ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

juli 2018
M T O T F L S
« Nov    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

  • dilmurod sayyidЎзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййид Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 36-сонли колониядан Тошкентдаги 18-сонли колония (Сангород)га келтирилди. Бунга журналистнинг соғлиғи жиддий ёмонлашгани сабаб бўлган.

    17 март куни акаси билан 64/18-муассасада учрашган Обид Саидовга кўра, журналистга Навоий қамоқхонаси тиббий бўлими томонидан психо-невроз хасталиги ташхиси қўйилган, вазни эса 52 килограммга тушиб кетган. У ўзини ёмон ҳис қилмоқда, ўткир сурункали сил хасталиги хуруж қилмоқда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Эзгулик” фаоли Дилмурод Саййид Сангородга келтирилди
  • isroil rizaev“ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ ИСРОИЛ РИЗАЕВНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ПРОКУРАТУРА ТЕКШИРМОҚДА

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаолиятини турдош ташкилотлар орасида энг салмоқли ва самарали дейиш мумкин. Ташкилотга ҳар куни ўнлаб фуқаролар мурожаат қилишади, ва энг асосийси, бу ташкилотда фаолият юритувчи фаолларнинг ижобий натижалари яққол кўзга ташланади. Масалан, ташкилотнинг саъй-ҳаракатлари билан кўплаб фуқаролар қамоқлардан озод қилинган, кўпчилигининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Эзгулик” бонг уради!
  • DSC_1454ОБЩЕСТВА ПРАВ ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА “ЭЗГУЛИК”

    Ташкент — 2013

    СОДЕРЖАНИЕ:

    ВВЕДЕНИЕ

    1. ВЕРОИСПОВЕДАНИЕ
    2. ХЛОПКОВОЕ РАБСТВО ПРОДОЛЖАЕТСЯ
    3. СТЕРИЛИЗАЦИЯ ЖЕНЩИН
    4. ПРОДОЛЖАЕТСЯ ПРЕСЛЕДОВАНИЕ ПРЕДСТАВИТЕЛЕЙ ГРАЖДАНСКОГО ОБЩЕСТВА
    5. КАК РЕШАЕТСЯ ПРОБЛЕМА С МИГРАНТАМИ?
    6. ПРОСНЁТСЯ ЛИ СОВЕСТЬ У МИЛИЦИИ, ОСТАНОВЯТСЯ ЛИ ПЫТКИ?
    РЕКОМЕНДАЦИИ

    обеспечить практическую реализацию права на доступ к адвокату и другие гарантии защиты от пыток, начиная с момента фактического лишения свободы, причем не только по просьбе государственного должностного лица, но и по просьбе задержанного;

    обеспечить подозреваемым по уголовным обвинениям защиту прав и процедурные гарантии и принять меры к тому, чтобы подозреваемые не подвергались незаконным задержаниям и досудебному аресту; Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Аналитический доклад о ситуации с правами человека в Узбекистане за 2012 год
  • ezgulik”Эзгулик” бонг уради!

    Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида вилоятнинг Пахтакор тумани ИИБ собиқ бошлиғи, полковник Тўлқин Довурбоевга оид жиноят иши кўрилмоқда. У ўз укалари Дилшод ва Муҳаммадни ов милтиғидан отиб ўлдирган. Тошкентнинг Чилонзор тумани ички ишлар бўлими ходими, капитан Сарвар Ҳамидов ўз жонига қасд қилган. Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлимининг ходими эндигина 29 баҳони қаршилаган эди. Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани Шароф Рашидов жамоа хўжалигида яшовчи 26 яшар милиция ходими Комилжон Қаюмов бўйнига сиртмоқ тортди.

    Пойтахтнинг Олмазор тумани ИИБ тергов бўлими ходими Бахтиёр Абдуллаев пора билан ҳибсга олинди. Ҳарбий прокуратура томонидан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББга қарашли 64/6-сонли колния бошлиғи Нарзиқуловга оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Зўравонлик милицияга берилган!
  • ezgulikУ ФУҚАРОЛАРНИНГ БИРИНИ ЎЛДИРДИ, ИККИНЧИСИНИ ЧАЛАЖОН ҚИЛДИ!

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 2-мавзесида яшовчи Ш. Шарофутдинова ўғли, 1982 йилда туғилган Жамшид Шарофутдиновнинг Тошкент Тиббиёт Академияси хирургия бўлимида даволанаётганини ёзган. Фуқарога кўра, 2012 йилнинг 28 ноябрь куни соат 20 ларда таниши Нозигул Пердешова билан келаётган Жамшид милиция ходимлари томонидан тўхтатилиб, хужжатлари талаб қилинган. Ўзаро муомала ва сўроқдан сўнг ҳеч бир сабабсиз Жамшиднинг қўлига кишан солиниб, Юнусобод тумани ИИБга олиб кетилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Ўзбек милицияси яна саҳнада
  • ezgulik”Эзгулик”  хабар қилади

    2012 йилнинг 12 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди “Туркистон исломий ҳаракати”га мансубликда айбланган 16 нафар диндор устидан ҳукм чиқарди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) ҳамда 244/2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбланган Акмал Оллонуров ва Баҳодир Дадажонов 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244/2-моддаси билан айбли топилган Дилшод Муҳаммадхонов, Аҳрор Тўхтаев, Нодир Аҳмедов ва яна 5 нафар судланувчи 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Туркистон Исломий Ҳаракати”га аъзоликда айбланганлар устидан маҳкама битди
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Амнистия тўғрисидаги Қарори бугун матбуотда эълон қилинди.
    Олдингилардан ҳеч фарқ қилмайдиган бу йилги Амнистия актида бир бирини инкор қилувчи бандлар кишини чалғитади. Масалан Қарорнинг 5 – бандида тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар жазодан озод қилинсин дейилган бўлса, 8-а бандда айнан шу сингари маҳкумларга нисбатан қўлланилмаслиги кўрсатилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Сиёсий маҳкумлар авф этилсин!
  • “ЭЗГУЛИК” РАҲБАРИ ЕВРОПА ИТТИФОҚИ КОМИССИЯСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ КЭТРИН ЭШТОН БИЛАН УЧРАШДИ

    Шу йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа Иттифоқининг хавфсизлик ва ташқи ишлар бўйича Олий Комиссари, ЕИ комиссияси вице-президенти Кэтрин Эштон ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор, ЕИнинг ЎЗбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жюстен Норбер фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. 5 нафар фуқаролик жамияти вакили орасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳам бор эди.

    “Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова учрашувнинг деярли асосий қисмида сиёсий ҳуқуқларнинг устиворлиги, унинг бугунги Ўзбекистонда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эътиборни қаратди. Хусусан, у мухолифатдаги “Бирлик” Партиясининг 2003 йилдан бери Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтишга уринаётгани, бугунга келиб сиёсий мухолифатнинг тан олинишигина юзага келган ижтимоий-сиёсий бўҳронларни бартараф этиш чораси эканини таъкидлади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Мухолифат рўйхатга олиниши керак!