ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2024
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
  • samad-murod-283x300”Янги Дунё” архивидан.

    2010 йилнинг саккизинчи июни.

    “Эрк” партияси лидерлигига даъвогар Самад Муроднинг ўзбек демократик мухолифати фаоллари сафида Европага уюштирган бир хафталик сафари ўз интиҳосига етди. Сафар якунида биз Самад Мурод билан қисқача суҳбатлашдик.


    -Мана Европага уюштирган сафарингиз ҳам ниҳоясига етди. Умуман, Европа сизга ёқдими?

    -Мен Балзак, Мопассан, Стендал Европасини билардим. Европа ҳақида уларнинг китобларидан кўп ўқиганман. Бугунги Европа олдинги жозибасини сақлаб қолган ҳолда 21 асрга ҳам қўшилиб кетибди. Бу менинг Европага биринчи ташрифим. Лекин тасаввуримда мен бу мамлакатга олдин ҳам келгандекман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ўзбекистон Парламент бошқарувидаги демократик республика бўлиши керак
  • salomatoy boymatovaСаломатой Бойматова

    Ўзбекистонда яшаган пайтимда барча соҳаларда порахўрлик, коррупциянинг юқорилиги, айниқса таълим системасидаги порахўрликлар, кўпчилик қатори мени ҳам ташвишлантирарди. Ўзбекистондан бошқа мамлакатларда порахўрлик, коррупция даражаси қандай экан деб ўйлардим. Мана Ирландияда тўрт йилдан ортиқ яшаётган бўлсам, бирор соҳада пул таъма қилган ҳолатни ёки бўлмаса кимдир пора бериб ўқишга кирганини ёки пора бериб бирор ишини битирганини умуман учратмадим, ўзим бундай ҳолга дуч келмадим хам. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ўзбекистон ва Ирландия. Олий ўқув юртларига кириш тартиблари бўйича айрим кузатишларим
  • abulfayz akaАбулфайз Баротов

    БУ ЭСКИ РИВОЯТ

    (Эртак- масал)

    Қадим замонларда қўйлар билан бўрилар иноқ ҳамжиҳат яшаган эканлар. Лекин кутилмаганда оралари бузилибди. Тўғрироғи бўриларда ҳукмронлик ҳисси уйғонибди. Қўйлар ҳам бўйин эгишни исташмабди. Ана шунда узоқ йиллар иноқ яшаганлар орасида даҳшатли воқеа юз берибди. Бўрилар қўйларни еб қўйишибди.Қорни тўйган бўрилар беткайда қоринларини силаб,ором олиб ётишган экан,бири шундай депти:
    -Чатоқ бўлди-да, қўйлар билан яхшигина оғайни эдик. Виждонимизни поклаб олиш учун нима қилсак экан? Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ибрат олишга арзийдиган масал ва новелла
  • abdulla oripovБугун ўзбек халқи зеҳниятида ўзгариш ясаган шоир – Абдулла Орипов туғилган кун!

    Абдулла ака, шубҳасиз, ХХ аср ўзбек адабиётининг бармоқ билан санарли номаяндаларидан биридир. Унинг шеъриятида Ойбекка хос нозик поэтик ташбеҳ, Чўлпонга хос ҳиссиёт, Ҳ.Олимжонга хос жўшқинлик, Ғ.Ғуломга хос донишмандлик уйғунлашиб, 60-йилларда ўзбек шеъриятини одам қалби билан баробарлашган поғонага кўтариб қўйди. Давр асалари замонидан нарига ўтмай, ўз аксига маҳлиё бўлиб, чувалашиб-ўралашиб ётиши мумкин.

    Адабиёт Худо томонидан берилган шундай инъомки, у қачон замон билан ўралашиб қолса, замоннинг ёлғонлари билан ўралашиб қолса, одам қалбидан узоқлашади, дарддан, ҳақиқатдан узоқлашади. Бу аксиома. Шу сабабли қайси тузум, шоҳ адабиёт жиловини ўзимнинг қўлимда ушлаб тураман деган бўлса, адашган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Назар Эшонкул: АБДУЛЛА ОРИПОВ
  • dilsora fozilThe Importance of Provincial Support for the Success of Local Government Innovations to Improve the Management of Modern Government in Canada

