-
Мусулмонлик ўғрилик деганими?
Яна ”Янги Дунё” саҳифаси ўғрилари ҳақида.
2012 йилнинг октябрь ойида Канадада яшовчи журналист Фахриддин Худойқулов томонидан Швециядаги хостингдан ўғирлаб кетилган www.yangidunyo.com домени бугунги кунда ”Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолиятини ёритиш учун ишлатилаётгани кўпчиликка маълум бўлса керак. Бугун олган маълумотларимизга қараганда бу саҳифани Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов ”Озодлик” радиосида ишловчи акаси Шуҳрат Бобожонов билан ҳамкорликда юритмоқда экан. Уларга Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар Кенгаши мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин яқиндан ёрдам бериб турганини эшитгач, ҳайрон бўлдик. Бировни ҳаққидан ҳазар қилмайдиган ака- ука Бобожоновлар майли, уларни тушунса бўлади, лекин инсофу диёнатдан тинимсиз лоф уриб келадиган Намоз акага нима бўлди? Ахир ”Янги Дунё” саҳифасини мен ташкил қилиб, 2007 йилдан буён юритиб келаётганимни бу муллаваччалар билишардику! Наҳотки, уят, андишани унутиб қўйган бу ўғриларга қарата, ”Эй, биродарлар, бировни мулкидан ҳазар қилмайсизларми? Бу сайтни Юсуф Расул ташкил қилганини ҳамма биладику! Бунинг ўрнига ўзимиз бошқа бир янги сайт очиб, юритсак бўлмайдими?”деса садақаси кетмайдику бу одамни. Лекин, бундай демайди. Нима бўлса ҳам отни қамчилаб ”Янги Дунё” обрўсидан фойдаланиб қолсак дейди.
Саҳифага қарасангиз, уни худди Ўзбекистон Халқ Ҳаракати веб блогининг иккинчи нусхаси дейсиз. Бирор муқобил фикр йўқ. Бошдан оёқ бир томонлама, асоссиз, олди қочди гаплар.
Бу ”иймонлиларга” қарата шундай дегим келади:
Биродарлар, сизлар ўзларингни мусулмонлар деб ҳисоблайсиз, тўғрими? Мусулмон одам ўғриликка, ҳақсизликларга қарши туриши керак эмасми? Ёки ўғриларни қўллаб- қувватлаш ҳам мусулмонлик ҳисобланадими?
Агар ўғрилик мусулмонлик бўлса, ЎХҲ мусулмонликни бу каби янги ақидасини ҳаётга тадбиқ этаётган бўлса, биз бу каби мусулмонлардан ҳазар қиламиз.
Ҳайф сизларга!
Юсуф Расул,
”Янги Дунё” саҳифаси асосчиси ва муҳаррири.
www.yangidunyo.org
Published on mars 2, 2013 · Filed under: Баҳс - мунозара;
6 Responses to “Мусулмонлик ўғрилик деганими?”
-
S.Zayn... said on mars 2nd, 2013 at 10:46 f m
Қизиқ гапларни ёзибсиз, Юсуфбек.
Ахир раҳнамолари Салай Мадаминов ғирт плагият-ку, издошлари нима бўларди.
Улар Сизнинг сайтингизни ўғирлаб, обрўингиздан фойдалангандек, Бирдамликнинг ҳам улар обрўсини маълум маънода ўғирлашган. Яъни, халқ ҳаракати атамага улар, атай бирор ном қўшишмасдан, амалдаги Бирдамлик харакати билан сунъий омихталанишиб, яъни, одамларни гангитишиб, ўзларига эътибор тортишяпти. Хуллас булар плагиатларнинг галаси бўлиб қолишди.
Бошқа томондан, буларнинг энасини қўшиб ўқисангиз ҳам, бизга СНБни гумашталари хуруж қилишяпти деб, додлашади. -
Юртдош said on mars 2nd, 2013 at 10:43 e m
Эх, Юсуфжон! Сизга бунақа ўғрилардан нечтасини санаб берай!?. Ислом дини ва мусулмонлик бундайларга бор йўғи – бир ниқоб холос..
”Эй Оллохим! Мунофиқ кимсалардан хамиша ўзинг сақлагин!” -
Hamroqul said on mars 3rd, 2013 at 7:11 f m
Yusufjon meni bilishimcha Qudrat Bobojon, fahriddin Hudoyqul, Anvar Karimov 4-ogayni botirlar birga edinglar. Anvar Karimov, Qudrat Bobojon, Yusufjon 1-ta tovoqda Osh er edinglar. Endi esa 4-ogayni botirlar bir-birlaringizga dushmansizlar. Yusufjon mening taklifim, yana qaytadan birlashinglar.
-
odam said on mars 3rd, 2013 at 11:33 f m
Anvar degani fakat Yusufga dostligini bilamiz. Faxriddin azaldan eshakni shashvari edi, uni hech kim tanimaydi aslida. Girt paskash odam ekan. Kudratni esa orkasi ikta. Biri Solihniki boshkasini likillatib tirikchilik kiladi.
-
ozod said on mars 3rd, 2013 at 12:35 e m
paskashlashib ketmengda yusufbiy .xa yana dushmanlarizdan qasos olaman deb dinga xaqorat qilib kuymen oqibati yaxshimas sal yuqorilab olin.nma boshqa narsa yozolmaganizda faqat axlat titishiz kerekmi.
-
Ahmadali said on mars 5th, 2013 at 9:29 f m
Инсоф билан ёзинглар.
Охирги изоҳлар