ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« feb   feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • Ортиқ бундай ишлаб бўлмайди

    kitob“Фонд Форум” жамғармаси Раиси Г.И. Каримовага Очиқ Хат

    Муҳтарама Гулнорахон Исломовна!

    Бу мурожаатнома фермерларнинг ўзаро фикрлашуви маҳсулидир.

    Европа Иттроқи ва Ўзбекистон ўртасидаги шартномага асосан, 2000-2002 йилларда Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти – ИҲХЖ (Германия) Ўзбекистоннинг 17та шаҳарларида “Ўзбекистонда Фуқаролик Жамияти ва ноҳукмат ташкилотлари тизимини мустаҳкамлаш” мавзусида семинарлар ўтказди. Бу семинарларда вилоятларда асосан фермерлар ва тадбиркорлар қатнашдилар.

    Бу семинарларда фаол иштирок этиш жараёнида, 2002 йил ўрталарига келиб Ўзбекистон Аграр ва Тадбиркорлар Партиясини – ЎАТП тузиш ва рўйхатдан ўтказиш учун ташаббус гуруҳи шаклланди. Олдинга қўйилган мақсад, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий- иқтисодий муаммоларини сиёсий услублар билан ҳал этиш эди. Парламент, ҳукумат ва давлат идоралари орқали… Партияни рўйхатга олишмади, лекин биз фермерлар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишчи гуруҳлари тузиб фаолият юритдик. Шу кунгача ана шу ном билан ишлаб келмоқдамиз.

    Ўзбекистонлик фермерлар Германиянинг бир қатор ташкилотларидан, жумладан Конрад Аденауер номли жамғарма (Вольфганг Шрайбер ва Леонид Кудрявцев), Германия техник ҳамкорлик жамияти (Франк Хартман)ларга, Ўзбекистонда фермерликни ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун миннаддорлар. Мисол учун, ”Фермерлар ва деҳқонларга ҳуқуқий алифбо” номли кундалик китобча фермерларимизнинг доимий ҳамроҳи бўлиб қолган.

    Сиз Ўзбекистон Президентининг, яъни Ўзбекистонда фермерликка 1990 йил бошидаёқ асос солган инсоннинг қизисиз. Ушбу номага имзо чекувчилардан икки киши, яъни Н. Нурматов ва Қ. Назаровлар (уларнинг орасида ўзи деҳқонлар авлодидан бўлган Солиев Аминжон ҳам бор эди) 1989-91 йилларда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси бўлган, олим ва уруш қаҳрамони Темур Арсланович Валиев ёрдамида 1990 йил 1 мартида ўз фермер хўжаликларини ташкил этишган. Бу хўжаликлар амалда фермерлик ҳаракатининг бошланиши эди. Бу иш СССР Президенти М. С. Горбачёв фермерлар ҳақидаги ўзининг биринчи фармонини имзолашидан беш кун аввал бўлган эди. Илк фермер хўжаликлари ташкил этилиши ҳақида қарор 1991 йил 28 августда чиққан. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасида ҳам кўп ишлар қилинган эди.

    Сизнинг эътиборингизга тарихий хужжатга айланган қарор нусхатини тақдим этамиз.

    fermerШундан сўнг фермерларнинг сермаҳсул фаолияти ва ривожланишини таъминлаш учун И. А. Каримов кўплаб фармон ва қарорлар чиқарди.

    Биз Сизни, Президент режаси асосида фермерликни ривожланиши ва турли “маҳаллий президентчалар” режалари асосида фермерликни барбод қилинишига уринишлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирамиз.

    Сиз фақатгина у кишининг қизи эканингиз учун таниқли эмассиз. Сиз ”Фонд Форум” таъсисчиси ва раҳбари сифатида юртимизда танилдингиз. Бу ишингиз билан Сиз юртимизда маданиятни ривожланишига хисса қўшдингиз. Қўқонлик тадбиркор Муҳаммаджон кутилмаганда бизнинг мунозарамизга келиб қолди ва қизиқ бир гапни айтди: “Мен Қўқон ҳақида билмаган маълумотларни “Фонд Форум” телекўрсатувларидан билиб олдим!” Сиз, маърифатли аёл сифатида, нафақат модель бизнесини ривожлантирдингиз, балки бошланғич ва ўрта таълимнинг сифатли ривожланишига катта ҳисса қўшдингиз. Болалар ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатдингиз. Лицей ва колледжлар талабалари ота – оналари Сизнинг фаолиятингизга қойил қолмоқдалар. “Фонд Форум” қошидаги ”Аёллар Кенгаши” фаолияти қисқа вақтда барча вилоятлар аҳолиси минаддорчилигига сабаб бўлди. Ҳалқ орасида Сизнинг ўта оғир беморларга ёрдам бериш борасидаги ишларингиз очиқ-ойдин маълум.

