ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

mars 2013
M T O T F L S
« feb   feb »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

  • ”Эзгулик” фаоли Дилмурод Саййид Сангородга келтирилди

    dilmurod sayyidЎзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййид Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 36-сонли колониядан Тошкентдаги 18-сонли колония (Сангород)га келтирилди. Бунга журналистнинг соғлиғи жиддий ёмонлашгани сабаб бўлган.

    17 март куни акаси билан 64/18-муассасада учрашган Обид Саидовга кўра, журналистга Навоий қамоқхонаси тиббий бўлими томонидан психо-невроз хасталиги ташхиси қўйилган, вазни эса 52 килограммга тушиб кетган. У ўзини ёмон ҳис қилмоқда, ўткир сурункали сил хасталиги хуруж қилмоқда.

    Дилмурод Саййид укаси билан учрашувда шу йилнинг 22 февралида Навоийдаги қамоқхонада муассаса тартибини бузганлик айби билан жазо карцерига ташлангани ҳақида гапирган. Маълум бўлишича, журналистга жисмоний нормативларни бажаришдан бўйин товлаш эпизоди билан жазо тайинланган ва бунга унинг қамоқхонадан хат чиқаргани, мактубнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилингани сабаб бўлган. “Ҳозирда менга жисмоний қийноқлар йўқ, аммо айрича муносабатдан руҳан эзиляпман” деган журналист.

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти журналистга қўлланган жазо юзасидан Навоий вилояти махсус прокуратурасига мурожаат қилди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ маъмуриятидан изоҳ талаб қилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Саййид 2010 йилнинг июнида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми билан 12,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББнинг Навоий шаҳридаги 64/36-муассасасида жазо муддатини ўтаётган эди.

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

    www.yangidunyo.org

    Published on mars 19, 2013 · Filed under: "Эзгулик" жамияти;
    Kommentarer inaktiverade för ”Эзгулик” фаоли Дилмурод Саййид Сангородга келтирилди

Comments are closed.