ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« feb   feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • ”Эзгулик” бонг уради!

    isroil rizaev“ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ ИСРОИЛ РИЗАЕВНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ПРОКУРАТУРА ТЕКШИРМОҚДА

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаолиятини турдош ташкилотлар орасида энг салмоқли ва самарали дейиш мумкин. Ташкилотга ҳар куни ўнлаб фуқаролар мурожаат қилишади, ва энг асосийси, бу ташкилотда фаолият юритувчи фаолларнинг ижобий натижалари яққол кўзга ташланади. Масалан, ташкилотнинг саъй-ҳаракатлари билан кўплаб фуқаролар қамоқлардан озод қилинган, кўпчилигининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинган.

    Ташкилот етакчиси Исроил Ризаев таниқли педагог, Халқ маорифи аълочиси, оммавий ахборот воситаларида номи фаоли тилга олинадиган шахс. Ташкилот 2003 йилда Сирдарё вилояти Адлия бошқармасида рўйхатга олинган, ўзининг расмий фаолиятига эга. Аммо 2006 йилда чиққан ҳукумат қарорига мувофиқ, нодавлат-нотижорат ташкилотлари қайта ҳисоб рўйхатига олинди. “Эзгулик”нинг мазкур бўлими эса шу пайтга қадар 11 марта ўз ҳужжатларини қайта ҳисоб рўйхати учун топширганига қарамай рўйхатга олинмай келмоқда. Айни пайтда Адлия бошқармаси жамият фаолиятини тўхтатиш ҳақида ҳайъат қарорини ҳам берган эмас.

    Шу кунларда Исроил Ризев ва ташкилот фаолиятини Сирдарё вилояти прокуратураси текширмоқда. Текширувга жамиятнинг Гулистон шаҳар бўлими собиқ раиси Карим Бозорбоевнинг аризаси асос қилиб олинган. К. Бозорбоевга кўра, Исроил Ризаев фуқароларни алдаб, вилоятдаги мавжуд вазиятга “қора кўзойнак” билан қараб, ғаламислик қилиб келмоқда. Фуқаролардан аризалар уюштириб, вилоят раҳбарларини жиғига тегмоқда.

    Таъкидлаш керак, 2009 йилда Карим Бозорбоев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан туҳмат ва ҳақоратда айбланиб, қамоққа олинган. Ўша кунлари айнан Исроил Ризаев ва ташкилот фаоллари, дипломатик корпуслар саъй-ҳаракатлари билан ҳуқуқ ҳимоячиси қисқа фурсатда қамоқдан озод қилинган. Бир муддат интернет саҳифаларининг қаҳрамонига айланган бу шахс кейинчалик ўзгарди ва жамият сафидан чиқарилди. Энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манфаатларига мос равишда шикоятлар ёзиб келмоқда.

    Халқимизда “Лўлидан ботир чиқса, ўз капасига ўт қўяди” деган нақл бор. Ана шу нақл мазмуни кўнгли тор, қалби фисқу фасодга тўлаётган, қисқа фурсатдаги шов-шувлардан ҳаволанаётган кишиларга қарата айтилган назаримизда. Афсуски, бир пайтлар “Эзгулик”нинг қаҳрамони бўлган Карим Бозорбоев шахси, унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналарига ёзаётган юмалоқ хатлари ана шу нақлни ёдга солади.

    Албатта, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбарияти Сирдарё вилояти прокуратурасига расмий хат йўллаб, жамиятнинг Сирдарё вилояти бўлими фаолияти қонунийлигини исбот қилади. Аммо ҳуқуқ ҳимоячиларининг фаолият қолиб, ўзаро даҳанаки жангларга вақт сарфлаши таассуфланарли ҳолдир…

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

    www.yangidunyo.org

    Published on mars 13, 2013 · Filed under: "Эзгулик" жамияти;
    Kommentarer inaktiverade för ”Эзгулик” бонг уради!

Comments are closed.