ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Миср Аббосийларининг сўнгги ўн еттинчи халифаси Учинчи Мутаваккил Алаллоҳ Миср фотиҳи Ёвуз Султон Салим билан бирга Истанбулга кетди. Аё Софиё жомеъида ғоят муҳташам бир мажлис ўтказилди. Бу йиғилишга Турк уламоси ва Араб уламоси (Миср-Азҳар уламоси) қатнашди. Мутаваккил жомеъда минбарга чиқди. Бир хутба ўқиди. Султон Салимнинг салоҳиятини тушунтирди. Халифаликка лойиқ эканини айтди. Устидаги кийимини (Расмий ҳирқани) Султон Салимга кийдириб, халифаликни ўз хоҳиши билан тарк этганини очиқ-ойдин маълум қилди. Уламо мажлиси Султон Салимни халифа этиб сайлади. Шаҳомат қиличини унга топширди. Усмонли подшоҳларига қилич тақиш (тақлийди сайф) маросими шундан қолган эди25. У пайтгача халифалар араб сулоласидан тайинланарди. Энди араб халифалиги тугаб, Турк халифалиги бошланди (м. 1517).
Ёвуз Султон Салим Биринчининг халифа бўлиши билан салтанат ва халифалик бир шахсда, бир сулолада қайта бирлашди. Усмонли подшоҳлари Туркия ичида Усмонлиларнинг подшоҳи, аммо Туркия ичида ҳам, ташқарисида ҳам бутун мусулмонларнинг халифаси бўлди. Read the rest of this entry »
-
Бугун, буюк рус шоири Александр Сергевич Пушкин вафот этган кун. Шу муносабат билан мвзкур тўртлик ва таржималарни эътиборларингизга хавола этмоқдаман.
Ҳурмат ила С.Равоний.
ПУШКИНГА
Санъати олийдир, Сохиб, назмингиз,
Мисрангиздан ҳар бир лол ақл-идрок,
Ҳам ибрат ҳар эрга сизнинг исмингиз,
Ки қўрқоқ шаън учун бўлмайди халок!
***ПУШКИНДАН ТАРЖИМАЛАР
Алдаса сени хаёт,
Ўкинма, бўлма дилхун.
Қаро кунда қил сабот,
Ишон, келгай рўшно кун.Келажакни қўмсар дил,
Айни замон жафоли.
Фоний бари, вале бил,
Ўтгани енг сафоли. Read the rest of this entry » -
Абдулкарим БAҲРИДДИН таржималари
Рамиз Равшаннинг илк китоби 1970 йилда босилиб чиққанди. Илк китобга сўзбоши ёзган Акрам Айлисли шундай таъкидлаганди: «Рамиз Равшаннинг йигирма уч ёши бор. Буни айтмасак ҳам бўларди. Аммо масала шундаки, Рамизнинг шеърлари ва унинг ёши орасида ажиб бир уйғунлик бор…»
Рамизнинг иккинчи китоби орадан ўн етти йил ўтгач, 1987 йилда дунё юзини кўрди. Унга сўз ёши ёзган Комил Вали шундай таъкидлади: «Энди Рамизнинг қирқ ёши бор… Аммо «Кўк юзи тош сақламас»даги шеърлар энди Рамизнинг ёшига айни эмас. Улар ё жуда ёшдир, ё жуда қаридир… Мен Рамизнинг шеърини ўз сўзим каби бемалол онамга ўқиб бера оламан. Ўғлимга васият қиламан. Умримни бу шеърларда яшайман».
Рамизнинг метафораси шеърнинг бўй-бастичадир, илҳомининг жонида, руҳида, мажозидадир, ҳар шеъри мукаммал бир мажозий тамсилга айланиш даражасидадир. Read the rest of this entry »
-
Ираж Баширий,
Минисота Университети профессори, АҚШ.Беҳбудий тахаллуси билан танилган Маҳмудхўжа 19 асрдаги Марказий Осиё маърифатпарварларидан бири эди. У Туркистондаги Жадидчилик ҳаракати раҳбари ва асосчиси, шунингдек, фиқҳшунос, сиёсатчи, журналист ва драмматург ҳамдир.
