ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2014
M T O T F L S
« Mar   Mar »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

  • Ватанимиз ҳам мухолифатимиз ҳам чуқур инқирозда

    polat-ohunПўлат Оҳун

    2014 йил 9 феврал куни Намангандан келган бир хабар Ҳаракат сайтида чоп этилди. Бироқ, бу хабарга Абдураҳим Пўлат шахсий муносабат билдириб, мажлис қатнашчиларини ва шахсан Носир Зокирни жуда қаттиқ ҳақорат қилган эди. Мен бу ҳақоратли мақолани Ҳаракат сайтидан шу йилнинг 13 феврал куни олиб ташлашга мажбур бўлдим. Қуйида ўша Намангандан келган хабар матни:

    “СОБИҚ “БИРЛИК”ЧИЛАР УЧРАШДИ”

    Куни кеча Наманганлик собиқ “Бирлик” партияси вакиллари ”Мажнунтол” чойхонасида учрашди.
    Партиянинг айрим вакиллари Россия ва Қозоғистонда бўлгани учун учрашувга, ҳар тумандан икки кишидан вакил келди ва жами ўн беш, собиқ аъзолар тўпланди.
    Бир пиёла чой устидаги суҳбатнинг бошланишида, партия раиси Абдураҳим Пўлатнинг турли найранглари оқибатида, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи кўпчилик “Бирлик” аъзолари партияни тарк этгани бош мавзу бўлди.

    Чортоқлик Муҳаммаджон Раупов, “Бирлик” сафида кўп йиллар бўлганлигини эътироф этаркан, шундай давом этди: “Абдураҳим Пўлат, асосий ишлар қолиб, фақат Муҳаммад Солиҳ билан олишавериши оқибатида, мен партия сафини тарк этдим. Эшитишимча, Пўлатжон Оҳунов ҳам партияни тарк этибди. Пўлатжон тарк этибдими, демак партия тугабди.”
    Поплик, собиқ “Бирлик”чи Ғуломжон Самадов ҳам ўзининг шундай йўл тутишга мажбур бўлганлигини айтди ва қўшимчалар қилди: “Мен ҳам худди шундай йўл тутишга мажбур бўлганман. Лекин, бари бир “Бирлик” сафидан кетолмадим. Носир Зокирдан ва яна бошқа партиядошлардан, шунингдек, интернет сайтлари орқали воқеаларни кузатиб, эшитиб бораяпман. Энди, нимадир қилиш керак.”

    Йиғилишда иштирок этган ЎИҲЖнинг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси, айни дамда “Бирлик” партиясининг собиқ аъзоси Носир Зокир юқоридаги суҳбатдошларининг сўзларини давом эттириб, жумладан шу гапларни қўшимча қилди: “Ўзбекистонни ривожи учун мухолиф партия зарур. Мен шу мавзуда кўпчилик билан гаплашиб турибман ва хусусан Пўлатжон Оҳунов билан ҳам гаплашганман. Охирги маълумотга қараганда, Оҳунов янги партия тузмоқчи. Оҳуновни яхши биласизлар, покиза инсон. Янги тузилажак партияни дастур низомлари тайёрланса, муҳокама қилиб, шу партия сафига қўшилишларингни тавсия қиламан”, – деди Носир Зокир.
    Собиқ “Бирлик”чилар айни масалани узоқ муҳокама қилишди ва кўпчилик янги партиянинг дастур ҳамда низоми тайёр бўлса, аъзо бўлишга келишилди.

    Мухолифат матбуот маркази.”
    —————–
    “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатни танқид қилган одам ёки уни гапига кўнмаган одам бир зумда, ҳаромига, чўчқага, хоинга, масхарабозга айланади. ЎХҲни (Эрк) раиси Муҳаммад Солиҳни танқид қилган, хатоларини кўрсатган одамга қарши чўнтакдан “Усмон Хақназаров” чиқарилиб унга ёқмаганларни жосусга, ҳукуматга ишлайдиган одамга чиқарилади. Бу иккита мухолифатни абадий лидерлари, аввал ҳукумат билан курашишди, кейин бир бири билан, кейин ўз сафдошларини ўзаро урушга тортишди ва охир оқибат ўз сафдошларига қарши урушни бошлаб юборишиб, атрофида ҳеч кимни қолдиришмади. Айнан бу икки лидер сабаб бугунги кунда Ўзбекистон сиёсий мухолифати чуқур таназзулга юз тутди. Шунинг учун ҳам ҳозир икки партиядан қуруқ ном ва иккита абадий раисларгина қолди холос.