    Биз турли вилоятлардаги фермерларнинг норасмий уюшмалари раҳбарларимиз. Бизга барча фермерлар номидан гапириш ваколати берилмаган. Лекин биз, турли муаммоларни ҳал этиш мақсадида бўлиб ўтган йиғилишларда аста- секин шу фикрга келганимиз ва Сизга мурожат қилиш фикри маъқулланганини айтишга ҳақлимиз.

    Биз Сизга баъзи муаммолар юзасидан шикоят қилмоқчи эмасмиз, негаки бу тушунарсиз ҳол бўларди. Биз “Фонд Форум” орқали бизга моддий ёрдам кўрсатишингизни ҳам сўрамоқчи эмасмиз. Барча ривожланган давлатларда фермерлар бюджетдан дотация оладилар. Бу нарса Сиздан бизга умуман керак эмас. Биз фақат фермерлар муаммоларини ҳал этиш учун кучли, таъсирли таянч нуқтасига муҳтожмиз. Сизнинг қишлоқ хўжалигидан қандай маълумотингиз борлиги муҳим эмас. Биз Сиздан, Ўзбекистоннинг жамият ва ижтимоий ҳаётида тан олинган шахс сифатида, фермерлар муаммоларини ҳал этиш масаласига эътибор беришингизни сўраймиз.

    Биз Сизнинг фермерлар муаммосини ҳал этишга аралашувингиз, бу соҳадаги номақбул вазиятда ижобий ўзгариш бўлишига олиб келишига қаттиқ ишонамиз.

    Сиз отангизнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириши соҳасидаги ишларига кўмаклашишингиз лозим. Сиз ёш, ақлли ва обрўлисиз.

    Жойларда бизнинг вакилларимиз фермерлар муаммоларини ҳал этиш учун ҳаракат қилишмоқда. Лекин вилоятларда раҳбарлар бу талабларни худди экстримистик чиқишлардек кўрсатиб, милиция, прокуратура ва солиқчиларни жалб этиб, фермерларни қўрқитиб, ишни чалкаштирмоқдалар. Ортиқ бундай ишлаб бўлмайди.

    Маҳаллий раҳбарлар Президент кўрсатмаларини очиқ- ойдин “айнан тескари бажармоқдалар”. Мисол учун, 2008 йил чиққан № 3077 сонли Президент фармойишини жойларда бажарилиши бунга мисол. Барча муаммоларни, агар вакилларимиз билан Сиз учрашсангиз, тўғридан тўғри муҳокама этардик.

    Бу мурожатнома аҳолининг Сизга юксак ишончи туфайли вужудга келганини яна бир бор таъкидламоқчимиз. Сизнинг кўмагингизда, Ўзбекистон ҳаётининг ижтимоий- иқтисодий соҳасида ижобий ўзгаришларни қадам қадамлаб амалга оширишимизга қаттиқ ишонамиз.

    Фермерларга ёрдам бериш бу Ўзбекистон иқтисоди асоси бўлмиш қишлоқ хўжалигининг ривожланишига ёрдамдир. Ўзбек ҳалқи Сизни нафақат Президентнинг, балки ҳалқимизнинг ҳам муносиб қизи сифатида танийди ва ҳурмат қилади.

    Фермерлар ва Ишчи гуруҳ номидан:

    Набиева Барчиной, Хикматов Одилжон (иккиси ҳам Фарғона вилоятидан),
    Раззоқов Зиёдулло (Ишчи гуруҳ аъзоси, Жиззах вилояти),
    Ғофуров Нурилло (Бухоро вилояти),
    Нормуротов Ботир (Сурхондарё вилояти)
    Холбаева Дилрабо, Хамидов Нуриддин, Нурматов Наби, Тохиров Салим (барчаси Тошкент вилоятидан).

    Ишчи гуруҳ раҳбари Қодиржон Назаров (фермер, Тошкент вилояти).
    Келишилган: ИҲҲҚҚ раҳбарияти.

    07 март 2013 й.

    www.yangidunyo.org

    Published on mars 11, 2013 · Filed under: МОПЧ -ИҲҲҚ;
    Kommentarer inaktiverade för Ортиқ бундай ишлаб бўлмайди

Comments are closed.