Маҳмудхўжа 1875 йилда Самарқандда оддий деҳқон оиласида таваллуд топди. Унинг отаси оддий камбағал киши бўлса ҳам Қуръони Каримни хатм қилган художўй инсон эди. Маҳмудхўжа 1894 йилда отаси ҳузурида бошланғич маълумот олди. У ўн икки ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олган эди. (Суратда: М.Беҳбудий. Ушбу сурат Беҳбудийнинг АҚШда яшаётган набираси Зарруҳ Беҳбудий томонидан бизга тақдим этилди, илк бора эълон қилинмоқда-таҳр.) Шундан сўнг у ўзининг она тили бўлган турк тили билан бирга араб ва форс тилларини, кейинчалик рус тилини мустақил ўрганади. Араб тилини у ўз мутахассислиги бўйича чуқур хатм қилади, Туркистон жадидчилик ҳаракатини оёққа қўйиш учун эса форс ва рус тилларини ўрганишга ўзида катта эҳтиёж сезади. Read the rest of this entry »
-
1 қисм
Йиғилиш муаллими, Довиднинг ўғли, Қуддус шоҳи сўзлари:
Ҳаммаси беҳудадир, деди муаллим, ҳаммаси беҳуда!
Инсонннинг қуёш остидаги беҳуда уринишларидан қандай наф бор?
Инсон туғилади ва ўлади, ер эса ўз жойида туради.
Қуёш чиқади ва ботади, яна ўз чиққан жойига шошилади.
Яна қайтиб чиқмоқ учун:Жанубга қараб шошилади ва шимолга ошиқади, айланар, айланар ўз йўлида шамол,
Ва ўз доирасига яна қайтиб келажак.Югурар барча дарёлар денгизга, денгиз эса тўлмас,
Дарёлар бошланган жойига қайтар,
Ва яна югурар қайта.Барча- бир нуқтада айланар, ва ҳеч ким сўзлаб бера олмас,
Қарайди, кўра олмас, эшитади, англамас.Нима бўлса, бордир ва нима яратилган бўлса мавжуддир.
Бу қуёш остида янги нарсанинг ўзи йўқ. Read the rest of this entry » -
Инглизчадан Аъзам Обидов таржимаси
Фавқулодда сўзбоши
Мен ушбу қўлёзмани деярли икки йил бурун, 11 сентябрдан олдинроқ олгандим. Бироқ, эндиликда ушбу сананинг мудҳиш сояси остида ҳамма нарса ўзгариб кетди, қўлёзма у куннинг турфа, керак бўлса, даҳшатли қирраларини очиб берди. Келинг, дастлабки норозилигингизни унутинг-да, яхшиси, нотаниш ном ва жойлар чакалакзорига ўзингизни уринг, алал оқибат ўзингиз кутмаган тарзда мукофотга сазовор бўласиз, қолаверса, бугунги дунёнгиздан бутунлай фарқланувчи қандайдир бошқа бир оламни, аввалги тасаввурларингизга мос келмайдиган ўзгача бир дунёни англай бошлайсизки, булар ўша пайтда менинг дўстим Эми Спёрлинг томонидан бир неча сатрларда қуйидагича қоралаб қўйилган:
«Бу одамни бўшаштириб юборадиган асардир.(Асарнинг тўла матни:Кўк турклари асири
-
Сенекадан Луцилийга саломлар бўлсин!