    Мухолиф фикрда бўлган ва узоқ вақтлардан бери мухолиф сиёсий партияларнинг, ҳаракатларнинг фаол аъзолари ҳам аста-секин сиёсий фаолиятдан ўзларини четга торта бошладилар (А. Пўлат ва М. Солиҳ учун улар ҳаммаси сотқинлар ва хоинлар). Афсуски кейинги пайтларга келиб ғоя йўқолди, бирдамлик йўқолди, ҳамфикр дўстлар билан бирлик ҳиссиёти йўқолиб бораяпти. Мухолифат ўз ташкилий хусусиятини йўқотди.

    Бугунги кунга келиб Ўзбекистон мухолифати чуқур кризисга тушиб қолди ва агар бу кризисдан чиқиш учун ҳаракат қилмасак, бир неча йилдан кейин мухолифатни “абадий раислари” билан бирга ҳаммамиз йўқ бўлиб кетамиз. Албатта, мухолифатда инқирознинг сабаблари жуда кўп, ҳар бирини таҳлил қилишимиз керак ва таҳлил ҳам қилинмоқда. Шахсан мен бу муаммога бағишлаб бир нечта мақола ёзганман, бошқа мухолифатни таниқли фаоллари ҳам бу мавзуга бағишлаб кўплаб мақолалар ёзишган.

    Мухолифат ижобий ўзгаришларга муҳтож. Мен бундай ўзгаришларни Бирлик партиясида, қилишга ҳаракат қилиб кўрдим ва бу йўналишда бир қатор таклифлар киритдим. Ҳатто бу таклифларни ташаббусчиси сифатида, зарур ишларни амалга ошириш учун масъулиятни ўз бўйнимга олишга тайёр эканлигимни ҳам билдирдим.

    Лекин мени таклифларимга, “Бу таклифлар мухолифатни йўқ қилишга қаратилган” деган жавоб бўлди.
    Таклифим эса жуда оддий эди:
    “Бирлик” атрофида барча демократик кучларни бирлаштириш ва ватанга қайтиш учун ҳаракатларни бошлаш.
    Шу йўлда, энг аввало партиянинг раҳбар структурасида ўзгаришлар қилиш ва бунинг учун партия раиси Абдураҳим Пўлат истеъфога кетишини эълон қилиши.

    Шундан кейин биз Бирлик атрофида демократик кучларни тўплаш имкониятига эга бўламиз ва Абдураҳим Пўлат қувган, ҳақорат қилган ёки унинг шахсий сиёсати натижасида, “Бирлик”ка яқинлашишни хоҳламаган ёки хоҳламаётган одамлар учун фаол фаолият олиб боришга имконият очамиз, деб ҳисоблаган эдим ва бугун ҳам шундай фикрдаман.

    Бу таклифларим, рад этилгандан кейин ва мен сотқинликда айбланганимдан кейин, Абдураҳим Пўлатга қарши кураш бошлаш мумкин эди. Давомли, ҳар тарафлама шармандали олишувга киришиш мумкин эди. Лекин бундай ҳолатда энг асосий ютказган тараф ўзбек мухолифатини ўзи бўларди. Яна бир бор ўзбек мухолифати қандай шармандали аҳволда эканлигини ҳаммага кўрсатган бўлар эдик.

    Абдураҳим Пўлат раисликдан истеъфо бериш масаласини муҳокама қилишни хоҳламади. Ҳаттоки тасаввур қилишни истамади ва усталик билан масалани Ҳаракат сайтига, қирғизларга хизмат қилишга, яна бошқа нарсаларга бурди.
    Мен учун яна бир муҳим нарса аниқ бўлди, ҳозирги мухолифатни раҳбарларига ташкилотларини келажаги эмас, уларнинг ўзларини шахсий келажаги керак.

    Мухолифатни инқирози ва бу инқироздан чиқиш муаммоси жуда кўп одамларни ўйлантирмоқда, бу мавзу ҳозирда мамлакат ичкарисидаги фаол мухолифатчилар орасида ҳам кенг муҳокама мавзусига айланди.

    Ватанимизни сиёсий ва иқтисодий инқирозда, мухолифатимиз ҳам инқирозда ва уюшган сиёсий куч сифатида йўқ бўлиб кетмоқда. Кимдир айтиши мумкин, шунча муаммолар турганда, мухолифат раҳбарларини масаласини ҳозир муҳокама қилиш шарт эмас деб. Бу гапни биринчи навбатда Абдураҳим Пўлат ва Муҳаммад Солиҳ айтади. Лекин бу масалада алданишимиз мумкин эмас. Ҳаммамиз тушуниб турибмиз, “абадий президент” Ислом Каримов кетмагунча ватанимизда ижобий ўзгаришлар бўлмайди, худди шундай мухолифатни “абадий президентлари” кетмагунча мухолифатда ҳам ижобий ўзгаришлар бўлмайди!
    Шу лидерлар сабаб мухолифат Ўзбекистонда ва халқаро майдонда реал сиёсий куч сифатида ўзини кўрсата олмади. Аксинча аввалги мавқеларини ҳам йўқотиб бўлди.

    Энг ачинарлиси мухолифат реал сиёсий кучга ва аъзоларга эга бўлган сиёсий ташкилотга айланиш ҳаракатидан тўхтаб қолди ва у фақатгина виртуал, яъни компьютер ичидаги ташкилотларга айланиб қолди.

    Ўзбекистон мухолифатини инқироздан чиқариш жараёнларига туртки бериш учун, Абдураҳим Пўлат ва Муҳаммад Солиҳ мухолифатга “абадий раисликдан” ўз ихтиёрлари билан кечишадими? Йўқ, кечишмайди! Агарда уларни ташкилотларини расмий қурултойлари ёки ташкилотларини ваколатли кенгашлари бу иккисини истеъфога кетказса ҳам улар бундай қарорни ҳеч қачон тан олишмайди.

    Бундай вазиятда, биз янги йўл танлашимиз керак, бу иккита “абадий раисдан” кечиб, уларни четга суриб, янги бирлашган демократик сиёсий мухолифатни тузишимиз керак. Бошқа йўл қолмади. Мухолифатни тарихида бу икки шахс билан боғлиқ бўлган “варақни” ёпиб янги йўлдан юришни бошлашимиз керак. Янги йўлга ўтиш учун эса, эски йўлдан юришни тўхтатиш керак. Мен шу йўналишда ишни бошладим ва бу масалада ватанимиз ичкарисидаги ва ташқарисида мухолифат фаоллари билан фикр алмашаяпман, маслаҳатлашаяпман.

    Бу масалада фикр алмашишни давом этаман, чунки фақат биргаликда, кўпчилик билан ҳамкорликда янги ва тўғри йўлни топишимиз мумкин. Ҳозир биринчи навбатда, ватанимиз ичкарисидаги тажрибали ва обрўли мухолифат фолларидан иборат кенгаш тузишимиз керак ва шу кенгаш барча қилинадиган ишларни режаларини ишлаб чиқади.

    Мақсад эса битта, демократик мухолифатнинг фаолиятини жонлантириш ва реал сиёсий кучга айлантириш.
    Ватанимизда ишлаш учун имконият яратиш ва чет элдаги мухолифатчиларни ватанга қайтиши учун иш бошлаш. Шахсан мен ватанга қайтиш учун курашимни тўхтатганим йўқ ва кўпчилик мухолифатчилар каби мен ҳам ватанимизда ўзгаришлар фақат ичкаридан бўлиши мумкин деб ҳисоблайман.

    Мухолифатни «абадий раисларини» кетиши кераклиги ҳақидаги таклифим учун албатта Абдураҳим Пўлат ва Муҳаммад Солиҳ менга қарши уриш бошлайдилар.

    Лекин бу уруш бошланган тақдирда ҳам аслида менга қарши эмас, А. Пўлат ва М. Солиҳ ўзларини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган уруши бўлади. Уларни барча гапирган ва ёзган нарсалари фақат “абадий раисликдан” кетишлари мумкин эмаслигини кўрсатиш учун бўлади.

    Бир нарса аниқ, Ислом Каримов, Муҳаммад Солиҳ, Абдураҳим Пўлатлар ватанимизга ва мухолифатимизга эгалик қилиб турар эканлар на ватанимизда ва на мухолифатимизда ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар бўлмайди.

    Пўлат Охун

    Манба: facebook.com
    www.yangidunyo.org

    Published on februari 22, 2014 · Filed under: Ўзбек мухолифати;
    Kommentarer inaktiverade för Ватанимиз ҳам мухолифатимиз ҳам чуқур инқирозда

Comments are closed.