов Р. 2012 йил июндан 2013 йил январигача ташкилот аъзоси бўлган. Йиғилиш ташкилотчиси.
    5. Муталипов И. Комиловнинг меҳмони.
    6. Хошимов Р. Комиловнинг меҳмони.
    7. Аширов И. Комиловнинг меҳмони.
    8. Дадабаев А. Комилов Андижон вилоятига ИХХҚҚ-ИХХЖ бўлими раҳбари қилиб тайинлаган. Аслида Асакада яшовчи Дадабоев Андижон вилояти ИХХҚҚ-ИХХЖ бўлимининг амалдаги раҳбари, Андижон шаҳрида яшовчи Отахоновга нисбатан жиноят иши очилишини уюштирган. Суд Отахоновни оқлаб қарор чиқарган.
    9. Ёқубов Д. Комиловнинг меҳмони.
    10. Аҳадов Д. Навоий вилояти ИҲҲҚҚ-ИХХЖ бўлими раҳбари. Комилов таклиф этган.
    11. Бердиев А. Комиловнинг меҳмони.
    12. Ҳайдаров А. Комиловнинг меҳмони.
    13. Раззоқов З. Жиззах вилояти ИХХҚҚ-ИХХЖ бўлими раҳбари. Комилов меҳмони.
    14. Самадова Г. Комиловнинг меҳмони.
    15. Тўраева Г. Комиловнинг меҳмони.
    16. Гаппоров Р. Хоразм вилояти ИХХҚҚ-ИХХЖ бўлимининг 2004 йилдан бери раҳбари. Комилов билан шерикликда йиғилишига ташкилотчилик қилган.
    17. Орзидурдиева Б. Комиловнинг меҳмони.
    18. Шумоназаров Б. Комиловнинг меҳмони.

    Йиғилишнинг барча қатнашчилари Комилов томонидан ҳар хил баҳоналар билан йиғилишга чақирилган. Улардан 15 киши, шу жумладан аъзоликдан чиқарилган Комилов ҳам, ИҲҲҚҚ-ИҲХЖ аъзолари эмас.

    Зоҳидов Тошкентга келгандан бери (21.02.2013 й) Икромов (№ 1) ташкилот билан барча алоқаларни узиб, яшириниб юрибди. Ахадов (№ 11) йиғилиш баёни сохталаштирилган деб айтмоқда. Йиғилишда у Зоҳидов ва бошқа ҳақиқий аъзоларсиз йиғилиш ўтказишга қарши чиққан. (Гаппоров ва Комилов, йиғилиш қатнашчиларига, Зоҳидов ташкилот кассасидан бир ярим миллион долларни олиб, доимий яшаш учун Европага кетганини ва усиз сайлов ўтказишни тайинлаганини айтиб ёлғон маълумот тарқатиган).

    Ҳақиқатда эса интернетда, 04.02.2013 йилда Зоҳидов Европага сиёсий қочоқ сифатида кетганини, чунки уни Ўзбекистон ҳукумати кўп марта судланган деб тақиб қилаётгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатилган эди.

    Барча расмий ва жамоат ташкилотларига қўшимча равишда бир ҳужжат тарқатилган. Бу ҳужжатни ИҲХҚҚ нинг гўёки “янги сайланган раиси” Гаппоров Р.нинг Узнюс.нет (Г. Бухарбаева мухаррир) мухбирига берган интервьюсида ҳам эслатиб ўтган. Мана шу ҳужжатни қуйида келтирмоқдамиз. Гаппоров, Комилов ва Икромовлар тарқатаётган маълумотга кўра ана шу ҳужжат Зохидовни 1,5 миллион доллар ўзлаштирганини тасдиқлар экан.

    mz12Бу ҳужжат ҳақида Зоҳидов ҳали Франциядалигидаёқ қуйидаги тушунтиришни электрон почта орқали юборган: “Бу квитанция Комилов ва Гаппоров айтишаётганидек грант ҳужжати эмас. Айниқса 1,5 миллион доллар… Бир қанча чет эл ваколатхоналари, виза олиш учун бормоқчи бўлган давлатингиз ҳудудига киришда ёнингизда маълум миқдорда маблағ бўлишини тасдиқлашни талаб қилишади. Мисол учун, Германия ва Франция ҳам. Шу сабабли мен Германияга келганда банкга 1500 АҚШ доллари қўйдим ва курси бўйича еврога алиштирдим. 1072 евро бўлди. Мен ҳамма квитанцияларни сақлаб қўяман. У ерда банк ҳисоб рақами, яшаш манзили кўрсатилган. Ҳаммаси очиқ. Комилов эса менинг уйимдан бу квитанцияни менга билдирмай олиб кетиб, квитанцияда кўрсатилган рақамлару, нуқта вергулларни чалғитиб юбориб, тағин ҳамма ерда тарқатиб юрибди. Галима Бухарбоева ва Данил Кисловлар (Узнюс.нет ва фергана.ру) эса мен ҳақимдаги дуч келган бўҳтондан фойдаланишларини айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. “Озодлик” радиоси ҳақида гапиришга ҳам арзимайди. Бу Хоразмийлар дўкони. Яна битта хоразмий Гаппоровни ҳам бекорга раис қилишмаган. Тошкентга қайтсам бу подани тум тарақай қиламан”.

