-
Холдор Вулқонга
Яхшилик зерикарли ҳаёт суқмоқларида биз билан ёнма-ён қадам ташлаётган кишилар қалбига шодлик олиб киради. [1]
АНРИ-ФРЕДЕРИК АМЕЛ (1821-1881)Фото. Холдор Вулқон.
Мен [2]-мақоламда Канадада яшаётган Холдор Вулқондан Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлганимда 250 доллар ёрдам пули олганим, 2013 йил 26 январ куни шу миқдордаги пулни унга жўнатганим ва унга пул кодини турли йўллар билан хабар беришга ҳаракат қилганим, махсус хизматлар қаршилиги сабабли бу хушхабарни етказа олмаганим ҳақида ёзгандим. Шу сабабли [2]-мақолани ёзиб пул коди ҳақидаги маълумотни Холдор Вулқонга етказишни ватандошларимиздан илтимос қилгандим.
Ватандошларимиздан бири Холдор Вулқонга [2]-мақоламни жўнатибди. Ушбу номаълум ватандошимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ундан ушбу мақоламни ҳам Холдор Вулқонга жўнатишини сўрайман ва олдиндан миннатдорчилик билдираман.
Холдор Вулқон ўзининг www.muvozanat.info сайтида 2013 йил 6 март куни жавоб ёзибди ([3]-га қаранг). Уни ўқиб Холдор Вулқоннинг отаси яқинда вафот этганини ҳам билдим.
Холдоржон, бандалик! Ота-она ўлими фарзандларга мерос экан. Сиз билан мен ҳам хоҳлаймизми-йўқми, Аллоҳ белгилаган вақти-соатимиз етса бошқа мерослар қаторида бундай меросни ҳам ўз фарзандларимизга қолдирамиз. 2013 йил 8 ва 15 март кунлари жума намозидан кейин сиздай яхши фарзандларни вояга етказгани учун раҳматли отангиз Усмонжон Абдусаломовнинг руҳига дуолар ўқиб, тилаклар билдирдим. Аллоҳ отангизни раҳмат қилсин ва жойи жаннатда бўлсин, омин!
Энди [3]-жавобингизда ёзилган бошқа фикр-мулоҳазаларингизга жавоб берсам. Унда қуйидаги сўзлар ҳам бор:
“Ака, нега менга пул жўнатасиз? Ахир мен у пулларни сизга Худонинг йўлида инсонпарварлик ёрдами сифатида юборганман ва сизнинг мендан ҳеч қандай қарзингиз йўқ. Мен у пулларга розиман» [3]
Биринчидан, зарур пайти менга молиявий ёрдам берганингиз учун катта раҳмат.
Иккинчидан, ушбу пулни сизга қайтариб беришга Аллоҳ менга имконият берди ва бунинг учун Буюк Аллоҳга минг қатла шукур.
Учинчидан, Аллоҳ берган ушбу имкониятдан мени маҳрум этманг.
Тўринчидан, сизнинг молиявий аҳволингиз яхши эканлиги ва бу пулга муҳтож эмаслигингизга ишончим комил.
Бешинчидан, сиз бу пулни олиб Ўзбекистонда муҳтожлик сезаётган зиёлиларимиздан бир-икки нафарига жўнатсангиз яхши бўларди.
Олтинчидан, сайтингизда кўпгина ўзбек зиёлиларининг мақола ва шеърлари чоп этилаётир. Бевосита ва билвосита алоқада бўлишингиз орқали ушбу зиёлилардан қай бири шу кунда кўпроқ пулга муҳтож эканлигини сиз мендан яхшироқ биласиз.
Еттинчидан, талантли зиёлимизга, айниқса ёшларга молиявий ёрдам беришингиз ўзбек адабиётига янги шеър ё мақола, ҳатто асар бўлиб қайтиши мумкин. Ахир “Талантларга ёрдам бермоқ керак, қобилиятсизлар ўзлари ёриб киради” (“Талантам надо помогать, бездарности пробьются сами»)
деб бежиз айтилмаган.Саккизинчидан, замонамизнинг машҳур ўзбек шоири Абдулла Орипов ўзининг яхши асарларидан бири бўлмиш “Жаннатга йўл” достонини 1978 йилда яратган ди. Достонда бир қизалоқни сойдаги тошқиндан қутқариб бевақт вафот этган йигитнинг тарозибон ҳузурида гуноҳию савоби ҳисоб-китоб қилинганида ўз гуноҳини тан олаши, жаннатга кириши учун икки пайса савоб етмай қолиши, аросат даштини айланиши, жаннат дарвозаси қошига бориши, ота-онаси билан учрашиши, дўсти билан мулоқот ва бошқа воқеалар яхши тасвирланган.