    Author: Dilsora Fozilova

    Introduction

    Federal-provincial affairs have long been considered the defining feature of Canadian intergovernmental relations. However, in recent years, there have been some significant changes in the character of relationships; specifically of municipalities increasingly playing critical roles in intergovernmental relations in Canada. The driving force behind the acceleration of this process is the recent significant growth of Canada’s major urban centers and cities, some of which are larger than provinces in terms of size and population. In last twenty years, innovative programs of the municipalities have demonstrated the significance of municipal governance in federalism. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Intergovernmental Affairs:
  • uzbek-lang3-300x216 Аҳмад АЪЗАМ

    Иккинчи мақола

    Тил – шунчаки гапириш ёки ёзиш эмас, тил – одамнинг тийнати, дил ойнаси, маданияти. Одам олган жами тарбияларнинг ҳосиласи. Атайлаб шевада ёзиш, фарқи йўқ, кинофильмда актёрларни гапиртирамизми ёки телевизорда ўзимиз маҳаллий ватанпарварлик қиламизми, бу билан маънавий чекланганимизни, маънан қашшоқлигимизни кўз-кўз қиламиз. Ўйламайликки, шу билан тилимга табиийлик бераман, ҳаммаҳаллаларимизга яқинроқ бўламан деб. Аксинча. Адабий тилни бузишга жиноий модда қўйилмаган, чунки бунга жазо миллатнинг жавобгар аъзоси сифатида ҳар бир одамнинг ўзи билан. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • ahmad azamМашҳура Шералиева

    (Ёзувчи Аҳмад Аъзамга очиқ хат)

    Ҳозир, “Қуроқ”ни ўқиб тугатгач, таассуротимни ифодалаб беришга сўз тополмай турган пайтимда бир нарса хаёлимга келди: асарингизни ўқиётган одамни кузатиш имкони бўлганми Сизда? Афсуски, ўқиётган пайтимда юзимда қандай ифода бўлганини, нима деб хитоб қилганимни, қайси жойида мириқиб кулганимни, қаерида хазин тортиб қолганимни кўрганингиз йўқ. Агар кўра олганингизда, булар барчаси асарингизга берилган чин баҳо бўлар эди… Сиз каби сўз устаси бўлганимда, нималарни ҳис қилганиму нималар хаёлимдан ўтганини жуда яхши ифодалаб беролган бўлар эдим… Ҳозир ёзаётганларим эса олақуроқ қайдлар, холос…

    ***

    Бу асар менга “Ойнинг гардиши”ни эслатди. Эшак минган бола, мактабнинг олмасидан ўғирлаб ейиши, қулоқчўзар муаллим, отангиз… Йўқ, буни ўзингизни такрорлагансиз деган маънода айтмадим. Тўғрироғи, “Ойнинг гардиши”нинг яратилишида қайси хотираларга таянганингизни билиб олдим демоқчиман. Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • pismo“Тадбиркор фаолиятиги нохолис, тирноқ остидан кир қидириш кайфияти билан қарашдан бутунлай воз кечиш аксинча уларнинг манфаатлари ва қонуний ҳуқуқлари химоясини тўла таъминлаш фурсати етди.”
    И.Каримов

    Ўзбекистон Республикаси Президенти
    И.А.Каримовга

    Ўзбекистон Республикаси ИХХҚ қўмитаси раиси М.Зохидовга

    Ўзбекистон Республикаси ИХХҚ қўмитаси Фарғона вилоят бўлими раиси Б.Набиевага

    Фарғона туман “Аввал транс сервис”
    МЧЖ таъсисчиси А.Сидиковдан

    АРИЗА
    (такрорий қўшимчалар билан)

    “Аввал транс сервис” МЧЖ тадбиркорлик субекти ҳисобланиб, назорат қилувчи орган ҳеч бир асоссиз, ғайри қонуний равишда МЧЖ фаолиятида текширув ўтказган.
    Бу хақда юқори давлат органларига ва республика бош прокуратурасига аризалар ёзилган.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 октиябрдаги “Тадбиркорлик субектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ПФ – 36 65 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида назорат қиловчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг 2006 йил 11.06даги06-01-01 сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган ,тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолияти текширишларини мувофиқлаштиш тартиби тўғрисида ги низом қабул қилинган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Тадбиркорлик қилиб текширувлар остида қолдик
  • mahmud YuldoshevМаҳмуд Йўлдашев

    Бундан 10 йил олдин 2003 йил март ойида ”Маърифат” газетасида ”Алпларнинг қаноти” сарлавҳали бир саҳифали катта мақолам босилган эди. Мақолада Қорабайирларимиз, уларнинг тарихи, уларга боғлиқ қизиқарли воқеалар ва бошқа отларга тегишли маълумотлар берилган эди.