(1) Шундай қила қол, азизим Луцилий! Ўзингни ўзинг учун сақла, шу пайтгача сендан тортиб олинаётган ёки ўғирланаётган, бехуда кетаётган вақтингни бундан буён асра ва жамлаб ол. Менинг ёзаётганим ҳақ эканига ўзинг ишонч ҳосил қил: бизнинг вақтимизнинг бир қисмини куч билан тортиб олишади, бир қисмини ўмаришади, бир қисми дангасалигимиздан бекорга оқиб кетади. Ўзимизнинг эҳтиётсизлигимиз туфайли йўқотишларимиз ҳаммадан ҳам кўра шармандалидир. Диққат қилиб назар сол: ахир ҳаётимизнинг каттагина қисмини ахмоқона ишларга сарфлаймиз, бекорчиликда ўтадиган вақтимиз ҳам – оз эмас, қолаверса, обдон қарасак, ҳаётимизнинг ҳаммасини қилишимиз керак бўлган ишларга эмас, бошқа нарсаларга сарфлаганмиз. (2) Менга вақтни қадрлайдиган, бир куннинг ҳам қанчалар қимматли эканини биладиган, ҳар бир соат сайин ўлаётганимизни тушунадиган бирор-бир одамни топиб кўрсат-чи?! Read the rest of this entry »
-
Дин бор ва у бизга керак. Биз мустаҳкам пойдеворга эга динни қўллаб – қувватлаймиз. Пойдевор мустаҳкам:бироқ бу пойдевор устига қурилган уй узоқ асрлар давомида унитилди. Баъзи жойлари чириди, бироқ ҳеч ким бу бинони таъмирлашга унамади, бунга эҳтиёж сезмадилар. Аксига олиб ғайритабиий таъсирлар, тушунчалар, диний ўйдирмалар бу бинога янада қаттиқ зарар етказди. Бугун бу бинога ҳеч ким яқинлашмайди, ҳеч ким уни таъмирламайди. Бироқ, ундаги ёриқ жой вақт ўтган сари очилиб кенгайиб бормоқда ва бир кун келиб мустаҳкам пойдевор устида бошқа уй қуриш зарурати юзага келади.
Дин – бу бизнинг виждонимиз, эътиқодимиз масаласидир. Ҳамма ўз виждони овози ва чақириқларига бўйсунади. Биз динни чуқур ҳурмат қиламиз. Биз хаёл ва тафаккурга мухолиф кишилар эмасмиз. Биз фақат диний ишларни давлат ва халқ ишларига аралаштирилишига қаршимиз. Биз реакционерларга имконият бермаслигимиз керак. (Асаф Илбай ҳикоялари, Хотиралар, 102 – 103 б). Read the rest of this entry »
-
Туркларнинг мусулмонлаштирилишиУмар Малик
Туркларнинг мусулмонликни қабул қилишлари ҳақида нималарни биламиз?Бу борада ўзимиз билган баъзи маълумотларни айтиб ўтмоқчимиз. Чунки, Туркларнинг мусулмон бўлишлари ҳақида на мактабларда, на тарих китобларида етарли маълумот берилмайди. Бериладиган маълумотлардан эса Туркларнинг оммавий мусулмон бўлганликларига ишора этилади. Аслида бу ҳақиқат эмас. Ҳақиқатнинг фош бўлишини эса истамайдилар.
Қаранг Диёнат (бошқармаси) бу хусусда нима дейди:
“Туркларнинг ислом динига кириши, Турк миллатининг тарихида жуда катта ўзгариш ясади, мусулмонлик учун яхши имкониятлар пайдо бўлди. Турклар ислом динини ҳеч қандай зўрликсиз, ўз истаклари билан қабул қилишган эди. Бунинг сабаблари қуйидагилардир: Read the rest of this entry »
-
Мусулмонларнинг иккинчи халифаси Умар бин ал Ҳаттобнинг Форс (Сосонийлар) шоҳи Яздигард учинчига мактуби.Мусулмонларнинг иккинчи халифаси Умар бин ал Ҳаттобнинг Форс (Сосонийлар) шоҳи Яздигард учинчига ва Яздигард учинчининг халифа Умар бин ал Ҳаттобга (матнда Хиттоб дейилган – таржимон) йўллаган мактубини эътиборингизга ҳавола этамиз. Айни пайтда Австрияда яшаётган Тожикистон мухолифати лидерларидан бири, тарихчи олим Шодмон Юсупов қўлга киритган бу мактублар таниқли ўзбек шоири Ёдгор Обид кўмаги билан бизгача етиб келди.
Бу мактубларнинг асл нусхалари Лондон музейида сақланади. Улар арабларнинг Эронга ҳужумларидан сўнг ёзилган бўлиши мумкин.
Таржимон. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар