ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

december 2014
M T O T F L S
« Mar   Nov »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  

  • Саиджаҳон Равоний: ХАЗОН ЯФРОҒИ

    said aka(Бобур ғазалига тахмис)

    Кезиб кечкуз хазонрез боғда жуз ёдимдин ўткардим;
    Баҳор чоғи сени, ширин шеванг тинглаб, етаклардим,
    Сенингсиз ҳолиё кезгум, бирор йўқ унсу ҳамдардим,
    Хазон яфроғи янглиғ гул юзинг ҳажрида сарғардим,
    Кўруб раҳм айлагил, эй лоларуҳ, бу чеҳраи зардим.

    Десам: “Олам аро Лайло, Ширин, Заҳро ўзинг ёлғиз,
    Эмас шоҳ, чокарингдурмен, буюр, айлай недур таъвиз,
    Дариғ тутма фақат васлингни мендин, илтифот кўргиз”,
    Сен, эй гул, қўмадинг саркашлигингни сарвдек ҳаргиз,
    Аёғингга тушуб барги хазондек мунча ёлбордим.

    Тараҳҳум этмадинг, найлай, ҳисолим кўп этиб излол,
    Манго вожгун рақибни айладинг ифшо суюб хушҳол,
    “Биёбон сори мавҳум кетди ул”, деб эмди гоҳ ёд ол,
    Латофат гулшанида гул киби сабзу ҳуррам қол,
    Мен арчи даҳр боғидин хазон яфроғидек бордим.

    Абад лек сақлагаймен гулузорингни тасаввурда,
    Бўлур фикру ҳаёлим то рамақ як сен – такаббурда,
    Хабар мендин эшитсанг гоҳ фараз этгил тафаккурда;
    Хазондек қон ёшим, сориғ юзимдин эл танаффурда,
    Баҳар ранге, биҳамдиллаҳ, улусдин ўзни қутқордим.

    Фараз этгил, нигор, сенсиз асад чоғ ҳам манго дайдур,
    Кўриб ҳурларда гоҳ мислингни бағрим асру куйгайдур,
    Девонанг фурқатингда жовидон дунё кезиб дайдур,
    Не толеъдур, мангаким ахтари бахтим топилмайдур,
    Фалак арвоқини ҳар нечаким дафтардин ахтардим.

    Дуо ҳам қил, Равонийга дуоинг куч ва бовардур,
    Умидвор ул ҳамон васлинг ибодатда тиловрардур,
    Сенинг чун салтанат бунёд этиб, йўлинг қароврардур,
    Улуснинг таънаю таърифи манго, Бобур, баробардур,
    Бу оламда ўзимни чун ямон-яхшидин ўтқардим.
    ***
    Изоҳ:

    *… жуз – яна,
    *… ҳолиё – хозирда,
    *… янглиғ – каби,
    *… тараҳҳум – меҳр-шафқат,
    *… ҳисол(им) – туйғулар(им),
    *… излол – камситиш,

    *… ифшо – намоишкорона,
    *… вожгун – қарши,
    *… таъвиз – жоиз,
    *… арчи – гарчи,
    *… бордим – кетдим,
    *… рамақ – сўнги нафас,
    *… танаффурда – нафратда,
    *… баҳар ранге – ҳар ҳолда,
    *… жовидон – ҳамиша,
    *… ахтари бахтим – бахт элдузим,
    *… дай(дур) – қишнинг энг совуқ вақти,
    *… бовардур – ишончдур,
    *… баробардур – бари-бирдур.
    Рукнлар:
    мафоийлун, мафоийлун, мафоийлун, мафоийлун.

    www.yangidunyo.org

    Published on december 29, 2014 · Filed under: Саиджаҳон Равоний;
    Kommentarer inaktiverade för Саиджаҳон Равоний: ХАЗОН ЯФРОҒИ

Comments are closed.