    Ўша йили ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ”Довоннинг қанотли отлари” номли мақолам ҳам босилган эди. Бу мақолада Хитой босқинчилари қандай қилиб Довон давлатининг учқур отларини қўлга киритмоқчи бўлганлиги воқеалари келтирилади. Бир вақтлари отларга боғлиқ ўз тилимизда учрайдиган саман, чўбир, йўрға ва шунга ўхшаш сўзларни ҳам йиғган эдим ва уларнинг сони 78 дан ошгандан кейин йиғмай қўйган эдим.

    Ёшлигимдан отларни яхши кўраман. Мана бу отнинг расмига қараб бир томондан кўнглим яйраб кетган бўлса, иккинчи томондан отларни соғинганимни қаттиқ ҳис қилдим. отлар ҳақида ёзган шеърларимни чавандоз дўстларим, от ишқибозлари ёддан айтиб юради. Мана бу шеърим ҳам отга, аниқроғи афсонавий Ғиркўкга бағишланди. Ўқиган от ишқибозларига ёқар деган умиддаман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Учар отлар ёхуд Нур ўғли хусусида
  • saidjahon ravoniyАруз вазнини ўрганишнинг энг осон усулларидан бири, ёпиқ ҳижоларни ва васл бўлмас ёпиқ ҳижоларни яхлит санашдир.

    Эслатаман: масалан, “мустақил” сўзида “мус” ва “қил” ҳижолар ёпиқ ҳижолар, “та” очиқ ҳижо. Агар, “мустақил халқ”, деб ёзилган бўлса, “мустақил” сўздаги ҳижолар ўзгармайди. Агар, “мустақил ахоли”, деб ёзилган бўлса, “мус-та-қи- ла-хо-ли”, деб ўқилиб, “кил” ҳижо ўзидан кейин келувчи “а” ҳарфига васл бўлиб, очиқ “қи” ҳижога айланниши мумкин.

    Демак, ёпиқ ва васл бўлмас ёпиқ ҳижоларни санаб, арузни ўрганамиз. Бу усул билан биз, бир йўла, арузда ёзилган, ёки арузда ёзилиши керак шеърий асарларни, техник жихатдан, тахлил қилишни ҳам ўрганиб оламиз.

    Ўрганиш учун Алишер Навоийнинг “келмади” радифли ғазали ва ўзбек адабий нашриётининг эталони ҳисобланмиш – “Шарқ юлдузи” журналининг 2011 йил 2 сонида чиққан Жўра Маҳзунийнинг бир ғазалини оламиз.

    Усулимиздан фойдаланиш учун, қилиш керак иш шундан иборат-ки, аввал ғазални тўла ёзиб, сўнг барча мисраларда ёпиқ ва васл бўлмас ёпиқ ҳижоларни санаб, рақамлаб чиқамиз. Санашда, очиқ ва васл бўлувчи ҳижолар ҳам саналади, лекин улар рақамланмайди: Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Kommentarer inaktiverade för Ҳожибой Тожибоевни хотирлаб
  • uzbek-lang2Аҳмад Аъзам

    Ман вақти-вақти билан луғат варақлашни хуш кўраман, энг яхши кўрганим эллик тўққизинчи йили чиққан “Ўзбекча-русча луғат” эди, уни роман ё қисса ўқигандек берилиб ўқийман. Сўзлар оҳанрабодек ўзига тортади. Эллик йил олдин одамлар қанақа гаплашган, тилимизнинг аҳволи қандай бўлган, бугуни билан солиштирганда нима ўзгаришлари бор – луғатни ўқиб бу ҳақда анча тасаввур олса бўлади. Тилимизнинг ярим аср илгаригача манзараси бугунни ҳам ёритиб, нималар қилишимиз зарурлигини ҳам таъкидлаб туради. Мазкур луғатда қадимдан келаётган беқиёс гавҳарлар билан бирга давр, мафкура тақозоси билан тўкилган шағал тошларигача акс этган. Унда баъзи сўзлар бор, маъно теранлиги, ифода товланишлари одамни ҳайратга солади, лекин бугунга келиб тасарруфдан чиқиб кетган, агар ҳам таржима-паржимада ишлатилиб қолмаса, қўлланилмайди; айрим ибора ё атамалар борки, тилимиз тийнатига ёт, сунъий кўчирма, лекин кўп фойдаланилгани учун қулоққа қуйилиб, қўллаш одатга айланиб, авом тилbдан, кейин луғатдан ҳам жой олиб қолган, энди чиқиб кетиши жуда қийин. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Бузуқ тил ҳавоси
  • xalifalik(м. 1517-1924 йй.)

