ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • Меҳмон БАХТИЙ: Хубон (Қиссалар)

    urinboy usmonТожик тилидан Ӯринбой УСМОН таржимаси

    Тожикистон Халқ Ёзувчиси, Абу Абдулло Рудакий номли Тожикистон Давлат мукофоти лауреати Меҳмон Бахтийнинг шеърлари, драмалари қаторида насрий асарлари ҳам фақат Тожикистонда эмас, балки чет элларда яшаётган китобхонларга яхши таниш. Меҳмон Бахтийнинг мазкур китобга киритилган уч қиссаси – «Ӯлим билан юзма-юз», «Қария» ва «Хубон» таниқли адабиётшунослар ва адиблар томони-дан тожик насрининг энг яхши асарлари сифатида эътироф этилган. Бу қиссаларда инсонийлик, дӯстлик, меҳр-муҳаббат, ҳалоллик, покизалик, садоқат тараннум этилади. Ҳар уч қисса қаҳрамонларининг руҳий ҳолатлари усталик билан чизилади, ӯқувчи уларнинг қайғуларига қӯшилиб қайғуради, хатоларидан куйиниб, ӯзлигини топганларида қувонади, ҳавас қилади…

    Таржимондан

    Шоир, адиб ва драматург Меҳмон Бахтийнинг ижоди ҳақида кӯп ёзилган, ёзилаётир ва бу ҳар битикнинг муаллифи, у адабиётшуносми, адиб ё шоир бӯладими, ижодкор асарларининг янги-янги қирраларини кашф этади.
    Замонимизнинг улкан адибларидан бири Темур Зулфиқоров Меҳмон Бахтийнинг насрий асарларига баҳо берар экан, ижодкорни назокатли ва донишманд адиб, дея таърифлайди. «Биз кӯпинча тожик халқининг такрорланмас кийимлари, халқ куйлари, хушбӯй этнографиясидан завқ оламиз. Лекин оддий тожик аёли – деҳқон аёл Хубоннинг туйғуларидаги ранг-баранглик, унинг самимийлиги, поклиги, аёллик латофати, ӯзини қурбон қилиши кишини ҳайратга солади. Бу мағрур аёлнинг қалби ҳамма куйлардан, кийимлардан, этнографиядан бойроқ туюлади! Хубон сӯзсиз равишда тожик адабиётидаги энг яхши образлардан биридир».

    4913281390_b6ab10eab3Истеъдодли адиб Темур Зулфиқоровнинг Меҳмон Бахтий яратган «Хубон» қиссасидаги Хубон тимсоли ҳақида айтган бу гапларига ушбу асарни дунёнинг турли тилларига ӯгирган таржимонлар ҳам қӯшилишган.

    Оғир уруш йилларида кӯп ёш келинчаклар учраган синовлардан бошини баланд кӯтариб ӯтган Хубон узоқ кутган ёрининг бӯҳтонга алданиб қолганига чидаёлмайди. У кӯнгил қӯйган одамининг субутсизлигига чидаёлмасдан номусини ӯртага қӯйиб, ӯзини ӯлдиришга чоғланади. Бу ҳалол, покиза, кӯз очиб кӯрган эрининг урушдан келишини муштоқ кутган, аламини фақат меҳнатдан олган чиройли келинчак учун кӯп оғир эди. Лекин унинг бахтига аёлни фақатгина бир неча лаҳзалик лаззат учун эмас, балки ӯзининг умр йӯлдоши дея кӯрадиган Рамазонга («Хубон» қиссасининг қаҳрамони) ӯхшаган, Момоҳаво қизларини бошига кӯтара оладиган эркаклар ҳам бор.

    Темур Зулфиқоров фақат Хубон ҳақида эмас, Меҳмон Бахтийнинг бошқа бир қаҳрамони – Ризо ҳақида ҳам ниҳоятда тӯлқинланиб ёзади. «Адиб «Қария» қиссасидаги қариянинг фожиали тақдири, таъбир жоиз бӯлса, кӯзининг кеч очилиши орқали, инсонга муҳаббатнинг барча ёвуз туйғулардан, кек сақлаб, ӯч олишдан баландда тура олишини катта маҳорат билан кӯрсата олган», деб ёзганди Темур Зулфиқоров.

