-
Қутлов
НАВРЎЗ МУБОРАК !
Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
Диллар
Назрўз муборак сизга!Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!ЯХШИЯМКИ…
Оғоч бўлсанг йиқилардинг
Болталарнинг зарбидан,
Ўрду эсанг безиллардинг
Ёғийларнинг ҳарбидан,
Элат бўлсанг қувилардинг
Шарқидану Ғарбидан,
Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим!Осмон бўлсанг қалдироқлар
Юлар эди қошингни,
Хирмон бўлсанг қора зоғлар
Кўмар эди чошингни,
Инсон бўлсанг туҳмат тоши
Ёрар эди бошингни,
Яхшиямки сен байрамсан, Наврўзим!***
ҚОР ОСТИДА…
Қор остида ухлаган
Замин сўлғоқда бугун,
Оғочида мудраган
Куртак тўлғоқда бугун,
Музлаб ётган ирмоқлар
Уммон чўлғоқда бугун,
Наврўз кириб келса ҳам
Қўллар боғлоқда бугун.Майсанинг япроғидан
Шабнам сизламас бугун,
Лола гул титроғида
Баҳор музламас бугун,
Қаҳри қаттол кимсадан
Омад тизламас бугун,
Наврўз кўчама-кўча
Душман изламас бугун.Соғинч қиличи ёмон
Тилкалар тошни бугун,
Зулм хасталик асли
Кемирар бошни бугун,
Оналари йиғласа
Ким тутар ёшни бугун,
Наврўз мўйқалам олиб
Чизмагай қошни бугун.Сумалакни қайнатган
Қозон қорадир бугун,
Иймонларни уйғотган
Азон ародир бугун,
Миллатини суйганлар
Сарсон сародир бугун,
Наврўз ҳам менинг каби
Бағри яродир бугун.Жаҳонгир Муҳаммад
http://turonzamin.org
Published on mars 21, 2013 · Filed under: Шеърлар;
Охирги изоҳлар