    Миср Аббосийларининг сўнгги ўн еттинчи халифаси Учинчи Мутаваккил Алаллоҳ Миср фотиҳи Ёвуз Султон Салим билан бирга Истанбулга кетди. Аё Софиё жомеъида ғоят муҳташам бир мажлис ўтказилди. Бу йиғилишга Турк уламоси ва Араб уламоси (Миср-Азҳар уламоси) қатнашди. Мутаваккил жомеъда минбарга чиқди. Бир хутба ўқиди. Султон Салимнинг салоҳиятини тушунтирди. Халифаликка лойиқ эканини айтди. Устидаги кийимини (Расмий ҳирқани) Султон Салимга кийдириб, халифаликни ўз хоҳиши билан тарк этганини очиқ-ойдин маълум қилди. Уламо мажлиси Султон Салимни халифа этиб сайлади. Шаҳомат қиличини унга топширди. Усмонли подшоҳларига қилич тақиш (тақлийди сайф) маросими шундан қолган эди25. У пайтгача халифалар араб сулоласидан тайинланарди. Энди араб халифалиги тугаб, Турк халифалиги бошланди (м. 1517).

    Ёвуз Султон Салим Биринчининг халифа бўлиши билан салтанат ва халифалик бир шахсда, бир сулолада қайта бирлашди. Усмонли подшоҳлари Туркия ичида Усмонлиларнинг подшоҳи, аммо Туркия ичида ҳам, ташқарисида ҳам бутун мусулмонларнинг халифаси бўлди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Усмонли халифалиги
  • Бобур Мирзо муҳожирлик азобларига қандай бардош берган эдилар?

    bobur mirzoАдҳам Арслонов

    “Чўли Ироқ” оғушида…

    “Чўли Ироқ”ни тинглаганмисиз? Найнинг навоси шундай маҳзун, шундай мунглики, юрак бағрингни ўртаб ташлайди. Лекин бу ўрташ, вужудингга, руҳингга шундай ором олиб кирадики, бошингни бир маромда қимирлатаётганингни, кўнглинг ғуборлари қайларгадир бош олиб кетаётганини тўсатдан сезиб қоласан, руҳинг кўтарилади. Деразангдан кириб келаётган машина шовқинларинию, қўшни аёлнинг ароқхўр эрига шанғиллаётганини ҳам эшитмай қоласан. Бу мусиқа — ором, ором ҳадя этаверади. Ўз илдизларингдан сув ичиш қандайин ҳузур… Тўкил, эй, кўнгил! Бор-бўйингча тўкил-эй!

    “Чўли Ироқ”ни ҳар сафар тинглаганимда, негадир, Ватан ҳажрида куйиб ўтганлар ёдимга тушаверади. Онгимда эса бир фикр айланаверади: Бу куйни Ватан соғинчида умр ўтказганлар яратган. Афсуски, бу фикрга асос топиб беролмайман. Балки мусиқашунослардан жўялироқ фикр чиқиб қолар. Билмадим… Билганим шуки, бу мусиқа Ватанни соғиниш нималигини англаган, барчамизга англатган ўша, буюк саркарда, истеъдодли шоир, фарзандларининг ардоқли отаси, ўзбекнинг улуғ, чин маърифатли фарзандларидан бири Бобурни ёдимга солаверади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Арслон чорлаганда
  • saidjahon ravoniyБугун, буюк рус шоири Александр Сергевич Пушкин вафот этган кун. Шу муносабат билан мвзкур тўртлик ва таржималарни эътиборларингизга хавола этмоқдаман.

    Ҳурмат ила С.Равоний.

    ПУШКИНГА

    Санъати олийдир, Сохиб, назмингиз,
    Мисрангиздан ҳар бир лол ақл-идрок,
    Ҳам ибрат ҳар эрга сизнинг исмингиз,
    Ки қўрқоқ шаън учун бўлмайди халок!
    ***

    ПУШКИНДАН ТАРЖИМАЛАР

    Алдаса сени хаёт,
    Ўкинма, бўлма дилхун.
    Қаро кунда қил сабот,
    Ишон, келгай рўшно кун.

    Келажакни қўмсар дил,
    Айни замон жафоли.
    Фоний бари, вале бил,
    Ўтгани енг сафоли. Read the rest of this entry »

    1 Comment