ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
  • Баҳор келди, аммо газ ҳамон муаммо

    SAM_0500“Оллоҳниям айт, тавбаниям айт” дейди доно халқимиз. Бу дегани, нуқул нола қилавермай, дидиёинг ўринли ёки ўринсиз эканлигиниям хисобга ол.

    Бу хикматга мувофиқ, Худога шукр деймиз, бу йил қишдан осон чиқиб олдик. Қиш қисқа бўлишига қарамай, бир ой – бир ярим ой, анча қаттиқ совуқ бўлди. Шу кунларда вилоят раҳбарияти қишга тайёргарликни, яхши ташкил қилишганлиги яққол билинди. Махаллаларга арзон нархда 2-3 мартадан кўмирлар туширтирилиб, сотилди. Электр қуввати, жадвал билан 50-60 фоизга бўлса-да, аҳолига етказиб турилди.

    Шу ўринда, табиий газ ҳақида гапирсак, газ “жанвор” ҳам бўп турди. Бутунлай бўлмади десак, ёлғончилик қилган бўлардик. Лекин табиий газ билан аҳоли, бу қишда, нари борса, 20 фоизга таминланди десак, муболаға бўлмайди. Буни, камина, шахсан яшаётган махалламга асосан айтаяпман.

    Майли, элга келган тўй деб, амаллаб қишдан чиқдик. Лекин хаёт давом этмоқда. Табиий газнинг пала-партиш узатилишидан безор бўлиб, аҳолининг аксари пропан-газдан, яъни, газ балонлардан фойдалатишга ўтган. “Шаҳар-газ” қиш қунлари, махсус автомашиналарда махаллаларга келиб, газ балонларини тез-тез олиб кетиб, заправка қилиб, бериб кетиб турди. Бунинг учун катта РАҲМАТ!

    SAM_0596Лекин мана 2 ойдан ўтди-ки, бу борада “Шаҳар-газ” айниди, қолди. Буни мен, яна шахсан яшаётган махалламдаги холатдан келиб чиқиб, ёзаяпман. Махалламиз идорасининг ховлисига газ-балонлар тўлиб кетган. Бечора раисамиз, кунда 10-15 мартадан “Шаҳар-газга” сим қоқади. У ерда, ё трубкани олишмайди, ё “Бугун борамиз… эртага борамиз…” деб, мана икки ойдан бери, одамларни йўлларига интизор қилишгани қилишган.

    Бу орада, бир фуқаро ўз “Ласетти” автомашинасида газ-балонни қайсидир жойдан эрталаб заправка қилиб келиб, уйга қўйиб, ишга кетай деб, машинасида 50-60 метр юриганда, машинаси ёниб кетди. Бўшаган газ-балонни салонда орқа ўриндиққа ёткизиб олиб кетаётганда, ундан газолин қолдиғи сизиб чиқиб, ўриндиққа сингиб қолган экан. Катта кўчага чиқишда, хайдовчи бурилиш чироғини ёққандаги учқундан бўлса керак, машинада кичик портлаш рўй бериб, машина ёниб кетди (ходиса анхорга яқин жойда содир бўлгани учун, одамлар кўпчилик бўлишиб, ўтни ўчириб қолишди, яъни, машина бутунлай ёниб кетмади).

    SAM_0597Шундай ва шунга ўхшаш ходисалар, бошқа махаллаларда ҳам содир бўлаётган бўлса керак. Бундай ходисаларни статистикасини тўплаш бизнинг мақсадимиз йўқ, бизга бу керак ҳам эмас.

    Бизга газ керак! Ўз пулларимизга, ўз балонларимизга – ГАЗ қўюб беринг, эй “Шаҳар-газ” валломалари! Уйимизга меҳмон-пеҳмон келса, бир пиёла чой қуйиб беришга ярамас қилиб, бизни уялтираверманглар!

    Устингиздан, истеъмолчи ҳуқуқларимизни поймол қилиб келаётганларингизни батафсил тафсилотлари билан, вилоят Антимонополия Бошқармасига ариза ёзишга бизни мажбур қилманг!

    ***

    Суратларда, МФЙ ховлисидаги газ-балонлар, ҳамда, газ-балондан оққан газолиндан ёнган машина.

    ***

    Андижон в-ти “Бирдамлик” ЎХДҲ,
    “Апелляция” Жамияти матбуот ҳизмати.

    18 03 2013

    www.yangidunyo.org

    Published on mars 18, 2013 · Filed under: Инсон ҳуқуқлари;
    Kommentarer inaktiverade för Баҳор келди, аммо газ ҳамон муаммо

Comments are closed.