Менимча, у дунёда бир неча пайса савобни дўсти ёки яқин қариндошига бериш иложи қийин. Лекин шу дунёда дўстим ёки яқиним савобини оширишга хизмат қилишим мумкин. Шу йўллардан бири олган пулимни ўз вақтида қайтаришим ва бу пулни бошқа муҳтожга эркин бериши орқали яхши кишининг савобини оширишга хизмат қилишим мумкин.
Тўққизинчидан, қолаверса, айрим ўзбек зиёлилари сайтларда ўзаро гап талашиб, ўзбеклар обрўсининг тушишига хизмат қилаётган бир пайтда оддий инсоний муносабатлар қилганига доир маълумотлар ҳам сайтларда қолса яхши бўлади, деб ҳисоблайман.
Гап келганида айтай ва ёзай: сайтларда Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” достонини топа олмадим. Агар сиз ва Юсуф Расул ушбу достон матнини топиб, сайтларингизга қўйсаларингиз жуда савоб иш бўларди.
1980 йиллар охирида “Жаннатга йўл” достони Ўш драма театри артистлари томонидан яхши саҳналаштирилганди. Уни Ўзбекистон телевидениеси орқали кўргандим. Агар шу спектакл видео ёзувини топиб сайтга қўядиган мард топилса кўпгина савоб олган бўларди.
Энди ушбу гапингизга ҳам жавоб берай.
“Кейин, сиз билан бошқаларнинг боғлана олмаётганига Ўзбекистон ва бошқа Давлатларнинг Махсус Хизматларини айблаш бироз ножиддийлик десам хафа бўлиб қолманг, ака” [3]
Ўзбек мухолифати ва лидерлари махсус хизматлар, жумладан Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятига жиддий эътибор бермаётгани сабабли кўп нохуш воқеалар, ҳатто қотилликлар рўй бермоқда. Нохуш воқеалардан бири сизнинг www.muvozanat.info сайтига икки марта киберҳужум уюштирганидир. Биринчи ҳужумдан кейин сайтингиз сақланиб қолганди. Лекин 2011 йил октябрда иккинчи қиберҳужум оқибатида сайтингиздаги барча мақола, шеър, рангли суратлар ва китоблар йўқ қилинди.
Хуш ушбу киберҳужум кимга керак? Ахир сайтингиздаги материаллар асосан ўзбек тилида чоп этилганди. Ё бу масалада ҳам махсус хизматларни айблаш ножиддийликми?
Таниқли уламо, имом Обид қори Назаровга қарши 2012 йил 22 феврал куни Швецияда уюштирилган суиқасдда ҳам махсус хизматлар қатнашгани аниқ. Мен бу ҳақда таҳлилий [4]-мақоламда ёзгандим. Ё бу масалада ҳам махсус хизматларни айблаш ножиддийликми?
Сиз ушбу қотиллликда махсус хизматларни айблаш ножиддийлик, деб ҳисобладингиз шекилли, сайтингизда бу ҳақда мақола чоп этмадингиз.
Айтишим ўринлики, мен махсус хизматлар фаолиятини ўрганиш билан 1981 йилдан бери шуғулланмоқдаман. Мен бу борада юздан ортиқ китоб, мингдан ортиқ мақола ўқидим ва уқдим. Ўзим ҳам махсус хизматлар ҳақида 50 дан ортиқ мақола ёзиб сайтларда чоп эттирдим.
Яна битта мисол. Маълумки, сизнинг кўпгина асарларингиз http://www.proza.ru/cgi-bin/email.pl сайтида чоп этилган.
Мен қуйидаги хатни http://www.proza.ru/cgi-bin/email.pl нинг электрон почтаси орқали сизга 2013 йил 1 феврал куни жўнатдим.
“Ассалому алайкум Холдоржон!
2013 йил 29 январ куни сизнинг электрон почтангизга хат жўнатгандим. Бордими? Негадир сиздан жавоб келмади.
Махсус хизматлар тўсиқ қўйган бўлиши мумкин. Шу сабабли ушбу хатни сайтингиз орқали жўнатаяпман. 29 январдаги хатимни илова қилаяпман.
Жавобини кутаман.
Энг яхши тилаклар билан Шуҳратжон Аҳмаджонов.
2013 йил 31 январ, соат 20:40; 1 феврал, соат 17.10.
АҚШ, Вашингтон шаҳри.
————————————————————-
Ассалому алайкум Холдоржон!
Соғликларингиз, ишларингиз яхшими?
Яхши хабардан бошлай. Сизга (Холдор Абдусаломов номига) 2013 йил 26 январ куни 250 (икки юз эллик) доллар юбордим. Адашмасам, сиз менга Ўзбекистонда ва Қозоғистонда яшаганимда шунча ёрдам пулини жўнатгандингиз. Катта раҳмат!
Юборилган пулга доир маълумот: $ 250; Washington, District of Columbia;
Money Gram орқали юбордим. Код: 18373737.Вашингтон шаҳри Washington, District of Columbia деб аташади. Бу “Вашингтон, Колумбия округи” деган маънони билдиради. Шу сабабли Washington, District of Columbia ёки Washington, DC десангиз пул жўнатмамни сизга беришади.
Мендан сўрасангиз соғ-саломат ўқиб яшаб юрибман. АҚШ махсус хизматлари ишга чиқишимга қаттиқ қаршилик қилишди ва кузатишлари, провокациялари тўхтамаётир.
2012 йил октябридан бошлаб “Street Sense” газетаси билан ҳамкорлик қилаяпман. Унда 2012 йил 7 ноябр сонида ишсизликка доир Таклифимни қисқартирилган ҳолда чоп этишди. Мақоламнинг сайтдаги манзили:
AHMADJONOV SHUHRATJON. A Possible Solution to Unemployment (Ишсизликни ҳал этишнинг имкони). – http://www.streetsense.org/archives/8339-2/ (www.streetsense.org 26–том: 26–сон, 2012 йил 7–20 ноябр, 14–бет).
Шу газетани сотиш билан тирикчилик қилаяпман. Тушум яхши. Бошқа халқларда бўлганидек, оддий америкаликлар орасида очиқкўнгил, сахийлари кўпгина. Инглиз тилини яхши ўрганиб оддий халқ билан муомала қилиш маъқул, деб ҳисоблайман. Шу мақсадда 2012 йил 30 октябрдан Карлос Росарио мактабида инглиз тилини ўрганаяпман. Январда 3-босқични тугатиб, тегишли тестларни топширдим. 2013 йил 23 январида 4-босқич ўқишлари бошланди.
Бир гапни сўрамоқчиман: сизнинг яхши ёзилган “Ўзбегим” (2007 йилда ёзилган) шеърингиз бор. Шу шеърни “Street Sense” газетасида ўзбек ва инглиз тилларида чоп эттирмоқчиман. Шунга рухсат беришингизни сўрайман.
Сизга кўп марта телефон қилдим. Махсус хизматлар боғлашга имкон беришмаётир.
Хатимни олгач жавоб ёзиб юборишингизни сўрайман. Ушбу хатим етиб борган-бормаганлигини билсам яхши бўларди.
Энг яхши тилаклар билан Шуҳратжон Аҳмаджонов.
2013 йил 29 январ, соат 15:00.
АҚШ, Вашингтон шаҳри”
Махсус хизмат “лайча”лар қинғирликларига доир охирги маълумотлардан бири ҳақида ҳам ёзай. Сиз ўз сайтингизда [3]-мақолача кўринишида жавобни 2013 йил 6 март куни чоп этгандингиз. Мен уни 7 март куни ўқидим. Лекин шу жавобингиз давомини кўришга махсус хизматлар тўсиқ қўйишибди ва ҳеч сурилмади.
2013 йил 13 март куни Юсуф Расул ўз сайтида сизнинг жавобингиз ва “Алвидо, дадам” мақолангиз, “Отамга мактуб” шеърингиз ва менинг “Пул: Хушхабарни етказсангиз” мақолам матни сизнинг сайтингиздан кўчириб олиб чоп этди ([5]-га қаранг). Мен шуни ўқиб сайтингизда чоп этилган маълумотларнинг тўлиқ ҳажмини билдим.
Махсус хизматлар фуқаролар ҳақиқий ахборотнинг фақат бир қисминигина етказиш ёки умуман етказмаслик, айрим ҳолларда эса матнни умумаг ўзгартириб етказишга ҳаракат қилишади. Сиз махсус хизматларнинг бу пасткашликлари ва бу ҳақда ёзганларимни ҳам ножиддийлик деб ҳисоблайсизми?!
Хуллас калом, Холдоржон, сиз бу пулни олиб Ўзбекистонда муҳтожлик сезаётган зиёлиларимиздан бир-икки нафарига жўнатишингизни сўрайман. Торонто ва сиз яшаётган Кембридж шаҳри битта Онтарио провинциясда жойлашган. Мен яқинда Money Gram га қўнғироқ қилиб аниқлаштирдим: мен юборган пул Money Gram нинг Онтарио провинцияси бўлимларида турибди.
Жавоб мақолам охирида яна бир марта сўрамоқчиман: сизнинг яхши ёзилган “Ўзбегим” (2007 йилда ёзилган) шеърингиз бор. Шу шеърни Вашингтонда “Street Sense” газетасида ўзбек ва инглиз тилларида чоп эттирмоқчиман. Шунга рухсат беришингизни сўрайман.
Негадир “Ўзбегим” шеърингиз сайтингизда йўқ. Шеърингизни www.muvozanat.info сайтингизда 2010 йил 19 майда чоп этганингизда мен уни кўчириб олгандим. Уни ўз сайтинизда чоп этишингизни сўрайман. Шу мақсадда шеърингизни ўша кўринишда фотосурати билан бирга мақоламга илова қилаяпман.
ИЛОВА.
Холдор Вулқоннинг Эркин Воҳидов ғазалига боғлаган муҳаммаси инглиз тилида. Шеърни инглиз тилига Сарах Кендзёр таржима қилган
Wednesday, 19 May 2010 15:02 | Author: Holdor Vulqon |
Таржималар – 11
Volcano
“My Uzbek” (2007)
(The muhammas of Volcano to poetry of Erkin Vohidov)
Translated bay in to the English SARAH KENDZYOR. U.S.A.
Pain in heart, hoe in hand, living as an outcast, my Uzbek.
If we sold you in the market, you would come cheap, my Uzbek.
They prepare to turn the wheel, spread the poison, my Uzbek,
Instead of taking their medicine they drink ayran, my Uzbek.Dilda armon, qo’lda ketmon, bo’ldi sarson o’zbegim,
Qadru qimmat rastasida narxi arzon o’zbegim.
Sochdi og’u boshi uzra charx urib tayyoralar,
Dori-darmon qilmagach kor ichdi ayron o’zbegim.Where did the cotton go, where did the gold go — to the heavens?!
“How did we end up beggars?” we ask in surprise, my Uzbek.
In the winter there is no gas, we burn manure all day,
Free gas, oil, water — such charity, my Uzbek.
If you cannot get the money, you will live hand to mouth
Thinking uneasily about the border, my Uzbek.Shuncha paxta, shuncha oltin qayga ketdi, yo falak?!
“Nega qashshoqmiz axir”, deb lolu hayron o’zbegim.
Qishda gazsiz, tappi birlan o’t yoqib kun o’tkazib,
Neftu gazni suv tekinga qildi ehson o’zbegim.
Pul topolmay zo’rg’alatdan tebratar ro’zg’orini,
O’ylanib chekkay xijolat kelsa mehmon o’zbegim.If you enter the mosque, you are suddenly a terrorist,
Trapped by bullets “found” in your pocket, my Uzbek.
Peaceful protests are met with massacres,
Those who speak out die in agony, my Uzbek.Terroristga aylanar masjidga kirsa nogahon,
Cho’ntagidan o’q “chiqar” ment qo’ysa qopqon o’zbegim.
Tinch namoyishlarda arzin aytsa, qirg’indir javob –
Kimga aytsin arzu dodin qalbi vayron o’zbegim.If you hold your head high, you are called a Hizbut, a Wahabbi,
Tortured and killed in Jasliq prison, my Uzbek.
Wherever you go, wear a Russian hat, work and suffer in silence,
Do not say anything, your mouth is full of crumbs, my Uzbek.Bosh ko’tarsa, birni Hizbut, birni Vahhobiy atab,
Urdilar Jasliqda qiynab, bo’ldi qurbon o’zbegim.
Qayga borsa, boshda shapka, ishlagay jim, mung’ayib,
So’z deyolmas, liq to’la og’zida talqon o’zbegim.Teeth chattering, like tailless jackals they flee
Antelopes running for their lives on the steppe, my Uzbek.
Young women carrying sacks labor in the bazaars
While brave young men who cannot find work roam aimlessly, my Uzbek.Quvlagay dumsiz shaqollar tishlarin takillatib,
Dasht aro jon qutqazib chopguvchi jayron o’zbegim.
Qop ko’targan qiz-juvonlar mardikor bozorida
Ish topolmay sher yigitlar to’zdi haryon o’zbegim.If you wear a do’ppi, everyone asks in surprise, “All is well?”
Those who do not wear a do’ppi wear a long black robe, my Uzbek.
The anguished young sons and older daughters
Prepare to hang themselves in secret, my Uzbek.Do’ppi kiysa hamma hayrat ichra: “Ha, tinchlikmi?” – der,
Kiymasinmi do’ppi, yaxtak birla chakmon o’zbegim.
Yoshi o’tgan o’g’li birlan qari qiz qayg’usida –
Shaylanar osmoqqa o’zni gohi pinhon o’zbegim.If you protest, the earth will shake,
The sky will be torn into pieces, my Uzbek.
Talk to Erkin Vohid’s people, do not cast blame,
On the road of justice Vulqon has written the truth, my Uzbek!Nola qilsa ohidin zir titragay sayyoralar,
Parcha-parcha yirtilib ketgusi osmon o’zbegim.
Yondashib Erkin Vohidga so’ylasa, ayb etmangiz,
Xaq yo’linda to’g’ri so’zni yozdi Vulqon o’zbegim!U.S.A.
http://muvozanat.info/index.php?option=com_content&view=article&id=934:2010-05-19-19-12-01&catid=35:11&Itemid=59 (www.muvozanat.info Last Updated (Thursday, 20 May 2010 20:18) Xoldor Vulqonning ”Мувозанат” сайти). 2010 yil 21 oktyabr kuni ko’chirib oldim.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Добрые дела. Афоризмы и цитаты (Савоб ишлар. Афоризмлар ва иқтибослар). –
http://wisdomstore.ru/author/anri-frederik/ (www.wisdomstore.ru Сайт «Афоризмы и цитаты»);
Анри-Фредерик Амьель (фр. Henri-Frédéric Amiel, 1821.27.09, Женева — 1881.11.05) — Швейцария ёзувчиси, шоири, эссечи мутафаккири, француз тилида ёзган.2. АХМАДЖОНОВ Ш. Пул: Хушхабарни етказсангиз. – http://yangidunyo.org/2013/03/06/%d0%bf%d1%83%d0%bb-%d1%85%d1%83%d1%88%d1%85%d0%b0%d0%b1%d0%b0%d1%80%d0%bd%d0%b8-%d0%b5%d1%82%d0%ba%d0%b0%d0%b7%d1%81%d0%b0%d0%bd%d0%b3%d0%b8%d0%b7/ (www.yangidunyo.org 2013.06.03).
3. ХОЛДОР ВУЛҚОН. Сиз мендан қарздор эмассиз. Таниқли журналист Шухрат Аҳмаджоновга. – http://www.muvozanat.info/ (www.muvozanat.info 06.03.2013).
4. АХМАДЖОНОВ Ш. Обид қори Назаровга бўлган суиқасдга доир. – http://yangidunyo.com/?p=1121 (www.yangidunyo.com 2012.18.04);
http://yangidunyo.org/2013/02/19/%d0%be%d0%b1%d0%b8%d0%b4%d1%85%d0%be%d0%bd-%d2%9b%d0%be%d1%80%d0%b8-%d0%bd%d0%b0%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%be%d0%b2%d0%b3%d0%b0-%d0%b1%d1%9e%d0%bb%d0%b3%d0%b0%d0%bd-%d1%81%d1%83%d0%b8%d2%9b%d0%b0%d1%81/#more-1430 (www.yangidunyo.org 2013.19.02).5. ХОЛДОР ВУЛҚОН. Сиз мендан қарздор эмассиз. Таниқли журналист Шухрат Аҳмаджоновга. – http://yangidunyo.org/2013/03/13/%d1%81%d0%b8%d0%b7-%d0%bc%d0%b5%d0%bd%d0%b4%d0%b0%d0%bd-%d2%9b%d0%b0%d1%80%d0%b7%d0%b4%d0%be%d1%80-%d1%8d%d0%bc%d0%b0%d1%81%d1%81%d0%b8%d0%b7/#comments (www.yangidunyo.org 2013.13.03).
E-mail: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com , maqsadsh54@gmail.com
2013 йил 16 март.
АҚШ, Вашингтон шаҳри.
www.yangidunyo.org
Published on mars 17, 2013 · Filed under: Ўзбек мухолифати;
Охирги изоҳлар