    Руйхат бўйича давом этамиз.

    Раззоқов (№ 14).  Бошқарув ҳайъатига хабар беришича, Зоҳидовни “вазифадан олинишига” ҳеч қандай алоқаси йуқ. Йиғилишда у Зоҳидов қайтишини кутиш керак, деб талаб қилган. Гаппоров (№ 17) 12.02.2013 йилда ИҲҲҚҚ ИҲХЖ га “янги раис” этиб “сайланишидан” анча аввал Комилов тарафидан сохталаштирилган баъзи молиявий ҳужжатларда (2012 йилда) ИҲҲҚҚ ИҲХЖ раиси деб кўрсатиб ўтилган. Мисол учун:

    mz33

    Бу № 25 шартноманинг биринчи бети. Бунда Гаппоров Р. 12.02.2013 йилда йиғилишдан қирқ кун аввал ИҲҲҚҚ -ИҲХЖ раиси сифатида кўрсатилган, аслида у вақтда Гаппоров Хоразм вилояти бўлими раҳбари эди. Шартноманинг охирги бети янада қизиқроқ.

    mz44VIII бўлимида, томонларнинг юридик манзили, кисмида “Фойдаланувчи” (Гаппоров), Комилов ўз гумашталари билан зўрлик ишлатиб эгаллаб олган хона манзили, яъни Сайрам кўчаси 39 А уй, 56 хонани ёзган.

    Г. Бухарбаева сайтида атайлаб қорайтириб кўрсатилган 12.02.2013 й. йиғилишдан олинган сурат, Германияда ИҲХЖ офисида тўғриланиб, аниқлаштирилди ва Зохидов бизга юборди. Нутқ сўзлаётган Дадабоев (№ 9) қатнашчилардан бири. Олди планда йиғилиш раиси Икромов (№ 1) ўтирибди. Компьютер орқасига яшириниб олган Комиловнинг боши кўринмоқда.

    mz55

    Кўриниб турибдики “йиғилишни” қонуний деб хисоблаган фақатгина 1- та ИҲҲҚҚ -ИҲХЖ аъзоси бор, яъни Гаппоров.

    Хулосани ўзингиз чиқаринг.

    Ҳурматли хонимлар ва жаноблар.

    Агар иш фақатгина ”кўча матбуоти” (желтая пресса) бўлмиш “узнюс.нет” ва “Озодлик” радиосига таълуқли бўлганида, биз бунчалик аниқ маълумотлар бериб ўтирмас эдик.

    Лекин Швейцария ва Германия ривожланган демократик принципларга асосланган давлатлардир. Шунинг учун биз берган маълумотлар тўғри қабул қилинади деб ўйлаймиз. Навбатдаги узил-кесил маълумотлар бериладиган мақоламизда биз инсон хуқуларни ҳимоя қилиш ҳаракати ИҲҲҚҚ- ИҲХЖ да қандай ривожланиб боргани ҳақида ахборот берамиз.

    26.02.2013 йилда ИҲҲҚҚ ИҲХЖ Бошқарув ҳайъати йиғилишида тасдиқланди.

    М. Зоҳидов, К. Назаров, Д. Давренова, Д. Холбаева, Б. Набиева, Солижон Абдураҳманов (имзолагани йўқ, хозирги вақтда ЖИЭМ да), Н. Голубих (имзо чекишдан бош тортди).

    ****

     

    Таҳририятдан:

    Ушбу баҳсли мавзуда иккинчи томон фикри учун ҳам очиқмиз.

     

    www.yangidunyo.org

     

    Published on mars 2, 2013 · Filed under: МОПЧ -ИҲҲҚ;
    Kommentarer inaktiverade för ИҲҲҚҚ-ИҲХЖ Бошқарув ҳайъатининг “ўтказилган сайловлар” ҳақида маълумоти

Comments are closed.