ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Яна ”Янги Дунё” саҳифаси ўғрилари ҳақида.
2012 йилнинг октябрь ойида Канадада яшовчи журналист Фахриддин Худойқулов томонидан Швециядаги хостингдан ўғирлаб кетилган www.yangidunyo.com домени бугунги кунда ”Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолиятини ёритиш учун ишлатилаётгани кўпчиликка маълум бўлса керак. Бугун олган маълумотларимизга қараганда бу саҳифани Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов ”Озодлик” радиосида ишловчи акаси Шуҳрат Бобожонов билан ҳамкорликда юритмоқда экан. Уларга Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар Кенгаши мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин яқиндан ёрдам бериб турганини эшитгач, ҳайрон бўлдик. Бировни ҳаққидан ҳазар қилмайдиган ака- ука Бобожоновлар майли, уларни тушунса бўлади, лекин инсофу диёнатдан тинимсиз лоф уриб келадиган Намоз акага нима бўлди? Ахир ”Янги Дунё” саҳифасини мен ташкил қилиб, 2007 йилдан буён юритиб келаётганимни бу муллаваччалар билишардику! Наҳотки, уят, андишани унутиб қўйган бу ўғриларга қарата, ”Эй, биродарлар, бировни мулкидан ҳазар қилмайсизларми? Бу сайтни Юсуф Расул ташкил қилганини ҳамма биладику! Бунинг ўрнига ўзимиз бошқа бир янги сайт очиб, юритсак бўлмайдими?”деса садақаси кетмайдику бу одамни. Лекин, бундай демайди. Нима бўлса ҳам отни қамчилаб ”Янги Дунё” обрўсидан фойдаланиб қолсак дейди. Read the rest of this entry »
-
”Эрк” партияси лидери ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати муассислар Кенгаши раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг 63 ёшга тўлиши муносабати билан ”Усмон Ҳақназаров” номидан эълон қилинган қуйидаги табрик хат сизда ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин.
”Усмон Ҳақназаров” номи остида Ўзбекистон ҳукумати, хусусан президент Ислом Каримов ва унинг атрофидаги мансабдор шахслар ҳақида шу пайгача эълон қилинган мақолаларни таҳлил қилиб кўринг. Ниҳоят Солиҳ жаноблари ҳақидаги ушбу мадҳияни синчиклаб кўздан кечиринг. Бу мақолалар ортида кимлар ва қандай кучлар турибди?
Биз кўплаб сиёсатчилар ва мухолифат вакилларидан ушбу мавзуда ўз фикр- мулоҳазаларини билдиришлари сўрадик. Сиз ҳам баҳсдан четда турманг, муҳтарам ўқувчи. Фикр ва мулоҳазаларингиз албатта саҳифамизда эълон қилинади.
Таҳририят.
Усмон Хақназаров: Мазлум халқ етакчиси
Ушбу мақоламизни узоқ совет замонларидаёқ ўз шеърларида тоталитар тузумни аёвсиз танқид ва масхара қилган, ўзбек халқнинг озодлиги учун тинмасдан курашаётган инсонга бағишлашга қарор қилдик. Совет Иттифоқи қулагандан кейин у Ислом Каримовнинг диктатурасига, ўзбек халқини 20 йилдан бери эзиб келаётган режимга қарши курашиб келяпти. Бугун, 2012 йил 20 декабрь куни, бу инсон 63 ёшга тўлди. Шундай қилиб… Read the rest of this entry »
-
Бу ғайриоддий болалар ҳақида дастлаб ҳайрат ва хавотирга тушган ота-оналар сўз очишди. Тўғри, ота ёки она учун унинг фарзанди ҳамиша бошқалардан кўра энг зўр, энг ноёб, энг… туюлади. Ота-оналарнинг овозига тарбиячилар ва мактаб ўқитувчиларининг ҳайрат ва хавотири ҳам қўшилганидан кейин, аён бўлдики: бу бекорчи гаплар эмас, онда-сонда учрайдиган феномен ҳам эмас ва, қолаверса, алоҳида таьлим-тарбиянинг ҳосиласи ҳам эмас. Факт тасдиқланди:
САЙЁРАМИЗГА ЯНГИ ОДАМЛАР КЕЛИШЯПТИБуни биргина биз сезганимиз йўқ, кўпчилик сезяпти: қандайдир бошқача янги авлод вояга етиб келмоқда. «Кейинги пайтларда болам менга ўлимга қандай муносабатда бўлишни ўргатяпти, ҳолбуки мен унга ўргатишим керак, — дейди биров. — Бу масалаларда у барқарор ишончга эга, мен эса шунча йил яшаб, ҳали бундай ишончга эга бўлолганим йўқ». Read the rest of this entry »
-
В древние времена правители получали власть по наследству и царствовали до конца своих дней, или захватывали власть и правили, опять-таки, до конца своих дней либо пока кто-то более сильный не отбирал у них власть. Но человечество, всегда стремившееся к справедливому обществу и мечтавшее о справедливом правителе, изобрело, в конце концов, механизмы, которые могли помочь им выбирать наиболее подходящих и справедливых руководителей. Эти же механизмы помогали им менять правителей посредством выборов.
Но и среди избранных народным голосованием глав государств встречались те, кто проявлял средневековый характер и отказывался уходить по завершении установленного законом срока пребывания у власти. Такие узурпаторы для сохранения своей власти устанавливали в своих странах диктатуру и продолжали властвовать, держа свой народ в страхе. Ниже я привожу небольшой список наиболее известных правителей, которые прославились как узурпаторы власти и диктаторы: Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар