ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« feb   feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • Ирқий камситишларни бартараф этиш бўйича Қирғизистон ҳукуматига тавсиялар эълон қилинди

    qodirjon botirovШу йилнинг 18 ва 19 феврал кунлари Женевадаги БМТнинг Ирқий камситишлар бўйича Қўмитасининг навбатдаги 82 сессияси очилган эди. Сессияда Алжир, Россия Федерацияси, Словакия, Маврикия, Янги Зеландия, Доминикан Республикаси қаторида Қирғизистоннинг ҳам ушбу конвенсия бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажарилишига оид ҳисоботи тингланди.
    Тингловда иштирок этган Қирғизистон ҳайъати вакилларининг маърузалари ва уларга муносабатлар ўз вақтида “Фарғона .ру” халқаро ахборот хизмати томонидан батафсил ёритилган. (Қаранг:http://www.fergananews.com). Шунингдек, интернетдаги Youtybe.com саҳифасида ҳам йиғилиш ҳақидаги видео тасвирларни кўриш мумкин. (Қаранг: http://www.youtube.com , http://www.youtube.com)

    Ирқий камситишларнинг олдини олиш бўйича Қирғизистон ҳукумати тақдим этган ҳисоботда 2007 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда ҳукумат томонидан кўрилган чора тадбирлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олганди. Йиғилишда қатнашган ҳайъат аъзолари ва экспертлар асосан 2010 йилда юзага келган миллий можоролар пайтида ва ундан кейин Қирғизистонда ўзбекларга қилинган зўравонликлар, камситишлар ва ҳуқуқбузарликларга эътибор қаратишди.

    19 февралдаги йиғилишда, айни пайтда Швецияда яшаётган таниқли сиёсатчи ва тадбиркор, мамлакат парламентининг собиқ депутати, Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган қонли воқеалар ташкилотчиси сифатида сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Қодиржон Ботиров ҳам иштирок этганди. (Қодиржон Ботировнинг тинглов ҳақидаги фикрлари билан қуйидаги йўлланма орқали танишиш мумкин: http://www.ozodlik.org)

    (Эслатиб ўтамиз: БМТнинг ушбу нуфузли Қўмитасида тўрт йил муддатга сайланган 18 мустақил эксперт иш олиб боради. Айни пайтда Қўмитага юридик фанлари доктори, давлат ва ҳуқуқ Институти профессори Алексей Автономов раҳбарлик қилмоқда.)

    Орадан бир ойга яқин вақт ўтиб БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси тингловларда қатнашган давлатларга, жумладан Қирғизистон ҳукуматига ирқий камситишларни бартараф этиш бўйича ўз тавсияларини эълон қилди.

    Ушбу тавсиялар нималардан иборат? Ҳозирги Қирғизистон ҳукумати уларни бажаришга ўзида ирода топа олармикан? Бу тавсиялар ҳақида миллий низолар ва ирқчилик сабаб ўз она -Ватанини тарк этган ўзбеклар лидери Қодиржон Ботиров қандай фикрда?

    Биз ушбу мавзуда Қодиржон Ботиров билан Стокҳолм шаҳридаги мўъжаз кафелардан бирида учрашиб суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

    Тез орада суҳбатнинг тўлиқ матнини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Юсуф Расул, “Янги Дунё” муҳаррири.
    Www.yangidunyo.org

    Published on mars 12, 2013 · Filed under: Ўш қирғини;
    1 Comment

One Response to “Ирқий камситишларни бартараф этиш бўйича Қирғизистон ҳукуматига тавсиялар эълон қилинди”

  1. нима учун киргизтонда президент билан опазиция олишишни бошлаганда кодиржонхам активлашади, худи уларга узбекларни учунчи куч килиб курсатади кегин киргиз президенти мана курдиларми хозир бизни жанжалимиздан учунчи кучлар пойдаланиши мумкин яхшиси тег утирилар дейди демокчиманки ботиров атамбаевнинг кугирчоги булмасдан бир оз дам олиб турса яхши булар эди