    Инсон ёғий томонидан орқадан отилган тошга, оломоннинг ёлғон-яшиқларни тӯқиб-бичиб, қораотлиққа чиқаришга, оқни қора, нурни соя деб кӯрсатишларга – ҳамма-ҳамма ёмонликларга, ёвузликларга чидай олади. Лекин одам ӯзи меҳр-муҳаббат қӯйган, эъзозлаган, туғишган инисидан ҳам яқинроқ кӯрган кишиси қилган кутилмаган муносабатга асло чидай олмайди. Ҳамма нарсадан кӯнгли совийди, ёнади-куяди, узлатга – бир чеккага чиқиб кетади…

    Ҳар қандай тасодифнинг ортида қонуният борлиги янги гап эмас. Агар баланд тоғ-да фалокат юз бермаганда, қария Ризо ҳамон ӯз укасидек кӯрадиган инсон Шоҳин Низомни учратмаганда эди, балки бир умр ӯзидан эмас, ундан хафа бӯлиб ӯтармиди.

    Адиб ӯлими лаҳза сайин яқинлашаётган Шоҳин Низом ва узоқ умри давомида фақат ӯзини ҳақ деб билган Ризо ӯртасидаги суҳбатларни усталик билан қуради.

    «Қария»даги бадиий тасвирлардан фақатгина бошловчи ёш ижодкорлар эмас, ҳалигача тасвир ӯрнига баёнчилик усулидан воз кеча олмаётган айрим ёзувчилар ҳам ӯрганиш-са, чакки бӯлмасди.

    Бу китобга киритилган яна бир қисса – «Ӯлим билан юзма-юз»да иккинчи жаҳон уруши даҳшатлари, умуман урушнинг инсоният бошига келтирувчи офатлар оддий бир тожик йигити кузатишлари, руҳий ҳолатлари, ӯйлари ва кечинмалари орқали тасвирланади. Адиб буюк Саъдийнинг «Бани одам аъзои бир бадандир» деган сира эскирмас фикрини ҳар бир инсон ҳеч қачон унутмаслиги шартлигини бадиий тимсоллар, бӯёқлар орқали маҳорат билан тасвирлайди. Ижодкор инсониятни сақлаб қолгувчи кучлардан бири ҳар бир миллат, ҳар бир халқнинг дӯстлиги эканлигини қалам кучи билан кӯрсата олган.
    Шу ӯринда Меҳмон Бахтийнинг фақат насрда эмас, балки назм ва драматургияда ҳам самарали ижод қилаётганлигини таъкидлаш жоиз.
    Агар «Хубон» Шӯролар Иттифоқи даврида Николай Островский номли Бутуниттифоқ адабий кўригида энг яхши асар сифатида дипломга сазовор бӯлганлигини таъкидлайдиган бӯлсак, ижодкорнинг «Фирдавсий» драмаси Рудакий номли Тожикистон Давлат мукофоти билан тақдирланганини эсламасак бӯлмас. Бу драма 1994 йилда Теҳронда форс алифбосида нашр этилди. Драматургнинг «Шоҳ Исмоил Сомоний», «Хужанд орияти қӯриқчиси», «Эй, ёшлик», «Қароқчи ва кӯза ясовчи» каби драмалари мамлакат театрларида саҳналаштирилган.

    Низом Нуржонов, Атахон Сайфуллаев, Худойи Шарифов, Низом Қосим, Мирзо Шакурзода каби адабиётшунос ва ижодкорлар Меҳмон Бахтий ижодини таҳлил этар эканлар, унга муносиб, юксак баҳо беришган.

    Вақтида Мирзо Турсунзода «Биз Ватан тарихини тиклашимиз зарур. Бу соҳада Меҳмон Бахтий каби ёшлар катта улуш қӯша оладилар», деганда қанчалар ҳақли бӯлган. Мутафаккир шоир олдинни кӯра олган экан.

    Тожикистон Халқ Ёзувчиси Меҳмон Бахтийнинг асарлари рус, араб, турк, ӯзбек, гуржи, қирғиз ва дунёнинг бошқа тилларига таржима қилинган. Лекин ҳозир сиз ӯқийдиган бу уч қисса биринчи марта ӯзбек тилига ӯгирилди. Гарчи бу хайрли иш анчагина кечикиб амалга оширилган бӯлсада, лекин замонлар ӯзгариши билан ӯз бадиий қиммати-ни, аҳамиятини йӯқотмаган қиссалар сизни ӯзига ром этишига, бу асарлар қаҳрамонлари ӯз дунёларига чорлашига ишонамиз.

    Ӯринбой УСМОН,
    Тожикистон Ёзувчилар Иттифоқи аъзоси.

    ****

    Асарларни ўқиш учун ишоралар:

    Mehmon Baxtiy Xubon qissa

    Mehmon Baxtiy Qariya qissa

    Mehmon Baxtiy Olim bilan yuzma yuz qissa

     

     

     

    Published on mars 10, 2013 · Filed under: "Янги Дунё" кутубхонаси, Жаҳон адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Меҳмон БАХТИЙ: Хубон (Қиссалар)

Comments are closed.